Марказий Осиёда энергетик ва сув ресурсларини ривожлантириш дастури

 Марказий Осиёда энергетик ва сув ресурсларини

ривожлантириш  дастури

 

    

Марказий Осиёда  энергетик ва сув ресурсларини ривожлантириш дастури Марказий Осиё давлатлари (Қозоғистон, Қиргизисон, Тожикистон, Туркманистон ва  Ўзбекистон) га энергетик ва сув хавфсизлигини мустахкамлаш  воситаси билан худудий ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам бериш мақсадида 2009 йилдан амалга оширила бошланди. Узоқ муддатга мўлжалланган Дастурдан кўзда тутилган асосий мақсад ҳудудий ҳамкорлик ҳамда энергетик ва сув хўжалиги соҳасидаги ташаббусларни ривожлантириш орқали Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш ва унинг барқарор хавфсизлигини оширишни рағбатлантиришдан иборатдир. CAEWDP — сиёсий ўзгаришлар катализатори, институционал самарадорликни ошириш, инвестицияларни ривожлантириш ҳамда Банк ва мижозлари томонидан амалга ошириладиган бенефициарлар ўртасида мақсадли грантлар ажратиш воситасини мувафиқлаштириш дастури сифатида жорий этилган.  

CAEWDP Жахон банки орқали Швейцария хукуматининг иқтисодий масалалар бўйича Давлат котибияти (SECO), Буюк Британиянинг  халқаро ривожланиш вазирлиги (DFID),  АҚШнинг халқаро ривожланиш бўйича Агентлиги (USAID)  ва Европа комиссияси (ЕК) молиялаштираётган кўп томонлама траст донорлик фонди (МДТФ) томонидан амалга оширилади.  Дастурнинг учинчи босқичи Швейцария хукуматининг иқтисодий масалалар бўйича Давлат котибияти (SECO) томонидан молияаштирилган. Босқич  2018 йилнинг январ ойида бошланиб 2022 йилда якунланади.  

 

CAEWDP  ўзининг мақсадини ифода этувчи учта таркибий қисмга бўлинади. Булар: “Энергетик ресурсларни ривожлантириш”, “Сув ва энергия алоқаси” ҳамда “Сув ресурслари самарадорлиги”дир. “Энергетик ресурсларни ривожлантириш” деб номланган таркибий қисм энергетик хавфсизликни оширишга, энергия самарадорлигига, савдони ва хисоб тизимини ривожлантиришга,  инфратизим ва институционал ривожланишни режалаштиришга мўлжалланган  йирик инвестицияларни йўналтириш ва ўрганишга қаратилган. “Сув ресурслари самарадорлиги”  таркибий қисмининг мақсади мавжуд имкониятларни ошириш, жорий институтларни кучайтириш ва инвестицияларни режалаштириш воситаси билан сув хўжалигининг турли тармоқларида  самарадорликка эришиш ва  умумий сув ресурсларидан тармоқ хўжалигининг турли  йўналишларида оқилона фойдаланишдан иборат. “Сув ва энергия алоқаси” қисмининг мақсади эса миллий ва ҳудудий даражада энергетик ва сув тизимлари ўртасидаги ўзоро алоқани чуқур тушиниш  ҳамда худудда об-хавонинг ўзгариши оқибатларини тадқиқ қилиш ҳисобланади.

Дастур вазифалари ҳар бир таркибий қисм доирасида амалга оширилади.  Айни вақтда таркибий қисмларнинг ҳар бири уч йўналишга бўлинади: аналитик имкониятларни  ривожлантириш, институционал асосларни мустахкамлаш ва инвестицияларни тайёрлаш. 

“Аналитик имкониятларни ривожлантириш” йўналиши билимларни кучайтиришга  ёрдам берадиган шарт-шароитларни мустахкамлашга қаратилган. “Институционал асосларни мустахкамлаш” йўналиши фаол диалог ва инвестиция жараёнларини ривожлантириш воситасида амалга оширилади. “Инвестицияларни тайёрлаш” йўналишининг мақсади инвестиция соҳасида хужжатлар хозирлашда ҳамда тадқиқотлар ўтказишда давлатларга кўмаклашиш масалаларини ўзида мужассамлаштиради. Мазкур уч йўналиш биргаликда сув ва энергетик хавфсизлик масалаларининг ажралмас    қисми  ҳисобланган бир маромда ривожланиш ва об-ҳаво барқарорлигини ошириш  мақсади йўлида ҳудудий ҳамкорликни мустахкамлашга хизмат қилади.   

 

Қўшимча маълумотларни  Жаҳон  банки сайтидан қуйидаги ҳаволалар орқали олиш мумкин:  

http://www.worldbank.org/en/region/eca/brief/caewdp

http://www.vsemirnyjbank.org/ru/region/eca/brief/caewdp