1 кун Мавзу; Капитал қурилишда хўжалик муносабатларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари.

Капитал қурилишда хўжалик муносабатларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари.

 

Режа:

  1. Кириш Мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг қурилиш тармоғидаги ҳолати.
  2. Капитал қурилишда хўжалик муносабатларини шаклланиши асослари.
  3. Капитал қурилишда хўжалик муносабатларини янада такомиллаштириш чоралари.

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонии ривожлантиришнингбешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида  хусусий мулк хуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда унинг устувор мавқеини янада кучайтириш борасидаги ишлар қурилиш соҳасида кенг кўламда олиб  борилмоқда.Бу борада ва шунингдек иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлашуви жараёнида капитал қурилишда хўжалик муносабатларини янада такомиллаштириш масалалари долзарблиги ортиб бормоқда.

Республикамизда қурилиш соҳасида қабул қилинган қатор дастурлар шаҳар ва қишлоқлардаги аҳолининг ҳаёт даражасини сифатини  янада оширишга, сув хўжалиги соҳасидаги қурилиш ишларини  ривожлантиришга хизмат қилди. Жумладан “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги”, дастури “Қишлоқ жойларда намунавий уй-жой қурилиши” , айниқса кейинги йилларда олиб борилаётган “Обод қишлоқ”, “Аҳоли харид қобилиятига мувофиқ арзон уйлар қурилиши” дастурларини бажарилиши  шулар жумласидандир.Масалан “Обод қишлоқ “ дастури доирасида сув тармоқларини таъмирлаш, сизот сувлар сатҳини пасайтириш каби ишлар амалга оширилмоқда.Дастурга асосан фақатгина 2018 йилнинг ўзида 127 минг уйни таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларида 1.9 минг км  ичимлик сув  тармоғи билан таъминлаш 2 мингкм. э лектр тармоғини ўтказилди ва жами 3 триллион 447 миллион сумлик ишлар бажарилди. Натижада 850 та ижтимоий соҳа объектларини таъмирланди, 263 км. газ таъминоти ва 440 км йўл ўтказилди.

Капитал қурилиш хўжалик муносабатларининг шаклланиши жараёнини ўрганиш республикамизнинг мустақиллик даврида қурилиш тармоғини ривожланиши жараёнини қамраб олади.

1991-1996 йилларда, мамлакатда инвестицион фаолликнинг пасайиши қурилиш ишлари ҳажми ва пудрат шартномаларининг  камайишига олиб келди. Бу даврларда аксарият  қурилиш ташкилотлари раҳбар ходимларининг қўйилган вазифаларни ҳал этишда етарли даражадаги билим ва кўникмаларга эга эмасликлари ҳамда бозор шароитига мослаша олмаганликлари сабабли кадрлар ва ишлаб чиқариш салоҳияти борасида кўп йўқотишларга учради.

1991-1996 йилларда, мамлакатда инвестицион фаолликнинг пасайиши қурилиш ишлари ҳажми ва пудрат шартномаларининг  камайишига олиб келди. Бу даврларда аксарият  қурилиш ташкилотлари раҳбар ходимларининг қўйилган вазифаларни ҳал этишда етарли даражадаги билим ва кўникмаларга эга эмасликлари ҳамда бозор шароитига мослаша олмаганликлари сабабли кадрлар ва ишлаб чиқариш салоҳияти борасида кўп йўқотишларга учради.  29. 08. 1996 да қабул қилинган ЎзРФуқаро Кодексининг 37 боби  3 параграфи  қурилиш пудрати,  4  параграф лойиҳа ва қидирув ишлари пудрати ва бешинчи параграф илмий текшириши тажриба конструкторлик ва технология ишлари пудратин асосларини ўз ичига олади.

1996-2002 йиллар, қурилиш тармоғининг сезиларли даражада юксалиши ва  бозор хўжалиги шароитига мослашиши, бозор инфратузилмаси элементларининг пайдо бўлиши ва уларнинг фаоллашуви, чет эл капиталлари иштирокидаги қўшма корхоналар билан биргаликда тадбиркорлик ва кичик корхоналар, айниқса уларнинг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида оммавий равишда ривожланиши билан характерланади. Жумладан  29.08. 1998 й.даги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий хуқуқий базаси тўғрисида” Қонун қабул қилинди.

2002-2005 йиллардан бошлаб ҳозирга даврга қадар, қурилиш тармоғи миқдор ва сифат жиҳатдан миллий иқтисодиёт эҳтиёжларини тўлиқ қондира бошлади. Маҳаллий қурилиш ташкилотлари рақобатбардошлигининг ўсиши сабабли аксарият мураккаб ва нуфузли объектлар чет эл қурилиш фирмалари иштирокисиз қурила бошланди ҳамда уларнинг мухандислик ва ишлаб чиқариш салоҳиятлари юксалди.              

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сонли “Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида” ги Фармонига мувофиқ  ислоҳотлар на фақат капитал қурилишда, балки мамлакатнинг қурилиш тармоғига хизмат қилувчи бошқа тармоқ ва соҳаларда ҳам амалга ошириши йўлга қўйилди.

.    Мазкур Фармонга биноан  капитал қурилиш соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар мўлжалланган:

-  қурилишда нарх шакллантиришни такомиллаштириш базасида бозор  ислоҳотларини чуқурлаштиришнинг янги сифат босқичига ҳамда  шартномавий, жорий нархларга ўтиш;

- инвестицион жараён қатнашувчилари ўртасидаги хўжалик муносабатларини ўзгартириш;

- динамик,  замон талабларига жавоб берувчи ҳудудий-тармоқ тузилмалари, корхоналарни оқилона  жойлаштириш  ва янги бошқарув механизмларига ўтиш.

- пудратчи қурилиш ташкилотлари ва қурилиш индустрияси корхоналарини хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, қурилиш бошқарув тузилмаларини ихчамлаш ва монополиядан чиқариш;

- хусусий қурилиш фирмаларини ташкил қилишни рағбатлантириш, қурилиш соҳасида ўрта ва кичик корхона ва ташкилотларни, бозор инфратузилмасини ривожлантириш;

- капитал қурилишда пудрат ва лойиҳа ишлари бозорини шакллантириш, қурилиш фаолиятида шартнома муносабатларининг ролини кучайтириш, барча жойларда буюртмаларни жойлаштиришда тендерларни жорий қилиш, қурилишни асосан фойдаланишга тайёр ҳолда (“қулф-калит” билан) топшириш шартлари асосида амалга ошириш;

- инвестиция лойиҳаларини техник-иқтисодий асослашларни тайёрлаш даражасини ошириш, уларни шакллантириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш, қурилишнинг моддий-техник базасини янгилаш;

- тармоқни бошқаришнинг барча бўғинларида институционал ўзгаришларни амалга ошириш, қурилиш мажмуасининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, бир-икки бўғинли бошқарув тизимларига ўтиш;

- қурилиш пудрат ташкилотларида бригада пудратини жорий қилиш, тўловни ишларнинг тугалланган босқичларида амалга ошириш асосида ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишнинг меъёрлари ва механизмларини такомиллаштириш;

- қурилиш-монтаж ишларининг таннархини камайтириш, муддатларини қисқартириш ва сифатини ошириш.

Бу чоралар қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг 2005 йилга мўлжалланган муайян Дастури билан мустаҳкамланган бўлиб, шу мақсадларда уни амалга ошириш юзасидан махсус ҳудудий ва вертикал комиссиялар ташкил қилинган.

Қуйида объектлар бўйича техник-иқтисодий асослашлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади:

а) лойиҳанинг қийматидан қатъий назар хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилинган ҳолда ҳукумат кафолати асосида амалга оширилаётган объектлар;

б) республика инвестиция дастурига киритилган ва ҳар йили давлат бюджети билан бирга тасдиқланадиган объектлар.

Инвестиция лойиҳаларини техник-иқтисодий асослашлар ва бошқа керакли ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан  тасдиқлангунга қадар белгиланган тартибда тегишли экспертизадан ўтиши лозим. Инвестиция ва қурилиш лойиҳаларининг танлов асосида танлаб олиниши қурилиш мажмуасини ташкил қилиш ва уни бошқаришдаги энг муҳим вазифалардан бирига айланмоқда.

Булар  айниқса қуйидаги ҳолларда кенг қўлланилмоқда:

  • лойиҳалаш, инженерлик-тадқиқот ишлари, конструкторлик ишлари ва ҳоказоларда;
  • ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш бино ва иншоотларини, корхоналарни қуриш ва техник қайта жиҳозлаш, шу жумладан уларни “қулф-калит” асосида  топширишда;
  • технологик асбоб-ускуналар ва бошқа меҳнат воситалари тўпламини етказиб беришда;
  • лойиҳани бошқариш, маслаҳат хизмати кўрсатиш ва назоратларда.

Танлов(тендер)лар самарасини ошириш  ва пудрат бозорида рақобатчиликни кучайтириш мақсадида,  бозор махсус қоидалари ва талабларига риоя қилинган ҳолда хорижий лойиҳалаш ва қурилиш компанияларининг қатнашиши бўйича хужжатлар қабул қилинди.

1998-2009 йилларда республика барча соҳаларида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар доирасида қурилиш мажмуасида ҳам  сезиларли даражадаги институционал ўзгаришлар рўй берди. Буларни қуйидагиларда кўриш мумкин:

биринчидан, монополиядан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни давомида қурилиш тармоғидаги йирик монополистлар – корпорация, бирлашма ва ассоциациялар босқичма–босқич тугатилди. Қурилиш корхоналарини кенг кўламда хусусийлаштириш жараёни амалга оширилди ва бугунги кунда уларнинг 95 фоиздан ортиғи нодавлат мулк шаклларига эга;

иккинчидан, пудрат ишларини юқори даражали сифат билан бажарилишини таъминламаётган ҳамда  кам қувватли, зарар кўриб ишлаётган қурилиш ташкилотлари бир-бирига қўшиб юборилиши ёки банкротлик эълон қилиниб босқичма-босқич тугатилди;

учинчидан,  қурилиш ишлари буюртмачилари ва пудратчилари ўртасидаги шартномавий муносабатлар тизими ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди.

тўртинчидан,  2004 йилдан бошлаб капитал қурилишда ўзаро  ҳисоб-китоблар, 1991 йил нархларига асосланган эски тизимдан тўлиқ жорий нархлардаги ҳисоблашларга ўтказилди;

бешинчидан, барча жойларда қурилиш буюртмаларини бажариш учун  қурилиш ташкилотларини аниқлашнинг танлов тизими жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентиннг 2013 йил 4 январдаги “Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2013 йил дастури тўғрисида”ги ПҚ-1902-сон қарорига мувофиқ, жорий йилда Республика тижорат банклари, Осиё Тараққиёт банкининг имтиёзли ипотека кредитлари, хамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг мақсадли кредит линиясини жалб қилиш йўли билан дастлаб 10 000 та қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни қурилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 июндаги “Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 154-сонли қарори қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Қарори қабул қилинди. 2014 йилда 791 та ичимлик суви таъминотини объектларидан 787 таси қурилиш ишлари якунига етиб, фойдаланишга топширилди. 

Аммо  бу даврда қурилишда олиб ишларда қатор камчиликлар юзага келган. Масалан назорат материалларига кўра 2013 йилда Мелиорация бўйича 144 та объект ҳудудий ДАҚН инспекцияларидан ўрнатилган тартибда рўйҳатдан ўтказилиб, қурилиш-монтаж ишларини бошланишига рухсатномалар берилди. Ушбу объектларда 1029 маротаба назорат текширувлари ўтказилиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан буюртмачи ва пудрат ташкилотларига 410 та бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган, 23,1 млн.сўм жарима санкциялар қўлланилиб, 904,1 млн.сўмлик сифатсиз бажарилган ишлар пудрат ташкилотлари ҳисоботидан чиқариб ташланган;

Сув таъминот иншоотлари бўйича 581 та объект ҳудудий ДАҚН инспекцияларидан ўрнатилган тартибда рўйҳатдан ўтказилиб, қурилиш монтаж ишларини бошланишига рухсатномалар берилди. Ушбу объектларда 1393 маротаба назорат текширувлари ўтказилиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан буюртмачи ва пудрат ташкилотларига 605 та бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган, 17,6 млн.сўм жарима санкциялар қўлланилиб, 702,2 млн.сўмлик сифатсиз бажарилган ишлар пудрат ташкилотлари ҳисоботидан чиқариб ташланган;

Бундан ташқари 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сонли қарори асосида 2012 йил дастуридаги 8510 дона якка тартибдаги уй-жойлар бўйича ДАҚН инспекциялари томонидан объектларда 11763 маротаба назорат текширувлари ўтказилиб, сифатсиз бажарилган ишлар учун 6762 та бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди. 1,42 млрд.сўмлик жарима санкциялари қўлланилиб, 8,3 млрд.сўм сифатсиз бажарилган ишлар ҳажми бажарилган ишлар ҳисоботидан чегириб ташланди.

 

 

 

  1. Қурилиш объектларини фойдаланишга тайёр ҳолда пудрат усулида қурилиш мунтазам ишлаб турувчи қурилиш ташкилотлари (фирмалари) томонидан буюртмачилар билан тузилган шартномалар ассида амалга оширилади. Бу қурилишнинг асосий ва энг кенг тарқалган усулидир. Бугунги кунда капитал қурилиш соҳасидаги барча пудрат ишларининг тахминан 80 фоизи шу усулда амалга оширилади. Уни амалга ошириш учун “Капитал қурилиш пудрат шартномаси” асос бўлиб хизмат қилади.

Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга доир Намунавий пудрат шартномаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарорига 3-иловада ишлаб чиқилган ва амалиётга киритилган.

Шартномада қуйидаги тарифлар қўлланилади:

ижро ҳужжатлари - натурада бажарилган ишлар ёки ишларни бажариш учун масъул бўлган шахслар томонидан уларга киритилган ўзгаришларнинг ушбу ишчи чизмаларга мувофиқлиги тўғрисидаги ёзувлар билан биргаликда объект қурилишига ишчи чизмалар туркуми, сертификатлар, техник паспортлар ва ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг сифатини ва ишларни бажаришда қўлланилган материаллар, конструкциялар ва деталларнинг сифатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, беркитиладиган ишлар тасдиқланганлиги тўғрисидаги далолатномалар, айрим масъулиятли конструкциялар оралиқ даврда қабул қилиниши тўғрисидаги далолатномалар, монтаж қилинган асбоб-ускуналарнинг якка тартибдаги синови тўғрисидаги далолатномалар, ишларни бажариш дафтарлари ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар;

қурилиш майдони - мазкур шартнома (контракт) доирасида барча ишларни бажариш даврида далолатнома бўйича Буюртмачи томонидан Пудратчига берилган ер участкаси. Объектнинг қурилиш майдони чегараси ажратиб қўйилади ёки бош режага мувофиқ белгиланадиган бошқа белгилар билан белгилаб қўйилади;

вақтинчалик иншоотлар - Пудратчи томонидан қурилиш майдонида ўрнатиладиган ва ишларни бажариш учун зарур бўлган ҳар қандай типдаги вақтинчалик бинолар ва иншоотлар;

беркитиладиган ишлар - сифати ва аниқлигини кейинги ишлар бажарилгандан кейин аниқлаш мумкин бўлмаган кейинчалик бажариладиган ишлар ва конструкциялар билан беркитиладиган ишлар;

шартнома нархини бўлиб чиқиш - ишларнинг ҳар бир босқичи ва (ёки) турлари қийматини аниқ белгилаган ҳолда шартнома бўйича объектнинг умумий қийматини босқичларга тақсимлаш.

Пудратчи шартнома шартларига кўра лойиҳада кўзда тутилган объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш бўйича қурилиш ишларини бажариш мажбуриятини олади, Буюртмачи эса пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади.

Ишлар қиймати узил-кесил ҳисобланади ва кейинчалик қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

қурилиш қийматини кўпайтиришга енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари сабаб бўлганда;

ишлар ҳажми буюртмачи томонидан ўзгартирилганда;

объектнинг қурилиши бир йилдан ортиққа ўзгартирилганда.

Қурилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлганда иккинчи йилга ва кейинги йилларга шартномавий нархларни аниқлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Пудратчининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат бўлади:

барча ишларни шартномада ишларни бажариш жадвалида назарда тутилган ҳажмда ва муддатларда ўзининг кучлари ёки жалб қилинган кучлар билан бажариш ҳамда ишни буюртмачига шартнома шартларига мувофиқ топшириш;

қурилиш майдонига зарур қурилиш материаллари, буюмлар, конструкциялар, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар, қурилиш техникасини етказиб бериш, уларни қабул қилиш, тушириш, омборга жойлаш ва сақлаш;

қурилиш майдони ҳудудида вақтинчалик иншоотлар қуриш;

буюртмачини пудрат шартномалари тузилиши давомида субпудратчилар билан шартномалар тузилиши, шартнома мавзуси, субпудратчининг номи ва манзили тўғрисида хабардор қилиш;

қурилиш майдонида техника хавфсизлиги, ишларни бажариш вақтида атроф муҳитни, ўтқазилган дарахтларни ва ер участкасини муҳофаза қилиш бўйича зарур тадбирлар бажарилишини таъминлаш, шунингдек ёритиш чироқлари ўрнатиш;

қурилиш таваккалчиликларини суғурта қилиш;

мазкур шартнома бўйича объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб бир ой муддатда қурилиш майдонини ўзига тегишли қурилиш машиналари ва асбоб-ускуналари, транспорт воситалари, анжомлар, приборлар, инвентарлар, қурилиш материаллари, буюмлар, конструкциялар ҳамда вақтинчалик бинолардан бўшатиш;

қурилиш майдони қўриқланишини таъминлаш;

Пудратчи шартнома бўйича барча ишларнинг ўз кучлари билан ва субпудратчилар томонидан зарур тарзда бажарилиши ҳамда объектнинг фойдаланишга тайёр ҳолда топширилиши учун буюртмачи олдида тўлиқ мулкий жавоб беради.

Буюртмачининг мажбуриятлари асосан қуйидагилардан иборат:

шартнома имзоланган кундан бошлаб уч кун муддатда шартномага мувофиқ ишларни бажариш учун яроқли бўлган қурилиш майдонини объект қурилиши ва қурилиш тугаллангунгача бўлган даврда далолатнома бўйича пудратчига бериш;

ишлар бажарилиши устидан доимий архитектура-қурилиш назоратини ва мазкур шартномада қайд этилган пудратчи томонидан қабул қилинган мажбуриятлар ва бошқа функцияларга риоя этилишини назорат қилиш, пудратчидан тугалланган ишларни қабул қилиб олишни таъминлаш;

пудратчининг барча мурожаатларини ўн кун муддатда кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш;

молиялаштириш жадвалига биноан пудратчига аванс бериш ва жорий молиялаштиришни амалга ошириш;

шартнома имзоланган кундан бошлаб 2 ой давомида пудратчига ишларни қабул қилиш учун зарур бўлган ижро ҳужжатлари рўйхатини тақдим этиш;

Пудратчи шартномага илова қилинадиган молиялаштириш жадвалига мувофиқ биринчи аванс тўлови тушган кундан бошлаб ишларни бажаришга киришади.

Тўловлар ва ҳисоб-китоблар бўйича қуйидаги шартлар белгиланади:

Буюртмачи пудратчига шартнома бўйича ишлар умумий жорий қийматининг 30 фоизи миқдорида, икки ойга тенг улушларга (ойига 15 фоиздан) бўлган ҳолда аванс ўтказади;

Жорий молиялаштириш бажарилган ишлар сифати текширилгандан кейин, берилган авансни ҳисобга олган ҳолда, ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалларига мувофиқ объектнинг умумий шартномавий жорий қийматининг 50 фоизигача доирасида амалга оширилади.

Объектнинг шартномавий жорий қийматининг қолган 50 фоизи учун буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги узил-кесил ҳисоб-китоб қурилиш тугаллангандан кейин ва объект қабул комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилингандан кейин икки босқичда;

объект қабул комиссияси томонидан қабул қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида - ишлар қийматининг камида 45 фоизи миқдорида;

шартномада белгиланган кафолатли муддат тамом бўлгандан кейин - ишлар қийматининг 5 фоизигача миқдорида, бироқ молия йили тугамасдан амалга оширилади.

Пудратчи объект фойдаланишга топширилгунга қадар шартнома бўйича объектга мулк ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Объект буюртмачига топширилгунга қадар объектнинг тасодифий йўқ қилиниши ва шикастланиши хавфи пудратчининг зиммасида бўлади.

Буюртмачи шартнома бўйича ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларни шартнома кучга кирган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бажармаган тақдирда, пудратчи бу ҳақда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, шартномага ўзгартиришлар киритиш ёки шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эгадир. Бунда буюртмачи пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ҳақ тўлашдан озод қилинмайди.

Буюртмачи қурилиш майдонида ўз вакилини - техник аудиторни тайинлайди, у буюртмачининг номидан бажарилаётган ишлар сифати устн Респехник назоратни амалга оширади, шунингдек пудратчи томонидан фойдаланиладиган материаллар ва асбоб-ускуналарнинг шартнома шартларига ва иш ҳужжатларига мувофиқлигини текшириб боради.

Агар Буюртмачи ишларнинг бориши ва сифатидан ёки пудратчининг қайдларидан қониқмаса, у ҳолда ишларни бажариш дафтарида ўз фикрини баён қилади.

Пудратчи дафтарда буюртмачи томонидан асосли равишда кўрсатилган камчиликларни 3 кун муддатда бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш шартномани имзолаш санасида амалда бўлган белгиланган тартибга мувофиқ мазкур шартномада назарда тутилган барча мажбуриятлар томонлар тарафидан бажарилгандан кейин, шунингдек қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олишнинг белгиланган қоидаларига биноан амалга оширилади.

Қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб объект Буюртмачининг мулкига айланади.

Мавжуд нуқсонлар ва уларни бартараф этиш муддатлари пудратчи ва буюртмачининг икки томонлама далолатномасида қайд этилади.

Агар пудратчи бажарилгаий инвесторлар сонлар ва чала ишларни, жумладан ускуналарнинг камчиликларини далолатномада кўрсатилган муддат ичида бартараф этмаса, у ҳолда буюртмачи кафолат суммасини пудратчидан ушлаб қолиш ҳуқуқига эга.

Буюртмачи қуйидаги ҳолларда шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга:

шартнома кучга киргандан кейин қурилишнинг бошланиши Буюртмачига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра пудратчи томонидан бир ойдан кўп вақтга кечиктирилганда;

ишларни тугатишнинг шартномада белгиланган муддати пудратчининг айби билан бир ойдан ортиқ муддатга кўпайган ҳолда, пудратчи томонидан ишларни бажариш жадвалига риоя этилмаганда;

пудратчи томонидан шартнома шартлари қурилиш меъёрлари ва қоидаларида назарда тутилган ишларнинг сифати пасайишига олиб келадиган даражада бузилганда.

Пудратчи қуйидаги ҳолларда шартнома*ни бекор қилиш ҳуқуқига эга:

ишларнинг бажарилиши пудратчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра буюртмачи томонидан бир ойдан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйилганда;

буюртмачи томонидан молиялаштириш шартлари бажарилмаганда.

 

 

 

 

Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга доир

НАМУНАВИЙ ПУДРАТ ШАРТНОМАСИ

 

№                                                       200__ йил " "__________

 

Кейинги ўринларда "Буюртмачи" деб юритиладиган ________________

____________________________________________________________

(буюртмачининг номи)

номидан _____________________________________ асосида иш кўрувчи

(устав, низом, ишончнома)

________________________________________________ бир томондан ва

(раҳбарнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

кейинги ўринларда "Пудратчи" деб юритиладиган __________________

(юридик шахснинг номи)

номидан ________________________________________________________

(устав, низом, ишончнома)

асосида иш кўрувчи _____________________________________________

(раҳбарнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

иккинчи томондан_______________________________________________

(объектнинг номи)

 

объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга доир мазкур пудрат шартномасини туздилар.

3.

2 май 2018 йилда «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан  такомиллаштириш чора-тадбирлари  тўғрисида” ги  Ўзбекистон Республикаси  Президенти фармонига кўра архитектура ва қурилиш соҳасини бошқаришнинг  самарали механизмларини жорий этиш ҳудудларнинг замонавий қиёфасини шакллантириш, ҳат ва тадбиркорлик учун қулай шарт шароитларни яратишга қаратилган шаҳарсозлик фаолиятини сифат  жиҳатдан янги даражада кўтаришнинг муҳим шарти эканлигидан келиб чиқади. Қурилиш соҳасида  давлат бошқарувини ташкил этишда замонавий  шаҳарсозлик услублари ,нормалар ва қоидаларни  кенг жорий қилишда , рақобатни ривожлантиришда  янги субъектларнинг  инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар билан бозорга кириб келишига тўсқинлик қилаётган  бир қатор тизимли муаммоларни очиб берди

Хусусан қуйидаги масалалар  кўрсатиб ўтилган


  • биринчидан,
    шаҳарсозлик фаолияти, лойиҳа ва пудрат хизматлари бозори, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг ҳолати ҳамда ривожланиш тенденциялари комплекс таҳлил қилинмаган, оқибатда ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантиришнинг ўрта муддатли ва истиқболли йўналишлари белгиланмаган;
  • иккинчидан, архитектура ва қурилиш органларининг ташкилий-штат тузилмаси қурилиш ва реконструкция жараёнларини тўлиқ кузатиб боришни таъминлаш, шунингдек, қурилиш-монтаж ишлари сифатини самарали назорат қилиш учун мавжуд ресурсларни сафарбар этишга имкон бермаяпти;
  • учинчидан, архитектура ва қурилиш органлари функцияларининг тарқоқлиги ҳамда улар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш даражасининг пастлиги шаҳарсозлик соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг максимал шаффофлиги ва самарадорлигини таъминламаяпти;
  • тўртинчидан, кўпчилик аҳоли пунктларининг бош режалари мавжуд эмаслиги ҳудудларни комплекс қуришга, ишлаб чиқариш ва инфратузилма объектларини жойлаштиришга, тадбиркорлик ва ишбилармонлик фаоллигини ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатмоқда, шунингдек, қурилиш жараёнида пухта ўйланмаган қарорларни қабул қилишга сабаб бўлмоқда;
  • бешинчидан, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар анча эскирган ҳамда уларда архитектура-қурилиш ишларини олиб боришнинг инновацион услубларини, энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни кенг қўллаш эътиборга олинмаган, бу эса лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва объектларни қуриш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда;

    олтинчидан,
    қурилиш ишларини ташкил этиш, инновацион ғоялар ва ишланмаларни жорий қилишда айрим ҳолларда тор идоравий манфаатнинг устунлик қилиши бюджет маблағларидан оқилона фойдаланмасликнинг сабабларидан бири ҳисобланади;

    еттинчидан,
    қурилиш соҳаси ва қурилиш материаллари саноатида истиқболли инвестицион лойиҳаларни, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни илгари суриш ва амалга оширишда, шунингдек, инновацион маҳсулотларни жорий этиш учун инфратузилмани такомиллаштиришда давлат-хусусий шериклигидан фойдаланишга етарлича эътибор берилмаяпти;
  • саккизинчидан, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг амалдаги тизими архитектура-қурилиш соҳасини жадал ривожлантириш вазифаларини самарали рўёбга чиқаришга имкон бермаяпти, кадрларни моддий рағбатлантириш даражасининг пастлиги эса малакали мутахассисларнинг тизимдан кетиб қолишига олиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Аккредитация маркази қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказадиган шахсларни аккредитациялашга масъул орган ҳисобланади;

Агентлик давлат буюртмачиси ва “fast-track” услубида лойиҳаларни реализация қилишга рухсат олган EPC-пудратчиси ўртасида давлат харидлари ҳақида тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат беришга ҳақли.

Қонуният экспертизанинг 2 турда бўлишини назарда тутади:

  • Алоҳида инвестицион ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг мажмуийлиги- фақат смета қисминигина қамраб олмайди.
  • Шаҳарсозлик хужжатлари экспертизаси –тўғридан тўғри қурилиш масалалари билан боғлиқ (қаранг.  02.2018 й. ПФ 3550 илова № 1,  ва 16.07.2018даги  ПФ № 3857 иловаси)

Ўзбекистон республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелда “Қурилиш соҳасида давлат бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш чора –тадбирлари тўғрисида 5392 сонли Фармони чиқарилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

* Ушбу схемани матннинг электрон версияси орқали слайд шаклида диапроектор орқали намойиш этиш мумкин. 2-илова