Эгатга плёнка тўшаб суғориш

Эгатга плёнка тўшаб суғориш

Эгатга плёнка тўшаб суғориш

 

 Экин майдонини суғоришга сарфланаётган сувдан тежамли ва самарали фойдаланиш учун экин даласи тупроғи намлигини бошқариш ва суғориш вақтида сувни экиннинг илдиз қатламига етказиб бериш муҳим аҳамиятга эга.
Суғоришга берилаётган сув экинга эгатлар орқали етказиб берилганда, сувнинг катта қисми эгатнинг ичида тупроққа беҳудага сингиб кетади ва исроф бўлади. Суғоришдан кейин эса эгатнинг намланган тупроғидан анча миқдордаги сув буғланиб кетади.
Сувнинг бундай йўқотилишини олдини олиш ёки камайтириш учун эгатлар бўйлаб турли материалларни тўшаш мақсадга мувофиқ саналади.
Бироқ, кўплаб тўшама материалларни эгатлаб суғориш шароитида қўллаш яхши самара бермайди, яъни улар сув билан бирга оқиб кетиб, аксарият ҳолларда ариққа тиқилиб қолади.
Бундай ҳолатнинг олдини олиш, шу билан бирга, бир вақтнинг ўзида кўзланган мақсадга ҳам эришиш учун экин даласидаги эгатларнинг ичига полиэтилендан тайёрланадиган юпқа плёнка тўшаб суғориш тавсия қилинади.
Эгатнинг ичига плёнка тўшаб суғоришнинг умумий кўриниши



Эгат ичига плёнка тўшаб суғорилганда, сувни исроф қилмасдан экиннинг илдиз қатламига тезроқ етказиб бериш учун имконият яратилади ва суғоришдан кейин намлик  буғланиб кетишининг олди олинади.
Эгатга плёнка тўшаб суғоришда қўлланиладиган плёнка тўплам сифатида «Жиззахпластмасса» ОАЖ томонидан ишлаб чиқарилади.
Бир гектардаги экин майдони эгатларига тўшаш учун сарфланадиган плёнканинг миқдори ўртача 60-65 кг/га ни ташкил қилади.
Мавсум якунида экин майдони эгатларига тўшалган плёнкани йиғиб олиш тавсия қилинади, акс ҳолда, экин майдонининг тупроғи полимер қолдиқлари билан ифлосланиши рўй бериши мумкин

 

 

 

 

ТОМЧИ иловасида батафсил маълумот мавжуд: