Тупроқ ичидан (остидан) суғориш

Тупроқ ичидан (остидан) суғориш

Тўпроқ ичидан (остидан) суғориш


Тупроқ ичидан (остидан) суғориш сувни тупроқ ичида жойлаштириладиган қувур ва шланглар тизими ёрдамида экиннинг илдиз қатламига етказиб беришга мўлжалланган суғориш тизими ҳисобланади.
Тупроқ ичидан (остидан) суғориш сувнинг тупроқ ичида юқорига қараб капилляр кўтарилишига асосланган бўлиб, бунда тупроқнинг шимиб олиш кучи муҳим роль ўйнайди.


Тупроқ ичидан (остидан) суғориш ер остига маълум (0,2–0,4 м) чуқурликда ётқизилган махсус тешикчалари бўлган кичик диаметрли қувурлар (қаттиқ шланглар) ёрдамида амалга оширилади. Махсус ишлаб чиқарилган бу қувурга томизгичга ўхшаш сув чиқаргичлар ўрнатилган бўлади. Улар бири-биридан маълум масофада (одатда, 0,5–1,0 м) жойлашган бўлади.
Тупроқ ичидан (остидан) суғориш тизимининг суғориш қувурлари


замонавий полиэтилен қувурли (Австралияда қўлланилади)

устига плёнка кийдирилган қувурли (авваллари қўлланилган)

Тупроқ ичидан (остидан) суғориш тизимлари сувни етказиб бериш тамойилига кўра қуйидаги:
1) капилляр намловчи вакуум ёки адсорбцион (сув тупроқнинг сўриш кучи асосида ҳаракатланади);
2) капилляр-гравитацион намловчи паст босимли (сув ўз оқими бўйича ҳаракатланади);
3) капилляр-гравитацион намловчи юқори босимли (сув сунъий ҳосил қилинган босим туфайли ҳаракатланади) турларга бўлинади

 

 

ТОМЧИ иловасида батафсил маълумот мавжуд: