ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

 Юклаб олиш             Юклаб олиш

I боб. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР

Олдинги таҳрирга қаранг.

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари

Ушбу Қонуннинг мақсади сувга доир муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжлари учун сувлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, сувларни булғаниш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан сақлаш, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш, сув объектларининг ҳолатини яхшилашдан, шунингдек сувга доир муносабатлар соҳасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.

(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

2-модда. Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

(2-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Ўзбекистон Республикасида сувга доир муносабатлар ушбу Қонун ҳамда унга мувофиқ чиқариладиган сув тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Қорақалпоғистон Республикасида сувга доир муносабатлар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

(2-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

21-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ер ости сувлари — ер сатҳидан пастда ер қобиғининг тоғ жинслари қатламларида жойлашган сувлар;

ер усти сувлари — ер қобиғининг устида жойлашган сувлар;

мелиорация объектлари — коллектор-дренаж ва ер усти ташлама сувларини тўплаш ҳамда уларни суғориладиган ерлардан ташқарига чиқариб ташлашга кўмаклашадиган, коллекторларни ва коллектор-дренаж тармоғини, вертикал дренаж қудуқларини, мелиорация насос станцияларини (агрегатларини) ва кузатув тармоғини ўз ичига оладиган сув хўжалиги объектлари;

сувлар — сув объектларида тўпланган барча сувлар мажмуи;

сув истеъмоли (сувни истеъмол қилиш) — юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув ресурсларидан уларни сув объектидан белгиланган тартибда олган ҳолда фойдаланиш;

сув истеъмолчилари уюшмаси — юридик шахс бўлган сув истеъмолчилари томонидан сувга доир муносабатлар соҳасидаги ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш учун ихтиёрий асосда ташкил этиладиган нодавлат нотижорат ташкилоти;

сув истеъмолчиси — ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув объектидан сув ресурсларини белгиланган тартибда олувчи юридик ёки жисмоний шахс;

сув объекти — сувлар доимий равишда ёки вақтинча тўпланадиган ва сув режимининг ўзига хос шакллари ва белгилари бўлган табиий (жилғалар, сойлар, дарёлар ва бошқалар) ҳамда сунъий (очиқ ва ёпиқ каналлар, шунингдек коллектор-дренаж тармоқлари) сув оқимлари, табиий (кўллар, денгизлар, ер ости сувли қатламлари) ва сунъий (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар) сув ҳавзалари, шунингдек булоқлар ва бошқа объектлар;

сув объектларини муҳофаза қилиш — сув объектларини сақлаш ва тиклашга қаратилган тадбирлар тизими;

сув режими — сув объектлари ва тупроқ-грунтда сув сатҳи, тезлиги, сарфи ва ҳажмининг вақт бўйича ўзгариши;

сув ресурслари — фойдаланиладиган ёки фойдаланилиши лозим бўлган сув объектлари сувлари;

сув хўжалиги — иқтисодиётнинг сув ресурсларини ва сув объектларини ўрганиш, ҳисобга олиш, бошқариш, улардан фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш, шунингдек сувларнинг зарарли таъсирига қарши курашишни қамраб олувчи тармоғи;

сув хўжалиги объекти — сув ресурсларини тўплаш, бошқариш, етказиб бериш, улардан фойдаланиш, уларни истеъмол қилиш, ажратиб бериш ва муҳофаза қилиш мақсадида сув хўжалиги фаолияти амалга ошириладиган сув объекти;

сувдан фойдаланиш — юридик ва жисмоний шахслар томонидан сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;

сувдан фойдаланувчи — сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;

сувларнинг зарарли таъсири — сув тошиши, сув босиши, зах босиши ва сувларнинг ўзга таъсирлари натижасида айрим табиий-хўжалик объектлари ва ҳудудларнинг ювилиши, бузилиши, лойқа чўкиши, ботқоқланиши, шўрланиши ва бошқа салбий ҳодисалар;

трансчегаравий сув объектлари — икки ва ундан ортиқ давлатлар чегараларини кесиб ўтадиган ёки шундай чегараларда жойлашган сув объектлари;

трансчегаравий сувлар — икки ва ундан ортиқ давлатлар чегараларини кесиб ўтадиган ёки шундай чегараларда жойлашган ҳар қандай ер усти ёки ер ости сувлари»;

(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни билан киритилган—ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

3-модда. Сувга давлат эгалиги

Сув Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки — умуммиллий бойлик ҳисобланади, сувдан оқилона фойдаланиш лозим бўлиб, у давлат томонидан қўриқланади.

4-модда. Ягона давлат сув фонди

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ягона давлат сув фонди:

жилғалар, сойлар, дарёлар, сув омборлари, кўллар, денгизлардан, каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари, булоқлар, ҳовузларнинг сувлари ва бошқа ер усти сувларидан;

ер ости сувлари, қор захиралари ва музликлардан иборатдир.

Трансчегаравий сув объектларининг (Амударё, Сирдарё, Зарафшон дарёлари, Орол денгизи ва бошқа трансчегаравий сув объектларининг) сувларидан фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланади.

(4-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

 

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]

II боб. ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИНИНГ СУВГА ДОИР МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРИ

Олдинги таҳрирга қаранг.

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.01 Умумий қоидалар]

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги тасарруфига қуйидагилар киради, чунончи:

сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонунларни қабул қилиш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;

сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда сув хўжалигига оид стратегик давлат дастурларини қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тасарруфига кирадиган бошқа масалаларни ҳал этиш.

(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);

2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]

6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги тасарруфига қуйидагилар киради, чунончи:

Олдинги таҳрирга қаранг.

сув ресурсларидан комплекс ва оқилона фойдаланиш, уларни бошқариш ва муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

сув ресурсларидан комплекс ва оқилона фойдаланиш, уларни бошқариш ва муҳофаза қилиш, шунингдек сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш соҳасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бошқа юридик шахсларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

сув фондини ҳосил қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини, сувдан фойдаланиш, сув истеъмоли меъёрларини ва сув объектидан сув олиш лимитларини (бундан буён матнда сув олиш лимитлари деб юритилади) тасдиқлаш тартибини белгилаш;

(6-модданинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

сувларнинг давлат томонидан ҳисобга олиб борилишини ҳамда сувдан фойдаланишни назорат қилиш ва уларни муҳофаза этишни таъминлаш, давлат сув кадастри ва сув мониторингини юритиш;

йирик авариялар, фалокатлар, экология танглиги ва сувларнинг зарарли таъсири олдини олиш ҳамда уларга барҳам бериш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш, сув объектларини булғатганлик ва қуритиб қўйганлик учун ҳақ ундириш тартибини белгилаш;

давлатлараро муносабатларни ривожлантириш;

Олдинги таҳрирга қаранг.

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.

(6-модданинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

7-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги тасарруфига қуйидагилар киради, чунончи:

ўз ҳудудидаги сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш;

сув ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш;

сув объектлари ҳолатини ҳисобга олиб бориш ва уларга баҳо бериш, сувлардан фойдаланилиши ва уларнинг муҳофаза қилиниши, белгиланган сув олиш лимитларига риоя этилиши, сувдан фойдаланувчиларнинг сувдан фойдаланиш ҳисобини юритишлари устидан назорат қилиб бориш;

сув объектларини сақлаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш, сувларнинг зарарли таъсир кўрсатишини, шунингдек булғанишини олдини олиш ва уни бартараф этиш ҳамда авариялар, тошқин, сел ва табиий офатлар натижасида вайрон бўлган объектларни тиклаш юзасидан тадбирлар ўтказиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа масалаларни тартибга солиш.

(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]

III боб. СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ВА НАЗОРАТИ

8-модда. Сувдан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сувдан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек сувдан фойдаланишни бевосита ёки ҳавза (ҳудудий) бошқармалари орқали тартибга солувчи махсус ваколатли давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.

(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (ер усти сувлари), Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (ер ости сувлари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар) ўз ваколатлари доирасида сувдан фойдаланишни тартибга солиш соҳасида махсус ваколатли давлат бошқаруви органлари ҳисобланади.

(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-294-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 365-модда)

9-модда. Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг вазифаси сувдан фойдаланиш борасида белгилаб қўйилган тартибга барча вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва фуқаролар риоя қилишлари, сувни муҳофаза қилиш, сувнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ва бартараф қилиш вазифаларини, сувни ҳисобга олиш қоидаларини, шунингдек сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгилаб берилган бошқа қоидаларни бажаришларини таъминлашдир.

(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширадилар. Сувдан фойдаланиш устидан идоравий назоратни Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси органлари амалга оширадилар.

(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

10-модда. Сувлардан ва сув объектларидан оқилона фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишда сув истеъмолчилари уюшмалари, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек фуқароларнинг иштироки

Сув истеъмолчилари уюшмалари, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз уставларига мувофиқ ҳамда фуқаролар сувлардан ва сув объектларидан оқилона фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишда давлат органларига кўмаклашади. Давлат органлари бу тадбирларни ўтказишда сув истеъмолчилари уюшмалари, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг, шунингдек фуқароларнинг таклифларини ҳисобга олиши мумкин.

(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

IV БОБ. СУВЛАРНИНГ ВА СУВ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲОЛАТИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ КОРХОНАЛАР, ИНШООТЛАРНИ ҲАМДА БОШҚА ОБЪЕКТЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ, ЛОЙИҲАЛАШ, ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, ТАЪМИРЛАШ, ТИКЛАШ ВА ИШГА ТУШИРИШ

(IV-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

11-модда. Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тиклаш ва ишга тушириш шартлари

Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тиклаш ва ишга туширишда, янги технологик жараёнларни жорий этишда аҳолининг соғлиғини сақлаш ва ичимлик сувига бўлган эҳтиёжларини ҳамда маиший эҳтиёжларини биринчи навбатда қондириш талабларига риоя этган ҳолда сувдан оқилона фойдаланиш, шунингдек коллектор-дренаж сувларини ва оқинди сувларни чиқариб юборишнинг қулай режими таъминланиши лозим. Бунда сув объектларидан олинадиган ва шу объектларга қайтариладиган сувни ҳисобга олишни, сувларни булғаниш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан сақлашни, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олишни, ерларнинг сув босишини имкон қадар камайтиришни, ерларни шўрланишдан, зах босишдан ёки қақраб қолишдан муҳофаза қилишни, шунингдек қулай табиий шароитлар ва ландшафтларни сақлаб қолишни таъминловчи тадбирлар назарда тутилади.

Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари сув объектларидан дам олиш ва спорт учун фойдаланиш имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда тузилиши лозим.

(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

12-модда. Балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларида корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва ишга тушириш шартлари

Балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларида янги ва таъмирланган корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва ишга тушириш чоғида ушбу Қонун 15-моддасининг талабларига риоя қилиш билан бир қаторда, балиқ захираларига етказилаётган зарарнинг ўрнини қоплаш, бошқа сув ҳайвонлари ва ўсимликларини муҳофаза қилиш ҳамда уларни асраш, қайта тиклаш ва кўпайтиришни таъминлайдиган тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш лозим.

(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

13-модда. Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотлар ҳамда бошқа объектлар қуриладиган, реконструкция қилинадиган, таъмирланадиган ва тикланадиган жойларни белгилаш

Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотлар ҳамда бошқа объектлар қуриладиган, реконструкция қилинадиган, таъмирланадиган ва тикланадиган жойларни белгилаш мазкур сув объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар, шунингдек бошқа манфаатдор ташкилотлар билан қонун ҳужжатларига мувофиқ келишиб олинади.

 LexUZ шарҳи

Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сонли «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига қаранг.

(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

14-модда. Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларининг келишиб олиниши ва давлат экспертизаси

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари қишлоқ ва сув хўжалиги, санитария назорати, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар органлари ҳамда бошқа органлар билан келишиб олиниши лозим, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат экспертизасидан ўтказилади.

(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

Мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилади.

Ишлаб чиқариш шароитларига кўра айланма сув таъминотига ва чиқитсиз технологияга ўтказилиши мумкин бўлмаган саноат корхоналарининг сув билан тўхтовсиз таъминлаш тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилишга йўл қўйилмайди.

(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

15-модда. Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни ишга туширишни тақиқлаш

Қуйидагиларни:

сувларнинг булғаниши ва ифлосланишининг олдини олувчи қурилмалар билан таъминланмаган, шунингдек сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи янги ҳамда реконструкция қилинган корхоналар, цехлар, агрегатларни, коммунал ва бошқа объектларни;

ерларнинг сув босиши, зах босиши, ботқоқланиши, шўрланишининг ҳамда тупроқ эрозиясини олдини олишнинг лойиҳаларда назарда тутилган тадбирлари амалга оширилмагунча суғориш ва сув билан таъминлаш тизимларини, сув омборлари ва каналларни;

тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ сув қабул қиладиган ва бошқа иншоотларни қуриб битказмай туриб, зах қочириш тармоқларини;

тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ балиқларни сақлаб қолиш қурилмалари бўлмаган сув олиш иншоотларини;

тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ тошқин сувларни ва балиқларни ўтказиб юборадиган қурилмалари тайёр бўлмаган гидротехника иншоотларини;

ер ости сув захиралари тасдиқланмаган сув олиш иншоотлари гуруҳини;

сувни тартибга солувчи қурилмалар билан таъминламай туриб ва тегишли ҳолларда санитария муҳофазаси зоналарини белгиламай туриб, сув чиқариш учун бурғиланган қудуқларни ишга тушириш тақиқланади.

Сув омборларини уларнинг ўзанини лойиҳада кўрсатилганидек тайёр қилиб қўйиш тадбирлари амалга оширилмагунча сув билан тўлдириш тақиқланади.

(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

16-модда. Сув объектларидан ўтадиган кўприклар, ўтиш йўлларини ҳамда бошқа транспорт коммуникацияларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларини келишиб олиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сув объектларидан ўтадиган кўприклар, ўтиш йўлларини ҳамда бошқа транспорт коммуникацияларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари қишлоқ ва сув хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш органлари ҳамда зарур ҳолларда, энергетика, архитектура ва қурилиш органлари, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (кемалар қатновини белгилаш юзасидан) билан келишиб олиниши ҳамда тошқин сувларни ўтказиб юборишни, сув объектларидан фойдаланиш режимини, сувларнинг булғаниши, ифлосланиши ва камайиб кетишига йўл қўймасликни, уларнинг зарарли таъсирининг олдини олишни таъминловчи тадбирлар ўтказилишини назарда тутиши лозим.

(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи сув объектларидан ўтадиган кўприклар, ўтиш йўлларини ҳамда бошқа транспорт коммуникацияларини таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари қишлоқ ва сув хўжалиги органлари билан, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органлар билан келишиб олиниши ҳамда тошқин сувларни ўтказиб юборишни, сув объектларидан фойдаланиш режимини, сувларнинг булғаниши ва ифлосланишининг олдини олишни таъминловчи тадбирлар ўтказилишини назарда тутиши керак.

(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

V БОБ. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДА, СУВ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАЛАРИ, СОҲИЛ БЎЙИ МИНТАҚАЛАРИДА ВА САНИТАРИЯ МУҲОФАЗАСИ ЗОНАЛАРИДА ИШЛАРНИ БАЖАРИШ

(V бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

17-модда. Сув объектларида, сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақаларида ва санитария муҳофазаси зоналарида ишларни бажариш тартиби

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сув объектларида, сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақаларида ва санитария муҳофазаси зоналарида, ер ости сувлари ҳосил бўладиган ҳудудларда сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи қурилиш, таъмирлаш, тиклаш, ўзан тубини чуқурлаштириш ва портлатиш ишлари, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва сув ўсимликларини олиш, кабеллар, қувурлар ҳамда бошқа коммуникацияларни ўтказиш, дарахтларни кесиш, бурғулаш, қишлоқ хўжалиги ишлари ва ўзга ишлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бажарилади.

(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)

 LexUZ шарҳи

Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 174-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари тўғрисида»ги Низомга қаранг.

Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи ишлар ушбу Қонун талабларига мувофиқ равишда, илмий асосланган норма ва қоидалар асосида қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика, балиқчилик хўжалиги, ўрмон хўжалиги, маиший ва коммунал хўжалик манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда ўтказилади.

(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

VI БОБ. СУВДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР, СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ВА УЛАР ФОЙДАЛАНАДИГАН ОБЪЕКТЛАР

(VI бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

18-модда. Сувдан фойдаланувчилар

Сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари, коммунал-маиший соҳа, гидроэнергетика корхоналари, бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар сувдан фойдаланувчилар бўлиши мумкин.

(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

181-модда. Сув истеъмолчилари

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар сув истеъмолчилари бўлиши мумкин.

182-модда. Сув истеъмолчилари уюшмалари

Сув истеъмолчилари уюшмалари асосан гидрография принципига ёки сув ресурсларини оқилона бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган бошқа шартларга мувофиқ ташкил этилади.

Фермер хўжаликлари, юридик шахс ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари, шунингдек юридик шахс бўлган бошқа сув истеъмолчилари сув истеъмолчилари уюшмаларининг муассислари бўлиши мумкин.

Фермер ва деҳқон хўжаликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек бошқа сув истеъмолчилари сув истеъмолчилари уюшмаларининг аъзолари бўлиши мумкин.

Сув истеъмолчилари уюшмаси ва унинг хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган аъзолари, шунингдек бошқа қишлоқ ва сув хўжалиги органлари ҳамда ўзга юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги сувга доир муносабатлар шартнома асосида тартибга солинади.

(181 ва 182-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

19-модда. Сувдан фойдаланиш объектлари

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сув объектлари ёки уларнинг қисмлари сувдан фойдаланиш объектлари бўлиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланишга берилиши мумкин.

(19-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25-декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

191-модда. Сув истеъмоли манбалари

Сув объектлари ёки уларнинг қисмлари сув истеъмоли манбалари бўлиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сув истеъмоли учун берилиши мумкин.

(191-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

20-модда. Сув объектларидан фойдаланишни қисман ёки батамом тақиқлаш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Алоҳида давлат аҳамиятига ёхуд алоҳида илмий ёки маданий қимматга эга бўлган сув объектларидан фойдаланиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қисман ёки батамом тақиқланиши мумкин.

(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

VII БОБ. СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА СУВ ИСТЕЪМОЛИ ТУРЛАРИ

(VII бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

21-модда. Сувдан фойдаланиш турлари

Сув объектидан сув олиш усулига, сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этилишига қараб сувдан фойдаланиш сувдан умумий ва махсус фойдаланишга бўлинади.

Жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда ўз эҳтиёжларини ҳамда бошқа эҳтиёжларни қондириш мақсадида сувдан фойдаланиш сувдан умумий фойдаланишдир.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўллаган ҳолда амалга ошириладиган сувдан фойдаланиш сувдан махсус фойдаланишдир. Сувдан махсус фойдаланишга айрим ҳолларда махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда, аммо сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган сувдан фойдаланиш ҳам киритилиши мумкин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сувдан умумий ва махсус фойдаланиш турлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

(21-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

Сув объектлари танҳо ёки биргаликда фойдаланишда бўлиши мумкин.

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ёки жисмоний шахсларга бутунлай ёки қисман фойдаланишга берилган сув объекти танҳо фойдаланиладиган сув объектидир.

Танҳо фойдаланишга берилмаган сув объекти биргаликда фойдаланиладиган сув объектидир.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сув объектлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қишлоқ ва сув хўжалиги, санитария назорати, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар органлари билан келишилган ҳолда фойдаланишга берилади.

(21-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

Сув объектлари сувдан фойдаланувчиларга сув истеъмолчиларининг қишлоқ хўжалиги, ичимлик, даволаш ва маиший эҳтиёжларини, аҳолининг курорт, рекреация ва ўзга эҳтиёжларини, саноат, энергетика, транспорт, балиқчилик хўжалиги ҳамда бошқа давлат ёки жамоат эҳтиёжларини қондириш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган талаблар ва шартларга риоя қилинган ҳолда фойдаланишга берилади.

Оқинди сувларни оқизиш учун сув объектларидан фойдаланишга қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ҳамда махсус талаблар ва шартларга риоя қилинган тақдирдагина йўл қўйилиши мумкин.

Сув объектлари битта ёки айни бир вақтда бир нечта мақсадда фойдаланишга берилиши мумкин.

(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

211-модда. Сув истеъмоли турлари

Мақсадли фойдаланилишига кўра сув истеъмоли ичимлик, коммунал-маиший, даволаш, курорт, рекреация, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги сув истеъмолига ва бошқа турларга бўлинади. Сув объектидан олинадиган сувнинг миқдорига қараб сув истеъмоли умумий ва махсус сув истеъмолига бўлинади.

Жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда ўз шахсий ичимлик, маиший, рекреация, даволаш эҳтиёжлари, ҳайвонларни суғориш ва бошқа эҳтиёжларни қондириш мақсадидаги сув истеъмоли умумий сув истеъмолидир.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўллаган ҳолда амалга ошириладиган сув истеъмоли махсус сув истеъмолидир. Махсус сув истеъмолига айрим ҳолларда махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда, аммо сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган сув истеъмоли ҳам киритилиши мумкин.

Сув ресурслари қонун ҳужжатларида назарда тутилган талаблар ва шартларга риоя қилинган ҳолда истеъмол учун берилади.

(211-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(22,23 ва 24-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.07.00 Сувдан фойдаланиш ҳуқуқининг вужудга келиши]

VIII боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИНИ ФОЙДАЛАНИШГА БЕРИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ

25-модда. Сув объектларининг, аввало аҳоли эҳтиёжлари учун берилиши

Сув объектлари, аввало, аҳолининг ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини ва маиший эҳтиёжини қондириш учун фойдаланишга берилади.

26-модда. Сув объектларини танҳо фойдаланишга бериш тартиби

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сув объектлари танҳо фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд тегишли ваколатга эга давлат органи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда батамом ёки қисман берилади.

(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сув объектлари танҳо фойдаланиш учун сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш рухсатномаси албатта расмийлаштирилган ҳолда берилади.

(26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

27-модда. Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш тартиби

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш рухсатнома асосида амалга оширилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Табиий сув объектларининг сувидан махсус фойдаланиш ёки уларнинг сувини махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома ер усти сувлари бўйича — қишлоқ ва сув хўжалиги органлари, ер ости сувлари бўйича — геология ва минерал ресурслар органлари, минерал ва термал сувлар бўйича — ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш органлари билан келишилган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан берилади.

(27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

Сунъий сув объектларининг сувидан махсус фойдаланиш ёки уларнинг сувини махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома:

ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларига, сув омборларидан фойдаланиш бошқармаларига, трансчегаравий сув объектларидан, вилоятлараро аҳамиятга молик сув объектларидан, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотларга, насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаларига, мелиорация экспедицияларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига — республика ёки вилоятлараро аҳамиятга молик сув объектларидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан;

ирригация тизимлари бошқармаларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига — вилоят ёки туманлараро аҳамиятга молик сув объектларидан ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан;

сув истеъмолчилари уюшмаларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига — туман аҳамиятига молик сув объектларидан ирригация тизимлари бошқармалари томонидан;

ўзлари хизмат кўрсатадиган зонада жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳамда бошқа сув истеъмолчиларига—қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув объектларидан туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими билан келишилган ҳолда сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан берилади.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

(27-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

28-модда. Сувдан умумий фойдаланишни амалга ошириш

Сувдан умумий фойдаланиш ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда рухсатсиз ва чеклашларсиз амалга оширилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

29-модда. Танҳо фойдаланиш учун берилган сув объектларида сувдан умумий фойдаланиш ва умумий сув истеъмоли

Олдинги таҳрирга қаранг.

Танҳо фойдаланиш учун берилган сув объектларида сувдан умумий фойдаланишга ва умумий сув истеъмолига шу сув объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан қишлоқ ва сув хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган ҳолда белгиланган шартларга кўра йўл қўйилади, зарур ҳолларда эса, бундай сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ тақиқлаб қўйилиши мумкин.

(29-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

30-модда. Сув олиш лимитлари

Сув олиш лимитлари барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан белгиланади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сув олиш лимитлари (ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) қишлоқ ва сув хўжалиги органлари томонидан сув манбалари, ҳавза ирригация тизимлари, магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари бўйича белгиланади, ер ости сувлари борасида эса геология ва минерал ресурслар ҳамда ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.

(30-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-294-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 365-модда)

Фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа сув истеъмолчилари учун сув олиш лимитлари уларга хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан белгиланади.

Коммунал ва маиший хўжаликларнинг сув олиш лимитлари тегишли фойдаланувчи ташкилотлар томонидан белгиланади.

Сув олиш лимитлари сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари учун манбаларнинг тахмин қилинган ва ҳақиқий сувлилиги ҳисобга олинган ҳолда қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бир йилда икки марта ҳамда бошқа эҳтиёжлар учун бир йилда бир марта белгиланади ва улар учун мажбурийдир.

Сувдан фойдаланувчиларнинг сувни етказиб бериш бўйича хизматлари, шунингдек кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун шартнома асосида ҳақ тўланади.

 LexUZ шарҳи

Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида»ги низомга қаранг.

(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

31-модда. Сув объектларидан фойдаланиш муддатлари

Сув объектлари доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун берилади.

Муддати аввалдан белгиланмаган ҳолда фойдаланиш — доимий фойдаланиш деб эътироф этилади.

Сувдан вақтинча фойдаланиш муддати: қисқа — уч йилгача ва узоқ — йигирма йилгача бўлиши мумкин.

Сув объектларидан вақтинча фойдаланиш муддатлари сувдан фойдаланувчи манфаатдор томонлар илтимосномасига биноан, шу сув объектларини танҳо фойдаланиш учун бериш тўғрисида қарор чиқарган ёки ундан махсус фойдаланиш учун рухсатнома берган давлат органлари томонидан узайтирилиши мумкин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

IX БОБ. СУВДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ ВА СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

(IX бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.06.00 Сувдан фойдаланиш ҳуқуқи ва мажбурияти]

32-модда. Сувдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари

Сувдан фойдаланувчилар:

сув объектлари қандай мақсадлар учун фойдаланишга берилган бўлса, фақат шу мақсадларда фойдаланиш;

Олдинги таҳрирга қаранг.

сувдан фойдаланишни амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иншоотлар, қурилмалар ҳамда бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилиш;

берилаётган сувнинг миқдори ва сифатини текшириш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, сувдан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома бўйича олинмай қолган сув учун компенсация талаб қилиш;

сув ресурсларини бошқаришга оид қарорлар қабул қилинишида иштирок этиш;

манбанинг тахмин қилинган ва ҳақиқий сувлилигидан келиб чиққан ҳолда сув олиш лимитларини ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш;

ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилиши, шу жумладан белгиланган сув олиш лимитлари ва сув бериш режимига мувофиқ сув олиш ҳуқуқининг бузилиши туфайли етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.

(32-модданинг учинчи—олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонунига мувофиқ учинчи—саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сувдан фойдаланувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

(32-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонунига мувофиқ иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

321-модда. Сув истеъмолчиларининг ҳуқуқлари

Сув истеъмолчилари:

берилаётган сувнинг миқдори ва сифатини текшириш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, сув истеъмоли тўғрисидаги шартнома бўйича олинмай қолган сув учун компенсация талаб қилиш;

сув ресурсларини бошқаришга оид қарорлар қабул қилинишида иштирок этиш;

ўз эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда сув олиш лимитларини ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш;

сувга доир муносабатлар соҳасидаги ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш учун уюшмаларга (иттифоқларга) ва бошқа бирлашмаларга бирлашиш;

ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилиши, шу жумладан белгиланган сув олиш лимитлари ва сув бериш режимига мувофиқ сув олиш ҳуқуқининг бузилиши туфайли етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.

Сув истеъмолчилари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

(321-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

33-модда. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш

Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади.

Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг бузилган ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тикланиши лозим.

34-модда. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ҳуқуқларини чеклаш

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда аҳоли соғлиғини сақлаш мақсадини, давлатнинг бошқа манфаатларини, шунингдек ўзга сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг манфаатларини кўзлаб, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ҳуқуқлари чекланиши мумкин. Бунда аҳолининг ичимлик ва маиший эҳтиёжлари учун сув объектларидан фойдаланиш шароитлари ёмонлашмаслиги лозим.

35-модда. Сувдан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари

Сувдан фойдаланувчилар:

сув объектларидан оқилона фойдаланиши, сувни тежаб сарфлаш, сувларнинг сифатини тиклаш ва яхшилаш тўғрисида ғамхўрлик қилиши;

белгиланган сув олиш лимитларига ва сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этиши;

сувдан махсус фойдаланишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатномани расмийлаштириши;

ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлган оқинди сувларни сув объектларига оқизишни тамомила тугатиш чора-тадбирларини кўриши;

Олдинги таҳрирга қаранг.

бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилишига, шунингдек сув объектларига, хўжалик объектлари ва табиий ресурсларга (ерлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, фойдали қазилмалар ва бошқаларга) зарар етказилишига йўл қўймаслиги;

(35-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)

сув объектларини, сувни муҳофаза қилиш иншоотларини ва бошқа иншоотларни, техник қурилмаларни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, уларни ишлатиш сифатини яхшилаши ҳамда улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши;

сувни олиш ва беришда сув миқдори ҳисобини юритиши, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоботни тақдим этиши;

сув ресурсларидан фойдаланганлик, шунингдек сувни етказиб бериш бўйича хизматлар ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун тўловларни ўз вақтида шартномавий асосда тўлаши;

сувни тежаш чора-тадбирларини кўриши;

сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда сув истеъмолчиларига кўмаклашиши;

сувларнинг булғаниши, ифлосланиши ва камайиб кетишининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш, сув объектларига сувларнинг зарарли таъсирини бартараф этиш чора-тадбирларини кўриши, шунингдек ер усти ва ер ости сувлари тўпланадиган майдонларнинг ифлосланишига йўл қўймаслиги;

сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарини сақлашнинг белгиланган режимига риоя қилиши;

сувлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вакилларини ўз сув хўжалиги объектларига белгиланган тартибда киритиши ҳамда уларга зарур ахборотни тақдим этиши;

сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган авариялар ва бошқа табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ўз вақтида хабардор қилиши ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни амалга оширишда, шунингдек сув объектларида таъмирлаш-тиклаш ишларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиши;

балиқларни, бошқа сув флораси ва фаунасини муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириши шарт.

Сувдан фойдаланувчилар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

(33, 34 ва 35-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

351-модда. Сув истеъмолчиларининг мажбуриятлари

Сув истеъмолчилари:

сув ресурсларидан оқилона фойдаланиши, сувнинг мақсадсиз истеъмол қилинишига йўл қўймаслиги, сувни тежаб сарфлаш, сувларнинг сифатини тиклаш ва яхшилаш тўғрисида ғамхўрлик қилиши;

белгиланган сув олиш лимитлари ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этиши;

сувни махсус истеъмол қилишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатномани расмийлаштириши;

ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлган оқинди сувларни сув объектларига оқизишни тамомила тугатиш чора-тадбирларини кўриши;

Олдинги таҳрирга қаранг.

бошқа сув истеъмолчилари ва сувдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилишига, шунингдек сув объектларига, хўжалик объектлари ва табиий ресурсларга (ерлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, фойдали қазилмалар ва бошқаларга) зарар етказилишига йўл қўймаслиги;

(351-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)

сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаши, ички сув объектлари ва иншоотларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши;

олинаётган сув миқдори ҳисобини юритиши ва сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома берган органларга зарур ахборотни тақдим этиши;

сув ресурсларидан фойдаланганлик, шунингдек сувни етказиб бериш бўйича хизматлар ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун тўловларни ўз вақтида шартномавий асосда тўлаши;

сувни тежаш чора-тадбирларини кўриши;

сувларни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда келишилган технология, ўрмон-мелиорация, агротехника, гидротехника, санитария тадбирлари ва бошқа тадбирларни амалга ошириши;

сувларнинг булғаниши, ифлосланиши ва камайиб кетишининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш чора-тадбирларини амалга оширишда ўзларига хизмат кўрсатувчи сувдан фойдаланувчиларнинг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг талабига кўра иштирок этиши, шунингдек ер усти ва ер ости сувлари тўпланадиган майдонларнинг ифлосланишига йўл қўймаслиги;

сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳамда шартларига риоя этиши;

сувлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вакилларини ўз сув хўжалиги объектларига белгиланган тартибда киритиши ҳамда уларга зарур ахборотни тақдим этиши;

сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган авариялар ва бошқа табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида ўзларига хизмат кўрсатувчи сувдан фойдаланувчиларни, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ўз вақтида хабардор қилиши, шунингдек уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни амалга оширишда иштирок этиши;

балиқларни, бошқа сув флораси ва фаунасини муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириши шарт.

Сув истеъмолчиларининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

(351-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

X БОБ. СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА СУВНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНИ БЕКОР ҚИЛИШ

(X бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.08.00 Сувдан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш]

Олдинги таҳрирга қаранг.

36-модда. Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқини бекор қилиш асослари

Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқи:

сувдан фойдаланишга, сув истеъмолига эҳтиёж қолмаганда ёки улардан воз кечилганда;

сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли муддати тугаганда;

корхона, муассаса, ташкилот, фермер хўжалиги тугатилганда, деҳқон хўжалиги тугатилганда (фаолияти тугатилганда);

сув хўжалиги иншоотлари бошқа сувдан фойдаланувчиларга берилганда;

танҳо фойдаланилаётган сув объектларини қайтариб олишга зарурат туғилганда бекор қилинади.

Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ва сувларни муҳофаза қилиш қоидалари бузилган ёхуд сувдан мақсадсиз фойдаланилганда ёки сув мақсадсиз истеъмол қилинганда ҳамда лимитдан ортиқча сув олинганда, сув ресурсларидан фойдаланганлик, сувни етказиб бериш бўйича хизматлар ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун тўловлар тўланмаган тақдирда ҳам сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқи бекор қилиниши мумкин (ичимлик ва маиший эҳтиёжлар учун сувлардан фойдаланиш ҳуқуқи бундан мустасно).

Қонун ҳужжатларида сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқини бекор қилишнинг бошқа асослари ҳам назарда тутилиши мумкин.

(36-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

37-модда. Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқини бекор қилиш тартиби

Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқи:

Олдинги таҳрирга қаранг.

сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун берилган рухсатноманинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш;

(37-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)

танҳо фойдаланиш учун берилган сув объектларини қайтариб олиш йўли билан бекор қилинади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун берилган рухсатноманинг амал қилишини тугатиш ва ушбу рухсатномани бекор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

(37-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)

38-модда. Танҳо фойдаланиш учун берилган сув объектларини қайтариб олиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Танҳо фойдаланиш учун берилган сув объектлари қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда қайтариб олинади.

(38-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

39-модда. Сув хўжалиги тадбирларини ўтказиш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли шартларини бекор қилиш ёки ўзгартириш натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда фуқароларга сув хўжалиги тадбирларини (сув объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини ва бошқаларни) ўтказиш, сувлардан нооқилона фойдаланиш, уларни булғатиш, ифлослантириш, камайтириш, шунингдек сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли шартларини қонунга хилоф равишда бекор қилиш ёки ўзгартириш натижасида етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қопланади.

Сув объектларининг соҳил бўйи минтақаларида ва санитария муҳофазаси зоналарида қонунга хилоф равишда қурилган объектлар ҳамда қонунга хилоф равишда ўзлаштирилган ер участкаларида сув хўжалиги тадбирларини ўтказиш чоғида етказилган зарарнинг ўрни қопланмайди.

(39-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.02 Аҳолининг истеъмоли, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланиш]

ХI боб. АҲОЛИНИНГ ИСТЕЪМОЛИ, МАИШИЙ ВА БОШҚА ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

40-модда. Аҳолининг истеъмоли, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун ажратиладиган сув объектлари

Олдинги таҳрирга қаранг.

Аҳолининг ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини, маиший эҳтиёжини ва бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сувнинг сифати белгиланган санитария-гигиена талаблари ва давлат стандартларига мувофиқ бўлган сув объектлари ажратилади.

(40-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

41-модда. Аҳолини марказлашган тартибда сув билан таъминлаш

Аҳолининг истеъмоли, маиший ва бошқа эҳтиёжларини марказлашган тартибда сув билан таъминлаш учун сув объектларидан фойдаланилганда, ўзининг кундалик бошқарувида, эгалигида ёки фойдаланишида хўжалик-ичимлик водопроводлари бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар сув олиш иншоотларининг белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳаларига ва ичимлик сув олиш ҳамда уни истеъмолчиларга етказиб бериш учун сувдан махсус фойдаланиш рухсатномаларига мувофиқ сув таъминоти манбаларидан сув олишга ҳақлидирлар.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар олаётган сувларини ҳисобга олиб боришни ташкил этади, сув билан таъминлаш манбаларидаги сувнинг сифати ҳолатини мунтазам кузатиб боради ва манбаларда сув сифати ўзгарганлиги ҳамда ишлатилган сув миқдори ҳақида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар, ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш, санитария назорати органларига ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар бериб туради

(41-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

42-модда. Аҳолини марказлаштирилмаган тартибда сув билан таъминлаш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Аҳолининг ичимлик, маиший ва бошқа эҳтиёжларини марказлаштирилмаган тартибда сув билан таъминлаш учун сув объектларидан фойдаланганда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер, деҳқон хўжаликлари ва фуқаролар сувдан умумий ёки махсус фойдаланиш ёхуд сувни умумий ёки махсус истеъмол қилиш тартибида бевосита ер усти ёки ер ости сув объектларидан сув олишга ҳақлидир. Зарур ҳолларда, бундай сув олиш каналлар, коллекторлар, сув омборларини лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилиш чоғида назарда тутилиши ва меъёрлаб қўйилиши лозим. Шу мақсадлар учун мўлжалланган сув олиш иншоотларидан фойдаланиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларига мувофиқ ҳамда сув объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар, шунингдек экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, санитария назорати органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари мазкур сув олиш иншоотларининг тегишли санитария-техника ҳолатида бўлишини таъминлаши шарт

(42-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

43-модда. Истеъмолга яроқли ер ости сувларидан истеъмолга ва маиший эҳтиёжларга алоқадор бўлмаган мақсадларда фойдаланишни чеклаш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Истеъмолга яроқли ер ости сувларидан истеъмолга ва маиший эҳтиёжларга алоқадор бўлмаган мақсадларда фойдаланишга, одатда, йўл қўйилмайди. Ер юзасида зарур сув манбалари бўлмаган ва истеъмолга яроқли ер ости сув захиралари етарли бўлган жойларда ушбу Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ лимитларга мос равишда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар органлари бундай сувлардан истеъмол ва маиший эҳтиёжларга алоқадор бўлмаган мақсадларда фойдаланишга рухсат беришлари мумкин.

(43-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.06 Бошқа мақсадларда сувдан фойдаланиш]

ХII боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ДАВОЛАШ, КУРОРТ ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАҚСАДЛАРИДА ФОЙДАЛАНИШ

44-модда. Шифобахш сувлар қаторига киритилган сув объектларидан биринчи навбатда даволаш ва курорт мақсадларида фойдаланиш

Белгиланган тартибда шифобахш сувлар қаторига киритилган сув объектларидан, аввало, даволаш ва курорт мақсадларида фойдаланилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Қишлоқ ва сув хўжалиги ва экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари шифобахш сувлар қаторига киритилган сув объектларидан, айрим ҳоллардагина тегишли ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш органлари, соғлиқни сақлаш органлари ва курорт бошқармалари билан келишиб туриб, бошқа мақсадлар учун фойдаланишга рухсат беришлари мумкин.

(44-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

45-модда. Шифобахш сувлар қаторига киритилган сув объектларига оқинди сувлар ташланишини тақиқлаш

Шифобахш сувлар қаторига киритилган сув объектларига оқинди сувларни ташлаш тақиқланади.

46-модда. Дам олиш ва спорт учун сув объектларидан фойдаланиш тартиби

Олдинги таҳрирга қаранг.

Дам олиш ва спорт учун сув объектларидан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

(46-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]

ХIII боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ

Олдинги таҳрирга қаранг.

47-модда. Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари, ташкилотлари, фермер ва деҳқон хўжаликларининг, шунингдек фуқароларнинг суғориладиган ерларида қулай сув режимини вужудга келтириш мақсадида амалга оширилади.

Сув объектларидан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш лимит бўйича сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилишнинг белгиланган тартибига риоя этган ҳолда сувдан умумий ва махсус фойдаланиш ёки сувни умумий ва махсус истеъмол қилиш тартибида амалга оширилади. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг сув олиш лимитлари уларнинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас, манбаларнинг суви камайган ҳоллар бундан мустасно.

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома ушбу Қонуннинг 27-моддасига мувофиқ берилади.

(47-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

48-модда. Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланишни ва сув истеъмолини режалаштириш

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳар йилги сув билан ҳақиқий таъминланганлик ҳисобга олинган ҳолда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режалари асосида амалга оширилади.

Коллектор-дренаж тармоғида сувдан фойдаланишни ва сув истеъмолини режалаштириш мелиорация қилинаётган ерларнинг ҳолатини, коллектор-дренаж суви сифатини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Сув истеъмоли режалари сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан тузилади ва тасдиқланади. Сув истеъмолчилари уюшмалари сув истеъмоли режаларини умумлаштиради ва уюшмаларнинг сувдан фойдаланиш режаларини тузади.

Сув истеъмолчилари уюшмаларининг сувдан фойдаланиш режалари ирригация тизимлари бошқармалари ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан умумлаштирилади.

Қуйидагилар:

ирригация тизими бошқармаси туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими билан келишилган ҳолда — сув истеъмолчилари уюшмалари бўйича;

ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли ҳудудий органлари билан келишилган ҳолда — ирригация тизими бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги бош бошқармаси — ҳавза ирригация тизими бўйича, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари бўйича тузилган ва умумлаштирилган сувдан фойдаланиш режаларини тасдиқлайди.

(48-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

49-модда. Суғориладиган ерларда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг ўзига хос хусусиятлари

Суғориладиган ерларда каналлар, мураккаб муҳандислик иншоотлари, мелиорация тармоғи барпо этилганлиги шундай ерларнинг ўзига хос хусусиятидир.

Сув фонди ерларидан, сув объектларидан, суғориладиган ерлар доирасидаги сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари сув хўжалиги объектлари ва иншоотларидан ягона сув хўжалиги тизими сифатида фойдаланилади, улар давлат мулки бўлиб, хусусийлаштирилиши мумкин эмас.

Сув объектларининг соҳил бўйи минтақалари, ер ости суви чиқаргичи санитария муҳофазаси зоналарининг хўжалик-ичимлик суви мақсадидаги I ва II пояслари табиатни муҳофаза қилиш эҳтиёжлари учун ер эгалари ва ердан фойдаланувчилардан олиб қўйилиши мумкин.

Суғориладиган деҳқончилик эҳтиёжлари учун сув объектларидан фойдаланиш лимит бўйича сувдан фойдаланишнинг ёки сувни истеъмол қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

 LexUZ шарҳи

Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида»ги низомга қаранг.

Сувни фақат рўйхатдан ўтказилган, сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланган сув ажратиш жойларидан (каналларнинг сув олиш иншооти, қудуқ, насос станцияси (агрегати) ва бошқа сув олиш иншоотлари) шартномавий асосда олишга рухсат берилади.

(49-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

50-модда. Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув объектларидан фойдаланувчи сувдан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув объектларидан фойдаланувчи сувдан фойдаланувчилар ушбу Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари:

сув ресурсларини самарали бошқариши, лимитдан ортиқча сув олинишига ва сувдан мақсадсиз фойдаланилишига йўл қўймаслиги;

белгиланган тартибда янги сув объектлари қурилишини ва ишлаб турганлари реконструкция қилинишини, шунингдек суғориладиган ерларнинг комплекс реконструкция қилинишини ташкил этиши;

сувни тежайдиган технологияларни ва илғор суғориш техникасини жорий этиш орқали суғориш воситалари ва усулларини такомиллаштиришда сув истеъмолчиларига кўмаклашиши;

қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган сувларнинг мониторинги асосида салбий жараёнларнинг сабаблари ва оқибатларини бартараф этиши шарт.

(50-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

501-модда. Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ресурсларидан фойдаланувчи сув истеъмолчиларининг мажбуриятлари

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ресурсларидан фойдаланувчи сув истеъмолчилари ушбу Қонуннинг 351-моддасида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари:

қишлоқ хўжалиги экинлари ва дов-дарахтларини суғориш, шунингдек яйловларга сув чиқаришнинг қулай режимини сақлаши;

сувни тежайдиган технологияларни ва илғор суғориш техникасини жорий этиш орқали суғориш воситалари ва усулларини такомиллаштириши;

сувни тежаш имконини берадиган агротехника тадбирларини амалга ошириши;

тупроқ унумдорлигини сақлаш имконини берадиган мелиорация тадбирларини амалга ошириши;

суғориш учун берилган сувларнинг коллектор-дренаж тармоғига ва бошқа сув объектларига оқизиб юборилишига йўл қўймаслиги;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклашда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиши шарт.

(501-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

51-модда. Оқинди сувлар билан суғориш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Қишлоқ хўжалик ерларини оқинди сувлар билан суғоришга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат санитария назорати ва давлат ветеринария хизмати органлари билан келишиб рухсат берадилар.

(51-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Саноат, коммунал корхоналари ва бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда фуқаролар тупроқ унумдорлигига ва етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига зарарли таъсир қилувчи сувларни қишлоқ хўжалик ерларини суғориш учун беришлари тақиқланади.

(51-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

52-модда. Ўрмонлар, дарахтзорлар ва кўчатзорлар билан банд бўлган ерларни суғориш

Ушбу Қонуннинг 47, 50-моддалари ва 51-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган қоидалар ўрмонлар, дарахтзорлар ва кўчатзорлар билан банд бўлган ерларни суғоришга ҳам татбиқ қилинади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

53-модда. Жамоа боғлари, токзорлари, экинзорларини ва томорқа ер участкаларини суғориш учун сув объектларидан фойдаланиш

Жамоа боғлари, токзорлари, экинзорларини ва томорқа ер участкаларини сув билан таъминлаш сув истеъмоли тўғрисидаги шартнома асосида сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Фуқароларнинг экинзорларини ва томорқа ер участкаларини суғориш учун сув ресурсларини ажратиш сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан белгиланадиган фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг сув олиш лимитларида назарда тутилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фуқароларнинг экинзорларни ва томорқа ер участкаларини суғориш учун сувга бўлган эҳтиёжларини умумлаштиради, сув истеъмоли тўғрисида шартномалар тузади ва улар ўртасида сувни истеъмол қилиш тартибини белгилайди, шунингдек суғориш тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишларини ташкил этади.

(53-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

54-модда. Сув истеъмолчиларининг сув объектларидан бериладиган сув оқими маромини ўзбошимчалик билан ўзгартиришини тақиқлаш

Сув истеъмолчиларининг сув истеъмолчилари уюшмалари ҳамда сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари билан белгиланган тартибда келишилмаган ҳолда сув сарфини кўпайтириш ёки камайтириш мақсадида сув объектларидаги гидротехника иншоотларини ўзбошимчалик билан ўзгартириши, шунингдек уларга муваққат тўсиқлар, насос станциялари (агрегатлар) ва сувни кўтарадиган ҳамда сув оладиган бошқа иншоотларни қуриши тақиқланади.

Рўйхатдан ўтказилмаган сув ажратиш жойларидан ўзбошимчалик билан сув олиш тақиқланади.

(54-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

55-модда. Сув объектлари ва гидротехника иншоотлари устидан тракторлар, транспорт воситаларини ва чорва молларини ҳайдаб ўтишнинг тақиқланиши

Сув объектлари ва гидротехника иншоотлари устидан тракторлар, қишлоқ хўжалик машиналари, автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларини ҳайдаб ўтиш, шунингдек мўлжалланмаган жойлардан чорва молларини ҳайдаб ўтиш ва суғориш тақиқланади.

(55-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.04 Сувдан саноат мақсадларида ва энергетика эҳтиёжлари учун фойдаланиш]

ХIV боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН САНОАТ МАҚСАДЛАРИДА ВА ЭНЕРГЕТИКА ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ

Олдинги таҳрирга қаранг.

56-модда. Сув объектларидан саноат мақсадларида ва иссиқлик энергетикаси эҳтиёжлари учун фойдаланувчи сув истеъмолчиларининг мажбуриятлари

(56-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сув объектларидан саноат мақсадларида ва иссиқлик энергетикаси эҳтиёжлари учун фойдаланувчи сув истеъмолчилари, ушбу Қонуннинг 351-моддасида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари, ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш, сув таъминотининг айланма ҳамда такрорий тизимларини жорий этиш орқали сув сарфини камайтириш ва оқинди сувларнинг оқизиб юборилишини тугатиш чора-тадбирларини кўриши шарт.

(56-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Лойиҳаланаётган ва ишга туширилаётган саноат объектлари учун сув таъминотининг тўхтовсиз тизимидан фойдаланишни назарда тутиш ман этилади, ишлаб чиқаришнинг шарт-шароитлари тақозоси билан айланма сув таъминотига мослаштирилиши мумкин бўлмаган корхоналар ва бошқа объектлар бундан мустасно.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Айланма сув таъминотига эга бўлмаган ишлаб турган корхоналар учун экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан сув хўжалиги органлари билан келишилган ҳолда уларни сув таъминотининг тўхтовсиз тизимига ўтказиш муддатлари белгиланади.

(56-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

57-модда. Ичимлик сувдан саноат мақсадлари учун фойдаланишни чеклаш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Табиий офат, авариялар рўй берган тақдирда ва бошқа фавқулодда ҳолатларда, шунингдек корхона водопровод сувини лимитдан ортиқча олган тақдирда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари аҳолининг ичимлик сувга бўлган эҳтиёжларини ва маиший эҳтиёжларини биринчи навбатда қондириш манфаатларини кўзлаб, коммунал водопроводлардан саноат мақсадлари учун ичимлик сув истеъмолини қисқартиришга ёки тақиқлаб қўйишга ва идораларга қарашли ичимлик сув берадиган хўжалик водопроводлари сувидан саноат мақсадлари учун фойдаланишни вақтинча чеклаб қўйишга ҳақлидир.

(57-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

58-модда. Ер ости сувларидан техника сув таъминоти ва бошқа саноат мақсадлари учун фойдаланиш

Ичимлик сувлар қаторига киритилган ер ости чучук сувларидан ишлаб чиқариш-техника мақсадлари учун фойдаланиш тақиқланади, зарур ер усти сув манбаалари мавжуд бўлмаган ҳудудларда фойдаланадиган ҳоллар бундан мустаснодир.

Ичимлик ёки шифобахш сувлар қаторига киритилмаган ер ости сувларидан (чучук, минерал ва иссиқ сувлардан) фойдаланишга лойиқ тасдиқланган захиралари бўлса, белгилаб қўйилган тартибда техника сув таъминоти учун, мазкур сув таркибидаги кимёвий элементларни ажратиб олиш, иссиқлик энергияси ҳосил қилиш ва бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун сувдан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилинган ҳолда фойдаланиш мумкин.

59-модда. Сув объектларидан гидроэнергетика эҳтиёжлари учун фойдаланиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сув объектларидан гидроэнергетика эҳтиёжлари учун фойдаланиш иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари манфаатлари ҳисобга олиниб, қишлоқ ва сув хўжалиги органлари билан келишилган ҳолда, шунингдек, агар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида, тегишли ҳолларда эса, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларининг қарорида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, сувлардан комплекс ва оқилона фойдаланиш талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

(59-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

Гидроэнергетика эҳтиёжлари учун бериб қўйилган сув объектларидан табиий шароитларга, хўжалик эҳтиёжлари ва ўзга эҳтиёжларга қараб, бошқа мақсадлар учун ҳам фойдаланилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Гидроэнергетика корхоналари ушбу Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари:

сув объектларининг фойдаланиш қоидаларида белгиланган иш режимига, шу жумладан сув омборларини тўлдириш ва ишга тушириш, улардан сув чиқариш ҳамда сувнинг юқори ва қуйи сатҳи ўзгаришининг режимига риоя этиши;

санитария ва табиат муҳофазаси мақсадларида сув омборларидан сув чиқариб турилишини таъминлаши шарт.

(59-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.05 Сувдан балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]

ХV боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН БАЛИҚЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ

60-модда. Балиқчилик хўжалиги манфаатларини кўзлаб балиқчилик хўжалиги ҳавзалари сувидан фойдаланишни чеклаш

Балиқларнинг қимматли турларини ҳамда сув билан боғлиқ овчилик объектларини сақлаб қолиш ва урчитиб кўпайтириш учун алоҳида муҳим аҳамиятга эга бўлган балиқчилик хўжалиги ҳавзаларида ёки шу ҳавзаларнинг айрим участкаларида сувдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари балиқчилик хўжалиги манфаатларини кўзлаб чеклаб қўйилиши мумкин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Бундай ҳавзаларнинг ёки шу ҳавзалардаги участкаларнинг рўйхатини ҳамда сувдан фойдаланишни чеклаш турларини экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қишлоқ ва сув хўжалиги органлари белгилаб беради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.

(60-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

61-модда. Балиқ захираларини муҳофаза қилиш ва балиқларни урчитиб кўпайтириш тадбирлари

Балиқчилик хўжалиги ҳавзаларидаги гидротехника иншоотлари ва бошқа иншоотларни ишлатишда балиқ захираларини муҳофаза қилиш ва балиқларни урчитиб кўпайтириш шарт-шароитларини таъминлаш тадбирлари ўз вақтида амалга оширилиши лозим.

Балиқчилик хўжалигига қарашли сув ҳавзаларидаги балиқлар уруғ ташлайдиган жойларга ва уларнинг қишлов уялари жойлашган ерларга тупроқ тўкиш, балиқ захиралари ҳолатига ҳамда уларнинг урчиб кўпайиш шароитларига салбий таъсир этувчи бошқа ишларни бажариш ман қилинади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Саноат мақсадлари, суғориш ва бошқа эҳтиёжлар учун балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларидан сув олишга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишиб, сув чиқариш иншоотларига балиқ тушиб қолмаслигини таъминлайдиган махсус мосламалар ўрнатилган тақдирдагина йўл қўйилиши мумкин.

(61-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

62-модда. Балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларидан ёки ов қилиш участкаларидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мажбуриятлари

Фойдаланиш учун балиқчилик хўжалиги сув ҳавзалари ёки ов қилиш участкалари бериб қўйилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ушбу Қонуннинг 35 ва 351-моддаларида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари:

балиқ захираларининг урчиб кўпайиш шароитларини таъминлаши;

ирригация-мелиорация тармоқларини, сунъий ҳовузлар ва бошқа балиқчилик хўжалиги иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклашни амалга ошириши, шунингдек уларни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши;

зарур мелиорация ишлари олиб бориши ҳамда мазкур корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар жойлашган ерлардаги қирғоқ участкаларини лозим даражада санитария ҳолатида сақлаши шарт.

(62-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

63-модда. Сув объектларидан балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сув объектларидан балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.

 LexUZ шарҳи

Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 апрелдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисида низомга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 августдаги 350-сон қарор билан тасдиқланган «Республика балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаларини бириктириб қўйиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низомга, шунингдек, «Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисида»ги Низомга (рўйхат рақами 1292, 20.12.2003 й.)қаранг.

(63-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

64-модда. Сув объектларидан спорт ва ҳаваскорлик йўли билан балиқ овлаш учун фойдаланиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сув объектларида спорт ва ҳаваскорлик йўли билан балиқ овлашга рухсат берилади, давлат қўриқхоналари, табиат боғларининг ва давлат биосфера резерватларининг қўриқхонага айлантирилган зоналари ҳудудидаги сув объектлари бундан мустасно. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат органлари шу мақсадлар учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда сув объектларини ёки уларнинг айрим участкаларини ажратиб беришлари мумкин.

 LexUZ шарҳи

Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуннинг III бўлимига қаранг.

(64-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Балиқчилик хўжалиги ташкилотларига бириктирилган табиий сув ҳавзаларида, балиқчилик питомникларида ҳамда ҳовуз хўжаликларида, шунингдек овчилик-балиқ овлаш жамиятларига бириктирилган жойларда спорт ва ҳаваскорлик йўли билан балиқ овлаш уларнинг рухсатига кўра амалга оширилади.

(64-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.06 Бошқа мақсадларда сувдан фойдаланиш]

ХVI боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ОВЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ

Олдинги таҳрирга қаранг.

65-модда. Овчилик хўжалигини юритувчи шахсларнинг сувдан фойдаланишга доир имтиёзли ҳуқуқлари

Ёввойи сув қушлари ва қимматли мўйна берадиган сув ҳайвонлари (қундуз, ондатра, сув каламуши, нутрия ва ҳоказолар) маскани бўлган дарёларда, кўлларда ва бошқа сув объектларида овчилик хўжалигини юритишни амалга ошираётган юридик ва (ёки) жисмоний шахсга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув хўжалиги органлари сувдан комплекс фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда сувдан фойдаланишга доир имтиёзли ҳуқуқлар бериши мумкин.

(65-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)

66-модда. Сув объектларидан овчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сув объектларидан овчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

 LexUZ шарҳи

Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 апрелдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги низомга қаранг.

(66-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

XVII БОБ. МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАРДА ЖОЙЛАШГАН СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

(XVII бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.06 Бошқа мақсадларда сувдан фойдаланиш]

Олдинги таҳрирга қаранг.

67-модда. Муҳофаза этиладиган сув объектлари

Устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреация ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик сув объектлари ёки уларнинг айрим участкалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар деб эълон қилинади ва хўжалик мақсадида фойдаланишдан чиқарилади.

(67-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

68-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар сувларидан фойдаланиш тартиби ва уларни муҳофаза қилиш чоралари

Давлат қўриқхоналари, табиат боғларининг ва давлат биосфера резерватларининг қўриқхонага айлантирилган зоналари сувларидан балиқ овлаш, ов қилиш, сув ўсимликлари ва организмларини йиғиш учун фойдаланиш, шунингдек бундай сувларнинг табиий ҳолатини бузувчи бошқа ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар сувларига оқинди сувларни оқизишга, шунингдек уларда гидромелиорация ишларини ўтказишга ушбу Қонунда белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда йўл қўйилади.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар сувларидан фойдаланиш тартиби ва уларни муҳофаза қилиш режими қонун ҳужжатларида белгиланади.

(68-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

69-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг сув объектларини олиб қўйиш

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг сув объектларини олиб қўйишга зарур бўлган алоҳида ҳолларда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва ваколатли органлар томонидан йўл қўйилади.

(69-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.06 Бошқа мақсадларда сувдан фойдаланиш]

ХVIII боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН СУВ ТРАНСПОРТИ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ

70-модда. Кема қатнайдиган сув йўллари

Дарёлар, кўллар, сув омборлари, каналлар, башарти, сув йўллари сифатида фойдаланиш тўла ёки қисман тақиқланган ёхуд улар танҳо фойдаланиш учун бериб қўйилган бўлмаса, умум фойдаланадиган сув йўллари ҳисобланади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Кема қатнови учун сув объектларидан фойдаланиш қишлоқ ва сув хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

(70-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

71-модда. Сув йўлларини кема қатнайдиган сув йўллари қаторига киритиш, шунингдек сув йўлларидан фойдаланиш қоидаларини белгилаш тартиби

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сув йўлларини кема қатнайдиган сув йўллари қаторига киритиш, шунингдек сув йўлларидан фойдаланиш қоидаларини белгилаб бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

(71-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

72-модда. Сув объектларидан кичик кемаларда сузиб юриш учун фойдаланиш

Сув объектларидан кичик кемаларда (эшкакли ва моторли қайиқлар, катерлар, елканли яхталар ва шу кабиларда) сузиб юриш учун фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган қоидаларга мувофиқ рухсат берилади.

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.06 Бошқа мақсадларда сувдан фойдаланиш]

ХIХ боб. ОҚИНДИ СУВЛАРНИ ОҚИЗИШ УЧУН СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

Олдинги таҳрирга қаранг.

(73-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)

74-модда. Сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сув объектларига оқинди сувларни оқизишга сув объекти таркибидаги ифлословчи моддаларнинг белгилаб қўйилган меъёрлардан ошиб кетишига йўл қўймаслик шарти билан ва сувдан фойдаланувчи ҳамда сув истеъмолчиси бундай оқинди сувларни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва санитария назорати органлари томонидан белгилаб қўйилган даражага етказиб тозалаб бериш шарти билангина йўл қўйилади.

(74-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Агар мазкур талаблар бузилаётган бўлса, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва санитария назорати органлари оқинди сувларни оқизишни чеклаб, тўхтатиб ёки тақиқлаб қўйишлари, ҳаттоки айрим саноат қурилмаларини, цехлар, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйишлари лозим. Аҳолининг соғлиғига хатарли ҳолларда, оқинди сувларни оқизиш тўхтатилиб, ҳаттоки ишлаб чиқариш объектларидан ва бошқа объектлардан фойдаланиш тўхтатиб қўйиши лозим.

(74-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

75-модда. Сув объектларидан оқинди сувларни оқизиш учун фойдаланиш тартиби ва шартлари

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сув объектларидан оқинди сувларни оқизиш учун фойдаланиш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

(75-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.06 Бошқа мақсадларда сувдан фойдаланиш]

ХХ боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ЁНҒИНГА ҚАРШИ ЭҲТИЁЖЛАР УЧУН ҲАМДА БОШҚА ДАВЛАТ ВА ЖАМОАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ

76-модда. Сув объектларидан ёнғинга қарши эҳтиёжлар учун фойдаланиш

Ёнғинга қарши эҳтиёжлар учун ҳар қандай сув объектларидан сув олишга йўл қўйилади.

77-модда. Сув объектларидан ёнғинга қарши эҳтиёжлар учун ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби

Сув объектларидан ёнғинга қарши эҳтиёжлар учун, шунингдек давлат ва жамоатнинг бошқа эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.06 Бошқа мақсадларда сувдан фойдаланиш]

ХХI боб. СУВ ОМБОРЛАРИ, ГИДРОУЗЕЛЛАР ВА БОШҚА ИНШООТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

78-модда. Сув омборларини сув билан тўлдириш ва улардан сув чиқариш режими

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сув омборларида тўғонлар, дамбалар, сув ўтказадиган ва сув оладиган иншоотлар, гидроэнергетика мажмуаларидан ҳамда бошқа иншоотлардан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фойдаланиш қоидалари ҳамда сув омборларининг таъсир зоналаридаги сувдан фойдаланувчилар, сув истеъмолчилари, ер участкаларининг мулкдорлари, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда сув омборларини тўлдириш ва ишлатиш борасида белгиланган режимга риоя қилиши шарт.

(78-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сув омборлари турли сувдан фойдаланувчиларнинг ва сув истеъмолчиларининг сувга бўлган эҳтиёжини қондиришни тартибга солиш мақсадида бунёд этилади.

(78-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Сув омборларини сувга тўлдириш ва улардан сувни чиқариш режими, сув сатҳининг ўзгариш режими, гидроузел орқали сув ўтиш режими, кемаларнинг бемалол ва хавфсиз ўтиши, шунингдек балиқларнинг уруғ ташлайдиган жойларга ўта олишини таъминлаш сув омборларидан фойдаланиш қоидалари билан белгиланади.

79-модда. Сув омборларидан фойдаланиш тартиби

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сув омборларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ва бошқа манфаатдор органлар билан келишиб, ҳар бир сув омбори, сув омборлари тизмаси ёки тизими учун тасдиқланган қоидаларда белгиланади.

(79-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)

80-модда. Сув омборларининг тегишли техника ҳолатини ва ободончилигини таъминлайдиган тадбирларни уюштириш ва мувофиқлаштириш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сув омборларининг тегишли техника ҳолатини ва ободончилигини таъминлайдиган тадбирларни уюштириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек улардан фойдаланиш устидан назорат қилиш қишлоқ ва сув хўжалиги органлари ҳамда катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш органлари томонидан амалга оширилади.

(80-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

81-модда. Кўл ва бошқа сув ҳавзаларидан сув омборлари сифатида фойдаланиш

Ушбу Қонуннинг 78, 79 ва 80-моддаларидаги қоидалар кўллардан ва сув омборлари тариқасида хизмат қилаётган бошқа сув ҳавзаларидан фойдаланишга ҳам жорий қилинади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

82-модда. Гидроузеллар ва бошқа гидротехника иншоотларидан фойдаланиш тартиби

Дарёлар, сойлар, каналлар ва коллекторлардаги қишлоқ ва сув хўжалиги органлари томонидан фойдаланиладиган гидроузеллар ҳамда бошқа гидротехника иншоотлари давлат мулки бўлиб, улардан белгиланган тартибда фойдаланилади.

Сув истеъмолчилари уюшмалари, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларнинг гидромелиорация тармоғидаги гидротехника иншоотлари, шу жумладан суғориш каналлари ва коллектор-дренаж тармоқлари сувдан фойдаланувчилар томонидан мансублиги бўйича ишлатилади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги органлари сув истеъмолчилари уюшмалари ҳамда бошқа сувдан фойдаланувчилар билан шартномавий асосда гидромелиорация тармоғига ва ундаги иншоотларга техник хизмат кўрсатишни ўз зиммасига олиши мумкин.

(82-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

ХХII боб. ОРОЛ ДЕНГИЗИ ҲАВЗАСИДА ДАВЛАТЛАРАРО СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ

Олдинги таҳрирга қаранг.

83-модда. Ўзбекистон Республикасининг ва Орол денгизи ҳавзасидаги бошқа давлатларнинг ҳудудида жойлашган трансчегаравий сув объектларидан фойдаланишни тартибга солиш

Ўзбекистон Республикасининг ва Орол денгизи ҳавзасидаги бошқа давлатларнинг ҳудудида жойлашган трансчегаравий сув объектларидан (Амударё, Сирдарё, Зарафшон дарёлари, Орол денгизи ва бошқа трансчегаравий сув объектларидан) фойдаланишни тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.

(83-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

84-модда. Трансчегаравий сув объектларида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли

Трансчегаравий сув объектларида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли, сув хўжалиги ва сувни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси трансчегаравий сув объектларининг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида тартибга солинмаган қисмида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

(84-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

XXIII БОБ. СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА СУВ ИСТЕЪМОЛИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ

(XXIII бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25-декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.13.00 Сувдан фойдаланиш тўғрисидаги низоларни ҳал қилиш]

Олдинги таҳрирга қаранг.

85-модда. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилувчи органлар

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низолар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қишлоқ ва сув хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар органлари, шунга ваколатли бошқа органлар ва судлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.

(85-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

86-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилишга доир ваколати

Олдинги таҳрирга қаранг.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудидаги сув объектларидан фойдаланиш масалалари юзасидан фуқаролар ўртасидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилиш мазкур органларнинг ваколатига киради, қишлоқ ва сув хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари ҳамда шунга ваколатли бошқа давлат органлари ҳал қилиши лозим бўлган низолар бундан мустасно.

(86-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

87-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилишга доир ваколати

Олдинги таҳрирга қаранг.

Тегишли ҳудудда сув объектларидан фойдаланиш масалалари юзасидан корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда фуқаролар ўртасидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатига киради, қишлоқ ва сув хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари ҳамда шунга ваколатли бошқа органлар ҳал қилиши лозим бўлган низолар бундан мустасно.

(87-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(88-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни билан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(89-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни билан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

90-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилишга доир ваколати

Олдинги таҳрирга қаранг.

Турли вилоятлар ёки битта вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўртасидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига киради, қишлоқ ва сув хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар органлари ҳамда шунга ваколатли бошқа давлат органлари ҳал қилиши лозим бўлган низолар бундан мустасно.

(90-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

91-модда. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги халқаро низоларни ҳал қилиш

Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ўртасида трансчегаравий сувлардан ва трансчегаравий сув объектларидан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш тўғрисидаги низолар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан белгиланадиган тартибда ҳал қилинади.

(91-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

92-модда. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни кўриб чиқиш

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низолар тарафлардан бирининг аризасига биноан кўриб чиқилади. Аризага сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш ҳуқуқи бузилганлигидан далолат берувчи ҳужжатлар илова қилинади.

(92-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

93-модда. Сувдан фойдаланишга ва сув истеъмолига доир низоларни кўриб чиқиш тартиби

Сувдан фойдаланишга ва сув истеъмолига доир низолар манфаатдор томонлар иштирокида кўриб чиқилади, улар низо ҳал қилинадиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилиб қўйилади.

(93-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

94-модда. Сувдан фойдаланишга ва сув истеъмолига доир низолар юзасидан қарор қабул қилиш

Сувдан фойдаланишга ва сув истеъмолига доир низоларни кўриб чиқиш натижаси ҳақида шу низони ҳал қилувчи органлар қарор чиқарадилар.

Зарур ҳолларда бу қарорларда уларни ижро этиш тартиби ва муддатлари, шунингдек бузилган ҳуқуқни тиклаш тадбирлари кўрсатилган бўлиши мумкин.

(94-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

95-модда. Сувдан фойдаланишга ва сув истеъмолига доир низо юзасидан чиқарилган қарорлар устидан шикоят қилиш тартиби

Сувдан фойдаланишга ва сув истеъмолига доир низо юзасидан чиқарилган қарор устидан шу қарор топширилган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида юқори турувчи органга шикоят қилиш мумкин.

Низо юзасидан чиқарилган қарор устидан қилинган шикоят бу қарорнинг ижросини тўхтатиб қўймайди. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низо юзасидан чиқарилган қарорнинг ижроси қарор чиқарган орган, юқори турувчи орган томонидан тўхтатилиши ёки ижро муддати узайтирилиши мумкин.

(95-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

96-модда. Сувдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган мулкка оид низоларни ҳал қилиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сувдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган мулкка оид низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли суд томонидан ҳал этилади.

(96-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

XXIV БОБ. СУВНИ ВА СУВ ОБЪЕКТЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

(XXIV бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]

97-модда. Сувни муҳофаза қилиш вазифалари

Ҳамма сувлар (сув объектлари) аҳоли соғлиғига зарар етказиши, шунингдек балиқ захираларининг камайиши, сув таъминоти шароитининг ёмонлашиши ҳамда сувнинг физикавий, кимёвий ва биологик хоссалари пасайиши, сувнинг табиий тозаланиш хусусияти камайиши, сувнинг гидрологик ва гидрогеологик режимининг бузилиши натижасида келиб чиқадиган бошқа кўнгилсиз ҳодисаларга олиб келиши ҳолларидан муҳофаза қилиниши керак.

Олдинги таҳрирга қаранг.

98-модда. Сувни ва сув объектларини муҳофаза қилишни, шунингдек сув режими ва сувнинг ҳолатини яхшилашни таъминловчи тадбирларни амалга ошириш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Фаолияти сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув хўжалиги, санитария назорати органлари ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан келишган ҳолда технология, ўрмон-мелиорация ва агротехника, гидротехника, санитария-техника тадбирларини ўтказишлари шарт.

(98-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

99-модда. Сувни ва сув объектларини чиқит ва чиқиндилар билан ифлослантиришдан муҳофаза қилиш

(99-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқароларга қуйидагилар тақиқланади:

ишлаб чиқариш чиқитлари, маиший ва бошқа хил чиқитлар ҳамда чиқиндиларни сув объектларига ташлаш;

Олдинги таҳрирга қаранг.

мойларнинг, ёғочларнинг, кимёвий ва нефть маҳсулотларининг ҳамда бошқа маҳсулотларнинг тўкилиб-сочилиши натижасида сувни ва сув объектларини булғатиш ва ифлослантириш;

(99-модда биринчи қисмининг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

сув ҳавзаларининг юзи, сув ҳавзаларини қоплаб турган яхлар ва музликларнинг юзаси, саноат чиқитлари, маиший чиқинди ва бошқа ташландиқ чиқитлар, шунингдек ер усти ва ер ости сувларнинг сифатини ёмонлаштириб юборадиган нефть ва кимёвий маҳсулотлар билан булғатиш ва ифлослантириш;

Олдинги таҳрирга қаранг.

сувларни ўғитлар, заҳарли кимёвий моддалар ва бошқа зарарли моддалар билан булғатиш.

(99-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Оқинди сувларни сув объектларига оқизишга ушбу Қонуннинг 74 ва 75-моддаларида кўрсатиб ўтилган талабларга риоя қилинган тақдирдагина йўл қўйилади.

(99-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

100-модда. Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналари

Сув объектларининг тупроқ эрозияси маҳсулотлари билан булғаниши, ифлосланиши, камайиши ва лойқа чўкишининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш, шунингдек қулай сув режимини сақлаш, фойдаланиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш учун нормал шарт-шароит яратиш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ва соҳил бўйи минтақалари белгиланади.

Аҳолининг ичимлик, маиший ва даволаш-соғломлаштириш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган сувларни муҳофаза қилиш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари белгиланади.

 LexUZ шарҳи

Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 174-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек, ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақида»ги Низомга қаранг.

Сув объектларининг вазифаси, жойлашган ўрни ва техник кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарида хўжалик фаолиятининг махсус режими белгиланади.

Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

(100-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

101-модда. Ер ости сувларини муҳофаза қилиш

Ер ости сувлари чиқариш ва ундан фойдаланиш билан шуғулланувчи идоралар сув чиқарилаётган участка ва унга туташ ҳудудларда ер ости сувларига доир режимларга риоя этилишини кузатиб боришлари, шунингдек фойдаланилаётган сувнинг миқдори ва сифатининг ҳисобини юритишлари шарт.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Башарти, фойдали қазилмалар конларини қидириш, уларни ўрганиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бурғилаш ҳамда бошқа кон-қидирув ишлари бажариш чоғида ер ости сувлари бор қатламлар аниқлангани тақдирда, бу ҳақда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги органларига маълум қилиниши ҳамда белгиланган тартибда ер ости сувларини муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар кўрилиши лозим.

(101-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

Башарти, саноат оқинди сувларини оқизиш учун қазиладиган қудуқлар сувли қатламларни ифлослантириш манбаига айланиши мумкин бўлса, бундай қудуқлар қазиш барча ҳолларда ман этилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўз-ўзидан сув чиқариб, суви фойдаланиш учун яроқсиз бўлган қудуқларга сувни бошқариш ускуналари ўрнатилиши, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб қўйилиши ёки тугатилиши лозим.

(101-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Сифатли ер ости сувлари тўпланадиган манбалар теграсида қаттиқ ва суюқ чиқиндилар тўплаш, ахлатхоналар барпо этиш, ер ости сувларининг ифлосланиш манбаига айланиш эҳтимоли бўлган саноат, қишлоқ хўжалик объектлари ва бошқа объектлар қурилишига йўл қўйилмайди.

Ер ости сувларини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини кўриш, шу жумладан қудуқларни кузатиш тармоғини яратиш фаолияти ер ости сувларининг ҳолатига таъсир кўрсатувчи корхоналар томонидан амалга оширилади.

102-модда. Кичик дарёларни муҳофаза қилиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Хўжалик фаолияти кичик дарёларнинг ҳолати ва режимига салбий таъсир кўрсатувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ ва сув хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда сувни, унинг мусаффолиги ва сифатини сақлаш чора-тадбирларини кўришлари лозим.

(102-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Кичик дарёларнинг сувни муҳофаза қилиш минтақалари, бу минтақалардаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг хўжалик фаолияти режими қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

 LexUZ шарҳи

Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 174-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек, ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақида»ги Низомга қаранг.

(102-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]

ХХV боб. СУВ ЕТКАЗАДИГАН ЗАРАРЛИ ТАЪСИРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ

Олдинги таҳрирга қаранг.

103-модда. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг сув етказадиган зарарли таъсирнинг олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш бўйича мажбуриятлари

Олдинги таҳрирга қаранг.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, геология ва минерал ресурслар органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа манфаатдор органлар билан келишилган ҳолда ёки шунга ваколатли давлат органларининг ёзма кўрсатмалари бўйича:

(103-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

сув тошқинларининг, сув босиши ва зах босишининг;

соҳиллар, ҳимоя дамбалари ва бошқа иншоотлар бузилиб кетишининг;

ерларнинг ботқоқланиши ва шўрланишининг;

тупроқ эрозиясининг, жарлар, ўпирилишлар юзага келишининг, сел оқимларининг ва сувлар етказадиган бошқа зарарли таъсирнинг олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириши шарт.

(103-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

104-модда. Сувнинг зарарли таъсири натижасида юз берадиган табиий офатларнинг олдини олиш ва уларни тугатишга доир энг зарур чораларни амалга ошириш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сувнинг зарарли таъсири натижасида юз берадиган табиий офатларнинг олдини олиш ва уларни тугатишга доир энг зарур чораларни амалга ошириш йўллари қонун ҳужжатларида белгилаб берилади.

 LexUZ шарҳи

Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига қаранг.

(104-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Маъмурий туман ҳудудида тошқин ва сел бўлганда авария ҳолатларининг олдини олиш ҳамда тугатиш ишларини бажаришни туман давлат ҳокимияти органлари ташкил этадилар.

(104-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сувнинг зарарли таъсири натижасида юз берадиган табиий офатларнинг олдини олиш ва уларни тугатиш ишларига оператив раҳбарлик қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти органлари зарур ҳолларда тошқинга қарши кураш комиссиялари ва бошқа комиссиялар тузадилар, бу комиссиялар таркибига тегишли корхона, ташкилот ва муассасаларнинг вакиллари, шунингдек қишлоқ ва сув хўжалиги ва экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларининг вакиллари киради.

(104-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

105-модда. Сув етказадиган зарарли таъсирдан муҳофаза қилиш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирлари

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сув етказадиган зарарли таъсирдан муҳофаза қилиш, зарарли таъсирнинг олдини олиш ва уни бартараф этиш тадбирлари сувдан фойдаланувчилар, сув истеъмолчиларининг маблағлари ҳамда маҳаллий бюджет ҳисобидан, республика ва минтақавий дастурлар бўйича эса республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

(105-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

106-модда. Сувдан оқилона фойдаланиш, сувни оқилона истеъмол қилиш ва сувларни муҳофаза қилишнинг иқтисодий чора-тадбирлари

Сувдан оқилона фойдаланиш, сувни оқилона истеъмол қилиш ва сувларни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий чора-тадбирлари:

сув ресурсларидан фойдаланганлик, сувни етказиб бериш бўйича хизматлар ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари, сув объектларини ифлослантирганлик ва уларга зарарли таъсир этишнинг ўзга турлари учун ҳақ олишни;

сувни тежайдиган технологияларни жорий этишда, сувни муҳофаза қилиш ва тежашда самарали бўлган фаолиятни амалга оширишда юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган солиққа, кредитга оид ва бошқа имтиёзларни;

ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий, экологик рағбатлантиришнинг ва бошқача рағбатлантиришнинг самарали чора-тадбирлари тизимини қўллашни назарда тутади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз уставларига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сувдан оқилона фойдаланиш, сувни оқилона истеъмол қилиш ва сувларни муҳофаза қилишга қаратилган самарали чора-тадбирларнинг татбиқ этилишини рағбатлантириши ва тақдирлаши мумкин.

(106-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

ХХVI боб. СУВДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ҲИСОБГА ОЛИШ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.03.00 Ер ости ва ер усти сувларининг давлат ҳисоби. Давлат сув кадастри. Сув объектлари мониторинги]

107-модда. Сувни ва ундан фойдаланишни давлат йўли билан ҳисобга олиш вазифалари

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сувни ва ундан фойдаланишни давлат йўли билан ҳисобга олишнинг вазифаси ягона сув фондини ташкил этувчи сувларнинг миқдорини ва сифатини, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни белгилашдан иборатдир.

(107-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

108-модда. Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза этишни режалаштириш

Сувдан фойдаланишни режалаштириш биринчи навбатда аҳолининг ичимлик сувга бўлган ва маиший эҳтиёжларини қондиришни, сувнинг сувдан фойдаланувчилар ўртасида илмий асосда тақсимланишини, сувни муҳофаза қилишни ва сув етказадиган зарарли таъсирнинг олдини олишни таъминлаши лозим.

Сувдан фойдаланишни режалаштириш чоғида давлат сув кадастридаги маълумотлар, сув хўжалиги баланслари, сувдан комплекс фойдаланиш ва сувни муҳофаза қилиш жадваллари ҳисобга олинади.

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.03.00 Ер ости ва ер усти сувларининг давлат ҳисоби. Давлат сув кадастри. Сув объектлари мониторинги]

109-модда. Давлат сув кадастри

Давлат сув кадастри сувни миқдор ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиш, сувдан фойдаланишни қайд қилиш ва ҳисобга олиш маълумотларини ўз ичига олади.

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.04.00 Сув хўжалиги баланслари. Сувдан фойдаланиш учун лимитлар]

110-модда. Сув хўжалиги баланслари

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сувнинг мавжуд миқдорини ва ундан фойдаланиш даражасини баҳолаш учун дарёлар ҳавзалари, ҳавза ирригация тизимлари ҳамда иқтисодий минтақалар бўйича сув хўжалиги баланслари тузилади.

(110-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сув хўжалиги баланслари ушбу Қонуннинг 8-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган сувлардан фойдаланишни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида тузилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан умумлаштирилади.

(110-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонунига мувофиқ иккинчи қисм билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

111-модда. Сувдан комплекс фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш жадваллари

Олдинги таҳрирга қаранг.

Сувдан комплекс фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг бош ва ҳавза (ҳудудий) жадваллари аҳолининг ва иқтисодиёт тармоқларининг сувга бўлган истиқболдаги эҳтиёжларини қондириш учун, шунингдек сувни муҳофаза қилиш ва сув етказадиган зарарли таъсирларнинг олдини олиш учун амалга оширилиши лозим бўлган асосий сув хўжалиги тадбирларини ва бошқа тадбирларни белгилаб беради.

(111-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.03.00 Ер ости ва ер усти сувларининг давлат ҳисоби. Давлат сув кадастри. Сув объектлари мониторинги]

112-модда. Сувни ва ундан фойдаланишни давлат йўли билан ҳисобга олиш, давлат сув кадастри юритиш, сув хўжалиги баланслари тузиш ҳамда сувлардан комплекс фойдаланишнинг ва уни муҳофаза қилишнинг жадвалларини ишлаб чиқиш тартиби

Сувни ва ундан фойдаланишни давлат йўли билан ҳисобга олиш, давлат сув кадастрини юритиш, сув хўжалиги баланслари тузиш ҳамда сувдан комплекс фойдаланишнинг ва уни муҳофаза қилишнинг жадвалларини ишлаб чиқиш ишлари бюджет ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб берадиган тартибда бажарилади.

 LexUZ шарҳи

Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисида»ги Низомга қаранг.

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.03.00 Ер ости ва ер усти сувларининг давлат ҳисоби. Давлат сув кадастри. Сув объектлари мониторинги]

113-модда. Сув мониторинги

Сув мониторинги, шу жумладан ер ости сувлари мониторинги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, уларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш учун сувларнинг ҳолати устидан олиб бориладиган кузатув тизимидан иборатдир.

Сув мониторингининг тузилиши, мазмуни ва уни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 LexUZ шарҳи

Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 3 апрелдаги 111-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисида»ги Низомга қаранг.

Олдинги таҳрирга қаранг.

XXVII БОБ. СУВ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

(XXVII бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.14.00 Сувга оид қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]

114-модда. Давлатнинг сувга бўлган эгалик ҳуқуқини бузадиган битимларнинг ҳақиқий эмаслиги

Сувдан фойдаланиш ҳуқуқини бошқага бериш ҳамда давлатнинг сувга эгалик ҳуқуқини ошкора ёки яширин шаклда бузадиган бошқа хил битимлар ҳақиқий ҳисобланмайди.

Олдинги таҳрирга қаранг.

115-модда. Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

 LexUZ шарҳи

Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 203-моддаси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72—76-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида»ги низомнинг IX бўлимига («Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузганлик учун жавобгарлик») қаранг.

(115-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

116-модда. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган сув объектларини қайтариб олиш

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган сув объектлари улардан қонунсиз фойдаланиш вақтида қилинган харажатлар қопланмаган ҳолда ўз эгасига қайтариб олиб берилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

XXVIII БОБ. СУВ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗИШ НАТИЖАСИДА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРЛАРНИ ҚОПЛАШ

(XXVIII бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.14.00 Сувга оид қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]

Олдинги таҳрирга қаранг.

117-модда. Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш натижасида етказилган зарарларни ундириш

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари ва фуқаролар сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш натижасида етказилган зарарларни қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорда ва тартибда қоплашлари шарт.

 LexUZ шарҳи

Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-бобига қаранг.

(117-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)

118-модда. Зарар етказишда айбдор бўлган мансабдор шахслар ва бошқа ходимларнинг моддий жавобгарлиги

Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар зарар харажатларини тўлашида айбдор бўлган мансабдор шахслар ва бошқа ходимлар белгиланган тартибда моддий жавобгар бўладилар.

 LexUZ шарҳи

Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1001- моддасига қаранг.

ХХIХ боб. ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР

119-модда. Халқаро шартномалар

Башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу Қонунда назарда тутилганларидан ўзга қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

1993 йил 6 май,

837-XII-сон

 

(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда; 1998 й., 9-сон, 181-модда; 2000 й., 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 512-модда; 2009 й., 52-сон, 555-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 36-сон, 365-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; 2014 й., 36-сон, 452-модда; 2016 й., 52-сон, 597-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)

Манба: lex.uz  веб-сайти (www.lex.uz).