Жаҳон банки гуруҳи

 

 

 

  

 

Жаҳон банки гуруҳи

 

Жаҳон банки гуруҳи тарақиётнинг барча асосий соҳаларида фаолият олиб боради. У  молиявий маҳсулотлар ва техник ёрдамнинг кенг жабҳаларини ўзида мужассамлаштиради, шунингдек мамлакатларга иннавацион билимларни ўртоқлашишда ва улар   олдида турган муамоларни  ҳал этишда ҳамда амалда қўллашда    ёрдам кўрсатади. 

Ташкилот миссияси   қашшоқликка қарши барқарор натижаларга эришиш учун ғайрат – шижоат билан ва малакали курашишдан ҳамда одамларга кўмаклашишдан иборат. Бу кўмак шундай бўлиши керакки, токи одамлар ресурсларга эга бўлиб, ўзоро билим алмашиб, имкониятларини ривожлантириб  ҳамда давлат ва хусусий секторлар билан ҳамкорлик муносабатларни ўрнатиб ўзлари ўзларига ёрдам берсинлар.

2018 йилнинг июнь ойида Жаҳон банки гуруҳи мамлакат Хукуматини ислоҳ қилишнинг дадил дастурини қўллаб қуватлаш мақсадида Ўзбекистон билан ҳамкорлик Концепциясини янгилади. 2020 йилга қадар  Жаҳон банкининг  Ўзбекистондаги асосий вазифаси хисобланган мамлакатда бозор иқтисодиётини қуришга, давлат иниститутларини ислоҳ қилишга, қарор қабул қилиш жараёнида  фуқаролар иштирокини кенгайтиришга, шунингдек инсон омилига таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий химоя миллий тизимларини янада ривожлантириш воситасида маблағ сарфлашга ҳамкорлик кўрсатиш бўлиб қолади.    

Хозирги вақтда (2018 йилнинг охири) Жаҳон банки Ўзбекистонда мамлакат  иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини қўллаб қуватлаш  мақсадида умумий қиймати 3,4 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги 19 та лойиҳани амалга оширишни молиялаштирмоқда. Бу лойиҳалар макроиқтисодий ислохатларни, қишлоқ хўжалигини, сув таъминоти ва санитария , соғлиқни сақлаш , таълим , знергетика, транспорт секторларини  ва худудий ривожланишни ўз ичига олган.

2018 йилнинг сентябрь ҳолатига Халқаро молиявий корпорация (IFC) тўқимачилик тармоғидаги лойиҳаларни қўшиб хисоблаганда , жаъми 49,6 млн. АҚШ доллари миқдоридаги   инвестиция портфелини бошқариб келган. Халқаро молиявий корпорация томонидан олтита пойиҳа доирасида маслахат хизмати таъминланди.  Улар  мамлакатда  давлат корхоналарини хусусийлаштиришга, пахтачилик тарморғини қайта  ташкиллаштиришга, молия бозорини ривожлантириш ва диверсификация қилишга, шунингдек қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида  давлат ва хусусий сектори ҳамкорлиги даги муносабатларни такомиллаштиришга ёрдамлашишга йўналтирилгандир.

Жаҳон банки ҳам хукуматнинг мамлакатда  бизнес юритиш кўсаткичларини ривожлантиришга ёрдам бериш билан инвестицион ва ишчанлик мухитини яхшилаш бўйича саъй харакатларини қўллаб қуватлайди.

Ўзбекистондаги Инвестициялар кафолатлари бўйича кўптомонлама

агентлигининг (MIGA)   портфели нефт газ  тармоғидаги лойиҳаларни кафолатлашдан иборат бўлган.  Агентлик  (MIGA)  Швейцариянинг   BNP Paribas (Suisse) SA компаниясига акциядорлик компанияси бўлмаган Лукойл Оверсиз Узбекистан Лтд.га Хаузак- Шоди блоклари ва Қандим кони гурухлари лойиҳаларига  сиёсий рискларни суғирталашга   119,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги  кафолатни тақдим этган эди.Бу кафолат 2017 молиявий йилда тўхтатилган  ва ўша вақтдан буён   хеч қандай янги  кафолат бўлмаган, кўринади.

 

Қўшимча маълумотлар олиш учун, мархамат worldbank.org.uz га киринг

Контактлар: Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

Ўзбекистон, 100084, Тошкент,  Амир Темур шох кўчаси , 107 Б,   15 қават

Телефон: 78 1202400, 78 1202401  Факс: 78 1202401,78 1202402