Суғориладиган ерларни лазер нивелирида текислаш бўйича тавсиялар

Суғориладиган ерларни лазер нивелирида текислаш бўйича тавсиялар

Бугунги кун суғорма деҳқончилик тизимида қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда сув  ресурсларидан самарали фойдаланиш – заҳматкаш деҳқон ва фермерларимиз фаолиятидагиэнг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Суғориладиган экин майдонининг текис бўлиши экин даласининг барча қисмларини бир текис намлаш, мелиоратив ҳолатини  яхшилаш, уруғларни бир текис ундириш,  экинни озиқ моддалар билан бир хил таъминлаш ва уларни бир текис ривожлантириш, суғоришга ишлатиладиган сувни тежаш, унинг самарадорлигини ва экинлар ҳосилдорлигини ҳамда иқтисодий  самарадорликни ошириш имкониятларини  яратади. Бундан ташқари, дала юзаси текис  бўлган майдонларда техник воситаларни  ишлатиш енгиллашади, ѐқилғи сарфи камаяди  ва иш унумдорлиги ортади.

1-босқич. Лазер нивелирининг нур тарқатиш мосламаси керакли ҳолатга ўрнатилади.

2-босқич. Ернинг нотекислик даражаси лазер нивелири ёрдамида ўлчаб чиқилади, яъни топографик ўлчаш ишлари бажарилади.

Барчага маълумки, ерларни анъанавий усулда текислашда 2 та ускуна: трактор ва текислаш ускунаси скрепер ѐки қисқа-узун базали текислаш мосламаси иштирок этади.

3-босқич. Ер керакли даражага келгунига қадар текислаш ишлари амалга оширилади.

Ушбу мосламалар бевосита трактор ҳайдовчиси томонидан бошқарилади. Ер юзасининг паст ва баланд жойлари трактор  ҳайдовчиси, ѐки фермер тавсиясига кўра кўз билан чамалаб, текисланади. Ушбу анъанавий текислаш усулида дала майдон юзасининг паст-баландлиги ўта аниқ қилиб текисланди деганда ҳам, ҳар бир гектар майдондаги фарқи камида 10+12 смни ташкил қилади. Бу битта суғориш давомида ҳар бир гектар майдонга керагидан ортиқча 200+300 м3 сув сарф бўлади, деганидир. 

4-босқич. Ер текисланиб бўлганидан сўнг, назорат ўлчаш ишлари бажарилади, сўнгра эса суғориш ишларини амалга ошириш  мумкин.

Агар, битта фермер 50 гектар майдонга экин экадиган бўлса ва экинини вегетация даврида 4 марта суғорадиган бўлса, юқоридаги ҳисоб -китобларга кўра ҳар бир гектарга 800 - 1200 м3 , умумий дала майдонига эса 40 000 -60 000 м3сув, ортиқча сарф бўлади. Шунинг учун, ерларни лазер нивелирида текислаш энг  долзарб масала ҳисобланади.

Ерларни лазер нивелирида текислаш деганда, дала майдон юзасидаги энг паст ва баланд жойлар фарқи 1+3 смдан ошмайдиган ҳатолик даражасига эга бўлган махсус жиҳозли лазер нивелирли қурилмаларда текислаш усули тушунилади.

Лазер нивелирида текислашнинг афзалликлари:

-суғоришга сарфланадиган сув 20-25 фоизга тежалади;

-тупроқ шўрланишининг камайшига эришилади;

-суғориш вақти, ишчи кучи, энергия сарфи камаяди;

-экинлар бир текисда униб чиқади;

-экинлар бир хил намлик ва озиқа билан таъминланади;

-буғдой-пахта ҳосили гектарига 4-7 ц га ошади;

-юқори ҳосил фермерлар учун қўшимча даромад манбаи ҳисобланади.

Ерларни лазер нивелирида текислаш технологиясини оммалаштириш – Республикамизнинг барча вилоятларида кўргазмалар, дала машғулотлари, амалий семинар-тренингларни ташкил қилиш – фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг билим савиясини оширади. Шуни унитмангки, суғорма деҳқончиликда ерларни лазер нивелирида текислаш – бу шунчаки тупроқни кўчириш эмас, балки кам сув сарфлаб, юқори ҳосил ва қўшимча даромад олиш манбаидир!