Эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш

Эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш

Кўчма эгилувчан қувурлар полиэтилендан ясалган юмшоқ қувур кўринишидаги шланглар тизими бўлиб, улардан асосан, эгатлаб суғориладиган экинларни суғоришда фойдаланилади.
Эгилувчан қувурлар ёрдамида суғоришда экин даласининг сув етказиб берувчи ва сув тарқатувчи ариқлари ўрнида юмшоқ қувур кўринишидаги шланглар тизими ишлатилади. Бунда далага ёки даланинг мўлжалланган қисмига сув йирикроқ диаметрли шланг ёрдамида етказиб берилади. Даланинг ичида эгатларга нисбатан кўндаланг жойлашган ўқариқлар ўрнида кичикроқ диаметрдаги полиэтилен шланглардан фойдаланилади. Бу шлангларнинг эгатлар тўғрисидаги нуқталарида сув чиқувчи тешиклар очилади ва улар ёрдамида суғоришга берилаётган сув эгатлар бўйлаб тақсимланади.

Одатда, кўчма эгилувчан қувурларни эгат олиб экиладиган бир йиллик, хусусан, ғўза, кузги буғдой, пиёз, кунгабоқар, лавлаги, маккажўхори каби экинларни суғоришда қўллаш яхши самара беради.
Кўчма эгилувчан қувурлар ёрдамида суғорилганда, ўқариқ ва шоҳариқлардан сувнинг тупроққа шимилиб исроф бўлиши бартараф қилинади, сув барча эгатларга бир хилда таралади, натижада даланинг барча қисмлари бир хил намланади.

Кўчма эгилувчан қувурлар ёрдамида суғоришни қўллаш учун суғориш ариғи ёки темир бетон новдаги сув сатҳи экин майдони ер юзасининг сатҳига нисбатан камида 30 см ва ундан баланд бўлиши талаб этилади. Суғориш манбаидаги сув сатҳининг суғориладиган майдон сатҳидан баланд бўлиши ҳисобига эгилувчан қувурда сув равон оқади ва маълум даражада босим ҳосил бўлади. Бу эса, ўз навбатида, суғориш қувурининг бош ва этак қисмидаги эгатларга бир хил миқдорда сув бериш имкониятини яратади

 

 

 

 

 

ТОМЧИ иловасида батафсил маълумот мавжуд: