СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ  МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ  ВА УНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА  ТАВСИЯЛАР

СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ ВА УНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати биринчи навбатда мавжуд коллектор ва дренаж тармоқларининг ўз вазифасини бажара олишига ва ер ости сизот сувларининг сатҳи ва шўрлик миқдорига қараб, ва майдонларнинг турли даражада шўрланган тупроқларидаги туз миқдорига қараб, баҳоланади. Тупроқ шўрлигини билиш учун 0-30; 30-70; 70–100 см  чуқурликлардан тупроқ намуналари олиниб, лабораторияга таҳлил учун юборилади. Сўнгра, улар таркибидаги тузлар аниқланади (қуруқ қолдиқ, Cl, Na). Бу қийин ва узоқ жараѐн бўлиб, юқори малакали мутахассиснинг ишлашини талаб қилади.

Шўрлик даражасини тупроқ экстрактининг электр ўтказувчанлигини махсус батареяли ускуна – кондуктометр – ѐрдамида ўлчаш орқали аниқлаш мумкин. Бу усул синовдан ўтган бўлиб, жуда содда ва тезкордир, шунингдек Ўзбекистонда ҳам қўлланилмоқда.

Электрокондуктометрдан фойдаланиб тупроқ шўрланишини баҳолашнинг ФАО бўйича классификацияси

Шўр ювишнинг усуллари ва технологияси

Шўр ювиш ишларини сифатли амалга ошириш учун шўр ювиладиган майдон дастлаб ғўзапоя ѐки бошқа ўсимликлар қолдиқларидан тозаланади ҳамда 35-40 см чуқурликда сифатли қилиб чуқур шудгор қилиниши керак. Чекларни белгиланган ўлчамларда олиш ва ҳар бир чекни сув билан бир текис бостириш, ҳамда сув исрофгарчилиги олдини олиш учун шудгорланган майдон махсус текислагичлар билан жорий текисланиши лозим. Чек ўлчамларини экин майдонининг бўйлама нишаблигига кўра қуйидагича танлаш тавсия этилади. 

 

Шўри ювиладиган майдонларда дастлаб марзалар олинади. Марзалар энига ҳар 100 метрдан, бўйига эса ҳар 50 метрдан олинади. Ўқариқлар эса икки чекнинг ўртасида бўйламасига олиниши керак. Агар экин майдонида ѐпиқ горизонтал дренаж мавжуд бўлса, ўқариқлар икки дренаж ўртасидан олинади. Марзалар ва ўқариқларнинг баландлиги чекка бир мартада бериладиган сув устунининг чуқурлигини эътиборга олиб, ернинг текисланган жойига нисбатан 0,35 -0,45 метр баланд бўлиши ѐки 0,6 метр қилиб олиниши лозим.

Тупроқнинг шўрини ювишда, фермер хўжалиги раҳбари сув хўжалиги мутахассислари билан маслаҳатлашган ҳолда, сув таъминоти даражаси ҳамда иқтисодий сарф-харажатларни ва кутиладиган самарасини таҳлил қилиб, мақбул технологияни танлаши лозим.

Шўр ювиш учун дала контурига сув бериш меъѐри 

Тажрибаларга кўра, шўр ювишда сув бериш меъѐри биринчи навбатда тупроқнинг шўрланганлик даражасига ва унинг механик таркибига боғлиқлиги тасдиқланган. Шўр ювиш вақтида, сув бериш меъѐри фермер хўжалиги раҳбари томонидан Сув истеъмолчилари уюшмаси, Мелиоратив экспедиция ва Ирригация тизими бошқармаси мутахассислари билан маслаҳатлашган ҳолда, иловадаги тавсия бўйича белгиланади. 

Ўртача механик таркибли тупроқларда шўр ювишдан экиш бошланишигача бўлган оптимал вақтининг шўр ювиш меъѐрига боғлиқлиги

Шўр ювиш ишларини бажариш тартиби

Чекларга сув қуйишдан олдин марзаларнинг ўзаро ва ўқариқлар билан кесишган жойлари тупроқ билан беркитилади. Бундан ташқари, ўқариққа очилган сув унинг пастки қисмига оқиб кетмаслиги ва навбат билан чекларни сув бостириш учун, ўқариқлар барча чекларнинг бош қисмидан 2 метр пастроқда, қўлда баланд қилиб тупроқ билан беркитилади.

Бунда, тупроқдаги тузнинг бир қисми сув билан эриб, пастга қараб ер ости сизот суви томон ҳамда қуйида жойлашган чек томон ўтиши мумкин. Шунинг учун чекларни сув билан тўлдириш юқоридан пастга қараб амалга оширилади.

Кучсиз шўрланган, шунингдек енгил таркибли тупроқли ўртача шўрланган майдонлар юқорида тавсия этилган сув меъѐри билан бир марта ювилади. Ўртача шўрланган майдонлар эса икки марта, кучли шўрланган майдонлар эса уч марта ювилади. 

Шўр ювишда сув миқдорини назорат қилиш ва шўр ювиш ишларини тўғри ташкил этиш бўйича тавсиялар

Чекка бостирилган сув меъѐри сув устуни баландлиги билан назорат қилинади. Унинг баландлиги ўртача 10 см бўлса, сув миқдори гектарига 1 000 м3 ни ташкил қилади. Чеклар сув қатлами 15-20 см кўтарилгунча тўлдирилади. Далага сувни шундай бериш керакки, токи чеклар сувга тўлсин ва сув юзаси иложи борича қисқа муддатда ҳосил бўлсин. Сув чекларга муваққат ариқлар орқали камида 30-40 л/сек миқдорида берилиши керак. Сув ҳар бир чекка алоҳида берилиши ва бунда сув чекдан-чекка ўтмаслиги керак. Шўр ювиш ишларини кечаю кундуз амалга ошириш керак. Шунинг учун сувчилар ишини сменали тарзда ташкил этиш зарур. Шўр ювишгача ва шўр ювиш ишлари амалга оширилганидан сўнгра тупроқдаги тузларнинг миқдори ўзаро солиштирилиб, бажарилган ишларнинг самарадорлиги баҳоланади ва керак бўлса тегишли чора ва тадбир белгиланилади.