Сув ресурурслари ва энергетика бўйича  худудий ҳамкорлик масалаларида ўзоро шерикчиликни ривожлантириш  

 

Сув ва энергетик ресурсларни самарали  бошқариш Марказий Осиёда иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар ривожланишнинг ҳал қилувчи омили хисобланиб, муҳим аҳамият касб этади.   Бироқ, кейинги йилларда ҳудуд трансчегаравий сув ва энергетик ресурсларни бошқаришда бир қатор қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида Жаҳон банки бугунги кунда худудий ҳамкорликнинг “Билимларни алмашиш Марказий Осиё тармоғи” (бундан кейин “Тармоқ” деб юритилади)  номи билан маълум бўлган  дастурни жорий қилиш йўли орқали  ҳал этишнинг секторлараро ёндашувини таклиф  қилмоқда.
Марказий Осиёда энергетик ва сув ресурсларини ривожлантириш дастури (CAEWDP), доирасида ташкил этилган мазкур Тармоқ сув ва энергетик ресурсларни бошқаришда ҳамда об-ҳавонинг ўзгариши билан боғлиқ муамоларни хал этишда маҳаллий ва ҳудудий муассасаларнинг, амалиётчи мутахассисларнинг ўзоро ҳамкорлиги ҳамда билим алмашишини рағбатлантиради. Тармоқ доирасидаги ҳамкорликнинг натижаси ўлароқ ҳудудий тармоқлар ва амалиётчи мутахассислар уюшмаси ташкил қилинди: тармоқ муассасалари, шунингдек амалиётчи мутахассислар давлат аппарати имкониятларини мустахкамлаш учун билим ва кўникмаларни алмашиш имкониятларига эга бўлдилар.

Тармоқ жойларда ҳам, шунингдек худудлар даражасида ҳам ўзига хос платформа вазифасини бажарар экан, турли йўналиш секторлари вакиллари бўлган амалиётчи мутахассислар, қарорлар қабул қиладиган олим ва одамларни бирлаштириш билан бир қаторда инновацион фаолиятга ёшларни кенг жалб қилиш ташаббусини ҳам таклиф қилади.

Тармоқ Марказий Осиёнинг беш мамлакати – Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон, шунингдек Афғонистонни қамраб олган. Сув ресурсларини бошқаришни ва  турли манфаатдор томонларнинг об-ҳаво ҳақидаги билимларидан фойдаланишни мувофиқлаштиради ҳамда Жаҳон банкининг  худуддаги Гуруҳи лойиҳалари ишида қатнашади.

Билим соҳасида ҳудудлараро ҳамкорлик.
Марказий Осиё ҳудудида  энергетика ва сув ресурсларини барқарор ривожлантириш  масаласини самарали ҳал этиш учун фақатгина молиявий инвестицияларни жалб қилишнинг ўзи камлик қилади. У инвестиция  ва молиявий лойиҳалар, ишланмалар ва билим алмашиш, трансчегаравий  секторлараро  шерикчиликни ташкил этиш, ёшларни ҳудудий сув ва энергетик муаммоларни ҳал қилишга жалб этадиган турли дастурларни жорий этиш билан қўллаб-қуватланиши лозим. 

Айнан ана шудай ёрдамни кўрсатиш мақсадида Тармоқ сув ресурсларини бошқаришнинг академик доираларида, шунингдек,  Марказий  Осиё мамлакатлари давлат ва хусусий секторларида тажриба орттирган 300 нафардан ортиқ мутахассисларни бирлаштирди. Улар  ўзаро боғланиб амалиёт ўтказаётган уюшмалар, семинарлар, ҳамкорликдаги тадқиқотлар ва аналитик ишланмалар, конкурслар (масалан ўқувчилар учун олимпиадалар), ўқув машғулотлари (шу жумладан, тренерлар учун ўқув дастурлари),  дала ишлари ва ташрифлар ёрдамида билим ва тажриба  алмашмоқдалар.

Жаҳон  банки Гуруҳлари платформасидан ўрин олган тўртта ўзаро боғланиб амалиёт ўтказаётган уюшмалар — Collaboration Development, Марказий Осиё Академик тармоғини (26 та ҳудудий университет вакиллари иштирок этади), Қозоғистоннинг Ҳудудий секторлараро ишчи гуруҳини, Қирғизистон Республикасидаги  Миллий секторлараро ишчи гуруҳини, Сув ресурслари бўйича Марказий Осиё ёшлар форумини ўз ичига олади.

Қўшимча маълумотларни Жаҳон банки сайтидан қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин:

http://www.vsemirnyjbank.org/ru/region/eca/brief/central-asia-knowledge-network-building-partnerships-for-regional-cooperation-on-water-and-energy