Сув омборлари тўғрисида

Сув омборлари тўғрисида

 

 

Республика бўйича умумий ҳажми 19,2 млрд.м3 бўлган 55 дона сув омборлари мавжуд. Катта ва кичик ҳажмдаги 55 дона сув омборларини суғориш мавсумига тайёрлаш, уларни соз ҳолатда сақлаш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлар олиб борилади.

             

            Дастурларнинг ижроси тўғрисида айтадиган бўлсак:

  1. “Гидротехника иншоотларда авария ҳолатларининг олдини олиш ва огоҳлантириш” Дастури бўйича:

            Ўтган давр мобайнидан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари томонидан 2007-2011 йиллар давомида:

  • сув омборларида 8942,77 млн.сўмлик,
  • насос станцияларида 2126,8 млн.сўмлик,
  • магистрал каналларда 5824,1 млн.сўмлик,
  • гидроузелларда 238,5 млн.сўмлик,
  • коллекторларда 29186,8 млн.сўмлик

           жами 46319,0 млн. сўмлик таъмирлаш ва тиклаш ишлари амалга оширилди.

  1. “Фавқулодда  вазиятлар содир бўлганда олдиндан хабар бериш ва алоқа тизимини яратиш” Дастури бўйича:

            Вазирлик тасарруфидаги сув омборлари ва йирик гидротехник иншоотларда ҳамда муҳим тоифаланган объектларда бўйича ўтган йиллар мобайнида: Каттақўрғон, Талимаржон, Ҳисорак, Андижон, Чимқўрғон, Тошкент ва Оҳангарон сув омборларида олдиндан огоҳлантириш ва локал хабар бериш тизими жорий қилинди.

  1. “Сел тошқин ва қор кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш” дастури бўйича:
  • Қорақалпоғистон Республикасиданинг худудидан ўтган Амударё дарё қирғоқларини ҳимоялаш масадида:
  • 754,8 минг.м3 тупроқ;
  • 33,5 минг м3 тош ишлари бажарилди.

            Декларация ва кадастр хужжатларини ишлаб чиқиш тўғрисида,

  • Сув хўжалиги тасарруфидаги тоифаланган объектларнинг шу давргача:
  • шу кунгача қайтадан 149 та  объектнинг (сув омборлари, насос станциялари, магистрал каналлари ва гидроузеллари) хавфсизлик декларациялари ишлаб чиқилиб, экспертизадан ўтказилган.
  • сув омборларнинг ва гидроузелларнинг 14 тасида эксплуатация қилишнинг янги тахрирдаги тартиб қоидалари ишлаб чиқилган.
  • 233 та объектларнинг кадастр хужжатлари ишлаб чиқилган.

            Сув хўжалиги объектларини тоифалаштириш, мамлакат иқтисодиёти учун юқори аҳамиятга эга бўлган 38 та сув хўжалиги объектларига тоифалар белгиланган:

            Шу жумладан, 21 та сув омбори;

  • 15 та насос станцияси;
  • 2 та гидроузелга аҳамиятига кўра тоифалар белгиланган.

            Тоифаланган сув омборларининг муҳофазаланиши бўйича бугунги кунда бир қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда.Тоифаланган 21 та сув омбори, 15 та насос станцияси ва 2 та гидроузелнинг ҳудуди ва иншоотлари ички ишлар қўриқлаш ходимлари  томонидан қўриқланиб келинмоқда.

            Каркидон, Пачкамар ва Жанубий Сурхон сув омборлари учун локал хабар бериш тизими лойиҳалари ишлаб чиқилган ва бугунги кунда  маблағларни жалб қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

            Шунингдек, сув омборларининг ва гидроузелларнинг 18 тасида эксплуатация қилишнинг янги таҳрирдаги тартиб қоидалари ишлаб чиқилган.

            Ҳозирда вазирлик тасарруфидаги Каттақўрғон, Андижон, Талимаржон, Ҳисорак, Оҳангарон, Тошкент ва Чимқўрғон сув омборларида локал хабар бериш тизими жорий қилинган. Мавжуд сув омборларининг 36 тасида маҳаллий электросирена воситаси ўрнатилган.

            Бундан ташқари, сув омборларни қўшимча равишда хавфсизлигини таъминлаш доимий равишда назоратни олиб бориш мақсадида Тошкент, Пачкамар, Чимқўрғон, Жанубий-Сурхон, Тўполанг, Каттақўрғон, Талимаржон, Ҳисорак, Қуйимозор, Оҳангарон, Каркидон, Зомин, Қоровултепа, Оқдарё, Тусунсой ва Қўрғонтепа сув омборларида видео-кузатув воситалари билан жихозланган.

            Вазирлик тасарруфидаги сув омборларда келгусида локал хабар бериш тизиини жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, тадбирлар режаси 2017-2021 йилларга мўлжалланган. Ҳозирги кунда ушбу тадбирлар режаси бўйича ишлар амалга оширилмоқда.