Фермерлар ички ариқ ва каналларини  сув сатҳини ростлаш ҳамда сув ўлчаш  қурилмалари билан жиҳозлаш

Фермерлар ички ариқ ва каналларини сув сатҳини ростлаш ҳамда сув ўлчаш қурилмалари билан жиҳозлаш

Суғориш тармоғини кўздан кечириш ва иншоот қуриладиган жойни танлаш

Фермер хўжалиги суғориш тармоғининг СИУ каналидан сув олиш жойларини сув сатҳи ва сарфини ўлчашга имкон берадиган иншоотлар билан жиҳозлаш давр талаби ҳисобланади.

Иншоот қуриладиган жойга бўлган талаблар асосан қуйидагилардан иборат:

- Каналнинг тўғри участкаси бўлиши;

- Қурилиш техникаси ва қурилиш материалларини олиб келишга имконият берадиган йўл мавжуд бўлиши;

- Каналнинг лойқа ва бегона ўтлардан тоза бўлиши, дарахтларнинг иншоот қурилиш ишларини бажаришга ва уларнинг кейинги эксплуатациясига халал бермаслиги;

Иншоот қуриладиган жой

Сув ўлчаш ва сув сатҳини ростловчи иншоотлар турини танлаш

Ушбу иншоотларнинг бир қанча турлари мавжуд бўлиб, суғориладиган майдон ўлчами, керак бўладиган энг катта сув сарфи миқдори ва сувдаги мавжуд лойқа оқизиқлари миқдорига қараб керакли иншоот тури танланилиши лозим бўлади.

САНИИРИ сув ўлчаш нови 

Иншоотларни лойиҳалаш ва қуриш

Ҳар қандай иншоотни қуришдан олдин лойиҳалаш ишлари бажарилиши лозим. Лойиҳа ишларини махсус лойиҳалаш корхоналари бажаришади. Сув хўжалиги объектларини лойиҳалашга лицензияга эга бўлган махсус корхоналарни Ҳавза бошқармасидан, туман ирригация бўлимидан сўраб, билиб олиш мумкин. Худди шунингдек, сув хўжалиги иншоотларини қуриш учун ҳам махсус тажриба ва рухсатномаси бўлган ташкилотларни жалб этиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Фермер хўжалигида сув ҳисоботини юритиш

Сув сарфини ўлчашга имкон берадиган иншоотни қуриш ишлари тўла-тўкис бажарилганидан сўнгра унга паспорт тузилади ва керакли маълумотлар ушбу паспортда ўз аксини топади. Бу  маълумотларга қуйидагилар киради:

- Иншоот жойлашган каналнинг чизиқли схемаси;

- Иншоот тури ва ўлчамлари;

- Иншоот қурилган сана;

- Иншоот сув сарфи жадвали; 

- Иншоотни қиёслаш ва аттестациядан ўтказган ташкилот ходими имзоси ва муҳри;

- Навбатдаги аттестация ўтказилиши керак бўладиган сана.