2008-2018 йиллар  дастур буйича

2008-2018 йиллар дастур буйича

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича
2008-2018 йиллар мабойнида амалга оширилган тадбирлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Республикамизда суғориладиган майдонлардан самарали фойдаланиш, уларнинг унумдорлигини ошириш қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини ошириш ерларнинг мелиоратив ҳолатига бевосита боғлиқдир.

Ҳозирги даврда, Республикамиздаги мавжуд 4,3 млн. гектар суғориладиган майдонларнинг қарийб 1,9 млн.гектари (44,9 фоиз) турли даражада шўрланган ерларни ташкил этади.

Жумладан, 1 млн. 326 минг гектар (30,9 фоиз) кам, 521 минг гектари
(12,1 фоиз) ўрта ва 83,5 минг гектари (1,9 фоиз) кучли шўрланган ерлар жумласига киради.

Ушбу суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаб бориш ва ер ости сизот сувлари сатҳини меъёр даражасида ушлаб туриш учун 142 минг км. узунликдаги коллектор-дренаж тармоқлари, 3475 дона вертикал дренаж қудуқлари, 301 дона мелиоратив насос станциялар, 24839 дона мелиоратив кузатув қудуқлари хизмат кўрсатиб келмоқда.

 Мустақиллик йилларида республикамизда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив тармоқларни барқарор ишлашини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, ўтган 2008-2017 йиллар давомида изчил ислоҳотлар амалга оширилди.

Жумладан, ҳукуматимизнинг тегишли қарорлари билан тасдиқланган Давлат дастурлари доирасида 2008-2017 йиллар давомида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида 2 трлн 575 млрд. сўмлик мелиоратив тадбирлар амалга оширилди.

Ушбу маблағлар ҳисобига 9116 км коллектор тармоқлари, 1539 дона мелиоратив тик қудуқлар, 185 дона насос станциялар, 6679 дона кузатув қудуқлари реконструкция қилиниб қурилган бўлса, 139 минг км коллектор-дренаж тармоқлари, 8096 дона мелиоратив тик қудуқлар, 267 дона насос станциялар ҳамда 12728 дона назорат қудуқлари таъмирланди, тикланди.

Ўтган давр мобайнида “Ўзмелиомашлизинг” давлат лизинг компанияси томонидан 2160 дан ортиқ замонавий мелиоратив техникалар, жумладан,
829 дона юқори унумли экскаваторлар, 260 дона бульдозер ва 1078 дан ортиқ бошқа техника ва механизмлар етказиб берилиб, сув хўжалиги ва мелиорация ишларини бажаришга ихтисослаштирилган давлат унитар корхоналарининг ва бошқа пудрат ташкилотларининг моддий техника базаси мустахкамланди.

Юқоридаги тадбирларни амалга оширилиши натижасида лойиҳа ҳудудларида 2 млн. 500 минг гектардан ортиқ суғориладиган майдонларда ер ости сизот сувлари сатҳи меъёр даражага туширилиб, мелиоратив ҳолатини яхшиланишига ва барқарорлигини таъминланишига эришилди.

Шунингдек 2007 йилда Республика бўйича жами шўрланган майдон
2 154,9 минг.га гектар бўлган бўлса, 2017 йилга келиб, ушбу кўрсаткич
1930,9 минг.га камайтирилган ҳамда 224 минг.га суғориладиган майдонлар тўлиқ соғломлаштирилган.

Бундан ташқари кучли шўрланган майдонлар 66,8 минг.гектарга, ўрта шўрланган майдонлар 132,2 минг.гектарга, кам шўрланган майдонлар
25,0 минг.гектарга камайтирилди.   

Мелиоратив тадбирлар амалга оширилган лойиҳалар ҳудудида ҳосилдорлик пахта майдонларида ўртача 2,0-2,5 ц/га, ғаллада 3,0-5,0 ц/га. га ошишига эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги
“2018-2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича Давлат дастури тўғрисида”ги
ПҚ-3405-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат дастурига асосан 2018 йилда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 753,8 км узунликдаги очиқ ва 275,0 км ёпиқ-ётиқ коллектор-дренаж тармоқларини, 3 дона мелиоратив насос станцияларни,
104 дона мелиоратив тик қудуқларини, 90 дона гидротехник иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари ушбу маблағлар доирасида 13030,9 км узунликда очиқ, 874,5 км ёпиқ-ётиқ коллектор-дренаж тармоқларини, 10дона мелиоратив насос станцияларни, 549 дона тик қудуқларини, 1257 дона кузатув қудуқлари, 40 дона сув ўлчаш жойларини, 17 дона акведукларни ва 1017 дона қувурли ўтиш жойларини таъмирлаш тиклаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек “Ўзмелиомашлизинг” Давлат унитар корхонаси орқали имтиёзли лизинг асосида жорий йилда 50 дона мелиоратив техника ва механизмлар лизинг олувчи ташкилотларга етказиб берилди.