Япониянинг Халқаро Хамкорлик Агентлиги (JICA)

Ўзбекистондаг JICA Япония халқаро агентлиги турли соҳалар, жумладан, иқтисодий, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш каби соҳаларнинг ривожланишига кўмаклашиш учун давлатлараро лойиҳаларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

JICAнинг Ўзбекистон Республикасига ёрдам кўрсатиш сиёсати (2017 йил) қуйидаги устувор соҳаларни ўз ичига олади: (1) Иқтисодий инфраструктура (транспорт ва энергетика соҳаси)ни янгилаш ва яхшилаш

Япония ҳукумати ҳудуд иқтисодиётининг ўсишига имкон яратувчи юқори сифатли инфраструктура ва натижаларини башорат қилиш мумкин бўлган инвестицион муҳит яратиш хисобига Ўзбекистон иқтисодий ривожланишининг асосларини шакллантиришга ўз хиссасини қўшишга тайёр. 

(2) Бозор иқтисодиёти ҳамда иқтисодиёт ва саноатни ривожлантириш учун инсон ресурсларини тайёрлаш ва институционал қурилишни шакллантиришда кўмаклашиш

Ўзбекистонда ҳозир ҳам давлат ва хусусий секторда хусусий секторни ривожлантиришга қаратилган иқтисодиётга ўтиш, диверсификация ва мамлакат саноати сифатини ошириш ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ келувчи турли тизим ва қонунларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш  билан боғлиқ ислоҳотлар учун масъул инсон ресурсларини тайёрлаш зарурияти мавжуд. Шу сабабли, Япония ҳукумати давлат ва хусусий секторларда кадрларни тайёрлаш ва институционал қурилишни шакллантиришга қаратилган турли хил техник ҳамкорлик йўналишлари бўйича кўмаклашишни давом эттиришни кўзлаган.  

(3) Ижтимоий сектор (қишлоқ хўжалиги, ҳудудларни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш)ни реструктуризация қилишда кўмаклашиш

Ўзбекистонда йирик шаҳар ва ҳудудларнинг ривожланиш даражасидаги фарқнинг ошиши муаммосига келсак, хусусан, кам таъминланган ва жамиятнинг ижтимоий заиф қатламига бевосита ёрдам бериш мақсадида Япония ҳукумати ҳудудлардаги саноат соҳасининг энг муҳим йўналиши бўлган қишлоқ хўжалиги ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришда кўмаклашишга тайёр эканлигини маълум қилган.

Тўлиқ маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:

https://www.jica.go.jp/uzbekistan/russian/index.html

Ўзбекистондаги JICA ваколатхонаси
Тошкент шаҳар, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107Б, Ҳалқаро бизнес маркази, 5-қават

тел.:(998-78) 120 79 66/67 ; (998-71) 238 59 16/17/18/19
факс : (998-78) 120 79 68