Гидротехника ишоотлари тўғрисида

Гидротехника ишоотлари тўғрисида

Республикамизда иқтисодиётнинг барча тармоқларига, жумладан
4,3 млн.га ерларни суғориладиган майдонларини узлуксиз суғориш суви билан таъминлаш мақсадида давлат ҳисобида бўлган 28,46 минг км узунликда магистрал ва хўжаликлараро каналлар, 36,3 минг дона гидротехник иншоотлар, 18,1 минг донага яқин гидропостлар мавжуд.

Жумладан, мавжуд каналларнинг 18718 км қисми тупроқ ўзанли,
9203 км қисми бетон қопламали, 536 км қисми лоток тармоқли. Шунинг ушбу тармоқлардаги иншоотларни турлари қуйидагича: 17605 донаси сув олувчи, 4727 донаси сув тшсувчи, 2873 донаси сув чиқариш, 18142 донаси гидропостлар, 1032 донаси дюкерлар, 901 донаси акведуклар, 4084 донаси кўприклар ва 5068 донаси бошқа турлаги иншоотлар ҳисобланиди.

Ўз навбатида,  Ирригация тизимлари (суғориш тармоқлари, улардаги гидротехник иншоотлар, гидропостлар)да йиллик бажариладиган ишлар:

  • мавжуд 28458 км каналлар, 36290 дона гидротехник иншоотлар ва 18142 дона гидропостларни техник ҳолати кузатиб борилади ва соз ҳолатда сақлаш ишларини амалга оширилади;
  • ҳар йили ўртача 5,0-5,5 минг.км ирригация тармоқлари тозаланади, 5,5-6,0 минг дона гидроиншоотлар ва 6,5-7 минг дона гидропостлар таъмирланади.