Насос станциялари, суғориш қудуқлари ва энергия тежовчи қурилмалар тўғрисида

Насос станциялари, суғориш қудуқлари ва энергия тежовчи қурилмалар тўғрисида

 

Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири ҳисобланиб, республикамизнинг барча тармоқларида ушбу ресурсларни тежаш, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда иқтисод қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаларига қарашли насос станцияларда 2015-2025 йиллар давомида электр энергиясини тежайдиган ва унумли фойдаланишга ҳизмат қиладиган электротехник қурулмаларини ўрнатиш бўйича Дастур ишлаб чиқилиб, тасдиқланган.

Тасдиқланган дастурга асосан насос станцияларга реактив қувватни компенсатция қилувчи конденсатор қурилмалири, замонавий энерготежамкор светодиод лампалар, қуёш батареялари, частота ўзгартирувчи қурилмалар ва кабель маҳсулотлари ўртиш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

2015 йилда насос станцияларда 157 дона конденсатор қурилмалари, 48 дона частота ўзгартирувчи қурилмалари ва 38 дона қуёш батареялари ўрнатилиб, 25 дона насос, 254 дона электродвигател, 13,7 км. ҳар хил турдаги кабеллар ва 15014 дона светодиод лампалар;

2016 йилда 213 дона конденсатор қурилмалари, 101 дона частота ўзгартирувчи қурилмалар ва 99 дона қуёш батареялари ўрнатилиб, 92 дона насос, 290 дона электродвигател, 20,6 км. ҳар хил турдаги кабеллар ва 14011 дона светодиод лампалар;

2017 йилда 201 дона конденсатор қурилмалари, 175 дона частота ўзгартирувчи қурилмалар ва 136 дона ҳар хил қувватли қуёш батареялари ўрнатилиб, 127 дона насос, 308 дона электродвигател, 34,5 км ҳар хил турдаги кабеллар ва 5080 дона светодиод лампалар;

2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида 170 дона конденсатор қурилмалари, 195 дона частота ўзгартирувчи қурилмалар ва 146 дона ҳар хил қувватли қуёш батареялари ўрнатилиб, 177 дона насос, 301 дона электродвигател, 16,3 км ҳар хил турдаги кабеллар янгисига алмаштирилган.

Насос станцияларга энерготежовчи замонавий қурилмаларни жорий қилиш натижасида 2016 йилда 52,1 млн.кВт.соат ва 2017 йилда
73,9 млн.кВт.соат электр энергияси иқтисод қилишга эришилган.

Бундан ташқари, 2013-2017 йиллар давомида вазирлик тасарруфидаги Насос станциялари ва энергетика бошқармалари томонидан 13721 дона насос агрегатлари ҳамда 6928 дона суғориш қудуқларида таъмирлаш ишлари амалга оширилган.