1 кун Мавзу; ҚУРИЛИШ ИҚТИСОДИЁТИ (ўқув қўлланма)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 

 

ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА - ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ

 

 

 

 

Исамухамедова Шаиста,  Давлетов Исламбек Халикович,  Саидов Машъал Самадович, Бердиева Дилфуза Ахатовна

 

 

 

ҚУРИЛИШ  ИҚТИСОДИЁТИ

(ўқув қўлланма)

 

 I – ҚИСМ

 

 Бакалвариат йўналишлари:         5580900 – Кўчмас мулк экспертизаси ва

                                                                              ни  бошқариш

                                                   5810900 - Сервис (уй-жой, коммунал ва

                                                       маиший     хизматлар)  

 Магистратура мутахассислиги: 5А 5340206  - “Қурилиш иқтисодиёти”   

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент – 2011

          Исамухамедова Ш.А., Давлетов И.Х., Саидов М.С., Бердиева Д.А.

Қурилиш иқтисодиёти: Ўқув қўлланма, 1-қисм. - Т.:  ТАҚИ,  2011. – 150 бет.  

 

  Ушбу ўқув қўлланмада “Қурилиш иқтисодиёти” фанининг бир қатор назарий ва амалий масалалари моҳияти очиб берилган бўлиб, унда иқтисодиётни модернизациялаштириш шароитида республикамиз капитал қурилиш тармоғида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари ва муаммолари, шунингдек соҳада  инвестиция сиёсатини олиб борилиши ва инвестицион-қурилиш фаолият,  қурилиш ишлаб чиқаришини   ташкил этиш, режалаштириш ва лойиҳалаштириш,  моддий-техник база ва уни такомиллаштириш йўналишлари, меҳнат ресурслари ва меҳнат унумдорлиги ҳамда қурилиш ишлаб чиқаришини диверсификациялаш асослари каби муҳим  масалалар ўрин олган.

         Мазкур ўқув қўлланма олий таълим муассасаларининг “Кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш”, “Сервис (уй-жой, коммунал ва маиший хизматлар)” таълим йўналишлари  ва магистратуранинг “Қурилиш иқтисодиёти” мутахассилиги ҳамда архитектура ва қурилиш соҳасининг бошқа барча таълим йўналишлари ва мутахассисликлари талабалари, шунингдек қурилиш иқтисодиётига қизиқувчилар ҳам фойдаланишлари учун тавсия этилади.

 

 

 

 

  Тақризчилар:   ТАҚИ “Қурилишни бошқариш” факультети

                            декани, и.ф.д., проф.  Р.И. Нуримбетов

 

                         ТДИУ “Тармоқлар иқтисодиёти” кафедраси

                   доценти, и.ф.н., доц. М.Ю. Исоқов                                

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  МУНДАРИЖА

 

 

КИРИШ................................................................................................................

5

I  Боб.   Қурилиш - миллий иқтисодиётнинг муҳим

                 тармоғи..........................................................................................

 

7

1.1. Қурилишнинг миллий иқтисодиётда тутган ўрни  ва  аҳамияти............

7

1.2. Миллий иқтисодиётнинг мустақил тармоғи сифатида

       қурилишнинг шаклланиши ва техник-иқтисодий хусусиятлари………

 

9

1.3. Қурилишнинг ташкилий шакллари,  моддий-техника базаси ва

       унинг тараққиёт истиқболлари...................................................................

 

13

II Боб. Капитал қурилишда иқтисодий            ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий           йўналишлари ва муаммолари.................................................

 

 

17

2.1. Қурилиш иқтисодиётини ислоҳ этишнинг асосий йўналишлари ва

       муаммолари...................................................................................................

 

17

2.2. Капитал қурилишда  шартнома тизими ва  танлов  савдолари................

24

2.3. Қурилишда тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий

       йўналишлари ва имкониятлари...................................................................

 

28

III  БОБ. ҚУРИЛИШДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АЛОҚАЛАРИ

                 ШАКЛЛАРИ......................................................................................

 

34

3.1. Қурилиш ишлаб чиқариши концентрацияси.............................................

34

3.2. Қурилиш ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш.....................................

35

3.3. Қурилиш ишлаб чиқариши кооперацияси.................................................

37

3.4. Қурилишда комбинациялаштириш.............................................................

39

3.5. Холдинглар ва молия – саноат гуруҳлари таркибига кирадиган

       қурилиш ташкилотлари…………………....................................................

 

41

IV БОБ.  ҚУРИЛИШДА ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ ИҚТИСОДИЁТИ

                ВА УНИ  ТАШКИЛ ЭТИШ…………………….............................

46

4.1. Қурилишда лойиҳалаштириш мақсади ва вазифалари….........................

46

4.2. Лойиҳалаш босқичлари ва лойиҳа ҳужжатларининг таркиби..................

48

4.3. Лойиҳа ечимлари иқтисодий самарадорлигини баҳолаш.........................

57

4.4. Лойиҳа ечимлари иқтисодий самарадорлигини оширишнинг асосий

       йўналишлари.................................................................................................

 

61

V  БОБ. КОРХОНА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ СУБЪЕКТИ

               СИФАТИДА........................................................................................

 

69

5.1. Тадбиркорлик ва корхона...........................................................................

69

5.2. Турли қурилиш корхоналарини шакллантириш ва улар фаолиятининг

       асосий жиҳатлари…………………………………………………………..

 

71

VI БОБ.  ҚУРИЛИШ  МОДДИЙ – ТЕХНИКА  ТАЪМИНОТИ………..

75

6.1. Бозор шароитида қурилиш моддий–техника таъминоти………………..

75

6.2. Моддий – техника ресурслари етказилишини ташкил этиш……………

77

6.3. Моддий – техника ресурслари таъминоти шакллари ва методлари

       ҳамда уларнинг  самарадорлиги…………………………………………..

 

78

 

6.4. Қурилиш моддий – техника таъминотини ташкил этиш тизимида

       логистика…………………………………………………………………...

 

79

VII БОБ.  ҚУРИЛИШДА МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ ВА МЕҲНАТ

                  УНУМДОРЛИГИ………………………………………………….

 

85

7.1. Меҳнат ресурслари ва меҳнат унумдорлиги моҳияти…………………..

85

7.2. Меҳнат унумдорлигини ўстириш омиллари ва резервлари……………..

86

7.3. Меҳнат унумдорлигини ўлчаш методлари……………………………….

88

7.4  Меҳнат унумдорлигини баҳолаш................................................................

94

VIII БОБ. ҚУРИЛИШ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ

                ТАШКИЛЛАШТИРИШ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ...................

 

98

8.1. Қурилиш ишлаб чиқариш ва уни ташкиллаштириш.................................

98

8.2. Қурилиш корхоналари ишлаб чиқариш тузилмаси...................................

103

8.3. Қурилиш корхонаси ташкилий тузилмаси.................................................

103

IX БОБ. ҚУРИЛИШ КОРХОНАСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ

               ДИВЕРСИФИКАЦИЯСИ…………….............................................

 

108

9.1. Диверсификациянинг моҳияти ва унинг туркумланиши.........................

108

9.2. Ишлаб чиқариш диверсификациясини амалга ошириш шароитлари ва

        мезонлари......................................................................................................

 

113

9.3. Ишлаб чиқариш диверцификациясини ташкил этиш ва ўтказиш........

120

 

 

ХУЛОСА..............................................................................................................

122

 

 

ФОЙДАЛАНИЛГАН  АДАБИЁТЛАР  РЎЙХАТИ....................................

123

 

 

ИЛОВА …………………………………………………………………………

125

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

КИРИШ

 

 Президент И.А. Каримовнинг 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йил иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги  маърузасида  иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уй-жой қурилишини, транспорт ва инфратузилма коммуникацияларини ривожлантириш бўйича фаол инвестиция сиёсати олиб борилиши инвестицияларни ўзлаштириш ҳажмларини 13,6 фоизга ўстириш имконини берганлиги ва ўтган йилда 1098 та янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилганлиги, 296 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш якунланганлиги ҳамда  “Қишлоқ қурилиш банк” очиқ акциядорлик тижорат банки маблағлари ҳисобига қишлоқ аҳоли пунктларида намунавий лойиҳалар асосида 6800 та уй-жой фойдаланишга топширилганлиги тўғрисида  таъкидлаб ўтдилар.[1]

Иқтисодиёт тармоқларини модернизация  ва диверсификация  қилиш,  техник ва технологик қайта жиҳозлаш, хусусан қурилиш тармоғидаги таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уни янада жадаллаштириш ҳамда қурилиш ишлаб чиқариши кўламини кенгайтириш, қурилиш  маҳсулотлари сифатини замон талаблари даражасига етказиш билан боғлиқ масалаларини ҳал этишга йўналтирилган дастурларни амалга оширишда қурилиш ишлаб чиқариши иқтисодиёти, уни ташкил этиш ва бошқарувига оид фанлар ютуқларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

Давлат ва хўжалик субъектлари миқёсида амалга оширилаётган инвестиция сиёсатини, унинг устувор йўналишларини яхши тушуниш, инвестицияларни янги қурилишга сарфлаш вариантларини, амалдаги ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва реконструкция қилишни, фан-техника тараққиётининг энг янги ютуқлари асосидаги техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилишни билиш бугунги кундаги мутахассислар учун жуда муҳим ҳисобланади.

Мамлакатимиз иқтисодиёти тамоқлари қаторида капитал қурилиши тармоғининг ўрни беқиёсдир. Шу  боисдан мамлакат қурилиш тармоғининг  муаммоли масалаларини  назарий ва амалий жиҳатдан чуқур ўрганиш, уларни ҳал этиш йўлларини  топиш ва ҳаётга татбиқ этишда мазкур  “Қурилиш иқтисодиёти”  номли ўқув қўлланмаси муҳим аҳамият касб этади.

Қурилиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва муаммоларини мукаммал билишларида, хусусан қурилиш иқтисодиётига оид муаммоларни ҳал этишда, шунингдек соҳада пухта инвестиция сиёсатини юргизиш ва чет эл инвестицияларини янада  кўпроқ жалб қилиш каби масалаларда талабаларнинг чуқур билим ва амалий кўникмаларга эга бўлишларида қурилиш иқтисодиёти соҳасидаги барча ўзбек тилидаги адабиётлар қаторида мазкур ўқув қўлланма ҳам ўз самарасини  беради деган умиддамиз.

Мазкур ўқув қўлланма бакалавриатнинг “Кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш” ва “Сервис (уй-жой, коммунал ва маиший хизматлар)” таълим йўналишлари ҳамда “Қурилиш иқтисодиёти” мутахассислиги ўқув режаларидаги “Қурилиш иқтисодиёти”   фани дастурига мувофиқ тайёрланди ҳамда  олий таълим муассасаларининг ушбу йўналишларида ҳамда архитектура ва қурилиш соҳасининг бошқа барча таълим йўналишлари ва мутахассисликлари талабалари, шунингдек қурилиш иқтисодиётига қизиқувчилар ҳам фойдланишлари учун мўлжалланган.

Ўқув қўлланманинг тайёрланишида айрим камчиликлар бўлиши табиий ҳолдир. Шу сабабдан муаллифлар ўқув қўлланмани такомиллаштириш  юзасидан бериладиган таклиф ва мулоҳазалар учун ўз миннатдорчиликларини билдирадилар.

Манзилимиз: 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 13-уй, Тошкент архитектура-қурилиш институти, 1-бино, “Иқтисодиёт ва кўчмас мулкни бошқариш” кафедраси, 222-хона.           

 

    I  Боб.   Қурилиш - миллий иқтисодиётнинг муҳим

                                                         тармоғи

 

1.1.   Қурилишнинг миллий иқтисодиётда тутган ўрни  ва  аҳамияти

 

Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиёти тармоқлари қаторида қурилиш тармоғи нафақат иқтисодиётнинг асосий фондларини яратувчи участкаси сифатида, балки мамлакат иқтисодиётида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришларни ҳамда турли хусусиятларга эга бўлган ижтимоий соҳадаги  долзарб вазифаларни амалга оширишда муҳим ўрин ва аҳамиятга эгадир (демографик тузилма ва унинг ўзгарувчанлиги, қишлоқ аҳолисининг юқори даражадалиги ҳамда уй-жой  ва ижтимоий-маданий-маиший объектлар билан кам  таъминланганлиги, ички инфратузилма, транспорт ва  коммуникация қурилишларининг етарли даражада  ривожланмаганлиги ва бошқалар).

Мамлакат миллий иқтисодиёти  моддий ишлаб чиқариш тармоқлари ва бозор хизмат кўрсатиш  соҳаларидан таркиб топади. Қурилиш моддий ишлаб чиқариш тармоқлари қаторида (саноат ва қишлоқ хўжалигидан кейин) учинчи ўринда туради.  

Қурилиш тармоғи маҳсулоти бўлиб, мамлакатнинг хўжалик мажмуаси асосий фондларини ташкил қилувчи қурилиши тугалланган ва эксплуатацияга топширилган завод ва фабрикалар, темир ва автомобил йўллари, электр станциялар, ирригация каналлари, портлар, уй-жойлар ва бошқа объектлар ҳисобланади.

Қурилиш миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоғи сифатида миллий хўжаликнинг барча  тармоқлари учун асосий фондларни яратишда иштирок этади. Ишга туширилган ва ўрнатилган тартибда қабул қилинган ишлаб чиқариш қувватлари ва ноишлаб чиқариш объектлари капитал қурилишнинг маҳсулоти ҳисобланади ҳамда улар ўзлаштирилиб бориши билан асосий фондларга айланиб боради. Уларнинг яратилишида бошқа тармоқлар ҳам қатнашади (қурилиш материаллари саноати, металлургия, машинасозлик, химия саноати ва бошқалар). Асосий ишлаб чиқариш фондлари мазмунига кўра  техник, энергетик ва бошқа ускуналар билан жиҳозланган бино ва иншоотлардан иборатдир.

Шундай қилиб, капитал қурилиш ишлаб чиқариш воситаларининг фаолият юргизиши учун моддий шарт-шароит имкониятларини ҳам яратади.

Қурилиш тармоғи умум ва махсус қурилиш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотларини, қурилиш бирлашмаларига кирувчи  қурилиш саноати корхоналарини, шунингдек қурилиш-монтаж ишлари(ҚМИ)ни бажарувчи барча ташкилотлар фаолиятини бирлаштиради. Қурилиш ташкилотларига рўйхатдан ўтказилган ва қурилиши фаолияти учун лицензияга эга бўлган, шунингдек буюртмачилар билан шартнома асосида ишларни бажарувчи  барча мулк шаклларидаги юридик шахслар киради. Капитал қурилиш соҳасига, ўз маблағлари, қарз  ҳамда давлат бюджети маблағлари манбалари асосидаги капитал қўйилмаларга эгалик қилувчи  буюртмачилар фаолияти ҳам киради.    

Қурилишнинг ривожланиши ва унинг самарадорлигини ошириш индустриализация асосида амалга оширилади. Унинг асосий йўналишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:  қуриладиган бино ва иншоотларнинг йиғмалилигини ошириш мақсадида  технологик жараёнларнинг бир қисмини  қурилиш майдонларидан заводларга кўчириш; бино ва иншоотларнинг технологик лойиҳа ечимларини яхшилаш, уларни кейинчалик уларни бир шаклга келтириш ва унификациялаштириш; механизациялаштирилган тарзда заводларда ёки қурилиш ташкилотининг ёрдамчи цехларида қурилиш конструкциялари, буюмлари, деталлари ва материалларини юқори даражада қурилиш жараёнига  тайёргарлик ҳолатида ишлаб чиқариш; қурилиш ишлаб чиқариши ишларининг  узлуксизлигини таъминлаш мақсадида бино ва иншоотларни қуриш, қурилиш материаллари ва конструкцияларини етказишнинг технологик операциялари ва жараёнларини механизациялаштирган тарзда бажариш.

Асосий фондларни яратишдан ташқари, капитал қурилиш функцияларига   мавжуд асосий фондларни кенгайтириш, қайта қуриш  ва техник қайта жиҳозлашлар ҳам киради. Шунинг учун мамлакат иқтисодиёти барча тармоқлари асосий фондларини кенгайтирилган тарзда  қайта ишлаб чиқариш ва сифат жиҳатдан янгилаш капитал қурилишнинг асосий вазифалари  ҳисобланади. 

Капитал қурилиш соҳасида қурилиш ишларини металлолом ва металл конструкциялар, цемент, ёғоч материаллари, қурилиш машиналари, транспорт воситалари, ёқилғи ва энергетика ресурслари билан таъминловчи  70 дан  ортиқ миллий иқтисодиёт тармоқлари бевосита ёки билвосита қатнашади. Қурилишда 50 фоиз қурилиш материаллари саноати, 18 фоизга яқин металлпрокат, 40 фоиз ёғоч материаллар, 10 фоиздан ортиқ машинасозлик саноати маҳсулотлари ишлатилади. Қурилиш материаллари, конструкциялари ва техникаларини ташишда амалда барча транспорт турларидан  фойдаланилади (автомобиль, темир йўл, дарё, денгиз ва ҳаво транспортлари). Қурилиш сарф-харажаталари таркибида  транспорт харажатлари қиймати 20 фоизгача етади.

Мамлакат қурилиш мажмуаси таркибига турли мулк шаклларидаги пудрат ташкилотлари, қурилиш материаллари саноати корхоналари, механизация, транспорт, лойиҳа ва илмий-тадқиқот институтлари, лизинг фирмалари, ўқув муассасалари ва бошқа корхона ҳамда ташкилотлар киради.        

2007-2009 йиллар давомида  асосий фондларни ишга туширишнинг ўсиши  44,9 фоизни, қурилиш-монтаж ишлари 41,0 фоизни,  шунингдек қурилишда банд бўлганлар сони эса  3,8 фоизга ўсди.   Бу борада ижобий ўзгаришларни кузатиш мумкин, лекин  шунга қарамасдан меҳнат унумдорлигининг ўсиши эса  паст даражада қолмоқда, яъни қурилишда банд бўлганларнинг бир нафарига 3,0 млн.сўм миқдорида қурилиш-монтаж ишлари тўғри келади[21, 32 бет].  

Қурилиш тармоғида олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли 8100 тадан ортиқ қурилиш мажмуаси корхона ва ташкилотлари мулкчиликнинг нодавлат шаклига айлантирилди, яъни бу умумий сонга нисбатан 92,7 фоизни ташкил этади. Шунингдек, 65 тадан ортиқ қўшма корхоналар ва 2253 тадан ортиқ   кичик ва ўрта қурилиш ташкилотлари фаолият юргизмоқда [21, 50 бет].

Ушбу ташкилотлар томонидан яратилаётган маҳсулотлар ҳажмининг  миллий иқтисодиёт ялпи даромадидаги улуши доимий равишда ортиб бормоқда. Шуни қайд этиш керакки, қурилиш тармоғи барча тадбиркорлик тузилмасининг кўпчилик қисми тўғри келадиган  хусусий корхоналар сонининг ўсиш тенденцияси кузатилмоқда.           

                          

1.2.  Миллий иқтисодиётнинг мустақил тармоғи сифатида қурилишнинг шаклланиши ва техник-иқтисодий хусусиятлари

 

Қурилиш миллий иқтисодиётнинг мустақил алоҳида тармоғи бўлиб, янги асосий фондларни яратиш ҳамда фаолият юргизаётган ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектларини қайта қуриш, кенгайтириш, таъмирлаш ва техник қайта жиҳозлаш учун мўлжалланган. Қурилиш тармоғининг аҳамияти шундаки, мамлакат миллий иқтисодиёти ривожланиши учун шарт-шароит яратиб беради.

Қурилиш ташкилотларининг  маҳсулоти сифатида яратилаётган асосий фондларни яратиш жараёнида ишчи ходимлар банд бўлади ҳамда меҳнат воситалари (техника) ва меҳнат предметлари (материаллар) ишлатилади. Қурилиш жараёни асосий элементларининг ўзаро ҳаракати натижасида эса  натурал (бино, иншоот ва объектлар) ва қиймат (пул маблағлари) кўринишидаги пировард  қурилиш маҳсулоти яратилади.       

Қурилиш жараёни учта асосий босқичга ажратилади: 1) қурилишга тайёргарлик ишлари;  2) қурилиш жараёнининг ўзи; 3) тайёр ҳолдаги қурилиш объектини эксплуатацияга топшириш. 

Қурилишга тайёргалик ишлари қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади: қурилиш объектининг мақсадга мувофиқлиги юзасидан техник-иқтисодий тадқиқотларни олиб бориш, объектни лойиҳалаштириш ва қурилишга мухандислик-техник жиҳатдан тайёргарлик кўриш. Техник-иқтисодий тадқиқотлар жараёнида барпо этилаётган объектнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва уни қуришнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги баҳоланади. Лойиҳалаштириш босқичида объектнинг конструктив-жойлаштириш ечими, уни қуришни ташкил этиш усуллари ва ишларни бажариш технологияси ишлаб чиқилади ҳамда қурилишнинг смета қиймати аниқланади. Ундан кейин қурилишга мухандислик-техник тайёргарлик кўриш амалга оширилади (таянч геодезик ва қурилиш тўр(сет)ларини ишлаб чиқиш; қурилиш майдони ҳудуди ва транспорт коммуникациялари йўлакчаларини тайёрлаш  бўйича  ишларни олиб бориш). 

Қурилиш майдонида бевосита қурилиш жараёнининг ўзи амалга оширилишида барча технологик элементларнинг бирлашиши содир бўлади, бунинг натижасида эса қурилиш маҳсулоти яратилади ҳамда қурилиш жараёнининг амалдаги жами харажатлари, бино ва иншоотларнинг моддий-ашёвий элементлари, уларнинг архитектуравий-қурилиш ифодаси ва сифати шаклланади.

Объектлар қурилишининг тугалланиши, уларни тайёр ҳолда эксплуатацияга ҳамда  буюртмачиларга асосий фондлар сифатида топширишдан иборатдир.  

Қурилиш ишлаб чиқариши жараёнига капитал қўйилмалар доиравий айланишининг қуйидаги учта босқичлари тўғри келади: 1) ишлаб чиқариш - асосий фондларни яратишнинг маҳсулот шакли сифатида; 2) амалга ошириш (реализация) - қурилиш маҳсулотининг асосий фондларга айланиши шакли сифатида; 3) пул маблағларини келгуси маҳсулотга айлантириш мақсадида такрор ишлаб чиқаришнинг навбатдаги даври(цикли)ни тайёрлаш.

Вақт ва макон бўйича такрор ишлаб чиқариш жараёни барча элементларининг ўзаро ҳаракат даражаси қанчалик катта бўлса, қурилиш иқтисодий самарадорлиги ҳам шунча юқори бўлади.

Қурилиш жараёнининг иқтисодий моҳияти, уни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар билан ифодаланади. Объектлар барпо этиш борасида  қурилиш  корхоналарининг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти билан боғлиқ харжатлари бир вақтнинг ўзида содир бўладиган  ва жорий харажатларга бўлинади.                                      

Бир вақтнинг ўзида содир бўладиган харажатларга қурилиш ташкилотларининг асосий фондларни яратиш ёки сотиб олиш харажатлари ҳамда тугалланмаган қурилиш айланма маблағларидаги моддий захиралар қиймати киради. Жорий харажатлар, бу қурилиш корхонасининг объектларни яратиш билан боғлиқ бевосита ва билвосита барча харажатлари ҳисобланади: иш ҳақи, қурилиш материаллари, амортизацион ажратмалар ва бошқа харажатлар. Жорий харажатларнинг умумий йиғиндиси қурилиш-монтаж ишларининг таннархини ташкил қилади.

Қурилиш тармоғининг турли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ҳамда хизматлар кўрсатиш бўйича миллий иқтисодиётнинг бошқа тармоқ ва соҳалари билан иқтисодий алоқалари тармоқлараро алоқалар ҳисобланади.        

Қурилиш моддий ишлаб чиқариш тармоғи сифатида бошқа тармоқлардан фарқли равишда қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Тармоқ хусусиятлари, унинг  пировард маҳсулоти, меҳнат шароитининг  ўзига хослиги, қўлланилаётган техника ва технология, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бошқариш ва моддий-техника таъминотлар характери билан изоҳланади. Кўрсатилган хусусиятлар умумий ва  махсус турларга бўлинади.

Қурилишнинг умумий хусусиятлари қуйидагича:

1) Қурилиш ишлаб чиқариши ва пировард маҳсулот характерига кўра   нотурғун ва  вақтинчалик бўлиб, уларнинг бир типда эмаслиги.                       

 Объектлар эксплуатацияга топширилиши билан қурилиш-монтаж ишлари ҳамда  ишлаб чиқариш воситалари янги ўзлаштирилган қурилиш жойига кўчирилади. Қурилишда иш жойлари, машина-механизмлар, асбоб-ускуналар, меҳнатнинг техник ва технологик жиҳатдан таъминланганлиги - кўчма, қурилиш маҳсулоти эса – кўчмас ҳисобланади. Шунингдек, қурилиш тармоғи маҳсулотлари жамиятга узоқ даврларга, яъни бир неча ўн йиллар хизмат қилишга мўлжалланган.          

2) Қурилиш жараёни таркибига кирувчи барча операцияларнинг  технологик жиҳатдан бир-бирига боғлиқлиги.

Қурилишда қурилиш-монтаж ишлари бошланишига қадар вақтинчалик ишлаб чиқариш-маиший ва маъмурий-хўжалик бинолари барпо этилади ҳамда мухандислик коммуникациялари, йўл, электрузатиш линиялари ва бошқалар ўтказилади. Ушбу ишлар ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ташкилий ва қўшимча харжатларни талаб қилади.  Шу билан биргаликда қурилиш муддатининг узоқ давомийлиги хўжалик фаолиятидаги айланма маблағларни тугалланмаган қурилишга сарфланишига олиб келади.  Қурилишнинг меъёрдан ортиқ давом этиши ва  кейинчалик технологик  жараённинг такомиллашуви янги техника ва технологияларни ҳисобга олган ҳолда қурилишнинг бориши тўғрисида олдин қабул қилинган қарорларни қайта кўриб чиқишга олиб келади. Қурилиш ишлаб чиқариш технологияси, унинг алоҳида жараёнларининг қатъий кетма-кетликда бажарилишини талаб қилади: битта иш жараёнининг тугалланиши бошқа жараённинг бошланишидан олдин бўлиши керак. Шу билан биргаликда қурилиш жараёнини фазовий жиҳатдан  жойлаштириш мумкин эмас, шунингдек ишчи ходимлардан уларнинг ихтисослиги ва малакаларига мувофиқ равишда бир вақтнинг ўзида фойдаланиш  тегишли қийинчиликларни туғдиради.  

3) Қурилиш-монтаж ишлари мураккаблиги ва турлари бўйича улар ўртасидаги нисбатнинг нотурғунлиги.                  

4) Пировард қурилиш маҳсулотини яратишда турли ташкилотларнинг қатнашуви.

Саноатда кооперациянинг исталган даражасида пировард маҳсулотни битта бажарувчи ишлаб чиқаради ва сотади. Объектлар қурилишида эса  бир вақтнинг ўзида бир неча қурилиш-монтаж ташкилотлари қатнашади (бош пудратчи, субпудратчилар). Ушбу ташкилотларнинг ҳар бири қурилиш маҳсулотининг маълум бир қисмларини бажаради.

 Қурилиш миллий иқтисодиётнинг барча тармоқлари, айниқса саноат билан   чамбарчас боғланган. Қурилиш ҳажмининг ошиши, бир томондан  уни техник ва технологик жиҳатдан таъминловчи саноат тармоқлари ривожланишига, иккинчи томондан эса миллий иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун пудрат шартномаси асосида қурилиш-монтаж ишларининг бажарилишига боғлиқдир. Қурилиш ташкилотлари буюртмачилар фаолияти билан мустаҳкам боғланган. Бир қанча тармоқлар қурилишга нисбатан ҳам таъминловчиси, ҳам қурилиш маҳсулотининг  истеъмолчиси  сифатида  фаолият юргизади. Қурилиш  материал  жиҳатдан кўп талаб қиладиган тармоқ ҳисобланади. Пировард қурилиш маҳсулотини олиш учун мазкур тармоқга 70 тадан ортиқ миллий иқтисодиёт тармоқлари қурилиш материалларини етказиб беради.    

5) Қурилиш ишларида иқлим ва маҳаллий шарт-шароитнинг роли.

Қурилишда мавсумийликниг йўқотилишига қарамасдан, қиш мавсумида ҳам объектлар қурилиши бўйича тадбирларнинг бажарилиши талаб қилинади. Бир хил типдаги биноларнинг турли ҳудудларда қурилиши ҳар хил моддий ресурс харажатларни талаб қилади. Қурилиш шароити кўпинча ҳудуднинг сейсмик ҳолати, ер рельефи, грунтлар геологик тузилиши, ер ости сувлари мавжудлиги, қурилиш майдонига  конструкция ва материалларни етказиш услублари орқали аниқланади.         

Қурилиш ишчилари саноатнинг бошқа тармоқларидаги ишчиларига  нисбатан кўпинча иқлим шароити таъсирига дуч келади.  Ушбу хусусият йилнинг энг қулай даврларига катта кучлар сарфланишини талаб қилади.  Шу сабабдан асосий қурилиш, монтаж ва таъмирлаш-қурилиш ишларига меҳнатнинг меъёрий шарт-шароитидан четга чиқишларни ҳисобга олувчи тузатиш коэффициентлари киритилади.                                         

  Қурилишнинг махсус хусусиятлари қурилаётган объектларнинг турли- туманлиги билан боғлиқдир. Улар қуйидагилардан иборат: саноат, уй-жой, ижтимоий-маиший, транспорт, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва сув хўжалиги, магистрал қувурлар, электрузатиш линиялари.

Саноат бинолари қурилиши уларнинг ажратилган жойга тўпланиши ва объектларнинг мураккаблигибилан характерланади. Битта жойдаги ишлар бир йилдан ортиқ олиб борилади. Нисбатан узоқ муддатли саноат объектларини қуриш билан банд бўлган ташкилотларда ишлаб чиқариш воситаларининг кўчиб юриши кам таъсир кўрсатади. Ушбу қурилиш корхоналарида  кадрлар таркиби эса  бир мунча барқарор ҳисобланади.  

Транспорт, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва сув хўжалиги, магистрал қувурлар ва электрузатиш линиялари объектларини қуриш эса қуйидаги хусусиятларга эга: битта жойдаги ишлар ҳажмининг унчалик катта эмаслиги,   бир-биридан ҳар хил масофаларда жойлашган турли объектларда ишларни олиб бориш зарурияти, шунингдек янги ўзлаштирилган майдонларда  у ёки бу объект ва иншоотлар қурилишида ишчи ходимларнинг кўчиб юриши.

Уй-жой ва ижтимоий-маиший объектларни қуриш эса комплекс қурилишлар кетма-кетлиги ва навбатига қатъий риоя қилинганлик билан характерланади. Шунингдек, уй-жой массивлари билан бир қаторда  йўл, сув таъминоти тизими, электр таъминоти, иссиқлик тармоғи, мактаб ва  мактабгача тарбия муассасалари, савдо-сотиқ, маданият ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари ҳам қурилиши керак. Ушбу объектларни қуриш талабларига амал қилмаслик санитария ҳамда шаҳар нормалари ва қоидаларининг бузилишига олиб келади. Ижтимоий аҳамиятга молик объектларни барпо этиш қурилиш  корхонаси техникаси, асбоб-ускуналар, бригада ва қурилиш иштирокчиларининг доимий равишда кўчиб юриши билан характерланади. Қўшимча вақт, молия ва моддий харажатлар эса қурилиш ташкилотлари фаолияти самарадорлигининг пасайишига олиб келади.   

 

 

1.3.   Қурилишнинг ташкилий шакллари,  моддий-техника базаси ва унинг тараққиёт истиқболлари

 

Капитал қурилишда инвестиция жараёнининг асосий иштироқчилари сифатида одатда бажарадиган вазифаларига кўра инвестор, буюртмачи, қурувчи, пудратчи ва лойиҳаловчилар иштирок этадилар.

Инвестор - объект қурилишини молиялаштиришни хусусий ёки қарз маблағлар ҳисобига амалга оширувчи инвестиция фаолияти субъекти. Инвестор инвестиция натижаларини тасарруф қилишга тўлиқ юридик ҳуқуқларга эга.

Шунингдек, у инвестицияларни (капитал қўйилмаларни) жалб қилиш шаклини белгилайди, қурилиш контрактларининг шартларини ишлаб чиқади, инвестиция жараёни иштироқчилари билан бўладиган молиявий-кредит муносабатларни амалга оширади. Инвестор қурилиш маҳсулотининг буюртмачиси, кредитори, ҳаридори бўлиши, шунингдек, бевосита қурувчи функциясини бажаради.

Буюртмачи - техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқишдан бошлаб объектни фойдаланишга топшириш ёки объектнинг ишлаб чиқариш қувватига чиқишигача бўлган муддатда объект қурилишининг ташкилотчиси ва бошқарувчиси функцияларини қабул қилган ҳуқуқий ёки жисмоний шахс.

Қурилиш эгаси - қурилиш бўлаётган ер майдонига эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳуқуқий ёки жисмоний шахс. У буюртмачидан фарқли равишда қурилиш учун ажратилган ер майдонидан узоқ муддатли ижара шартлари асосида фойдаланади.

Пудратчи (бош пудратчи) - пудрат шартномаси ёки контракти асосида объект қурилишини амалга ошираётган қурилиш фирмаси. Бош пудратчи қурилиш натижалари учун шартнома шартларига мувофиқ равишда буюртмачи олдида тўлиқ жавобгар бўлади. У зарур ҳолларда айрим турдаги ишларни бажариш учун қуйи пудрат ташкилотларини жалб қилиши мумкин

Лойиҳаловчи - буюртмачи билан тузилган шартнома асосида у ёки бу объектнинг келгусидаги қурилишини лойиҳаловчи лойиҳалаш ташкилоти ёки шунга ўхшаш бошқа муассаса. Лойиҳаловчи лойиҳанинг ва унинг асосидаги техник-иқтисодий кўрсаткичларнинг сифати учун тўлиқ жавобгар бўлади. Буюртмачи лойиҳада кўзда тутилган ечимларга риоя қилинишини назорат қилиш учун муаллифлик назорати ўрнатади.

Қурилиш ишлаб чиқариши жараёни турли шакл ва усулларда ташкил қилиниши мумкин бўлиб, пудрат усули, хўжалик усули, объектларни “қулф-калит” қилиб топшириш ва сотиш шулар жумласидандир.

Пудрат усулида қурилиш мунтазам ишлаб турувчи қурилиш ташкилотлари (фирмалари) томонидан буюртмачилар билан тузилган шартномалар ассида амалга оширилади. Бу қурилишнинг асосий ва энг кенг тарқалган усулидир. Бугунги кунда капитал қурилиш соҳасидаги барча пудрат ишларнинг тахминан 80 фоиздан ортиғи шу усулда амалга оширилади. Уни амалга ошириш учун “Капитал қурилиш пудрат шартномаси” асос бўлиб хизмат қилади.

Хўжалик усулида - объектлар қурилиши ёки қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш ишлари хўжалк субъектларининг - корхоналар, ташкилотлар, институтлар ва шу кабиларнинг куч ва маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Корхоналарни қайта таъмирлаш ва кенгайтириш, кичикроқ қурилиш объектлари, ҳудудлар ва хоналарни ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари кўпинча шу усулда олиб борилади.

Объектларни тўлиқ қуриб битказишга ўтказиш (“қулф-калит” билан топшириш)да буюртмачининг функциялари бош пудратчига берилиб, у қурилишни бошидан бошлайди ва объектни буюртмачига узил-кесил тугалланган ҳолатда топширади. Қурилишнинг бундай усули уй-жой қурилишида жуда кенг тарқалган.

Танловлар - иқтисодиётда нисбатан янги ҳодиса бўлиб, бунда буюртмачи бирор объектни қуриш ёки лойиҳалаш, асбоб-ускуналар етказиб бериш бўйича танлов эълон қилаётганлигини очиқ ёки ёпиқ шаклда хабардор қилади ва ҳоҳловчиларни шу танловда иштироқ этишга таклиф қилади. Бунда махсус ҳужжат тайёрланади ва унда танловнинг асосий ғояси, унинг тижорий ва бошқа шартлари кўрсатилади. Бундай ҳужжатлар мажмуаси “тендер” деб аталади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган шакллардан ташқари, қурилишнинг ижтимоий меҳнат тақсимоти нуқтаи назаридан ихтисослашув, концентрация, кооперация каби ташкилий шакллари мавжуд. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, бу шакллар фақат қурилишда эмас, балки халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида, аввало саноатда ҳам қўлланилади. Амалиётдан маълум бўлишича, бу шаклларни моҳирлик билан қўллаш орқали ишлаб чиқариш ва капитал қўйилмаларда юқори самарадорликка эришиш мумкин. Масалан, агар ихтисослашув ва кооперация ҳаражатларнинг камайишига, маҳсулот сифатининг яхшиланишига имкон берса, концентация ва комбинирлаш - хом ашё ва материаллардан комплекс фойдаланишга ҳамда қурилиш соҳасида фан-техника тараққиёти кўламининг янада кенгайишига олиб келади.

Қурилиш моддий ишлаб чиқариш тармоғи сифатида фақат маҳсулот ишлаб чиқарибгина қолмай, балки бунинг учун у ёки бу турдаги ресурсларни истеъмол қилади ёки фойдаланади ҳам. Мавжуд маълумотларга кўра, қурилиш материаллари саноати маҳсулотларининг 80 фоизи, ёғоч материалларининг тахминан ярми, металл прокатининг 20 фоиздан кўпроғи, машинасозлик саноати маҳсулотларининг 10 фоиздан кўпроқ қисми қурилишда фойдаланилади. Қурилиш ҳаражатлари таркибида транспорт сарф-ҳаражатларининг қиймати 20-25 фоизни ташкил қилади. Бошқача қилиб айтганда, қурилишга халқ хўжалиги тармоқларининг деярли барчаси хизмат кўрсатади.

Қурилишнинг моддий-техник базасини ривожлантиришда қурилиш материаллари саноати алоҳида ўрин тутади. Бу тармоқдаги корхоналар цемент, оҳак, гипс, ғишт, шиша, қоплама ва иссиқлик ўтказмайдиган материаллар, турли тўлдирмалар ишлаб чиқаради.

Капитал қурилишда айрим турдаги материаллар истеъмолининг солиштирма улуши жуда каттадир. Масалан, тахминан 80 фоиз цемент, дераза ойнаси – 50 фоиз, ёғоч материаллар - 35-40 фоиз, қора металлар прокати – 20 фоиз, юмшоқ қоплама материаллар - деярли 70 фоиз истеъмол қилинади.

Қурилишнинг материаллар, конструкциялар, техникалар ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари билан энг тўла таъминаш кўп жиҳатдан тармоқлараро алоқаларнинг мукаммаллиги ва янада ривожлантирилишига боғлиқдир. Бу эса, одатда, ишлаб чиқаришнинг тармоқлараро балансида ва маҳсулотнинг халқ хўжалигидаги тақсимотида акс этади.

Иқтисодиётда буйруқбозлик, марказлашган бошқарув ва режалаштириш тизимидан бозор тизимига ўтилиши хўжалик субъектларига қурилишни ривожлантириш ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун кенг имкониятларни очиб берди, бунда ҳудудий бошқарув органларининг роли кучайиб бормоқда. Аммо бу қурилишнинг ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ўз-ўзидан, стихияли равишда юз беради, дегани эмас. У қурилишнинг моддий-техник базасини ривожлантириш ва жойлаштириш ҳамда унинг ресурслар билан тўла таъминлаш илмий тамойилларига мос бўлиши лозим.

Қурилишнинг моддий-техник базасини ривожлантириш ва жойлаштириш учун қурилиш ҳудуди ва жойини танлашга таъсир қиладиган барча омиллар ва шартларни миқдорий ифодалашга имкон берадиган усулларга эга бўлиш лозим. Бундай усуллар - масаланинг оптимал ечимини топишга имкон берадиган математик моделлардир. Улардан бири - чизиқли дастурлаш бўлиб, у ўзгарувчан катталикларнинг берилган чизиқли чеклашларни ва ушбу катталикларнинг мақсадли функциясини максималлаштирувчи ёки минималлаштирувчи қийматлари мажмуасини топиш талаб қилинадиган экстремал масалаларни ечишнинг назарияси ва амалиётини ўзида бирлаштиради.

Қурилишнинг моддий-техник базасини оптимал ривожлантириш ва жойлаштиришнинг иқтисодий-математик моделини шакллантиришда бошқа омиллар билан бир қаторда хом ашё ва материалларни ишлаб чиқариш пунктлари, корхоналарни жойлаштириш мумкин бўлган пунктлар, шу пунктлардаги ишлаб чиқариш ҳажмлари, транспорт ҳаражатлари ва бошқалар ҳисобга олиниши лозим. Бу ҳолатда масалани оптимал ечиш мезони одатда келгусида ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг юқори даражада рақобатбардош бўлиши, айни пайтда корхонани яратиш ва жойлаштиришда (бир марталик ва жорий) ҳаражатларнинг имкон қадар кам бўлишидир.

Қурилишнинг моддий-техник базасини янада ривожлантиришнинг муҳим шартларидан бири қурилиш индустрияси корхоналари ҳамда қурилиш конструкциялари, деталлари ва материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарни лойиҳалаштириш билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот ташкилотлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашдир.

Бунда ушбу ўзаро муносабатларнинг асосида қуйидагилар ётиши лозим:

- қурилиш индустрияси корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнлари юксак даражада механизациялашган ва автоматлаштирилган, янги, энг тежамли лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

- бу корхоналарни хом ашё ва материалларни, конструкцияларни ташишнинг ҳамда ишлаб чиқаришни кооперациялашни ривожлантиришнинг рационал схемаларини ҳисобга олган ҳолда мамлакат ҳудудида жойлаштиришнинг оптимал вариантларини танлаш;

- ишлаб турган, биринчи навбатда 20-30 йил ва ундан узоқ муддат ишлаб келаётган корхоналарни техник қайта жиҳозлаш.

Шуни ҳам назарда тутиш керакки, бозор муносабатлари шароитида, қурилиш индустрияси корхоналари ва ташкилотларининг хўжалик юритишдаги мустақиллиги кучайиб бораётган бир пайтда, моддий-техник базани ривожлантириш, хўжалик субъектлари, хусусан, субъектлар билан капитал қурилиш соҳасида ишловчи ёки унга боғлиқ бўлган илмий-тадқиқот ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги хўжалик алоқларини кучайтириш масалалари  аввалги пайтлардагидек вазирлик ва маҳкамалар томонидан эмас, балки зарур ҳолларда давлат томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда кўпроқ қурилиш ташкилотлари ва корхоналари томонидан ҳал қилинмоқда.

Қурилиш индустрияси корхоналари ва ташкилотлари ўзларининг моддий-техника базаларини ривожлантириш орқали ўз ишлаб чиқариш салоҳиятини мустаҳкамлабгина қолмай, балки рақобатли муҳитда ўз иқтисодий барқарорлигини таъминлайдилар ҳамда фаолиятлари ҳаёт циклларини ўзайтирадилар. Бунда моддий-техника базани ривожлантириш ишлаб чиқаришнинг фақатгина техник ёки моддий таъминотидаги абсолют ўсишидан ёки иқтисодчиларнинг ибораси билан айтганда, ишлаб чиқаришнинг фонд билан таъминланганлиги ошишидан иборат бўлиб қолмай, балки унинг устуворлик тамойиллари асосида, максимал самарадорликни таъминлаш тамойили асосида амалга оширилади. Гап шундаки, бозор муносабатлари шароитида корхона ресурсларнинг ҳар бир тури олдин режалаштириладиган иқтисодиёт шароитидаги каби Давлат режалаштириш қўмитасининг ёки таъминот қўмитасининг буйруғи асосида эмас, балки хусусий маблағлар ҳисобига эришилади.

 

                                   Назорат саволлари

 

  1. Қурилиш тармоғининг миллий иқтисодиётда тутган ўрни ва

    аҳамиятини тушунтириб беринг.

  1. Қурилиш маҳсулотини нималар ташкил қилади?
  2. Қурилиш тармоғининг техник-иқтисодий хусусиятлари нималардан

    иборат?

  1. Қурилишнинг ташилий шаклларини тушунтириб беринг.
  2. Қурилиш тармоғи моддий-техника базасининг ҳозирги ҳолати ва

    унинг тараққиёт истиқболлари тўғрисида гапириб беринг.

 

 

II Боб.  Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий  йўналишлари ва муаммолари

 

2.1.  Қурилиш иқтисодиётини ислоҳ этишнинг асосий йўналишлари ва муаммолари

 

Мустақиллик йиллари даврида мамлакат жамияти ва  иқтисодиёти сезиларли даражада сифат ва миқдор ўзгаришларга эришди. Эришилган натижалар бозор муносабатларига ўтишнинг ўзбек модели нақадар оқилона ва пухталик билан ишлаб чиқилганлигини  яққол  тасдиқламоқда. Шуниндек,  мазкур модел орқали жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатлари таъсирига қарама-қарши тура оладиган Ўзбекистоннинг барча ижтмоий-иқтисодий тизими барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлашга эришиш имкониятлари яратилди.   

Шуни таъкидлаш керакки, 1991 йилдан бошлаб ҳозирги даврга қадар қурилиш тармоғида ҳам бошқа тармоқлар қатори кенг ва чуқур миқёсдаги  ислоҳотлар олиб борилди. Ўтказилган таҳлиллар асосида ўтган давр мобайнида қурилиш тармоғи ривожланишини қуйидаги босқичларга ажратиш мумкин.     

1991-1996 йилларда, мамлакатда инвестицион фаолликнинг пасайиши қурилиш ишлари ҳажми ва пудрат шартномаларининг  камайишига олиб келди. Бу даврларда аксарият  қурилиш ташкилотлари раҳбар ходимларининг қўйилган вазифаларни ҳал этишда етарли даражадаги билим ва кўникмаларга эга эмасликлари ҳамда бозор шароитига мослаша олмаганликлари сабабли кадрлар ва ишлаб чиқариш салоҳияти борасида кўп йўқотишларга учради.

1996-2002 йиллар, қурилиш тармоғининг сезиларли даражада юксалиши ва  бозор хўжалиги шароитига мослашиши, бозор инфратузилмаси элементларининг пайдо бўлиши ва уларнинг фаоллашуви, чет эл капиталлари иштирокидаги қўшма корхоналар билан биргаликда тадбиркорлик ва кичик корхоналар, оммавий равишда ривожланиши билан характерланади.    

2002-2005 йиллардан бошлаб ҳозирга даврга қадар, қурилиш тармоғи миқдор ва сифат жиҳатдан миллий иқтисодиёт эҳтиёжларини тўлиқ қондира бошлади. Маҳаллий қурилиш ташкилотлари рақобатбардошлигининг ўсиши сабабли аксарият мураккаб ва нуфузли объектлар чет эл қурилиш фирмалари иштирокисиз қурила бошланди ҳамда уларнинг мухандислик ва ишлаб чиқариш салоҳиятлари юксалди.              

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сонли “Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида” ги Фармонига мувофиқ  ислоҳотлар на фақат капитал қурилишда, балки мамлакатнинг қурилиш тармоғига хизмат қилувчи бошқа тармоқ ва соҳаларда ҳам амалга оширилмоқда.   

Мазкур Фармонга биноан  капитал қурилиш соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар мўлжалланган:

-  қурилишда нарх шакллантиришни такомиллаштириш базасида бозор  ислоҳотларини чуқурлаштиришнинг янги сифат босқичига ҳамда  шартномавий, жорий нархларга ўтиш;

- инвестицион жараён қатнашувчилари ўртасидаги хўжалик муносабатларини ўзгартириш;

- динамик,  замон талабларига жавоб берувчи ҳудудий-тармоқ тузилмалари, корхоналарни оқилона  жойлаштириш  ва янги бошқарув механизмларига ўтиш.

- пудратчи қурилиш ташкилотлари ва қурилиш индустрияси корхоналарини хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, қурилиш бошқарув тузилмаларини ихчамлаш ва монополиядан чиқариш;

- хусусий қурилиш фирмаларини ташкил қилишни рағбатлантириш, қурилиш соҳасида ўрта ва кичик корхона ва ташкилотларни, бозор инфратузилмасини ривожлантириш;

- капитал қурилишда пудрат ва лойиҳа ишлари бозорини шакллантириш, қурилиш фаолиятида шартнома муносабатларининг ролини кучайтириш, барча жойларда буюртмаларни жойлаштиришда тендерларни жорий қилиш, қурилишни асосан фойдаланишга тайёр ҳолда (“қулф-калит” билан) топшириш шартлари асосида амалга ошириш;

- инвестиция лойиҳаларини техник-иқтисодий асослашларни тайёрлаш даражасини ошириш, уларни шакллантириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш, қурилишнинг моддий-техник базасини янгилаш;

- тармоқни бошқаришнинг барча бўғинларида институционал ўзгаришларни амалга ошириш, қурилиш мажмуасининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, бир-икки бўғинли бошқарув тизимларига ўтиш;

- қурилиш пудрат ташкилотларида бригада пудратини жорий қилиш, тўловни ишларнинг тугалланган босқичларида амалга ошириш асосида ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишнинг меъёрлари ва механизмларини такомиллаштириш;

- қурилиш-монтаж ишларининг таннархини камайтириш, муддатларини қисқартириш ва сифатини ошириш.

Бу чоралар қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг 2005 йилга мўлжалланган муайян Дастури билан мустаҳкамланган бўлиб, шу мақсадларда уни амалга ошириш юзасидан махсус ҳудудий ва вертикал комиссиялар ташкил қилинган.

Қуйида объектлар бўйича техник-иқтисодий асослашлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади:

а) лойиҳанинг қийматидан қатъий назар хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилинган ҳолда ҳукумат кафолати асосида амалга оширилаётган объектлар;

б) республика инвестиция дастурига киритилган ва ҳар йили давлат бюджети билан бирга тасдиқланадиган объектлар.

Инвестиция лойиҳаларини техник-иқтисодий асослашлар ва бошқа керакли ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан  тасдиқлангунга қадар белгиланган тартибда тегишли экспертизадан ўтиши лозим. Инвестиция ва қурилиш лойиҳаларининг танлов асосида танлаб олиниши қурилиш мажмуасини ташкил қилиш ва уни бошқаришдаги энг муҳим вазифалардан бирига айланмоқда.

Булар  айниқса қуйидаги ҳолларда кенг қўлланилмоқда:

  • лойиҳалаш, инженерлик-тадқиқот ишлари, конструкторлик ишлари ва ҳоказоларда;
  • ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш бино ва иншоотларини, корхоналарни қуриш ва техник қайта жиҳозлаш, шу жумладан уларни “қулф-калит” асосида  топширишда;
  • технологик асбоб-ускуналар ва бошқа меҳнат воситалари тўпламини етказиб беришда;
  • лойиҳани бошқариш, маслаҳат хизмати кўрсатиш ва назоратларда.

Танлов(тендер)лар самарасини ошириш  ва пудрат бозорида рақобатчиликни кучайтириш мақсадида,  бозор махсус қоидалари ва талабларига риоя қилинган ҳолда хорижий лойиҳалаш ва қурилиш компанияларининг қатнашиши кўзда тутилмоқда.

Шу муносабат билан инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш, экспертларнинг малакаси ва роли кучайиб бормоқда. Экспертлар керакли профессионал маълумотга, тажрибага ва касбий ички сезгирлик (интуиция)га эга бўлишлари лозим. Хорижий амалиётда экспертларнинг хулосаси, одатда, қайта кўриб чиқилмайди ва ҳатто муҳокама ҳам  қилинмайди.

  Республикада қурилиш бозорининг аҳамияти иқтисодиётга  киритилаётган инвестицияларнинг юқори суръатлари билан аниқланади. 2005 йилда республика иқтсодиётига 2,87 трлн.сўм капитал маблағлар инвестицияланган бўлса, жумладан қурилиш-пудрат ишлари ҳажми эса 1,6 трлн.сўмга етди (2004 йилга нисбатан 107 фоизни ташкил қилади). Тармоқда 250 мингдан ортиқ аҳолининг ишга лаёқатли қисми банд бўлиб, уларнинг даромадлари ва турмуш даражаси иқтисодиёт  мазкур секторининг самарали   фаолияти билан боғлиқдир [21, 9 бет].

Ўзбекистон  қурилиш тармоғи улушига ЯИМнинг 5,5 фоизи тўғри келади [22, 6 бет]. Бу шундан далолат берадики, мамлакатимиз мазкур кўрсаткич бўйича  халқаро стандартлар даражасига яқинлашмоқда.

2005 йилда капитал  қўйилмалар тузилмасида марказлашмаган инвестициялар улуши 2003 йил билан таққослаганда 68,2 фоиздан 73,5 фоизга ошди, мос равишда марказлашган инвестициялар улуши эса 31,8 фоиздан 26,5 фоизга камайди. Хорижий инвестиция ва кредитлар эса 24,5 фоиздан 29,1 фоизга, жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар 10 фоиздан 19,6 фоизга ошди [21, 9 бет].

Ушбу кўрсаткичларни 2009 йил билан таққослаймиз. Таққослаш сифатида  2005 йилнинг олинишига сабаб, мазкур йилда  республикада тармоқ ҳамда   ҳудудий жиҳатдан мустақилликка эришилгандан сўнг капитал қурилиш тармоғининг ривожланиш суръати энг юқори кўрсаткичларга эга бўлганлиги кузатилди (1-жадвал).                        

1-жадвал

 

Ўзбекистон Республикасида инвестиция ва қурилиш фаолиятининг

 асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари

(амалдаги нархларда, млрд.сўм)*

 

 

 Кўрсаткичлар

    2005

  2006

   2007

  2008

2009й.

2005й.га нисбатан

Асосий фондларни ишга тшириш

261,1

3138,0

4035,7

5847,0

2,2 марта

Ўзгариш (ўтган йилга нисбатан), фоизда

100

120

128,6

144,9

 

Асосий капиталга инвестициялар

2629,0

3165,2

4041,0

5903,5

2,24 марта

Ўзгариш, фоизда

100

120,4

127,7

146,1

 

жумладан, ишлаб чиқариш объектлари бўйича

1734,3

2159,0

2787,7

4223,8

2,4 марта

ноишлаб чиқариш объектлари бўйича

894,7

1006,2

1253,3

1679,7

1,9 марта

Инвестицияларнинг ЯИМдаги улуши, фоизда

21,4

20,8

19,5

20,9

 

Қурилиш ишлари

1121,9

1453,1

1938,4

2733,5

2,44 марта

Ўзгариш, фоизда

100

129,5

133,4

141,0

 

 

Манба: “Строительство Узбекистана”, Ташкент, 2009 г.,  стр.18-19.

 *)  маълумотлар  1 январ ҳолатига олинган.

 

Келтирилган маълумотларга кўра асосий фондларни ишга тушириш 2008 йилда таққосланаётган йилга нисбатан  261,1 млрд.сўмдан 5 847,0 млрд.сўмга, ёки 2,2 мартага кўпайди. Бу  асосий фондларни ишга тушириш  ёки миллий бойлик ҳажми кўпайишининг  жуда  юқори суръати ҳисобланади. МДҲ  миқёсида қаралганда, Россия Федерециясида миллий бойлик ҳажминиг ўсиши 10 йил давр ичида 2 мартага ошган бўлса, Ўзбекистонда эса мазкур кўрсаткич  4 йил давр ичида эришилди. 2008 йилда инвестициялар  ҳам  5903,5 млрд.сўмга, ёки базавий йилга нисбатан 2,24 маротабага ошди. Ушбу жараёнларнинг характерли хусусиятлари шундаки, республикада ишлаб чиқариш объектларини   инвестициялашга жиддий эътибор берилаётганлиги туфайли уларнинг ҳажми базавий йилга нисбатан 2,4 мартага ошди. Инвестицияларнинг ЯИМдаги улуши эса барқарор равишда, 20-21 фоиз даржасида бўлмоқда.

Мамлакат иқтисодиётининг ўсиши инвестициялар кўламининг янада ортиб бориши ва улардан  самарали фойдаланиш билан чамбарчарс боғлиқдир.                

1998-2009 йилларда республика барча соҳаларида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар доирасида қурилиш мажмуасида ҳам  сезиларли даражадаги институционал ўзгаришлар рўй берди. Буларни қуйидагиларда кўриш мумкин:

биринчидан, монополиядан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни давомида қурилиш тармоғидаги йирик монополистлар – корпорация, бирлашма ва ассоциациялар босқичма–босқич тугатилди. Қурилиш корхоналарини кенг кўламда хусусийлаштириш жараёни амалга оширилди ва бугунги кунда уларнинг 95 фоиздан ортиғи нодавлат мулк шаклларига эга;

иккинчидан, пудрат ишларини юқори даражали сифат билан бажарилишини таъминламаётган ҳамда  кам қувватли, зарар кўриб ишлаётган қурилиш ташкилотлари бир-бирига қўшиб юборилиши ёки банкротлик эълон қилиниб босқичма-босқич тугатилди;

учинчидан,  қурилиш ишлари буюртмачилари ва пудратчилари ўртасидаги шартномавий муносабатлар тизими ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди.

тўртинчидан,  2004 йилдан бошлаб капитал қурилишда ўзаро  ҳисоб-китоблар, 1991 йил нархларига асосланган эски тизимдан тўлиқ жорий нархлардаги ҳисоблашларга ўтказилди;

бешинчидан, барча жойларда қурилиш буюртмаларини бажариш учун  қурилиш ташкилотларини аниқлашнинг танлов тизими жорий этилди.

Шу билан биргаликда,  кўп кўрсаткичлар жиҳатдан, жумладан пудрат қурилиш ишлари сифати бўйича мамлакат корхоналари ташқи бозорларда, айрим ҳолатларда ички бозорда ҳам етарли даражада рақобатбардош эмас. Мамлакатдаги умумий нарх ўсишига нисбатан пудрат қурилиш ишлари нархи тез-тез юқори суръатлар билан ўсиб бормоқда. Кўпчилик пудрат қурилиш корхоналари етарли даражада айланма маблағларга эга эмас, ўз фаолияти давомида жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда. Пудрат қурилиш ишлари бозори эса ҳозирча самарали фаолият юргизмаяпти.

Бозор муносабатларига ўтиш капитал қурилишда муносабатлар тизимини тубдан ўзгартиришни талабал қилди. Пудрат қурилиш ишлари ва шу каби исталган бошқа соҳаларда  бозор муносабатларини шакллантириш учун рақобат муҳитини яратиш ва қўллаб-қувватлаш зарур бўлади. Ушбу йўналишда биринчи мантиқий қадам, давлат тасарруфидан ва монополиядан чиқариш жараёнларининг ўтказилиши ҳисобланади. 

Пудрат қурилиш ишлари бозорида ислоҳотлар йўналишининг устунлигини нарх-навонинг тез эркинлаштирилиши ҳамда 1990-йиллар бошларидаги давлат режалаштириш тизимининг тугатилиши ва йирик  ихтисослаштирилган пудрат қурилиш ташкилотлари амалда ҳеч ким томондан назоратга олинмай қолганлиги ҳам таъминлайди.

Бошқа томондан, 1991-1994 йилларда иқтисодиётга киритилган инвестицияларнинг кескин камайганлиги ўз навбатида  пудрат қурилиш ишлари бозори ҳажмининг қисқаришига, кенг кўламда зарар кўриб ишлайдиган  пудрат қурилиш ташкилотлари кўпайишига, хусусан улардаги бошқарув  тизимларининг барбод бўлишига, қурилиш техникасини янгилаш ва модернизациялаш жараёнларининг  тўхтатилишига олиб  келди.   

Қурилиш мажмуасидаги ислоҳотлар 1997 йилдан бошланиб, ҳозирга қадар учта босқичда ўтказилди:

биринчи босқич  – 1997-2000 йиллар даврида қурилиш пудрат ишлари соҳасидаги йирик монополистик корпорация, бирлашма ва ассоциациялар изчиллик равишда тугатилди. Жумладан, 25 та республика трестлари ва бирлашмалари тугатилиб,  бу ўз навбатида пудрат қурилиш ишлари, айниқса фуқаро ва саноат қурилиши соҳасини монополиядан чиқаришга  сезиларли даражадаги имкониятларни берди.   

иккинчи босқич – 2000-2004 йилларни қамраб олиб, ушбу йилларда кам қувватли зарар кўриб ишлайдиган қурилиш ташкилотлари бир-бирига қўшиб юбориш ёки уларга банкротлик эълон қилиш йўллари билан босқичма–босқич оммавий равишда тугатилди. Масалан, 2004 йилда қурилиш ташкилотлари сони олдинги йил билан таққослаганда республика бўйича 403 тагача қисқартирилди.                                          

 учинчи босқич - 2003 йилдан, яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сонли “Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилингандан бошлаб, капитал қурилишда қурилиш ишлари бозори иштирокчилари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар тизимини пудрат ташкилотлари тамойилларига мувофиқ  равишда ислоҳ этиш ва ишлар сифатини назоратга олиш ишлари бошланди.

  Пудрат ташкилотларининг  сони 7 йил ичида 145,3 % га   ва   нодавлат қурилиш ташкилотлари  сони  5,3 % га  ўсди ҳамда давлат  ташкилотлари эса 2,2 маротабага қисқарди (2-жадвалга қаранг).

  Юқорида қайд этилган мазкур Фармон тармоқда янги принципиаллик  асосда сифат жиҳатдан туб ўзгаришларни  бошлаб берди. Шу билан биргаликда, қурилишда нарх шакллантириш ва шартномавий нархларга ўтиш, шунингдек бошқарувнинг янги тузилмасига ўтиш, бутун занжир бўйича, яъни қурилишга шартнома тузилган пайтдан бошлаб, то лойиҳалаштириш, молиялаштириш ва турли объектлар қурилишининг моддий-техник таъминотигача бўлган жараёнлардаги барча ишлар  такомиллаштирилди.

  Шундай қилиб, қурилиш иқтисодиётини ислоҳ этиш бутун соҳанинг  барча жабҳаларини, яъни қурилиш-монтаж ва лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари ҳамда қурилиш материаллари саноати корхоналари ва барча қурилиш йўналишидаги касб-ҳунар коллежларидан тортиб  то  олий таълим муассасаларини ҳам қамраб олади.   

 Капитал қурилишни ислоҳ этиш қуйидаги асосий муаммоли  йўналишларни ўз ичига олади:

  • лойиҳа ва қурилиш ишлари бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш  объектив зарурат эканлиги;
  • бозор тамойиллари ва механизмларини асослаш ва амалиётга татбиқ этиш;
  • қурилишда доимий равишда лойиҳа, смета ва технологик тартиб-интизомни такомиллаштириб бориш;
  • қурилиш материаллари бозорининг тикланиши ва ривожланиши;

                                                                                                   

   2-жадвал

 

Ўзбекистон Республикасида қурилиш ташкилотлари

сонининг  ўзгариши

 

 

Ҳудудлар

 

Йиллар

 

Ўсиш суръати, %

2003

2004

2005

2010

2003

2004

2005

    2010

Қорақалпоғистон Республикаси

562

568

472

356

100

101

83,9

63,3

Андижон вилояти

688

398

498

485

100

57,8

125,1

70,5

Бухоро вилояти

75

139

144

930

100

185,3

103,6

12 марта

Жиззах вилояти

40

45

52

212

100

112,5

99,2

5,3 марта

Қашқадарё вилояти

1039

1055

1047

728

100

101,5

99,2

70,1

Навоий вилояти

56

80

158

222

100

142,8

197,5

3,9  марта

Наманган вилояти

651

657

686

747

100

101

104,4

114,7

Самарқанд вилояти

103

134

168

124

100

130

125,4

120,3

Сурхондарё вилояти

171

169

178

678

100

98,8

105,3

3,9 марта

Сирдарё вилояти

279

294

270

339

100

105,4

91,9

121,5мар.

Тошкент вилояти

1137

1148

1101

989

100

101

95,5

86,9

Фарғона вилояти

116

69

160

26

100

59,5

137,9

22,4

Хоразм вилояти

742

560

627

-

100

75,5

88,1

-

Тошкент шаҳри

179

119

299

2652

100

66,5

167

14,8

Республика бўйича

5838

5435

5860

8488

100

93,1

107,8

145,3

 

Манба: Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш   Давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси.  

 

  • капитал қурилиш тармоғи ва тармоқ ости соҳаларига замонавий техника ва технологияларни мунтазам жорий этиб бориш;   
  • қурилиш ишлаб чиқариши соҳасига хизмат қилувчи консалтинг ташкилотлардан тортиб, то лизинг ва бошқа ташкилотларгача бўлган  бозор инфратузилмаларнинг тикланиши ва ривожланиши;    
  • тармоқда кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини тубдан такомиллаштириш.      

 

 

 

2.2.  Капитал қурилишда  шартнома тизими ва  танлов савдолари

 

Қурилиш объектларини фойдаланишга тайёр ҳолда пудрат усулида қурилиш мунтазам ишлаб турувчи қурилиш ташкилотлари (фирмалари) томонидан буюртмачилар билан тузилган шартномалар ассида амалга оширилади. Бу қурилишнинг асосий ва энг кенг тарқалган усулидир. Бугунги кунда капитал қурилиш соҳасидаги барча пудрат ишларининг тахминан 80 фоизи шу усулда амалга оширилади. Уни амалга ошириш учун “Капитал қурилиш пудрат шартномаси” асос бўлиб хизмат қилади.

Шартномада қуйидаги тарифлар қўлланилади:

ижро ҳужжатлари - натурада бажарилган ишлар ёки ишларни бажариш учун масъул бўлган шахслар томонидан уларга киритилган ўзгаришларнинг ушбу ишчи чизмаларга мувофиқлиги тўғрисидаги ёзувлар билан биргаликда объект қурилишига ишчи чизмалар туркуми, сертификатлар, техник паспортлар ва ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг сифатини ва ишларни бажаришда қўлланилган материаллар, конструкциялар ва деталларнинг сифатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, беркитиладиган ишлар тасдиқланганлиги тўғрисидаги далолатномалар, айрим масъулиятли конструкциялар оралиқ даврда қабул қилиниши тўғрисидаги далолатномалар, монтаж қилинган асбоб-ускуналарнинг якка тартибдаги синови тўғрисидаги далолатномалар, ишларни бажариш дафтарлари ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар;

қурилиш майдони - мазкур шартнома (контракт) доирасида барча ишларни бажариш даврида далолатнома бўйича Буюртмачи томонидан Пудратчига берилган ер участкаси. Объектнинг қурилиш майдони чегараси ажратиб қўйилади ёки бош режага мувофиқ белгиланадиган бошқа белгилар билан белгилаб қўйилади;

вақтинчалик иншоотлар - Пудратчи томонидан қурилиш майдонида ўрнатиладиган ва ишларни бажариш учун зарур бўлган ҳар қандай типдаги вақтинчалик бинолар ва иншоотлар;

беркитиладиган ишлар - сифати ва аниқлигини кейинги ишлар бажарилгандан кейин аниқлаш мумкин бўлмаган кейинчалик бажариладиган ишлар ва конструкциялар билан беркитиладиган ишлар;

шартнома нархини бўлиб чиқиш - ишларнинг ҳар бир босқичи ва (ёки) турлари қийматини аниқ белгилаган ҳолда шартнома бўйича объектнинг умумий қийматини босқичларга тақсимлаш.

Пудратчи шартнома шартларига кўра лойиҳада кўзда тутилган объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш бўйича қурилиш ишларини бажариш мажбуриятини олади, Буюртмачи эса пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади.

Ишлар қиймати узил-кесил ҳисобланади ва кейинчалик қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

  • қурилиш қийматини кўпайтиришга енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари сабаб бўлганда;
  • ишлар ҳажми буюртмачи томонидан ўзгартирилганда;
  • объектнинг қурилиши бир йилдан ортиққа ўзгартирилганда.

Қурилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлганда иккинчи йилга ва кейинги йилларга шартномавий нархларни аниқлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Пудратчининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат бўлади:

  • барча ишларни шартномада ишларни бажариш жадвалида назарда тутилган ҳажмда ва муддатларда ўзининг кучлари ёки жалб қилинган кучлар билан бажариш ҳамда ишни буюртмачига шартнома шартларига мувофиқ топшириш;
  • қурилиш майдонига зарур қурилиш материаллари, буюмлар, конструкциялар, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар, қурилиш техникасини етказиб бериш, уларни қабул қилиш, тушириш, омборга жойлаш ва сақлаш;
  • қурилиш майдони ҳудудида вақтинчалик иншоотлар қуриш;
  • буюртмачини пудрат шартномалари тузилиши давомида субпудратчилар билан шартномалар тузилиши, шартнома мавзуси, субпудратчининг номи ва манзили тўғрисида хабардор қилиш;
  • қурилиш майдонида техника хавфсизлиги, ишларни бажариш вақтида атроф муҳитни, ўтқазилган дарахтларни ва ер участкасини муҳофаза қилиш бўйича зарур тадбирлар бажарилишини таъминлаш, шунингдек ёритиш чироқлари ўрнатиш;
  • қурилиш таваккалчиликларини суғурта қилиш;
  • мазкур шартнома бўйича объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб бир ой муддатда қурилиш майдонини ўзига тегишли қурилиш машиналари ва асбоб-ускуналари, транспорт воситалари, анжомлар, приборлар, инвентарлар, қурилиш материаллари, буюмлар, конструкциялар ҳамда вақтинчалик бинолардан бўшатиш;
  • қурилиш майдони қўриқланишини таъминлаш;

Пудратчи шартнома бўйича барча ишларнинг ўз кучлари билан ва субпудратчилар томонидан зарур тарзда бажарилиши ҳамда объектнинг фойдаланишга тайёр ҳолда топширилиши учун буюртмачи олдида тўлиқ мулкий жавоб беради.

      Буюртмачининг мажбуриятлари асосан қуйидагилардан иборат:

  • шартнома имзоланган кундан бошлаб уч кун муддатда шартномага мувофиқ ишларни бажариш учун яроқли бўлган қурилиш майдонини объект қурилиши ва қурилиш тугаллангунгача бўлган даврда далолатнома бўйича пудратчига бериш;
  • ишлар бажарилиши устидан доимий архитектура-қурилиш назоратини ва мазкур шартномада қайд этилган пудратчи томонидан қабул қилинган мажбуриятлар ва бошқа функцияларга риоя этилишини назорат қилиш, пудратчидан тугалланган ишларни қабул қилиб олишни таъминлаш;
  • пудратчининг барча мурожаатларини ўн кун муддатда кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш;
  • молиялаштириш жадвалига биноан пудратчига аванс бериш ва жорий молиялаштиришни амалга ошириш;
  • шартнома имзоланган кундан бошлаб 2 ой давомида пудратчига ишларни қабул қилиш учун зарур бўлган ижро ҳужжатлари рўйхатини тақдим этиш;
  • пудратчи шартномага илова қилинадиган молиялаштириш жадвалига мувофиқ биринчи аванс тўлови тушган кундан бошлаб ишларни бажаришга киришади.

Тўловлар ва ҳисоб-китоблар бўйича қуйидаги шартлар белгиланади:

  • буюртмачи пудратчига шартнома бўйича ишлар умумий жорий қийматининг 30 фоизи миқдорида, икки ойга тенг улушларга (ойига 15 фоиздан) бўлган ҳолда аванс ўтказади;
  • жорий молиялаштириш бажарилган ишлар сифати текширилгандан кейин, берилган авансни ҳисобга олган ҳолда, ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалларига мувофиқ объектнинг умумий шартномавий жорий қийматининг 50 фоизигача доирасида амалга оширилади.
  • объектнинг шартномавий жорий қийматининг қолган 50 фоизи учун буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги узил-кесил ҳисоб-китоб қурилиш тугаллангандан кейин ва объект қабул комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилингандан кейин икки босқичда;

-объект қабул комиссияси томонидан қабул қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида - ишлар қийматининг камида 45 фоизи миқдорида;

-шартномада белгиланган кафолатли муддат тамом бўлгандан кейин - ишлар қийматининг 5 фоизигача миқдорида, бироқ молия йили тугамасдан амалга оширилади.

Пудратчи объект фойдаланишга топширилгунга қадар шартнома бўйича объектга мулк ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Объект буюртмачига топширилгунга қадар объектнинг тасодифий йўқ қилиниши ва шикастланиши хавфи пудратчининг зиммасида бўлади.

Буюртмачи шартнома бўйича ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларни шартнома кучга кирган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бажармаган тақдирда, пудратчи бу ҳақда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, шартномага ўзгартиришлар киритиш ёки шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эгадир. Бунда буюртмачи пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ҳақ тўлашдан озод қилинмайди.

Буюртмачи қурилиш майдонида ўз вакилини - техник аудиторни тайинлайди, у буюртмачининг номидан бажарилаётган ишлар сифати устн Респехник назоратни амалга оширади, шунингдек пудратчи томонидан фойдаланиладиган материаллар ва асбоб-ускуналарнинг шартнома шартларига ва иш ҳужжатларига мувофиқлигини текшириб боради.

Агар Буюртмачи ишларнинг бориши ва сифатидан ёки пудратчининг қайдларидан қониқмаса, у ҳолда ишларни бажариш дафтарида ўз фикрини баён қилади.

Пудратчи дафтарда буюртмачи томонидан асосли равишда кўрсатилган камчиликларни 3 кун муддатда бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш шартномани имзолаш санасида амалда бўлган белгиланган тартибга мувофиқ мазкур шартномада назарда тутилган барча мажбуриятлар томонлар тарафидан бажарилгандан кейин, шунингдек қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олишнинг белгиланган қоидаларига биноан амалга оширилади.

Қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб объект Буюртмачининг мулкига айланади.

Мавжуд нуқсонлар ва уларни бартараф этиш муддатлари пудратчи ва буюртмачининг икки томонлама далолатномасида қайд этилади.

Агар пудратчи бажарилгаий инвесторлар сонлар ва чала ишларни, жумладан ускуналарнинг камчиликларини далолатномада кўрсатилган муддат ичида бартараф этмаса, у ҳолда буюртмачи кафолат суммасини пудратчидан ушлаб қолиш ҳуқуқига эга.

Буюртмачи қуйидаги ҳолларда шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга:

  • шартнома кучга киргандан кейин қурилишнинг бошланиши буюртмачига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра пудратчи томонидан бир ойдан кўп вақтга кечиктирилганда;
  • ишларни тугатишнинг шартномада белгиланган муддати пудратчининг айби билан бир ойдан ортиқ муддатга кўпайган ҳолда, пудратчи томонидан ишларни бажариш жадвалига риоя этилмаганда;
  • пудратчи томонидан шартнома шартлари қурилиш меъёрлари ва қоидаларида назарда тутилган ишларнинг сифати пасайишига олиб келадиган даражада бузилганда.

Пудратчи қуйидаги ҳолларда шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга:

  • ишларнинг бажарилиши пудратчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра буюртмачи томонидан бир ойдан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйилганда;
  • буюртмачи томонидан молиялаштириш шартлари бажарилмаганда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилиш, шунингдек илгари тўхтатиб қўйилган объектлар қурилишини давом эттириш билан боғлиқ ишлар ва хизматларнинг бутун комплексини бажариш, товарлар харид қилиш, асбоб-ускуналар сотиб олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарорига асосан танлов савдолари (тендерлар) орқали амалга оширилади. Уни  ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ва шартларини эса ушбу Қарорда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги Низом” белгилайди.

Низом танлов савдоларини ўтказишнинг барча ташкилий босқичларини белгилаб беради ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • умумий қоидалар;
  • танлов савдолари қатнашчилари;
  • танлов савдолари шакллари;
  • талабгорга қўйиладиган малака талаблари;
  • танлов савдоларини ўтказишга тайёргарлик;
  • танлов ҳужжатларининг таркиби, тузилиши, уларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби;
  • оферталарни тақдим этиш;
  • танлов савдоларини ўтказиш ва уларни якунлаш;
  • танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ҳамда танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби мониторинги;
  • нархларга тузатишлар киритиш ва суғурта;
  • танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари;
  • танлов савдолари қатнашчиларининг жавобгарлиги.

Юқорида қайд этилган Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги  “Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  №302-сонли Қарори ва  “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги Низом” нинг  тўлиқ матни иловада келтирилган.

 

2.3. Қурилишда тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва имкониятлари

 

Сўнгги йилларда  иқтисодиётнинг барча соҳаларида  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида республика ижтимоий-иқтисодий ҳаётида бўлаётган ўзгаришлар сезиларли даражада ўсмоқда.

Капитал қурилиш ишлари узоқ давом этувчи ва катта маблағларни талаб қилувчи жараён бўлганлиги сабабли реал вақт кесимида пайдо бўлган эҳтиёжни зудлик билан таъминлаш имконияти мавжуд бўлмайди. Шу сабабли аҳолининг қурилиш тармоғи маҳсулотига бўлган эҳтиёжини таъминлашда асосий эътибор айнан меҳнат ресурсларидан етарли даражада ва самарали  фойдаланишга  қаратилиши лозим.

Президент И.А.Каримов томонидан 2009 йил Ўзбекистон Республикасида “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” деб эълон қилиниши ва Президентимизнинг 2009 йил 26 январдаги “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастурини қабул қилиш тўғрисидаги ПҚ-1046-сонли Қарорининг аҳамияти қанчалик муҳимлигини таъкидлаш мумкин. Айнан мазкур Дастур 2015 йилгача бўлган даврда мамлакатимизнинг қишлоқ жойларида уй-жой қурилишини, ижтимоий инфратузилмани ва ишлаб чиқариш кучларини янада ривожлантириш асосида қишлоқ жойларида иқтисодий салоҳиятни ва аҳоли турмуш фаровонлигини ривожлантириш имконини беради.

Шу сабабли Дастурда қишлоқ жойларида қурилиш соҳасини ривожлантиришга ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

2011  йилнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилиниши муносабати билан ушбу  йилга белгиланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларини амалга ошириш, жумладан хусусий мулк ва тадбиркорлик фаолиятини муҳофаза қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай бизнес муҳитини яратиш, шулар асосида  мамлакат  истеъмол бозорини тўлдириш, хизматлар соҳасини  ривожлантириш, аҳолининг бандлиги  ва  реал даромадини ошириш каби масалаларга муҳим эътибор қаратилмоқда.

Президент И.Каримовнинг 2010 йилда мамалакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида таъкидланганидек,     “... кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётнинг тез ўзгариб турадиган бозор талабларига жавоб беришини таъминлайдиган замонавий тузилмаларини шакллантиришда, янги иш ўринларини ташкил қилишда ва аҳоли даромадларини оширишда қанчалик ўта муҳим рол ўйнашини албатта чуқур англаймиз”.

Ҳозирги глобаллашув ҳамда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида  мамлакатимиз  қурилиш тармоғида ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ривожланиши, хусусан, инжиниринг, консалтинг ва  лизинг компаниялари фаолиятини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.             

Ўзбекистонда инжиниринг ва консалтинг компаниялари 2005 йилдан бошлаб ривожлана бошлади.  Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 февралдаги Қарорига биноан республикада мазкур компания ва ташкилотлар фаолият юргизишлари учун тайёргарлик ишлари,  тегишли услубий  ва  хуқуқий характердаги тавсиялар ҳамда механизмлар ишлаб чиқилди. 

Инжиниринг компаниялари асосан инженерлик-маслаҳат хизматлари, яъни тижорат характеридаги қурилиш маҳсулоти ва материалларини  ишлаб чиқаришни тайёрлаш ва таъминлаш ҳамда амалга ошириш; қурилишга хизмат кўрсатиш ва янги ишга туширилган объектларнинг эксплуатацияси билан боғлиқ бўлган  хизматлар мажмуини бажаради.

Республикадаги мавжуд инжиниринг компанияларини фаолият йўналиши жиҳатидан  қуйидаги икки гуруҳга ажратиш мумкин: 1-гуруҳга – қурилиш ва қурилиш материаллари саноатида  ишлаб чиқариш  жараёнини тайёрлаш  ва   2-гуруҳга  эса – тайёр қурилиш объектлари, қурилиш материаллари ва бошқаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш жараёнларининг нормал кечиши билан боғлиқ бўлган хизматлар билан шуғулланувчи компаниялар.                          

Консалтинг – бу ихтисослаштирилган компанияларнинг қурилиш материаллари саноатидаги қурилиш-монтаж ташкилотлари ва корхоналарига барча иқтисодий масалалар, шу жумладан уларнинг ташқи иқтисодий фаолияти бўйича маслаҳатлар бера оладиган мақсадли фаолиятидир.      

Қурилиш мажмуасида консалтинг компаниялар қурилиш хизматлари ва материаллари бозорини тадқиқ қилиш ва башорат қилиш; жаҳон бозорлари, биринчи навбатда яқин давлатлар бозори конъюнктурасини тадқиқ этиш;  инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш; қўшма корхоналарни барпо этиш ва бошқалар билан шуғулланади. 

Инжиниринг ва консалтинг компанияларидан фарқли равишда 1999 йилдан бошлаб республикада лизинг компаниялари ҳам ривожлана бошлади. Ушбу компанияларнинг ривожланишига 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни (2002 йил 13 декабрда ўзгартишлар киритилган), 2002 йил 28 августдаги “Лизинг тизимлари ривожланишини янада  рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент фармони  ва 2003 йилда қабул қилинган “Капитал қурилишда ижара ва лизинг хизматлари тизимини жорий этиш” тўғрисидаги  Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари муҳим туртки бўлди. Мазкур фармон ва қарорларнинг қабул қилиниши муносабати билан қурилиш-монтаж ташкилотларининг объектларни  тўлиқ битказгунга қадар бўлган муддатга  қурилиш техникалари ва машина-механизмларини четдан жалб этиш бўйича имкониятлари янада кенгайди. Қурилиш-монтаж ташкилотларининг техникалардан оқилона фойдаланиш ва уларни эксплуатацияси бўйича барча режимларга риоя этиш бўйича  масъулиятлари янада ошди.

Лизинг компанияларининг муваффақиятли ривожланишида  давлат   томонидан ҳар томонлама ўйлаб берилган барча преференция ва имтиёзлар муҳим ҳисобланади. Лизинг тўловлари қўшимча қиймат солиғидан озод қиинди; мамлакатга олиб келинаётган технологик ускуналар бож тўлови ва қўшимча қиймат солиғидан озод қилинди; хўжалик юритувчи субъектлар – лизинг олувчилар эса лизинг шартномаси муддати давомида мол-мулк солиғидан озод қилинди.

Лизинг, бошқа фаолиятларга нисбатан ташқи савдо, кредит ва инвестиция жараёнларининг барча элементларини ўзида бирлаштирувчи  инвестицион ва тадбиркорлик фаолиятининг янги ва истиқболли турларидан бири ҳисобланади. Умуман олганда, лизинг мазмун-моҳияти жиҳатидан мол-мулклар сотиб олингандан кейин, уларни  кейинчалик жисмоний ёки юридик шахсларга маълум бир маблағ эвазига ҳамда  аниқ  муддат ва шартлар асосида вақтинчалик фойдаланишга беришда пайдо бўладиган мол-мулк ва иқтисодий муносабатлар мажмуидан иборатдир.

Қурилишда кўчувчи  ва кўчмас  мулк лизингларини ажратиш керак бўлади. Кўчувчи мулк лизинги объектларига қуйидагилар киради: транспорт воситалари, қурилиш техникаси, машина ва механизмлар, мобил  заводлар, ҳисоблаш техникаси воситалари. Кўчмас мулк лизинги объектларига эса ишлаб чиқаришга мўлжалланган бино ва иншоотлар киради. Бозор сектори бўйича лизинглар  ички ва халқаро турларга бўлинади. Муддати жиҳатидан лизинглар узоқ муддатли ( 3  йил  ва ундан ортиқ), ўрта муддатли ( 3 йилгача) ва қисқа муддатли (1,5 йилгача) бўлади. Амалиётда мазкур лизинг турларининг барчаси тарқалган бўлиб, улар мос равишда қонун ости ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланган.

Лизинг компаниялари, тайёргарлик ишларини амалга оширади, бунда лизинг лойиҳасининг барча шартлари тўлиқ ўрганилади. Лизинг лойиҳаларини комплекс экспертиза қилиш лизинг битимларини тузишнинг мажбурий шартларидан бири ҳисобланади. Ушбу жараён  мураккаб бўлиб, унинг кўп элементлари республика шароитида  етарлича ривожланмаган ҳамда чуқур ўрганилмаган.

Лойиҳа экспертизаси - маркетинг тадқиқотлари, ахборот таъминоти, техника ва молия экспертизаси, таваккалчиликни баҳолаш, шартномавий нархларни тўғри аниқлаш ва   лойиҳа қийматини ҳисоблаш каби ишларнинг ўтказилишини кўзда тутади.                                

Президент И.Каримовнинг 2010 йилда мамалакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида “Эскирган, сунъий  равишда ўйлаб чиқарилган ва кўпинча ҳеч кимга кераги бўлмаган чеклов ва тақиқларни бартараф этиш, давлат ва назорат органларининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятига аралашувини янада кескин камайтириш даркор.” деб таъкидлаб ўтилди.         

  Республикада кичик бизнес ва хусусий тадбирокорликни ривожлантиришнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш, бунда асосий эътиборни  соҳада рақобат  муҳитини ривожлантириш ва монополияга қарши фаолиятни  давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш масалалари муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирги вақтда республикада мавжуд турли тармоқ ва соҳалар бозорларининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслигини қуйидаги ҳолатлар билан изоҳлаш мумкин:

-маъмурий-буйруқбозлик тизимидан мерос бўлиб қолган бозорларнинг миллий ва минтақавий даражада монополлашуви ҳамон қолиб келмоқда;

- монополияга қарши назорат механизмининг такомиллашмаганлиги. Бу ҳолат - ягона “Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси” фаолияти етарли даражада эмаслиги ва  мазкур назоратга суд органларининг жалб этилиши паст даражада эканлиги билан тушунтирилади.   

Миллий иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида каби, қурилиш соҳасида ҳам рақобат муҳитини ривожлантириш механизми асосида  кўзланган натижаларга эришиш мумкин. Бунинг учун қурилиш соҳасида кичик ва хусусий корхоналар фаолиятини ривожлантириш, акциядорлик компаниялари ва жамиятларини бошқа мулк шакллардаги корхоналарга айлантириш жараёнларини такомиллаштириш, соҳада хизмат қилувчи янги тузилмаларни, айниқса консалтинг, инжиниринг, лизинг ва ижара фирмалари ҳамда компанияларини ташкил этиш ва улар фаолиятини ривожлантириш учун етарли даражадаги қулай ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатдан имкониятларни яратиш талаб қилинади.

Шуни таъкидлаш керакки, хўжалик юритиш механизмини  давлат бевосита белгилайдиган тармоқлар “бошқариладиган” тармоқлар деб юритилади. Бундай тармоқлар таркиби турли мамлакатларда турлича бўлса-да, кўплаб мамлакатларда, масалан АҚШда бошқариладиган тармоқлар жумласига темир йўл, авиация ва транспортнинг бошқа турлари, бир қатор ёқилғи-энергетика, газ таъминоти, электр қуввати ва кўплаб турдаги коммунал хизматлар ва бошқалар киради.

Миллий иқтисодиётда монополияга қарши муаммоларни ҳал этиш унда юз бераётган хўжалик жараёнларига давлат таъсири воситаларининг муайян тизимидан фойдаланишни тақозо этади. Ушбу тизимнинг асосий ташкил этувчилари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  • ташкилий-ҳуқуқий механизмлар;
  • бошқарилаётган тармоқларга хусусий капиталнинг кириб бориш шароитларини белгилаш;
  • нарх шаклланиши механизми.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишида рақобат муҳитини такомиллаштириш ва унинг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича  қуйидаги асосий чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:

  • хусусий ва давлат монополиясини чеклаш, иқтисодий кучларни ҳаддан ташқари марказлашувининг олдини олиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари эркинликларини ошириш асосида қулай рақобат шароитини вужудга келтириш;
  • солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш, таваккалчиликни пасайтириш ва кичик бизнес корхоналари фаолияти барқарорлигини тъминлашга ёрдам бериш;
  • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиялаштиришда турли хил бюджетдан ташқари фондлар ҳамда кредитлар уюшмалари фаолиятини ташкил қилиш ва ривожлантириш;
  • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини давлат буюртмаларини бажаришга янада кенг жалб қилиш ва бу соҳада уларга имтиёзлар тақдим этиш;
  • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш.

Шундай қилиб, ҳозирги пайтда республиканинг барча тармоқ ва соҳаларида модернизациялаш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаш жараёни амалга оширилаётганлиги каби қурилиш  тармоғида ҳам иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш,  шунингдек соҳада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш ишлари фаол амалга оширилмоқда. Хусусан, мутлақо янги тузилмалар: инжиниринг, консалтинг, лизинг ва ижара фирмалари ҳамда  компанияларини пайдо бўлиши ва уларнинг эркин фаолияти  учун  ҳуқуқий базани такомиллаштириш, меъёрий-услубий тавсиялар ишлаб чиқиш, бу борада  ривожланган давлатлар тажрибаларини ўрганиш, жаҳон стандартлари даражасида  ахборот  таъминоти ва иш юритишни ташкил этиш, уларнинг молиявий таъминоти каби муҳим принципиал  вазифаларни ҳал этишда принципиал ва тизимли  жиҳатдан ёндашувлар муҳим аҳамият касб этади.

                    

                                    

 

                                  Назорат саволлари

 

  1. Капитал қурилишни ислоҳ этишнинг асосий йўналишлари ва

 муаммолари тўғрисида айтиб беринг.

  1. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб ҳозирга қадар

 қурилиш тармоғининг  ривожланиш босқичларини тушунтириб беринг.

  1. Қурилишда шартнома тизимини тушунтириб беринг. 
  2. Қурилишда танлов савдолари нима ва у қандай ташкил қилинади ?
  3. Қурилишда тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари

 нималардан иборат?    

  1. Қурилишда инжиниринг, консалтинг ва лизинг компаниялари

фаолиятини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятларини гапириб

беринг.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

III БОБ. ҚУРИЛИШДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АЛОҚАЛАРИ ШАКЛЛАРИ

 

3.1. Қурилиш ишлаб чиқариши концентрацияси

 

Қурилиш соҳасида ишлаб чиқариш концентрацияси деганда маблағлар, предметлар ва меҳнат ресурсларининг йирик ишлаб чиқариш бўғинларида бир нуқтага жамланиш жараёнини тушуниш тақоза этилади. Илмий – техник тараққиёт концентрациянинг моддий – техникавий асоси бўлиб майдонга чиқади.

Замонавий ишлаб чиқариш бутун жамият манфаатлари учун концентрация устунликларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради. Концентрациянинг ижтимоий аҳамияти шундаки, ишлаб чиқаришда техник даражанинг ошиши оғир қўл меҳнатини бартараф этиш учун шароит яратади, ақлий ва жисмоний меҳнат қиладиган ходимлар ўртасидаги фарқни бартараф қилиш жараёнини тезлаштиради.

Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг шакли сифатида концентрация катта иқтисодий самарадорликка эга бўлади. Йирик корхоналар анча юқори даражадаги меҳнат унумдорлигини, яхши сифат ва паст таннархга эга бўлган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилишини таъминлайди.

Концентрация ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви ва комбинациялашуви билан узвий боғлангандир. Ихтисослашган ишлаб чиқаришнинг ривожланиши бир жинсли ишлаб чиқариш концентрациясининг илғор шакли сифатида намоён бўлади. Йирик корхоналарда амалга ошириладиган ишлаб чиқаришнинг комбинациялашуви ишлаб чиқаришни анча юқори илмий - техник даражада ташкил этиш имконини беради.

Ишлаб чиқаришнинг концентрацияси амал қилаётган корхоналарнинг кўламини уларни кенгайтириш, реконструкция қилиш ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш эвазига ошириш; янги йирик корхоналарни яратиш ва янги ишлаб чиқариш бирлашмаларини ташкил этиш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Янги йирик корхоналар ва бирлашмаларнинг яратилиши марказлашган ишлаб чиқариш базасида йириклашган ишлаб чиқариш ячейкаларининг пайдо бўлишига олиб келади. Шундай экан, бундан корхоналар ўлчамларининг кенгайтирилиши марказлаштиришнинг натижаси эканлиги келиб чиқади, яъни марказлаштиришни концентрацияни амалга оширишнинг шаклларидан бири сифатида кўриб чиқиш қабул қилинган.

Концентрациянинг даражаси кўрсаткичлар тизими билан аниқланади, улардан энг асосийси бу ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажми ҳисобланади. Илмий – техник тараққиёт шароитларида асосий ишлаб чиқариш ;жамғармаларининг ҳажми, шу қаторда фаол мўлжаллаштириш, энергия қурилмаларининг қуввати ва шу каби кўрсаткичларнинг аҳамияти янада кучаяди. Концентрация даражасининг характеритикаси учун халқаро миқёсда кенг қиёслаш орқали ишчи – ходимларнинг сонли кўрсаткичи қабул қилинади, лекин бу кўрсаткич концентрация даражасининг динамикасини ҳамма вақт ҳам аниқ кўрсатавермайди, чунки ишчи – ходимларнинг сони ишлаб чиқаришни кенгайтиришда меҳнат жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш натижасида қисқариши мумкин.

Бошқа соҳалардаги сингари, қурилишдаги концентрация ҳам ўзига хос жиҳатларга эга бўлади. Улар яъни бу жиҳатлар қурилиш маҳсулотининг кўчмас мулк эканлиги билан изоҳланадиган қурилиш ишлаб чиқариши спецификаси орқали юзага чиқади. Шунинг учун қурилишда концентрация икки йўналишда: қурилиш ташкилотларини йириклаштириш ва қурилиш объектлари кўламини кенгайтириш ёки битта қурилиш майдонида бажариладиган қурилиш – монтаж ишлари ҳажмини ошириш эвазига ривожлантирилади.

Концентрациянинг бу икки йўналишидан биринчи тури - қурилиш ташкилотларини йириклаштириш анча кенг тарқалган. Иккинчи тури эса ҳудудий бўлиб, бу тур жамланган йирик тугунларга эга бўлган корхоналар ва объектлар (саноат тугунлари, йирик турар – жой массивлари) қурилишида тўлиқ намоён бўлади, яъни бу турнинг қўлланиши анча мақсадга мувофиқдир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қурилиш – монтаж ишларининг йиллик ҳажми қурилишда концентрация даражасини баҳолаш учун асосий кўрсаткич бўлиб қолаверади.

 

3.2. Қурилиш ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш

 

Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш меҳнатни ижтимоий жиҳатдан ажратиш ва уни оқилона ташкил этишнинг шаклларидан бири ҳисобланиб, алоҳида мустақил тармоқларни кенгайтиришнинг объектив жараёнида ўзининг ёрқин ифодасини топади.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг бир жинслилиги ихтисослаштиришнинг энг асосий ажралиб турадиган белгиси сифатида хизмат қилади. Ҳар бир тармоқ доирасида амалга ошириладиган ихтисослаштириш маҳсулотлар номенклатурасини тартиблаш, ишлаб чиқаришнинг технологик бир жинслилигини ошириш, уни стантартлаштириш орқали олиб борилади.

Ихтисослаштириш технинг тараққиётнинг шароитлари ва бир вақтнинг ўзида унинг оқибатлари таъсирида амалга оширилиши мумкин, чунки айнан техник тараққиёт ихтисослашган корхоналар, участкалар, ишлаб чиқаришни ажратиш ва ривожлантириш йўли билан меҳнатни ижтимоий ажратишни чуқурлаштиришга олиб келади. Бундай меъзонлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг алоҳида омили сифатида ихтисослаштириш даражасини тавсифлаб беради. Ихтисослашган корхоналар ва ташкилотлар, қоидага кўра, меҳнат унумдорлиги, ишнинг сифати, ишлаб чиқаришнинг рентабелик даражаси бўйича анча илгарилаб кетади.

Ихтисослаштириш ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этишнинг шакли сифатида: тармоқли, деталли ва технологик каби учта асосий турга эга бўлади.

Иқтисоднинг ҳар бир тармоғига уларнинг ишлаб чиқаришдаги спецификасига боғлиқ равишда иқтисослаштиришнинг кўрсатилган турларидан ҳаммаси ёки фақат бир қанчаси тегишли бўлиши мумкин.

Қурилишда ихтисослаштиришнинг иккита шакли мавжуд: биринчи шакл тармоқли, ёки объектли - бў шакл хўжалик жиҳатдан мустақил ихтисослашган ташкилотларнинг яратилишида ўз ифодасини топади, бу ташкилотлар халқ хўжалигининг алоҳида тармоқлари – саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги – ёки саноатнинг алоҳида тармоқлари – металлургия, кимё, неъфт ва шу кабилар учун корхоналар ва объектлар қурилишини бажаради; иккинчи шакл технологик ёки босқичли – бу шакл қурилиш ва монтаж ишларининг бир жинсли турлари ёки комплексларини бажаришга ихтисослашган хўжалик жиҳатдан мустақил бўлган қурилиш ташкилотларини яратишда ўз ифодасини топади. Бу ташкилотлар масалан, санитар – техник, электромонтаж, жиҳозларни монтаж қилиш ва шу каби ишларни бажаради.

Тармоқли ихтисослаштиришни кенгайтириш халқ фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган яшаш ва маданий – маиший соҳа бўйича қурилишнинг ўсиб бораётган масштаблари билан шарт – шароитланади. Бу эса қурилиш ташкилотлари ўз фаолияти сферасини деталлаштира бориб, маълум бир тармоққа тегишли бўлган корхоналарда, масалан доменли цехлар, элеваторлар, яшаш бинолари, ижтимоий ва маданий вазифаларни бажаришга мўлжалланган объектларга жамланади. Шунингдек, қурилиш ташкилотларини тармоқли ихтисослаштириш, тармоқларнинг спецификасига, ишлаб чиқариш технологиясининг жиҳатларига, бино ва иншоотларнинг конструктив ечимларига, уларни қуриш технологиясига боғлиқ бўлади.

Дастлаб қурилишда тармоқли ихтисослаштириш вужудга келди. Технологик белгилар бўйича ихтисослаштириш эса саноат қурилишида технологик монтаж қилиш ва жиҳозларга тегишли бўлган бошқа ишларни амалга оширадиган ташкилотларнинг ташкил этилиши билан бошланди.

Ҳозирги вақтда ихтисослашган қурилиш – монтаж ташкилотлари турли йўналишларда фаолият кўрсатмоқда. Улар юқори савияли кадрлар ва бу йўналишлар бўйича ихтисослашган моддий – техник базани ўзида мужассамлаштиради.

Қурилишда ихтисослаштиришнинг ривожланиш даражасини белгиловчи кўрсаткич ихтисослашган ташкилотлар иш ҳажмининг пудратли қурилиш – монтаж ишлари умумий ҳажмига нисбати билан аниқланади. Бош пудрат бўйича ихтисослаштиришнинг умумий даражаси (ташқи субпудратчи ташкилотлар ва хусусий ихтисослашган ташкилотлар томонидан бажарилган иш ҳажмининг бош пудрат бўйича бажарилган иш ҳажмининг нисбати) ва хусусий кучлар орқали бажарилган ишларларнинг ихтисослашганлик даражаси (хусусий ихтисослашган ташкилотлар томонидан бажарилган иш ҳажмининг хусусий кучлар орқали бажарилган ишлар ҳажмига нисбати) кўрсаткичлари қабул қилинади.

Ихтисослаштириш самарадорлигига қуйидаги кўрсатилганлар эвазига эришилади:

  • меҳнатни анча чуқурлашган ҳолда турларга ажратиш ва шу асосда ишчиларнинг савияси ва моҳирлигини ошириш;
  • қурилишда ишлаб чиқариш технологияси ва ишларни ташкил этишни такомиллаштириш, ишларни бажаришда механизациялаш даражасини ошириш, қурилиш техникасидан фойдаланишни янада яхшилаш учун зарур бўлган барча шароитларни яратиш;
  • қурилиш – монтаж ишлари муддатини қисқартиш, сифатини ошириш ва таннархини пасайтириш.

Бироқ шуни ҳисобга олиш зарурки, тармоқли ва айниқса технологик ихтисослаштириш қурилиш ва монтаж ишларининг ҳажми профил бўйича етарли бўлган тақдирдагина анча самарадор бўлади. Фақат шундай шароитдагина қурилиш ташкилотлари ва корхоналари турғун фаолият юритиш, юқори меҳнат унумдорлиги ва тегишли ихтисослашган жиҳозлардан ҳамда механизация воситаларидан тўлиқ фойдаланишга эришиши мумкин.

 

3.3. Қурилиш ишлаб чиқариши кооперацияси

 

Ихтисослаштиришни ривожлантириш ва чуқурлаштириш билан кооперациялаштириш янада юқори даражада кенгаяди ва чуқурлаша боради.

Кооперациялаштириш – бу маълум бир маҳсулотларни биргаликда тайёрлардиган корхоналар ва ташкилотлар ўртасидаги ишлаб чиқариш алоқалари шаклларидан биридир.

Ҳуқуқий давлат шароитларида кооперациялаштириш ўзароалоқадор ташкилотлар ва корхоналар ҳамда тегишли ишлаб чиқариш коллективлари асл моҳиятини тўлиқ акс эттиради. Концентрация, ихтисослаштириш ва комбинациялаштиришнинг ўсиши билан бир қаторда кооперациялаштиришнинг ривожланиши ишлаб чиқаришни умумлаштириш жараёнини кучайтириш ҳақида гувоҳлик беради.

Бозор иқтисодиёти шароитларида корхоналар ўртасидаги алоқалар рақобатли характерга эга бўлади. Бир томондан улар манфаатлар умумийлигининг чуқурлашувини акс эттиради, шу билан бир қаторда ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши фойдани янада ошириш мақсадида рақобатнинг ўсишига олиб келади.

Ихтисослаштиришнинг ўсиши ташкилотлар ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш алоқалари нафақат кооперациялаштириш шаклида кенгайтиришни, балки моддий – техник таъминот шаклида ҳам кенгайтиришни олдинга суради. Кооперациялаштириш маълум мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар бўйича корхоналар ва ташкилотлар орасидаги ишлаб чиқариш алоқаларини қамраб олади. Таъминот бўйича алоқадорлик (таъминлаш бўйича алоқалар) кооперациялаштириш алоқаларидан фарқли ўлароқ ҳамма ишлаб чиқариш алоқаларини яъни барча материаллар, конструкциялар, жиҳозлар, ёқилғи, энергия ва умуман истеъмолчи фойдаланадиган барча нарсаларни етказиб беришни қамраб олади. Кооперациялаш – бу ишлаб чиқариш бўйича корхоналар алоқаларининг анча мураккаб бўлган шакли бўлиб, уни шакллантириш учун биринчи навбатда таъминот алоқаларидан ҳам муҳимроқ бўлган юқори даражадаги режалаштириш ва ташкил этиш анча зарур бўлади.

Қурилишда кооперациялаш деганда хўжалик жиҳатдан мустақил бўлган, инвестицион жараёнларда иштирок этадиган ташкилотлар ва корхоналар ўртасидаги ташкилий жиҳатдан мустаҳкам бўлган ишлаб чиқариш алоқалари тушунилади. Амалиётда бундай алоқадорлик ёки боғликлик ташкилотлар ва корхоналар томонидан қурилиш объектларини бевосита қуриш бўйича бажариладиган ишларни биргаликда бажариш, шунингдек, жиҳозлар, материалларни биргаликда етказиб бериш ва биргаликда хизматлар кўрсатишни амалга ошириш билан ўзининг ифодасини топади.

Қурилишда кооперациянинг зарур бўлиши корхоналар ёки объектларни тиклаш учун турли ишлаб чиқариш жараёнларининг кўп сонлилиги, қурилишда ишлаб чиқаришнинг технологик ва ташкилий жиҳатдан мураккаблиги ва умуман бутун инвестицион жараён билан изоҳланади. Шунинг учун объектларни қуришда кўп сонли ташкилотлар ва корхоналар иштирок этади. Кўп ташкилотлар – объектларни тиклашда иштирок этувчиларнинг бир вақтнинг ўзида қурилиш майдонида иш бажариши ҳамда уларнинг технологик ва ташкилий жиҳатдан пухта келишув асосида иш юритишнини талаб этади. Шу сабабли қурилишда ишлаб чиқаришни кооперациялаш буюртмачи, бош пудратчи ва субпудратчи ҳамда бошқа ташкилотлар ўртасида ишлаб чиқариш – хўжалик ҳамкорлигини яратиш асосида олиб борилади.

Қурилишда ташкил этувчанлик роли бош пудратчига тегишли бўлиб, қурилиш ишлаб чиқаришида иштирок этадиган барча иштирокчиларнинг ишларини координациялаш бош пудратчи томонидан амалга оширилади. Бош пудратчи субпудратчи ташкилотларнинг хўжалик фаолиятига аралашмасдан туриб, йиллик ва оператив режалар, ишларни ишлаб чиқиш графиги, бошқаришнинг автоматик системаси асосида тегишли қурилиш ва монтаж ишларининг бажарилиш муддатини ва керма-кетлигини тартиблаштиради.

Ишларнинг келишувга мувофиқ ва ўз муддатида бажарилишига шунингдек, қурилиш иштирокчилари ва жиҳозлар ҳамда материалларни етказиб берувчи ташкилотлар ўртасида шартлашилган тартиб – интизомни кучайтириш, ҳамда ўз вақтида ва сифатли бажарилган ишларни иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш йули билан ҳам эришилади.

Қурилишда кооперациянинг даражаси қурилиш жараёнининг узлуксизлиги ва ритмиклиги ҳамда қурилиш - монтаж ишларини бажарувчи ташкилотларнинг мавжуд бўлган ишлаб чиқариш қувватидан тўлиқ фойдаланиши, уларнинг моддий – техника базаси ва меҳнат ресурслари билан баҳоланади.

Кооперациянинг энг юқори даражасига комбинациялаш жараёнини жадаллаштириш ва бирлашмаларни яратиш ҳисобига эришилади.

3.4. Қурилишда комбинациялаштириш

 

Комбинациялаштириш – бу битта корхона доирасида турли ишлаб чиқаришларни технологик ва ташкилий бирлаштиришга асосланган ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил этиш шаклидир. Комбинациялаштириш ижтимоий меҳнатни оқилона ташкил этиш ва уни илмий –техник жиҳатдан олға интилтиришнинг энг муҳим шарт – шароити деб ҳисобланади.

Моддий ва меҳнат заҳираларидан унумли фойдаланиш ҳамда ижтимоий ишлаб чиқаришни оқилона ташкил этиш комбинациялашнинг мақсадини ифодалаб беради.

Комбинациялашнинг иқтисодий самарадорлигига ишлаб чиқариш ва транспорт – маиший харажатларга сарфланадиган жорий маблағларни камайтириш орқали эришилади. Технологияларни такомиллаштириш, алоҳида бажариладиган оралиқ операцияларни тиклаш, ихтисослашган ишлаб чиқаришлар орқали бирлаштириладиган ишлаб чиқариш циклини қисқартириш иқтисод қилишнинг манбаларини ташкил этади. Комбинациялаш самарадорлиги тегишли маҳсулот турларини ишлаб чиқарадиган комбинацияланган ва комбинациялаштирилмаган корхоналар фаолияти иқтисодий кўрсаткичларини таққослаш йўли билан аниқланади.

Ҳар бир соҳа ёки тармоқда амалга ошириладиган комбинациялаш ишлаб чиқариш жараёнлари характери, хом – ашё заҳиралари, тармоқнинг ривожланганлик даражаси ва бошқа шу каби кўрсаткичлар билан шарт – шароитланадиган тармоққа хос бўлган жиҳатларга эга бўлади.

Саноатда бўлгани сингари, қурилишда ҳам комбинациялштириш ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг бошқа шакллари - концентрациялаш, ихтисослаштириш, кооперациялаш билан уйғунликда ривожланади ва турли ташкилий шаклларга эга бўлади.

Қурилишда амалга ошириладиган комбинациялашнинг биринчи босқичида коминациялаштиришнинг шакли фақат ноасосий ишлаб чиқаришга яъни масалан, қурилиш учун материалларни карьерли таъминловчи ва конструкциялар, деталлар яримфабрикатлар ва шу кабиларни ишлаб чиқарувчиларни бирлаштирадиган ишлаб чиқариш корхоналари комбинатларига тегишли эди. Бироқ комбинациялашнинг бундай шакли фақат ташкилий характерга эга бўлиб, у технологик жиҳатдан ўзароалоқадор бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш асосидаги корхоналарни бирлаштирмайди.

Қора, рангли металлургия ва уларнинг фаолияти таъсиридаги саноатнинг бошқа тармоқлари учун корхоналар қурилишини амалга оширадиган қурилиш комбинатлари мавжудбўлиб, бундай қурилиш комбинатлари ҳам технологик жиҳатдан ўзароалоқадор (ўзаро боғланган) корхоналарнинг комбинациялашган ишлаб чиқариш функцияларини тўлиқ бажара олмади, улар қурилишни бошқаришнинг структурали буғинини намоён этди холос. Қурилишда комбинациялашнинг энг илғор шакли сифатида 1959 йилда уй-жой қурилишида вужудга келган уй -жой қурилиши комбинатлари (УЖҚК) кенг тарқалди ва ўз мавқеини сақлаб қолди.

УЖҚК эксплуатацияга тайёр ҳолда якунланган қурилиш маъсулотини яратиш билан ўзаро боғланган жараёнларни бирлаштиради ва амалга оширади ҳамда завод шароитларида қурулиш конструкциялари ва деталларини комплектли тайёрлайди, уларни қурилиш майдонларига етказиб беради ва бу конструкциялар ҳамда деталларнинг монтажини бу комбинатларнинг ўзлари бажаради, шунингдек, улар махсус қурилиш ишлари ва алоҳида ишларни ҳам ўзлари амалга оширадилар. Бир вақтнинг ўзида УЖҚК зарур бўлган вазиятларда бошқа ташкилотлар ва корхоналар билан кооперациялашувни амалга оширган.

УЖҚК таркибига илгари хўжасизлик туфайли ва ташкилий жиҳатдан ташлаб қўйилган ташкилотлар ва корхоналарни киритиш, объектлар қурилиши иштирокчиларини бириктириш, ишларнинг якуний натижалари ва объектларнинг сифатли тикланиши учун комбинат коллективининг манфаатларини ва масъулиятини оширади.

Ташкилий жиҳатдан устунликка эга эканлиги билан УЖҚК фаолияти техник – иқтисодий кўрсаткичлари йирик панелли уйлар қурилишини олиб борадиган пудратли ташкилотларнинг анологик кўрсаткичларидан устун туради.

УЖҚК учун ягона қурилиш баланси характерли бўлиб, унда комбинатнинг қурилиш бўлимлари сифатида - қурилиш конструкциялари, деталлар, яримфабрикатлар ва материаллар ишлаб чиқарувчи заводлар ёки цехлар ҳам ўз аксини топади. Шундай структурага эга бўлган УЖҚК анча рационалдир, чунки бундай ҳолатда комбинат ягона қурулиш – саноат корхонаси сифатида майдонга чиқади, ва унинг фаолияти кўп меъёрда фойдаланишга тайёр бўлган объектлар кўринишидаги якуний натижаларга эришишга қаратилган бўлади.

Шунингдек, УЖҚК координация функциялари ва қурилиш жараёнида иштирок этиши бўйича ҳам турларга бўлинади.

Баъзи УЖҚКлар кварталли қурилишда трестларда субпудратчи сифатида бош пудратчи томонидан олдиндан тайёрланган пойдеворларга қуриладиган объектларнинг ер усти қисмини қуришда фақат умумқурилиш ишларини амалга ошириш билан фаолият юритади. Махсус (санитар – техник, электрмонтаж ва ҳ.к.) ишларни бажариш учун улар бундай вазиятларда субпудрат ҳуқуқига асосан махсус ишларни бажаришга ихтисослаштирилган тегишли ташкилотларни жалб қиладилар.

Бошқа УЖҚКлар эса объект қурулиши учун зарур бўлган ишларнинг бутун комплексини ва уни фойдаланишга топшириш бўйича бош пудратчи функциясини ўз зиммасига олади ва тўлиқ циклдаги қурилишни ҳамда бино ер усти бўйича бажариладиган ҳамма умумқурилиш ва махсус ишларни амалга оширадилар.

Шаҳарнинг алоҳида микрорайонлари ёки кварталларининг қурилиши бўйича бош пудратчи сфатида чиқадиган УЖҚКлар ҳам мавжуддир. Бундай вазиятларда уй – жой қурилиши комбинати маданий – маиший вазифаларни бажаришга мўлжалланган объектлар, инженерлик тармоқлари, йўл қурилиши, микрорайон кўкаламзолаштирилишини киритган ҳолда бутун яшаш комплексини фойдаланишга топширади.

 

3.5. Холдинглар ва молия – саноат гуруҳлари таркибига

кирадиган қурилиш ташкилотлари

 

Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва маҳсулотларни айрибошлаш ҳамда замонавий бозор иқтисодиёти шароитларида хизматлар кўрсатиш асосида ўрта ва кичик бизнеснинг йирик ташкилий – хўжалик тузилмалари юзага келади.

Кичик ва ўрта тузилмалар мамлакат иқтисодиётида рақобатбардош муҳитни яратади, ишлаб чиқаришнинг эгилувчанлиги, мобиллиги ва самардорлигини таъминлайди ҳамда илмий – техник ютуғларни ишлаб чиқади ва улардан фойдаланишни йўлга қўяди.

Йирик ташкилий тузилмалар фаолиятнинг алоҳида соҳалари, алоҳида регионлари ва умуман мамлакат миқёсида ишлаб чиқаришда молиялаштиришни тартиблаш бўйича тизимларни шакллантиришга имкон яратади. Улар бу ишни мустақил равишда олиб боришлари ва унинг амалга оширилишини давлат томонидан шарт – шароитлаши мумкин. Амалиёт тасдиқлайдики, устувор тармоқлар қаторида моддий, молиявий, ишчи кучи ресурсларининг катта ҳажмини концентрациялайдиган йирик хўжаликларнинг яратилишини технологиянинг ўзи иқтисодий жиҳатдан қулай қилиб қўяди. Бундай тармоқларга қуйидагилар тегишлидир: металлургия, энергетика, темир йўл транспорти, алоқа, қурилиш ва бошқа бир – қанча тармоқлар. Хориж амалиёти шундан гувоҳлик берадики, бошқарувнинг йирик ва кичик ташкилий тузилмалари уйғунлашуви номаълум (аниқ бўлмаган) вазиятларда тизимлар ишлаш қобилиятини қўллаб – қувватлаш имконини беради ва бошқа хўжалик субъектлари бонкротлашуви билан бу тизимларнинг фойда олувчилар қаторида сақланиб қолишига замин яратади.

Мустақилликка эришгунимизга қадар мамлакат амалиётида секин ўзгаришга қаратилган техника ва технологиялардан, рақобатсиз ишлаб чиқаришга эга бўлган тизимдан, бошқаришнинг аста-секин ўзгарувчан шакл ва методларига асосланган ҳолда таркиб топган бошқарув тузилмаларидан фойдаланиб келинди.

Ишлаб чиқаришни концентрациялаш орқали тадбиркорлик гуруҳлари вужудга келишига замин яратилади, бу гуруҳларда бошқарувнинг йирик, ўрта, кичик тузилмалар ўртасида эгалик қилиш ҳуқуқлари ва контрактли муносабатлар йўлга қўйилади. Уларда молиявий назорат ўрнатилади ва бир вақтнинг ўзида ишлаш учун анча имтиёзли шароитлар яратилади. Бу эса ишлаб чиқаришда учраб турадиган тўхтаб қолишлар ёки сусткашликларни қисқартиришга олиб келади.

Ҳозирги вақтда аҳамиятли тарздаги инвестицион ресурсларни кредитларсиз концентрациялашнинг иложи йўқ (ёки кам эҳтимолга эга). Бунинг натижасида саноат тузилмаларининг ташқи молиявий манбалар ва ссудали капиталлар бозорига боғлиқлиги доимий равишда ўсиб бораверади.

Турли тузилмаларларни гуруҳларга бирлаштириш натижасида кўп жиҳатлар бўйича ютуғларга эришиш мумкин, қачонки, агар бу бирлашмада менежмент юқори даражага кўтарилган бўлса. Илмий-ишлаб чиқариш, молиявий ва савдо – сотиқ салоҳиятларининг концентрация қилиниши хўжалик бирлиги гуруҳига кирадиган ҳар – бир аъзо ташкилот ва корхона (ёки субъект)нинг анча мақсадли йўналишда фаолият юритишига имкон яратади.

Шундай қилиб, хўжалик юритувчи субъектларнинг гуруҳларга бирлашиши қуйида кўрсатилган қўшимча устунликларга эришишни таъминлайди:

  • тўхтаб қолишлар ёки сусткашликларни анча пасайтиради ёки батомом бартараф этади ва вертикал интеграцияда заҳираларни самарали тақсимлайди;
  • ишлаб чиқаришдаги тўхташларни қисқартиради, операциялар кўлами, молиявий ресурсларни горизонтал интеграция бўйича тақсимлашда мобилликни кенгайтиради;
  • ишлаб чиқаришнинг диверсификация қилиниши конъюктуранинг нохуш тебранишларини пасайтиришга олиб келади;
  • янги турдаги маҳсулотлар ўйлаб топилиши ва уларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш натижасида бу масулотлар сотилиши бўйича ижобий кўрсаткичларга эришиш имконияти яратилади.

Бироқ шуни унутмаслик керакки, хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашиши бир қанча камчиликларга ҳам эгадир, бу камчиликлар қуйидагилардан иборат:

  • монополизмнинг юзага келиш эҳтимоли бор;
  • бошқариш функцияларида бюрократизм ва суистимоллика йўл қўйилиши мумкин;
  • рентабелсиз корхоналарни яширин равишда қўллаб – қувватлаш эҳтимоли бўлиши мумкин;
  • вакиллик ва бажарувчи ҳокимият органларида лобировкага йўл қўйилиш эҳтимоли ҳам бўлиши мумкин.

Бозор иқтисодиёти шароитларида қурилиш соҳасида бошқарувнинг ташкилий тузилмаларини такомиллаштириш қурувчилар олдига қўйилган мақсадларга эришишни таъминлайдиган ишлаб чиқариш муносабатларининг ўзгаришига олиб келади, муносабатларнинг бундай ўзгариши бозор талабларидан келиб чиқади. Улардан энг асосийлари: барча ресурслардан оқилона фойдаланишни йўга қўйиш, инвестицияни концентрациялаш, кредит берувчи, ишлаб чиқарувчи ва савдо ташкилотларини битта тузилмага бирлаштириш.

Кўп соҳали ва кооператив бирлашмалар асосан холдинглар ва молия – саноат гуруҳларида ўз аксини топган. Ҳозирги вақтда бундай тузилмалар кўплаб ташкил этилган ва фаолият юритияпти, улар муассислик ҳужжатларига асосан акционерлик жамиятлари, масъулияти чекланган жамиятлар, тўлиқ турдаги ўртоқлик жамиятлари деб ҳисобланади, ҳақиқатда эса улар холдинглар ёки молия – саноат гуруҳларидир.

Юридик шахслар бирлашмаларининг маълум бўлган барча ташкилий шакллари ичида холдинглар ўзининг тарқалиши бўйича чегаралангандир. Расмий ҳужжатлар қаторига холдинглар ташкил этилишига йўл қўйилмайдиган халқ хўжалиги тармоқларининг рўйхатлари илова қилинади. Шуниндек, холдинглар таркибига хусусийлаштирилиши чегараланган корхоналарнинг ҳам кириши мумкин эмас. Уларнинг ташкил этилиши ва фаоляти Давлат томонидан назорат қилинади. Холдинглар учун холдинг чегарасидан ташқаридаги ички бозорда нархларни тартиблаш ва корхоналар маҳсулотлари (иш ва хизматлари)ни сотишни ташкил этиш бўйича чекланишлар киритилган яъни бир сўз билан айтганда таъқиқланган. Лекин холдинглар ихтиёрий асосда ҳам ҳосил қилина бошланди. Улар акциялар пакетлари сотиб олингандан сўнг ва акцияларни сотишнинг иккинчи бозорида сотилгандан кейин тарқатилишида ҳам ташкил этилиши мумкин.

Холдингнинг асосий ташкилий – ҳуқуқий шакли бу очиқ турдаги акционерлик жамиятидир.

Холдингларни яратишда акционерлик жамиятлари учун киритилган чегаранишларни ҳисобга олиш тақоза этилади. Масалан, акционерлик жамиятини хусусийлаштириш жараёнида ҳосил қилинган акцияларни устав капиталига киритишга йўл қўйилмайди. Шуниндек, шўъба корхоналари ходимлари холдингнинг уставли капиталига акцияларни киритишлари аниқланган. Бу акциялар ўрнига ушбу ходимларга холдинг компаниясининг акциялари берилади. Лекин холдинг акцияларини юридик ва жисмоний шахсларга тақсимлашда чегаранишлар мавжуд эмас.

Қурилиш ташкилотларининг холдинг компанияларида иштирок этишида улар қурилиш ишларини бажаришда буюртмалар олиш бўйича катта имкониятларга эга бўладилар. Айниқса шуниси муҳимки, холдинглар инвестицион ресурсларни концентрациялаш муаммосини муваффақиятли ечадилар, бу муаммони улар нафақат хусусий капитални мобиллаштириш эвазига, балки уларни алмаштириш бўйича мавжуд бўлган катта имкониятлардан фойдаланиш ҳисобига ҳам ечадилар.

Шулар билан бир бир қаторда, қурилиш ташкилотлари учун холдинг компанияларида кўп соҳали ва кооператив тузилмалар яратилишида юзага келадиган тенденцияларни ҳам ҳисобга олишлари лозим бўлади. Ҳозирги вақтда молия – саноат гуруҳларини (МСГ) тузишга катта эътибор ажратиляпти.

Молия – саноат гуруҳлари (МСГ) (саноат – молиялаштириш гуруҳлари) аввалом бор, банк ва саноат капиталини интеграциялашнинг муҳим шаклини ўзида намоён этади. Уларнинг таркибига кичик корхоналар, ўрта ва йирик ташкилотлар ҳамда корхоналар ва ҳаттоки трансмиллий компаниялар ҳам киритилади.

МСГ деганда турли вазифаларни бажаришга мўлжалланган интеграллашган тузилмаларнинг кенг доирасини тушуниш тақоза этилади. Хориж амалиётида МСГ маълум бир ташкилий – ҳуқуқий шаклларда фаолият юритаётган ҳамда пухта шаклга эга бўлган саноат ва молиявий тузилмаларни ўзининг таркибига киритади.

Аммо шуни эътиборга олиш жоизки, бу бирлашмалар ўзларининг катталиги туфайли МСГ дейилмайди. Булар концернлар, консорциумлар, трансмиллий компаниялар, корпорациялар, конгломератлардир. “Гуруҳ” атамаси аксарият ҳолларда шартли характерда юритилади. Шунга қарамасдан, шуни эътибога олиш керакки, “гуруҳ” атамаси иқтисодий салоҳиятли тизимлар ва халқаро ишлаб чиқариш, капитал, ишчи кучи, ахборотлар ва билимларнинг халқаро бозорларда эгаллаб турган ўринни белгилаш учун ишлатилади. МСГлар айниқса 1995 йилдан бошлаб жадал суратлар билан яратила бошланди.

МСГ иштироқчилари томонидан эркин ҳолда ташаббус билан ёки гуруҳнинг битта иштирокчиси томонидан бошқа иштирокчиларнинг акциялар пакетларини ўтказиш тартибида консолидация йўли билан яратилиши мумкин, шунингдек, хукумат органлари билан келишув асосида ҳам тузиш мумкин. МСГларни яратишнинг бундай хилма-хиллиги уларда бошқарув тизимини йўлга қўйиш бўйича аниқ талабларнинг ишлаб чиқилиши ва бажарилишини тақоза этади.

МСГларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан назорат қилинади. МСГларни тузишга ва уларнинг фаолиятига тегишли бўлган саволлар албатта Давлат антимонопол сиёсати билан келишилади ва ушбу Комитет томонидан назорат қилинади.

МСГларни рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: ариза; шартнома; МСГ таркибига кирганлигини тасдиқловчи юридик шахслар ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (нотариус томонидан тасдиқланган); ташкилий лойиҳа; Антимонопол комитетнинг хулосаси.

МСГда бошқаришнинг асосий жиҳатлари - иштирокчилар ичидан марказий компания таркибини ажратиб олиш. Иштирокчилар марказий компания мажбуриятлари бўйича масъулиятни ўз зиммаларига олишга мажбурдирлар. МСГлари иштирокчиларига маълум имтиёзлар (енгилликлар) ўрнатилади. МСГларнинг фаолияти шартнома орқали регламентлаштирилади. МСГ иштирокчилари вакилларининг йиғилишида МСГни бошқарувчилар Кенгаши сайланади, бу Кенгаш МСГ фаолиятини бошқариш бўйича кўплаб савол ва масалаларни ечади.

Турли ҳуқуқий далолатномалар билан расмий рўйхатдан ўтказилган МСГлар учун қуйидаги имтиёзлар кўзда тутилади:

1)  Акцияларнинг давлат пакетларини ишончли бошқарувга бериш;

2)  Гуруҳлар иштирокчилари қарзларини ҳисобга олиш;

3)  Давлат кафолатларини тақдим этиш;

4)  Имтиёзли кредитлар бериш;

5) МСГ иштирокчиларига амортизация муддатини ва амортизация ажратмалари жамғармасини мустақил равишда аниқлаш ҳуқуқини бериш;

         6) Консолидацияланган мувозанат ҳолатини билиш ҳуқуқини тақдим

        этиш.

Бу имтиёзлар айтарлик даражада амалга оширилмаётган бўлсада, лекин улар бошқа ижобий омиллар қаторида ташкилот фаолиятининг бу шаклини ривожлантиришга шарт – шароитлар яратади.

Бозор иқтисодиёти шароитларида халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида бўлгани сингари қурилишда ҳам қимматли қоғозларни инвестициянинг ҳар хил турларига, турли ишларга ва тармоқларга инвестициялаш ҳамда тадбиркорлик бўйича тахминий ҳаракатларни минималлаштириш орқали бир – бирига боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш (кўп тармоқли компаниялар яратиш)ни бир вақтнинг ўзида ривожлантириш ва ишлаб чиқарилаётган буюмларнинг ассортиментларнини кенгайтириш бўйича ишлаб чиқаришни диверсификациялаш юзага келади.

Ишлаб чиқаришни дивесификациялаш товарларнинг ортиқча ишлаб чиқарилиши тўғрисида огоҳлантириш воситаси бўла олмасада, лекин у юзага келадиган оқибатларни енгилаштиришга хизмат қила олади.

Диверсификация сўзини кенг маънода ишлаб чиқарилиши фирманинг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган маҳсулотларнинг янги турлари бозорида ушбу фирма фаолият сфералари сонини кенгайтиришга йўналтирилган маркетинг стратегияси тури сифатида кўриб чиқиш мумкин.

 

 

                                  Назорат саволлари

 

  1. Қурилиш ишлаб чиқариши концентрациясини тушунтириб беринг.
  2. Қурилиш ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш деганда нимани

    тушунасиз?

  1. Қурилиш тармоғида кооперациялаш ва комбинациялаштиришлар қандай

    ташкил қилинади?

  1. Қурилишда холдинг ташкилотлари қандай ташкил қилинади?
  2. Молия-саноат гуруҳлари (МСГ) нима ва улар таркибига қайси

    ташкилотлар киради?

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

IV БОБ.  ҚУРИЛИШДА ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ

           ИҚТИСОДИЁТИ ВА УНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

 

4.1. Қурилишда лойиҳалаштириш мақсади ва вазифалари

 

Ҳар бир қурилиш объектини тиклашда аввалом бор, унинг қурилишини амалга оширишнинг техник имкониятлари ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги кўриб чиқилади. Бу вазифалар, савол ва масалалар “лойиҳа” деб номланувчи махсус ҳужжатда ўз аксини топади.

Лойиҳа – бу қуриладиган инженерлик иншооти ёки қуйидаги кўринишда намоён этиладиган саноат ишлаб чиқарилиши ёки фуқаролар учун мўлжалланган объктларни шакллантириш бўйича қуйида келтирилган мақсадлар тизимидир:

  • қурилажак иншоотнинг архитектуравий – режавий, конструктив – копновкали ва технологик ечимларининг график материаллари (чизмалари)дир;
  • иншоот қурилиши техник имкониятлари, конкрет табиий муҳитда бажариладиган ишларнинг ишончлилиги ва хавфсизлигини асословчи ҳисоблаш – тушунтириш матни;
  • қурилиш таннархини аниқлайдиган ва молиявий харажатлар, моддий – техникавий ва меҳнат ресурсларининг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини асослаб берадиган смета–иқтисодий қисм.

Қурилиш объектининг иқтисодий самарадорлиги, унинг ҳаётийлик циклининг характери ва функцияллашувининг давомийлиги, чиқарилаётган маҳсулотнинг таннархи, эксплуатация ва меҳнат қилиш шароитлари аҳамиятли тарзда лойиҳавий ечимларнинг даражасига, яъни бир сўз билан айтганда, лойиҳанинг қандай даражада тайёрланганлигига боғлиқ бўлади.

Ҳар қандай объектни лойиҳалаш одатда бир нечта босқичларда амалга оширилади. Лойиҳалашнинг биринчи босқичида ғоя пайдо бўлгандан сўнг инвестициялаш мақсадлари: объектнинг қандай вазифа бажаришга мўлжалланиши, унинг қуввати, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар номентклатураси, жойлашиш ўрни аниқланади.

Инвестициялаш имкониятлари ва кутилаётган техник – иқтисодий кўрсаткичларга эришишни баҳолаш олиб борилади.

Биринчи босқичда бажарилган изланишлар (илмий – тадқиқот ишлари) ва ишлар асосида буюртмачи (инвестор) ғояларни амалга ошириш бўйича ишларни давом эттириш ёки уларни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилади. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда буюртмачи қурилиши мумкин бўлган объектнинг берилган районда қурилиши кутилаётганлиги тўғрисидаги объектни жойлаштириш бўйича олдиндан келишишни илтимос қилиш тариқасидаги ариза билан маҳаллий ҳокимият органларига мурожаат қилади. Маҳаллий ҳокимият органларидан ижобий жавоб олингандан кейин буюртмачи иккинчи босқич ишлари – объект қурилиши инвестициясининг техник – иқтисодий асосини ишлаб чиқишга киришади. Бу босқичда зарур бўлган инженерлик қидирувлар олиб бориш билан инженерлик айниқса иқтисодий ва смета – молия саволлари анча чуқур ўрганилади. Инвестицияларни техник – иқтисодий асослаш натижалари бўйича қурилишнинг мақсадга мувофиқлиги ва лойиҳалашни – техник лойиҳани (лойиҳани) ишлаб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Лойиҳалаш жараёни давомийлиги лойиҳалашдан бошлаб қурилиш бошланишига қадар ўрта ва нисбатан катта объектлар бўйича 5 йилдан 10 йилгача давом этиши мумкин; алоҳида мураккаб ва йирик объектлар бўйича лойиҳалаш – илмий–тадқиқот ишларининг давомийлиги ундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Бундай муддатда вазият лойиҳани ишлаб чиқишнинг бошида қабул қилинган ўша пайтдаги фан ва техниканинг охирги ютуғларига асосланган инженерлик ечимларнинг объектни фойдаланишга тушириш вақтига келиб шунчаки эскириб қолишига олиб келади. Шу туфайли саноат корхоналарининг лойиҳаларида фан ва техниканинг энг янги ютуғлари, ишлаб чиқаришнинг илғор технологияси, энг янги юқори ишлаб чиқариш унумдорлигига эга бўлган воситалар (жиҳозлар)дан, қурилмалар, агрегатлар, ишларни комплексли механизациялаш ва автоматлаштиришдан тўлиқ фойдаланиш, ресурсларнинг барча турларидан ва чиқинди чиқармайдиган технологиялардан оқилона фойдаланишни кўзда тутиш тақоза этилади. Шаҳар ва қишлоқларда қуриладиган янги фуқаро – яшаш объектларини лойиҳалашда яшаш учун барча қулайликларни яратиш ва аҳолига максимал хизмат кўрсатишни кўзда тутиш талаб этилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган корхоналарни лойиҳалашда саноат асосидаги ишлаб чиқаришни ташкил этиш, тез бўзиладиган маҳсулотлар (сабзавотлар, мевалар)ни қайта ишлашга асосланган йирик механизациялашган, ихтисослашган комплексларни яратиш вазифаси асосий мақсадлардан бири сифатида намоён бўлади.

Саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, тарар - жой, жамоат ва фуқаро бинолари лойиҳаларида уларнинг ташқи қиёфасига катта эътибор қаратилади, чунки янги объектни жойлаштириш билан нафақат иқтисодий самара олиниши, балки ижтимоий ва шаҳарсозлик бўйича ҳам самара олиниши лозим. Ердан оқилона фойдаланиш ва атроф – муҳитни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор ажратилади.

Лойиҳанинг сифати нафақат илғор техник ечимлар билан, балки смета ҳужжатларининг тўғри бажарилганлиги билан ҳам аниқланади. Лойиҳаланаётган объект техник – иқтисодий кўрсаткичларини ва қурилишни режалаштириш ҳамда молиялаштириш, қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш, қурилиш – монтаж ташкилотларида иқтисодий ишларни олиб бориш ва улар ишини назорат қилиш учун қурилишининг мақсадга мувофиқлигини аниқлашда сметадан фойдаланилади. Қурилишда ишлаб чиқаришнинг бориши ва қурилиш иқтисодий самарадорлиги кўп жиҳатдан қуриладиган объектларнинг сметали нархини тўғри аниқлашга боғлиқ бўлади.

Лойиҳалар техник даражаси билан қурилиш – монтаж ташкилотларида меҳнат унумдорлиги ўсишининг жадаллиги ҳамда материаллар ва конструкциялар ишлаб чиқарадиган саноат корхоналарининг иш самарадорлиги шарт –шароитланади.

Лойиҳаларда биноларнинг максимал даражадаги ихчамлиги ва унификацияси кўзда тутилмоғи лозим, лекин бунда уларнинг архитектуравий мазмунига зарар етмасилиги, мавжуд механизация воситаларини ҳисобга олган ҳолда конструкцияларни йириклаштириш, лойиҳавий ечимларнинг технологиклигига, юқори иш унумдорлигига эга бўлган техникалардан фойдаланишга тўсқинлик бўлмаслигига эътибо қаратилиши талаб этилади. Лойиҳаларда қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва режалаштириш учун зарур бўлган барча маълумотлар (ишларнинг ҳажмлари, материаллар, конструкциялар, машиналар, меҳнат русурслари, транспорт воситаларига  бўлган эҳтиёж тўғрисидаги маълумотлар) акс эттирилмоғи тақоза этилади. Лойиҳада буюмлар, деталлар ва конструкциялар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг манфаатларини ҳам ҳисобга олиш лозимдир. Қўлланиладиган йиғма элементларнинг типли ўлчамлари ва маркалари лойиҳаларда минимал берилади. Бу эса заводларда оқимли линияларни ўзгартиришнинг олдини олади. Шундай қилиб, лойиҳалаштириш техникавий тараққиётнинг юксалиши билан биргаликда ривожланади.

Лойиҳалар катта ҳажмдаги изланишлар, график ва ҳисоблаш материалларига эга бўлади. Лойиҳалаштириш жараёнида, айниқса йирик ва мураккаб объектларни лойиҳалаш бўйича моделли изланишлар, кўп сонли келишувлар, экспертиза олиб борилади ва тугалланган техник ҳужжатлар тасдиқланади.

Бу босқичларнинг барчаси албатта кўп меҳнат ва вақт талаб қилади, шу сабабли лойиҳалаш ва илмий изланиш ишлари қурилиш ишлаб чиқарилиши ишларидан анча аввалроқ олиб борилмоғи керак. Фақат шундай бўлгандагина қурилиш дастурининг зарурий ва сифатли техник ҳужжатларини ўз вақтида таъминлаш мумкин.

 

4.2. Лойиҳалаш босқичлари ва лойиҳа

ҳужжатларининг таркиби

 

Йирик мураккаб саноат объектлари ва комплекслари бўйича лойиҳа -илмий изланиш ишлари одатда еттита характерли босқичларда олиб борилади:

  • муаммоли изланишлар ёки мавжуд бўлган муаммолар ечимини топиш бўйича олиб бориладиган изланишлар;
  • бизнес – режа ишлаб чиқиш;
  • инвестицияларни техник - иқтисодий асослаш;
  • қурилиш учун қурилиш майдонини танлаш ва тасдиқлаш;
  • лойиҳалаш учун топшириқни ишлаб чиқиш ва уни лойиҳалашга тақдим этиш;
  • инженерлик қидирув ва изланишларни олиб бориш;
  • лойиҳалаштириш.

Лойиҳалаш – илмий изланишларни бажаришга буюртмачи албатта, қоидага кўра, ихтисослашган лойиҳалаш – илмий –текшириш фирмаларини жалб қилади. Ихтисослашган лойиҳалаш – илмий –текшириш фирмаларини танлаш савдолашиш эълонини тарқатиш орқали амалга оширилади.

Муаммоли изланишлар – фақат йирик ва мураккаб объектларни лойиҳалашда олиб борилади ва улар бизнес – режани ишлаб чиқиш ҳамда инвестицияларни техник – иқтисодий асослаш учун зарур бўлан бошланғич маълумотларни олишга йўналтирилади.

Бизнес–режа – қурилиш объектининг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини асослаб берадиган ҳужжат, шунингдек, бу ҳужжат тадбиркорлик фаолияти сферасида иштирок этишнинг мақсадга мувофиқ эканлигини баҳолашда ҳам ишлаб чиқилади. Шулар билан бир қаторда бу ҳужжат нима ишлаб чиқариш керак, ишлаб чиқариладиган товарнинг рақобатбардошлиги қандай қилиб оширилади, қандай кредитлар зарур бўлади ва уларни қачон олиш керак ҳамда уларни қайтаришнинг имкони борми, товар ишлаб чиқаришни илгари суриш учун қандай шериклар керак бўлади ва шу каби саволларга бериладиган жавобларни ўз ичига олади. Бизнес-режа қурилиш объекти иқтисодий самарадорлиги – ўзини оқлаш муддати, олинадиган даромаднинг миқдори, корхона маҳсулотларини сотиш йўллари тўғрисидаги тасаввурларни ҳам беради.

Бизнес-режа бозор, унинг сиғими, муҳитнинг рақобатлилик даражаси, нархларнинг динамикасини ўрганиш натижаларини ўз ичига олади ва бўлажак буюртмачилар ҳамда инвесторлар билан музокаралар олиб боришда асос бўлиб хизмат қилади. У қуриладиган объектнинг рақобатли муҳит шароитларида ҳаётийлигини аниқлаш имконини беради, ишлаб чиқаришнинг қандай қилиб ривожлана олишига оид тавсияларни ўзида мужассам этади, ташқи инвесторлардан молиявий ёрдам олиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Бизнес-режа одатда қуйидаги бўлимлардан ташкил топади:

тақриз, унда объектнинг қандай вазифани бажаришга мўлжалланганлиги, янгидан яратиладиган корхона нимани ва ниманинг ҳисобига товар ишлаб чиқаришга интилаётганлиги, ишлаб чиқариладиган товар рақобатчиларникидан нимаси билан фарқ қилиши ва нима учун истеъмолчилар айнан шу товарни сотиб олишни истаётганликлари кўрсатилади. Тақризда келгусида амалга ошириладиган ишлардан қандай асосий молиявий натижалар: сотиладиган товарларнинг ҳажмини башорат қилиш, олинадиган фойда, ишлаб чиқаришга сарфланадиган маблағлар, умумий даромад ва фойда олишнинг даражаси ҳамда рентабеллик, шунингдек, банкдан олинган кредитни қайтариш муддати ва шу кабилар берилади.

Товарлар (ишлар ва хизматлар) тури – мавжуд бўлган, яъни олдиндан ишлаб чиқарилаётган ва янги товарлар номенклатураси, кўсатиладиган ишлар ва хизматлар, ишларни ишлаб чиқариш технологиясининг устунлиги нимадан иборат эканлиги тўғрисидаги маълумотларни ўзида мужассамлаштиради. Агар бу қурилиш ёки лойиҳалаш – илмий текшириш ташкилотига тегишли бўлса, у ҳолда бу қурилиш ёки лойиҳалаш – илмий текшириш ташкилоти қандай салоҳиятга эга эканлиги эътиборга олинади.

Савдо–сотиқ бозорлари – савдо – сотиқ билан шуғулланаётган мавжуд бозорларни таҳлил қилиш, таъсир ўтказиш доирасини кенгайтириш бўйича таклифлар келтирилади. Истеъмолчиларни, уларнинг талаб – эҳтиёжларини аниқлаш ва уларга маҳсулотларни қандай қилиб етказиш энг муҳим омиллар бўлиб ҳисобланади. Буюртмачини яхши тушунмасдан туриб, маҳсулотлар, ишлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг кучли ва заиф томонларини баҳолаш  анча қийин бўлади.

Савдо-сотиқ бозоридаги рақобат – конъюнктура, рақобатчилар, уларнинг стратегияси ва қурилиш маҳсулотлари бозоридаги тактикаси, ташкилотлар сони, қурилиш – монтаж ва бошқа ишларни бажариш бўйича кўрсатиладиган хизматлар ҳақидаги маълумотлар таҳлилини ўз ичига олади.

Маркетинг режаси маркетинг, нархларни ҳосил қилиш (нархларни белгилаш)нинг мақсад ва стратегиясини, ишлар ва хизматларни тақсимлаш схемасини ўзида мужассам этади, реклама ва жамоатнинг фикрини шакллантиришга оид саволларни ечади.

Ишлаб чиқариш режаси бўлажак қурилиш объектининг ишлаб чиқариш қуввати тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Агар сўз қурилиш ташкилоти ҳақида юритилаётган бўлса, у ҳолда унда қурилиш ташкилотининг қуввати, унинг асосий ишлаб чиқариш жамғармалари, ташкилот салоҳияти тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Бош вазифа – буюртмачиларга ўзини салоҳиятли қилиб кўрсатиш, яъни таклиф этилаётган иш ҳажмларини ташкилот зарур бўлган муддатларда ва талаб этиладиган сифатда бажара олишга қодир эканлигини намоён эта билиш.

Ташкилий режа – пудратли фирма ташкилий структураси ва унинг персонали: таркиби, ёши, маълумоти, иш тажрибаси; ишчи кучи, моддий шароитлари, кадрлар сиёсати ва шу каби маълумотларни ўз ичига киритади. Агар сўз қурилаётган объект, корхона ҳақида бораётган бўлса, у ҳолда ҳам худди шундай маълумотлар келтирилади.

Ҳуқуқий таъминланганлик. Қурилиш – монтаж ва лойиҳалаш фирмалари учун уларнинг тузилган санаси кўрсатилади, рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотлар, муассислик ҳужжатлари, фаолият юритишни асословчи гувоҳноманинг рақами (лицензиянинг номери), мулкчилик шакли, бошқа ташкилотлар билан ишлаш тўғрисидаги шартномалар ёки тақризларнинг нусхалари келтирилади.

Хавф – хатрга бориш (таваккал қилиш) ва суғуртлашнинг баҳоланишида – хавф-хатар даражаси ва берилган корхонада ишлаб чиқаришга иштирок этишининг мақсадга мувофиқлиги аниқланади, қурилиш объектлари, ишларнинг бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини суғурталашга доир саволлар кўриб чиқлади.

Молиявий режа – бажарилган ишлар ҳажми, фойда, таннарх, даромадлар ва харажатлар, пул маблағларининг айланиши, молиявий мувозанатни ўз ичига олади.

Молиялаштириш стратегияси – қуйидаги маълумотлар: лойиҳани амалга ошириш учун қанча маблағ керак бўлади, кредитни қаердан ва қандай шаклда олиш мумкин, кредитнинг шартлари, сарфланган маблағлар қандай муддатда қопланиши мумкинлигини ўзида мужассамлайди.

Ишлаб чиқилган бизнес – режа натижалари асосида буюртмачи бўлажак қурилиш объектининг берилган районда қурилиши кўзда тутилаётганлиги тўғрисидаги арзнома билан маҳаллий ҳокимият органларига мурожаат қилади. Қурилиши кўзда тутилаётган ишлаб чиқариш объектлари тўғрисидаги арзномада корхона тўғрисидаги техник ва технологик маълумотлар, ишчилар ва хизматчиларнинг тақрибий сони, корхонанинг хом - ашё ва материаллар, энергия ресурслари, сув, ер ресурсларига бўлган тахминий эҳтиёжи, корхонанинг атроф-муҳит ва экологик вазиятга кўрсатадиган эҳтимолий таъсири тўғрисидаги тушунчалар, ишчи- хизматчилар ҳамда уларнинг оилалари, уларни турар-жой, маданий ва маиший хизматлар кўрсатадиган объектлар билан таъминлай олиши тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Қурилиши кўзда тутилаётган объект тўғрисидаги арзнома молиялаштириш манбалари ва тайёр маҳсулотдан фойдаланишга оид маълумотларни ҳам ўзида мужассам этади.

Қурилиши кўзда тутилаётган объект тўғрисидаги арзнома тўғрисида ижобий хулоса олингандан сўнг буюртмачи қурилишга ажратиладиган инвестицияларни техник - иқтисодий жиҳатдан асослашни ишлаб чиқишга киришади. Инвестицияларни техник–иқтисодий жиҳатдан асослаш хўжаликнинг зарур эканлиги, инвестицияларнинг техник имкониятлари, тижорат, иқтисодий ва ижтимоий нуқтаи- назардан мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилиш мақсадида олиб борилади.

Қурилиш инвестициялари техник–иқтисодий асоси (ТИА) муҳим ҳужжат ҳисобланади, унинг асосида қурилиши кўзда тутилаётган объектни қуриш ва техник лойиҳани ишлаб чиқиш учун принципиал қарорлар қабул қилинади.

Инвестициялар ТИАни ишлаб чиқишда маркетинг, талаб ва эҳтиёжга оид бўлган саволлар бўйича нарх, инфляция, ишбилармонлик фаоллигини ҳисобга олган ҳолда анча чуқур изланишлар олиб борилади, шунингдек, бозор конъюнктурасини олдиндан таҳлил ва башорат қилиш асосида маҳсулотларни сотиш сиёсати анча пухта асослаб берилади, маҳсулотлар савдо-сотиғини рағбатлантириш бўйича чора – тадбирлар ишлаб чиқилади, ташқи бозор учун ҳам шу худди шундай ишлар амалга оширилади ва ҳ.к. Шу билан бир қаторда, асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришлар технологияси ҳам анча чуқур асослаб берилади, бўлажак корхонанинг ресурслар билан таъминланиши юқори даражадаги пухталик билан таҳлил қилинади.

Инвестициялар ТИА таркибига қурилиш объектининг жойлашиш ўрнини асослашга доир маълумотлар: транспорт коммуникациялари, инженерлик тармоқлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктура объектлари, маҳсулотларни сотиш бозорининг мавжудлиги киради. Бу бўлим ҳажмий - режавий ва конструктив саволлар бўйича принципиал ечимлар: қурилишнинг муддати ва кетма-кетлиги, қурилишни ташкил этиш ҳамда унинг технологияси бўйича умумий ҳолатлар, энергия газ таъминоти ечимларини ўз ичига олади. Атрофдаги табиий муҳитга кўрсатиладиган таъсир характери баҳоланади, меҳнат ва моддий – техник ресурсларга бўлган эҳтиёжлар, асосий техник –иқтисодий кўрсаткичлар ва инвестицияларнинг смарадорлиги аниқланади, буюртмачи томонидан мамлакатда ва хорижда қурилган объектларнинг уларга ўхшаш бўлган объектларга нисбатан техник – иқтисодий кўрсаткичлари қиёсланган ҳолда таҳлил қилинади.

Инвестициялар ТИАни ишлаб чиқишда, қоидага кўра, қурилиш объектининг бир нечта вариантлари кўриб чиқилади. Ҳар бир вариант бўйича нархнинг энг йирик кўрсаткичлари бўйича капитал маблағлар ҳажми (К), маҳсулотнинг таннархи (Т), солмиштирма капитал маблағлар, хом – ашёлар, ёқилғи, электроэнергиянинг солиштирма сарфи, ишлаётган ишчи – ходимларнинг сони, меҳнат унумдорлиги аниқланади.

Инвестициялар ТИА бўлимларининг номлари бизнес–режа бўлимларининг номларига етарли даражада яқин бўлади, лекин улар мазмун – моҳияти бўйича иқтисодий жиҳатдан чуқур ишланиши сингари, инженерлик ечимлари бўйича ҳам бизнес – режа бўлимларидан фарқ қилади. Агар бизнес-режа инвестициялар ТИА ишлаб чиқилгандан кейин ишлаб чиқилган вазиятларда инвестициялар ТИА материаллари бизнес-режани ишлаб чиқиш учун хизмат қилади. Бизнес - режа бундай ҳолатда корхонанинг пул тўлай олиш қодирлиги ва молиявий устуворлигини тасдиқлаш мақсадида шакллантирилади.

Инвестициялар ТИА давлат экспертиза хулосалари ва объект қуриладиган жойнинг ижро ҳокимияти органи томонидан келишилганлиги тўғрисидаги қарор асосида тасдиқланади. Объектнинг жойлашиш ўрнини танлаш қурилиш учун майдон танлаш далолатномаси орқали расмийлаштирилади ва тасдиқланади. Тасдиқланган инвестициялар  ТИА  ва майдон танлаш далолатномаси лойиҳалашнинг кейинги босқичи – лойиҳа (техник лойиҳа)га ўтиш имконини беради.

Техник топшириқнинг ишлаб чиқилиши ва унинг лойиҳалаштиришга тақдим этилишидан кейин лойиҳани ишлаб чиқишга киришилади. Техник топшириқнинг лойиҳалаштиришга берилиши буюртмачи томонидан амалга оширилади. Лекин буютмачи топшириқни тузиш учун етарлича савияга эга эмаслиги туфайли уни тузиш учун лойиҳалаш ёки инжиниринг фирмасини жалб этади. Техник топшириқ лойилаш ишлари учун тузилган ҳар қандай шартнома (контракт)нинг ажралмас қисми деб ҳисобланади.

Саноат объектини лойиҳалаш учун тақдим этилган топшириқ қурилиш райони, пункти ва майдони, маҳсулотнинг тавсифи, унинг номенклатураси ва ишлаб чиқариш қуввати, технологик жараёнлар ва жиҳозларга асосланган ихтисослаштириш ва коопирациялаш, хом – ашёлар, сув, ёқилғи, газ ва электр энергияси билан таъминлайдиган манбалар, оқава сувларни тозалаш ва оқизиб юбориш шароитлари, тайёр маҳсулотларни истеъмол қиладиган районлар, қурилиш муддути ва қувватларни ишга тушириш кетма – кетлиги, капитал маблағларнинг тахминий миқдори, яшаш – фуқаро қурилишининг ҳажми ва уни жойлаштириш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Ўрнатилган амалиётга кўра техник лойиҳани ишлаб чиқишга қадар бажарилган лойиҳалаш, қидирув ва текшириш ишларини лойиҳалаш олди босқичи деб ҳисоблаш қабул қилинган. Лойиҳалашнинг бевосита босқичи техник лойиҳани ишлаб чиқиш билан бошланади.

Лойиҳалашга топшириқни тайёрлашда қурилиш учун майдонни танлаш лойиҳа буюртмачиси, лойиҳалаш ташкилоти, пудратчи қурилиш ташкилоти, маҳаллий ҳокимият органлари, санитария – эпидемиология хизмати, давлат ёнғин хавфсизлиги назорати, давшаҳартехназорат, сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш органлари, темир йўл, алоқа, энергетика, фуқаро мудофа бошқармаларининг вакилларидан ташкил топган комиссия томонидан олиб борилади.

Қурилиш майдони учун қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланишга яроқсиз бўлган ва аҳоли пунктлари, сув таъминоти, энергия таъминоти манбаларига яқин бўлган ер участкаларини танлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Майдон санитария талабларини қондирмоғи лозим.

Комиссия майдонни танлаш тўғрисидаги далолатномани тузади, ушбу далолатнома кўзда тутилаётган лойиҳавий ечимлар ҳамда корхонани инженерлик тармоқлари ва коммуникацияларига улаш тўғрисидаги келишувнинг асосий ҳужжати деб ҳисобланилади.

Лойиҳалаш топшириғини буюртмачи лойиҳалаш ташкилоти иштирокида тасдиқланган ТИА асосида тузади. Саноат объектини лойиҳалаш учун тақдим этилган топшириқ қурилиш райони, пункти ва майдони, маҳсулотнинг тавсифи, унинг номенклатураси ва ишлаб чиқариш қуввати, технологик жараёнлар ва жиҳозларга асосланган ихтисослаштириш ҳамда коопирациялаш, хом – ашёлар, сув, ёқилғи, газ ва электрэнергия билан таъминлайдиган манбалар, оқава сувларни тозалаш ва оқизиб юбориш шароитлари, тайёр маҳсулотларни истеъмол қиладиган районлар, қурилиш муддути ва қувватларни ишга тушириш кетма – кетлиги, капитал маблағларнинг тахминий миқдори, яшаш – фуқаро қурилишининг ҳажми ва уни жойлаштириш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Инженерлик қидирув ишлари объектни қуришда ва уни эксплуатация қилишда техник жиҳатдан тўғри ҳамда иқтисодий асосоланган лойиҳавий ечимларни қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни олиш мақсадида олиб борилади. Инженерлик қидирув ишлари иккита: иқтисодий ва техник тадқиқотлар қисмларига бўлинади. Инженерлик қидирув ишларининг иқтисодий қисми инвестицияларнинг ТИА ни ишлаб чиқиш ва бизнес-режа тузиш вақтида олиб борилади. Лекин бу изланишларнинг маълум қисмидан лойиҳаш жараёнида ҳам фойдаланилади. Иқтисодий изланишлар вазифасига қуйидагилар: ишлаб турган корхоналарнинг мавжудлиги, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, хом-ашё манбалари, ёқилғи – энергия ресурслари, турли вазифаларни бажаришга мўлжалланган инженерлик тармоқлари, темир ва автомобил йўллари, сувнинг уланиш йўллари, меҳнат ресурслари ва яшаш майдони, хом – ашё базасини ривожлантириш, ер фондининг ҳолати ҳақидаги малумотларни тўплаш киради.

Техник тадқиқотлар ёки изланишлар жараёнида бажариладиган ишлар комплексига топографик – геодезик ишлар, инженер – геологик, гидрогеологик ва гидрологик, иқлимий, тупроқ – ва геоботаник, санитар - гигиеник тадқиқотлар, қурилишни ташкил этиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган маълумотларни тўплаш киради. Тадқиқотларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилганлиги лойиҳада қабул қилинган ечимларнинг тўғрилиги ва мақсадга мувофиқ эканлигини аниқлаб беради.

Лойиҳалаш иккита босқич – техник лойиҳа ва ишчи чизмалар ёки битта босқич – техник-ишчи лойиҳа орқали амалга оширилиши мумкин.

Иккита босқичда мураккаб саноат объектлари, шунингдек, шаҳарларда қуриладиган, бош режага эга бўлмаган яшаш-фуқаро объектлари лойиҳанади. Бошқа барча объектлар битта босқичда лойиҳанади.

Техник лойиҳа қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

1) умумий тушунтириш матни;

2) бош режа ва транспорт;

3) технологик ечимлар;

4) ишлаб чиқариш ва корхонани бошқариш ҳамда ишчи ва хизматчилар учун шароитлар яратиш ва улар меҳнатини муҳофаза қилишни ташкил этиш;

5) архитектуравий – қурилиш ечимлари;

6) инженерлик жиҳозлари, тармоқлар ва тизимлар;

7) қурилишни ташкил этиш;

8) атроф – муҳитни муҳофаза қилиш;

9) фуқароларни ҳимоялаш бўйича инженер – техник тадбирлар;

10) смета ҳужжатлари;

11) инвестицияларнинг самарадорлиги.

Умумий тушунтириш матнида объектнинг лойиҳавий қуввати, маҳсулотлар номентклатураси, сифати ва рақобатбардошлиги, объект бўйича ресурсларга бўлган талаб–эҳтиёжлар тўғрисидаги маълумотлар, қурилиш майдони жойлашган районнинг ижтимоий - иқтисодий ва экологик шароитлари, бош режа, инженерлик тармоқлари ва коммуникациялари ҳамда инвестицион лойиҳани амалга оширишнинг бошқа характеристикалари бўйича асосий кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотлар берилади.

  1. Бош режа ва транспорт. Бош режа, ички майдон ва ташқи транспорт бўйича кўрсаткичлар, ҳудудни кўкаламзорлаштириш бўйича асосий режавий ечимлар, тадбирлар ва бошқа материалларни ўз ичига олади.
  2. Технологик ечимлар – ишлаб чиқариш технологияси, маҳсулотларни тайёрлаш учун зарур бўлган меҳнат сиғими характеристикалари, маҳсулотлар сифатини назорат қилишни ташкил этиш бўйича таклифлар, технологик жараёнларнинг ёқилғи-энергетик ва моддий баланслари, атроф-муҳитга зарарли моддаларни чиқаришни бартараф этиш бўйича техник ечимлар келтирилади ва ҳ.к.
  3. Ишлаб чиқариш, корхонани бошқариш ҳамда ишчи ва хизматчилар учун барча зарур бўлган шароитларни яратишни ташкил этиш ва уларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш корхонани бошқари ташкилий – функционал тузилмасининг таҳлилини, бошқаришнинг автоматик тизими (БАТ), ишчи ўринлари сони ва жиҳозлар билан таъминланганлиги, ишчи – ходимлар меҳнат қилишлари учун санитария-гигиеник шароитларнинг яратилганлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича чора – тадбирларни ўз таркибига киритади.
  4. “Архитектуравий – қурилиш ечимлари” бўлимига қурилиш майдонининг инженер – геологик, гидрогеологик шароитлари тўғрисидаги маълумотлар, архитектуравий – қурилиш ечимларининг ва ишлаб чиқариш шовқинларини ва тебранишларни пасайтириш бўйича чора – тадбирларнинг асосланиши киради ва ҳ.к.
  5. Инженерлик тармоқлари ва тизимлари, жиҳозлари бўлимида сув таъминоти, канализация, иситиш тармоғи, шамоллатиш бўйича ечимлар келтирилади ва ҳ.к.
  6. “Қурилишни ташкил этиш” бўлимида ҚМКга мувофиқ равишда “Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш” (ҚИТЭ) ишлаб чиқилади ва унда объектни тиклаш жараёнида ресурслардан (шу билан бир қаторда вақт ресурсларидан ҳам) фойдаланиш принциплари тавсифланади.

ҚИТЭ таркибий қисмлари – қурилиш бош режаси ва қурилиш календар режасидан иборат бўлади. ҚИТЭда  қурилишни материаллар, конструкциялар, яримфабрикатлар, деталлар, буюмлар, қурилиш машиналари ҳамда транспорт воситалари билан таъминлаш манбаларига доир савол ва масалалар ечилади. Бунда бутун қурилиш бўйича қурилиш ишлаб чиқариши ҳажмлари мавжуд бўлган ресурслар билан солиштирилади. Агар корхонанинг ишлаб чиқариш қуввтлари етарли бўлмаса, у ҳолда уларни ошириш бўйича чора – тадбирлар ишлаб чиқилади.

Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси объектлар қурилиши календар режаси ва асосий қурилиш – монтаж ишларини ишлаб чиқариш методларини ўз ичига олади, пудратчи қурилиш ташкилотлар таркиби, уларни бошқариш тизими, қурилишни амалга ошириш жараёнида уларни ривожлантириш йўлларини аниқлаб беради.

  1. “Атроф – муҳитни муҳофаза қилиш” бўлимида объектни қуриш жараёнида ҳам кейинги эксплуатация жараёнида ҳам атрофдаги табиий муҳитга кўрастиладиган зарарли таъсирни камайтириш ва бартараф этиш бўйича чора – тадбирлар келтирилади.
  2. Фуқаро мудофаси бўйича инженер – техник тадбирлар аҳоли ва ҳудудни табиий офатлардан ҳамда техноген характерли фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни ўз таркибига киритади.
  3. “Смета ҳужжатлари” бўлими қурилиш таннархининг жамланган смета ҳисобларини, зарур бўлган ҳолларда сарф – харажатлар жамламасини, объектли ва локалли смета ҳисоблари, алоҳида турдаги сарф-харажатлар ва шу билан биргаликда тадқиқот ишлари ҳамда лойиҳалаш ишлари баҳосини ҳам ўзида мужассам этади. Смета ҳужжатларида қурилишнинг сметавий нархини иккита нарх бўйича: базисли ва олдиндан (ёки башоратли) баҳолаш тавсия этилади. Базисли ва башоратли нархлар асосида буюртмачилар ва пудратчилар қурилиш маҳсулотларига қўйиладиган жамланма (шартномали) нархларни шакллантирадилар.
  4. “Инвестициялар самарадорлиги” бўлимида инвестицияларни асослаш вақтида ўрнатилган капитал маблағлар самарадолигини баҳолаш аниқланади.

Лойиҳа (техник лойиҳа)да, қоидага кўра, қурилишни бажаришга жалб қилиш ва уни амалга ошириш бўйича савдолашиш эълони учун тендерли ҳужжат ишлаб чиқилади.

Техник лойиҳа, қоидага кўра, экспертизадан ўтказилади. Аксарият ҳолларда буюртмачи йирик ва мураккаб объектларни экспертизадан ўтказиш учун тендер эълон қилади. Экспертиза жараёнида ишлаб чиқилган лойиҳанинг лойиҳалаш учун тақдим этилган техник топшириққа мувофиқ келиши текширилади, илғор тараққиёт натижаларидан фойдаланганлик даражаси ва лойиҳавий ечимларнинг янглиги таҳлил қилинади, капитал маблағлар иқтисодий самарадорлигининг тўғри баҳоланганлиги текширилади, қабул қилинган лойиҳавий ечимлар мамлакатдаги ва хориждаги энг яхши лойиҳалар билан солиштирилади. Иншоотнинг хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган масалалар ечимларига алоҳида эътибор қаратилиши тақоза этилади.

Экспертиза якунлангандан кейин экспертиза хулосаси лойиҳаловчига берилади. Лойиҳачи экспертлар томонидан кўрсатилган камчиликларни ўрганиб чиққандан кейин буюртмачи билан биргаликда лойиҳани тўлдириш ва унга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ундан сўнг лойиҳа тасдиқланади ва буюртмачи объект қурилиши учун тендер эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилади, шу асосда пудратчи қурилиш ташкилоти аниқланади.

Халқаро амалиёт ва амалдаги тавсияларга мувофиқ объект қурилишига тегишли бўлган ишчи ҳужжатлар буюртмачи томонидан ишлаб чиқилади ёки унинг (буюртмачининг) қарори билан ишчи ҳужжатларнинг контракт асосида тузилиши ихтисослашган лойиҳа – илмий текшириш ташкилотларига топширилади.

Ишчи чизмаларни тузишда техник лойиҳадаги техник-иқтисодий кўрсаткичларни пасайтирадиган, ишчи – хизматчиларнинг меҳнат қилиш шароитларига салбий таъсир кўрсатадиган ечимлар ёки иншоотнинг хавфсизлик даражасини пасайтирадиган ечимларни қабул қилиш тақиқланади.

Ишчи чизмалар келишув, экспертиза ва тасдиқлашга топширилмайди. Ишчи чизмалар қурилаётган корхона бош инженери ёки амалдаги корхона капитал қурилиши бошқармасининг бош инженери имзоси билан тўғридан – тўғри ишларни бажаришга тадбиқ этилади.

Ишчи лойиҳаларни тузиш босқичида қурилиш ташкилоти одатда ўзининг хусуий кучлари орқали ишларни ишлаб чиқариш лойиҳасини (ИИЛ) ишлаб чиқади, унда ишларни ишлаб чиқариш методлари ва объектни қуриш учун зарур бўлган ресурслар аниқланади.

Ишларни ишлаб чиқариш муддатлари моддий-техника ресурсларининг ҳажми ва уларнинг ўз вақтида етказилиб берилишига боғлиқ бўлади. Бу саволлар ишларни ишлаб чиқариш ва ресурсларнинг объектга етказилиш графигини тузиш вақтида ечилади. Қурилиш майдонини зарур бўлган материал ресурслари билан минимал равишда таъминлашдан келиб чиққан ҳолда қурилиш материалларини объектга етказиш графиги тузилади.

Объектнинг бош қурилиш режаси ҳам ишларни ишлаб чиқариш ва қурилаётган объектни ресурслар билан таъминлаш сингари ИИЛнинг муҳим таркибий қисмларидан бири деб ҳисобланади, унда қурилаётган бино ва иншоот олдиндан мавжуд бўлган доимий ва инвентар биноларнинг жойлашиш ўрни кўрсатилади. Қурилишнинг бош режаси қурилиш майдони ҳудудидан оқилона фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқариш–маиший хоналарининг сони ва уларни жойлаштириш тартиби санитария меъёрларини қониқтириши зарур ва ишчиларнинг қурилиш майдони ҳудуди бўйича ортиқча юришларига йўл қўймаслиги лозим. Инженерлик коммуникациялари трассалари ва йўллар минимал узунликка эга бўлиши керак. Қурилиш машиналарини шундай жойлаштириш тақоза этиладики (техника хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда), бунда ишлаб чиқаришни оқилона ишланган технология билан таъминлаш талаб этилади.

Лойиҳалаш бир босқичда олиб борилаётганда техник-ишчи лойиҳа форматида тасдиқланадиган қисм ва ишчи чизмалар ажратилиб кўрсатилади. Тасдиқланадиган қисмнинг келишуви ва тасдиқдан ўтказилиш тартиби техник лойиҳани келишиш ҳамда тасдиқлаш процедураларига ўхшаш бўлади.

Ишчи ҳужжатлар локалли сметалар, қурилиш материалларига бўлган эҳтиёж баённомалари, жиҳозлар спецификациялари, ишларни ишлаб чиқаришга қўйиладиган талабларни ўз ичига олади.

 

4.3. Лойиҳа ечимлари иқтисодий самарадорлигини баҳолаш

 

Лойиҳалаш ва инженер - техник жиҳатдан қуриш жараёнида, ташкилий-технологик ёки хўжалик ишларини бажаришда қабул қилинадиган ечимлар кўп вариантлилик шарт-шароитлари асосида қабул қилинади. Масалан, айнан битта бино ёки иншоотни қуришда турли конструктив-компоновкали ёки ҳажмий - режавий ечимлар, бошқа-бошқа материаллар, механизациянинг ҳар хил воситаларини қўллаш орқали турли методлардан фойдаланиш мумкин. Шунга боғлиқ равишда қуйидаги вазифа юзага чиқади: кўп вариантлар ичидан энг мақбулини танлаш лозим бўлади.

Мақбул вариант одатда кўрилаётган вариантларнинг техник – иқтисодий кўрсаткичларини таққослаш, янги лойиҳа кўрсаткичларини эталон ёки қурилган иншоот кўрсаткиларига солиштириш йўли орқали танланади. Шундай ечим ёки вариант қабул қилинадики, бунда бир хил ишончлилик ва бир хил хавфсизликни таъминлайдиган варианталар ичидан уларни амалга оширишда энг кам сарф- харажатлар талаб қиладигани танлаб олинади.

Ҳар хил ечимларга эга бўлган вариантларни таққослашда иқтисодий самарадорлик мезони сифатида шундай кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиладики, улар бир томондан эксплуатация ва қурилиш жараёнидаги кўрсаткичлар, иккинчи томондан эса - асосий ва қўшимча кўрсаткичларни ҳисобга оладиган тизимларга бўлинади.

Капитал маблағлар ҳажми (ёки солиштирма капитал маблағлар), корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархи, қурилиш-монтаж ишлари таннархи (ёки маҳсулот бирлигига сарфланадиган харажат) асосий кўрсаткичлар сифатида кўриб чиқилади. Шунингдек, охиргисига, яъни қурилиш-монтаж ишларига қурилиш муддати ҳам тегишлидир.

Қўшимча ёки хусусий кўрсаткичларга қуйидагилар: солиштирма меҳнат сиғими, капитал маблағлар умумий ҳажмида қурилиш-монтаж ишларининг солиштирма салмоғи, ҳамжиҳатланганликни белгиловчи коэффициент, қурилиш монтаж ишларининг 1 млн. сўмлик смета маблағига сарфланадиган асосий қурилиш материаллари миқдори (цемент, металл ва ҳ.к.); қурилиш коэффициенти; инженерлик коммуникациялари ва йўллар узунликлари, вертикал режалаш бўйича ер ишлари, инженерлик коммуникацияларини ўрнатиш ва йўл қурилиши ишлари ҳажми, участкани ўзлаштириш (кераксиз ҳар хил қурилишларни бўзиш, қуриб қолган ва ноқулай жойлашган дарахтларни кесиш, дренажлар ковлаш ва шу каби ишлар)га сарфланадиган харажатлар, тикланаётган бинонинг массаси, бино майдони ва ҳажмидан оқилона фойдаланилганлик даражаси, қурилаётган корхонада маҳсулотлар тайёрлашдаги меҳнат сиғими, завод ичида ҳаракталанадиган транспорт воситаларига сарфланадиган харажатлар, инженерлик коммуникациялари ва транспорт иншоотларининг эксплутацияси бўйича сарфланадиган харажатлар, хом–ашё, ёқилғи ва энергияларнинг солиштирма сарфи, тикланаётган бино ва иншоотнинг хизмат қилиш муддати ҳамда қатор қурилиш ва эксплуатацион кўрсаткичлар киради.

Солиштирма меҳнат сиғими, яъни қурилиш - монтаж ишларининг 1 минг сўмлик сметавий сарфи (кТ) ёки объектнинг бирлик ҳажмига сарфланадиган маблағ (К 1т).

Солиштирма меҳнат сиғими кТ ва к1 т қуйидаги формула бўйича аниқланади

 

                                           (4.1) ва (4.2)

 

бу ерда Сқмиобъектни қуришда бажариладиган қурилиш – монтаж ишларининг сметавий нархи, минг сўмда; V – қурилаётган объект ҳажми, м3; Тообъектни қуришда сарфланадиган меҳнат ҳажми, киши – кун.

 

Ишларни бажаришдаги меҳнат сиғимининг солиштирма кўрсаткичи қурилиш – монтаж ишларини ишлаб чиқаришда сарфланадиган меҳнат ҳажмини ўзида акс эттиради ва қурилаётган объект учун қабул қилинган конструктив ечимларининг технологиклигини ҳамда қурилиш – монтаж ишларининг механизациялашганлик даражасини тавсифлайди.

Капитал маблағлар умумий ҳажмидаги қурилиш – монтаж ишларининг солиштирма салмоғи Сқми қуйидаги формула бўйича ҳисобланади.

 

                                           (4.3)

 

Бу кўрсаткич қурилишнинг индустриализациялашганлик даражасини тавсифлайди.

Қурилиш коэффициенти Кқ қурилиш ер участкасидан фойдаланиш даражасини белгилайди:

 

                                                        (4.4)

 

Бу ерда Ғқ ва Ғум мос равишда участканинг қурилаётган ва умумий ҳудудлари.

 

Бино майдони (км) ва ҳажмидан (кҳ) оқилона фойдалиниш даражаси

ко ва кҳ

 

                                                     (4.5) ва (4.6)

 

Бу ерда Ғ – бинонинг умумий майдони, м2; Ғп– фойдали (яшаш ёки ишлаб чиқариш майдони), м2; V – бинонинг  ҳажми, м3.

 

км ва кҳ коэффициентлар мос равишда бинонинг умумий майдони ёки ҳажмининг қандай қисмидан бевосита мўжалланган вазифа учун фойдаланишни, хоналар (қаватлар) баландлиги қандай даражада тўғри танланганлиги ва ёрдамчи – хўжалик хоналари тўғри лойиҳаланганлигини кўрсатади.

Кўрсаткичлар тизимининг мавжудлиги мураккаб техник ва хўжалик ечимларини ҳар томонлама етарли даражадаги аниқлик билан баҳолаш имконини беради. Бироқ шу билан бир қаторда бу кўрсаткичлар зиддиятли жиҳатларга ҳам эгадир. Агар бир вариантнинг барча кўрсаткичлари бошқа вариантникидан яхши бўлса, у ҳолда масала жуда оддий бўлади. Лекин афсуски, амалиётда бундай ҳолат, яъни оддийлик камдан – кам бўлади. Шундай ҳолатлар бўладики, масалан, қурилишнинг муддатини қисқартиришга анча қиммат индустриал конструкцияларни қўллаш орқали эришилади, эксплуатацион сарф - харажатларни қисқартиришга эса анча қиммат бўлган материалларни қўллаш, иссиқликнинг изоляциясига сарфланадиган маблағларни ошириш йўли билан эришилади, қурилишга сарфланадиган меҳнат сиғимини қисқартириш учун эса меҳнат унумдорлиги анча юқори бўлган ва анча қиммат турадиган механизмларни қўллашга тўғри келади.

Бир хил бўлган вазиятларда у ёки бу ечимларни баҳолаш учун жорий харажатларнинг фарқини ҳисобга олган ҳолда қўшимча капитал маблағларнинг миқдорини солиштириш ёки таққослаш етарли бўлади. Масалан, вариантларнинг биттаси бўйича капитал маблағларнинг миқдори бошқасиника нисбатан кўп К1  К2, лекин бошқа вариант бўйича жорий харажатларнинг миқдори (қурилиш маҳсулоти таннархи) иккинчи вариантникига нисбатан паст: С1  С2, бу эса қурилиш вақтида қилинган ортиқча сарф-харажатларни билдиради, бундай ортиқча сарф-харажатлар эксплуатация жараёнида маҳсулот таннархини пасайтириш орқали эришиладиган иқтисодий кўрсаткичлар билан тартибли равишда бартараф этила борилади, яъни мунтазам равишда компенсацияланади. Иккинчи вариант: қурилиш кам капитал маблағлар эвазига амалга оширилади: К1  К2, лекин бунда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг йиллик таннархи юқори бўлади: С1  С2.

Энг самардор вариантни аниқлашда олиб бориладиган ҳисоблашлар қуйидаги кетма - кетликда бажарилади: дастлаб кўриб чиқилаётган К1 ва К2 вариантлар бўйича капитал маблағларларнинг фарқи аниқланади, бу фарқ биринчи вариант кўрсаткичларини иккинчи вариант кўрсаткичлари билан солиштирилганда олинган биринчи вариант бўйича қўшимча капитал маблағларни билдиради, сўнгра маҳсулот таннархини пасайтириш миқдори ёки С1 ва С2  эксплуатацион харажатлар аниқланади. Капитал маблағлар ўсишининг таннарх пасайишига кўрсатадиган таъсири бу пасайишнинг уни юзага келтирувчи капитал маблағларга бўлган нисбати билан аниқланади. Бу нисбатни солиштирма иқтисодий самарадорлик коэффициенти деб аташади (Е):

 

                                                    (4.7)

 

Бу коэффициент қўшимча капитал маблағлар ҳар бир сўмига тўғри келадиган маҳсулот таннархини пасайтириш эвазига эришиладиган иқтисодий самарадорликни англатади. Самарадорлик коэффициенти қийматининг йўл қўйиладиган минимал чегаравий оралиғи сифатида қабул қилинадиган қийматидан паст бўлагн ечим самарасиз деб баҳоланади, Ем = 0,12 қиймат самарадорлик коэффициентининг минимал чегаравий оралиқ қиймати сифатида қабул қилинади, Четки Шимол районлари ёки уларга тенглаштирилган районларда лойиҳанаётган ёки қурилаётган объектлар учун Емш =0,08. Бундай шарт – шароитларда (6,7) формула қуйидаги кўринишни олади.

                                                                     (6.8)

 

Мисол. Йиғматемирбетон заводини реконструкция қилишнинг мақсадга мувофиқ эканлигини аниқлаш. Заводнинг қуввати P = 10 млн. м3/йил темирбетон элементлари ишлаб чиқаради; маҳсулотнинг таннархи С1=350 сўм/м3, реконструкциядан кейин маҳсулот таннархи С2=310 сўм/м3 ни ташкил этади, К1 = 0.

Самарадорликни ҳисоблаш: завод Ксолиштирма қувват бирлигига тўғри келадиган қўшимча капитал маблағни аниқлаймиз.]

 

 

Самарадорликнинг ҳисобланган коэффициенти қуйидагини ташкил этади

 

 

Бундан заводни реконструкция қилиш мақсадга мувофиқ эканлиги келиб чиқади. Заводни реконструкция қилишнинг мақсадга мувофиқ эканлигини белгилайдиган темирбетон конструкцияларнинг чегаравий максимал қиймати қуйидагича аниқланади:

 

бунда

С1 = 350 – (250 x 0,12) = 320 сўм / м3

Бир нечта вариантларни таққослашда ҳисоблашлар яқинлашиш методи орқали вариантлар жуфтлиги бўйича ҳар бир жуфт учун энг яхши вариантни аниқлаш йўли билан олиб борилади.

 

 

 

 

 

Кўрсаткичлар

Вариантлар

I

II

III

Темирбетон конструкция (буюм)ларнинг таннархи С, сўм / м3

350

400

300

Ксолиштирма қувват бирлигига тўғри келадиган қўшимча капитал маблағ

1000

700

2000

 

4.4. Лойиҳа ечимлари иқтисодий самарадорлигини

оширишнинг асосий йўналишлари

 

Лойиҳаланаётган объектнинг иқтисодий самарадорлиги кўп жиҳатдан  эксплуатация  шарт-шароити, чиқарилаётган маҳсулот таннархи ҳамда   лойиҳа ечимлари қанчалик тўғри қабул қилинганлигига боғлиқ бўлади. Лойиҳа ечимлари иқтисодий самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлади: ҳажмий - режавий ечимлар, конструктив ечимларни такомиллаштириш, илғор технология асосида олинган материаллар ва конструкцияларни қўллаш  ва бошқалар.

Ҳажмий - режавий ечимларни такомиллаштириш. Ҳудудда қурилиш объектлари зичлиги (тиғислиги)нинг ошиши лойиҳавий ечим иқтисодий самарадорлигига катта таъсир кўрсатади. Қурилишнинг паст коэффициентида инженерлик коммуникацияларни тортиб келиш масофаси, йўлларнинг узунлиги  ўсиб боради, кўкаламзорлаштиришга, зхавод ичидаги транспорт ва инженерлик коммуникациялари тармоқларини эксплуатация қилишга сарфланадиган маблағлар ошади.

Объектларни ҳудуд бўйича компактли жойлаштиришга бинолар орасидаги масофаларни қисқартиш орқали эришилади. Саноат корхоналари биноларининг ҳудудга ўзаро биргаликда жойлаштирилиши завод ичида қўлланадиган транспорт турига боғлиқ бўлади, айниқса темир йўл транспортидан фойдаланилганда бинолар орасидаги масофа катта бўлади. Бундан темир йўл транспортидан фақат ёқилғи, хом – ашё, қурилиш материалларини ташиш (киритиш) ва тайёр маҳсулотни олиб кетиш учун фойдаланиш зарурияти келиб чиқади.

Биноларни йириклаштириш ва блоклаштириш солиштирма капитал маблағларни кескин (сезиларли даражада) қисқартириш ва ҳудудда қурилиш объектлари зичлигини (тиғис жойлашувини) ошириш имконини беради. Биноларни йириклаштириш жараёни қурилишнинг ҳамма турлари учун характерлидир. Йирик шаҳарларда қуриладиган турар – жой бинолари кўп қаватли бўлиб, катта узунликка (200 – 500 квартирага) эга бўлади. Қишлоқ хўжалигида 100-180 минг чорва молларига мўлжалланган мажмуалар, йирик паррандачилик фабрикалари ва сут берувчи қорамол фермалари қурилади.

 

Панелли иситиш самарадорлигини аниқлаш

учун зарур бўлган дастлабки маълумотлар

 

 

Кўрсаткичлар

Иситиш тизими

радиаторли

панелли

Бажариладиган ишларнинг таннархи, сўм

Қурилмаларни ўрнатиш давомийлиги, кун

Йиллик ўртача эксплуатацион харажатлар, сўм

Қурилиш ишлаб чиқариш сферасида ишлаб чиқаришнинг асосий фондларидаги  капитал маблағлар, сўм

Худди шундай қувурлар ва приборлар учун , сўм

5208

30

2523,8

 

375

2747

3759

23

2534,8

 

753

1193

 

Саноатда биноларни цехлар ва ёрдамчи – хўжалик хизмат блокларига блоклаштириш олиб борилади. Алоҳида цехлар ўнлаб гектар майдонни эгаллаши мумкин.

Йириклаштириш жараёнини микрорайонлар ва қишлоқ аҳоли пунктлари учун ҳам қўллаш тавсия этилади.

Ярим ўтувчан ва ўтувчан каналлар ичига коммуникацияларни биргаликда (қўшма тарзда) ётқизиш орқали инженерлик коммуникациялари тармоқлари узунлигини қисқартиришга ҳамда эксплуатация жараёнида сарфланадиган маблағларни камайтиришга эришиш мумкин.

Лойиҳалаштиришнинг илғор йўналиши – бу технологик жараён нуқтаи-назаридан ўзаро боғланган (ҳамда боғланмаган) бир нечта корхоналарни бир гуруҳга бирлаштиришдир. Бунда саноат тугуни ҳақида сўз юритиляпти. Саноат тугунига тегишли бўлган корхона турли вазирликларга бўйсуниши мумкин. Корхоналарни таъмирлаш, асбоб – ускуна ва қуйиш цехлари, сув – канализация, транспорт ва энергетика хўжаликлари, тиббий ва болалар мауссасалари ҳамда башқаларни ўз ичига олган ягона хизмат кўрсатиш базасида бинолар бевосита бир – бирига яқин жойлаштирилади. Саноат тугунларини қуриш алоҳида корхоналарни қуришга қараганда қурилиш майдонини анча қисқартириш имконини беради ва эксплуатация харажатларини 20 фоизга камайтиради.

Бундай саноат тугунига нефткимё ва машинасозлик корхоналаридан ташкил топган Саратов саноат тугунини мисол тариқасида келтириш мумкин. Бу саноат тугуни таркибига “Нитрон” бирлашмаси, резина техника буюмлари заводи, санитар – техник жиҳозлар ишлаб чиқарувчи завод, дизел заводи, қатор кенгайтирилаётган ва мавжуд бўлган заводлар билан бир биргаликда Иссиқлик электр станцияси ҳам киради. Қабул қилинган ечимлар саноат тугуни ҳудудини 14 гектарга қисқартириш, инженерлик коммуникациялари узунлигини 93 км га камайтириш, бино ва иншоотлар сонини 16 тага, ходимлар сонини эса 344 тага қисқартириш имконини берди.

Капитал маблағларни иқтисод қилиш 5 млн. сўмни ташкил этди, йиллик эксплуатацион харажатлар 3 млн. сўмга қисқарди.

Саноат тугунлари бош режаси типли схемасидан фойдаланиш орқали янада каттароқ иқтисодий самарага эришиш мумкин.

Саноат қурилишида бинолар ҳажмини қисқартириш мақсадида кўприкли кранлар ўрнига ер усти транспорти қўлланилади, технологик жиҳозлар очиқ ҳолатда жойлаштирилади, маданий - маиший хизмат кўрсатиш жойларининг антресоллар ва фермалар (қурилиш конструкцияси) орасидаги фазовий кенгликларга жойлаштирилиши лойиҳалаш жараёнида кўзда тутилиши тақоза этилади.

Цех ичидаги транспорт сифатида кўприкли кранларнинг цех ичига жойлаштирилиши юк кўтарувчи конструкцияларни оғирлаштиради, бино баландлиги ва ҳажмини асоссиз равишда оширади.

Массаси 5 тоннадан ошмайдиган юклар билан ишлайдиган ишлаб чиқаришда (цехларда) полда юрадиган ва осма транспорт (электрокаралар, автоюклагичлар, конвейерлар, кран - балкалар) дан фойдаланиш анча мақсадга мувофиқдир.

Умуман олганда кўплаб ишлаб чиқариш корхоналари ишлаб чиқариш цехларида технологик жиҳозларни бинолар ташқарисига эмас, балки ичкарига очиқ ҳолатда жойлаштириш учун имкониятлар мавжуд бўлади ёки уларни жойдаги усти ёпиқ жойларга жойлаштириш талаб этилади.

Технологик ўрнатмаларни кимё ва металларгия, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати ҳамда шу кабиларда ёпиқ ва ярим ёпиқ ҳолатда жойлаштириш мумкин. Ҳозирги вақтда ташқарида жойлашган майдонларга жойлаштириш учун зарур бўлган иссиқлик изоляциясига эга бўлган янги герметик жиҳозларнинг намуналари ишлаб чиқарилмоқда. Технологик жиҳозларни очиқ майдонларга жойлаштиришда қурилишга сарфланадиган маблағлар 4 – 6% га қисқаради.

Маиший хизмат кўрсатиш хоналарини антресолларга, фермалар орасидаги ва цехлардадги бўш жойларга жойлаштириш орқали каттароқ миқдордаги маблағларни иқтисод қилишга эришиш мумкин. Айниқса кўприкли кранларга эга бўлмаган цехлар учун бундай ечимни қабул қилиш анча мақсадга мувофиқ бўлади (қурилиш сарфи қисқаради, ишчиларга хизмат кўрсатиш яхшиланади, чунки дам олиш жойлари ҳамда ошхона иш жойларига яқин жойлашади). Маданий – маиший ва маъмурий хоналарни фермалар орасидаги бўш жойларга (очиқ фазовий кенликка) жойлаштириш тепа қисмида фонари бўлмаган кўп оралиқли саноат биноларини қуришда анча енгил ечилади. Бинонинг тепа қисмига фонарлар қуриш қурилиш умумий таннархининг 7% ини ташкил этади. Фонарлар ҳар доим ҳам аэрация ва табиий ёруғликни таъминлайвермайди. Томи ясси бўлган ва деворларида ёруғлик ўтказувчи оралиқлар (деразалар)га эга бўлмаган фонарсиз кўп оралиқли бинолар кенг тарқалмоқда. Уларда ҳаво алмашинуви сунъий вентиляция, ёритиш эса кундузи ёритадиган чироқлар ёрдамида таъминланади. Бундай бинолар нисбатан анча паст таннархга эга бўлади, уларни қуриш учун эса анча кам типли ва маркали конструкциялар талаб қилинади. Қурилиш ишлари ва бинони эксплуатация қилиш сезиларли равишда соддалашади. Меҳнат унумдорлиги ошади, чунки бундай вазиятда иш жойлари сутка давомида ҳар доим бир маромда ёритилиб турилади, ҳавонинг мунтазам равишда алмашиниб туриши меҳнат шароитини яхшилайди.

Колонналар йирик габаритли тўрларининг қўлланилиши технологик жиҳозларни рационал жойлаштириш ва ишлаб чиқариш майдонини 10% га иқтисод қилиш имконини беради. Бундай биноларни қуриш майда тўрли биноларни қуришга қараганда 3-4% га қиммат бўлади. Шу билан бир қаторда уларни қуришга сарфланадиган солиштирма сарф-харажатлар 6-7% кам бўлади. Бундай биноларда технологик жараёнларни қайта ташкил этиш анча енгил амалга оширилади, чунки жиҳозларни қайта ўрнатиш ва транспорт оқимини ўзгартириш учун катта имконият (кенг майдон) мавжуд бўлади.

Конструкцияларни йириклаштириш ва фазовий конструкцияларга ўтиш орқали конструктив ечимларни такомиллаштиришга эришиш мумкин. Темирбетон заводларида қолиплаш методини қўллаш орқали мақбул ҳажмдаги конструкциялар тайёрланади. Заводда тайёрланган ясси элементлардан йиғма–қуйма конструкциялар яратилади. Бундай конструкцияларга ҳажмли санитар – техник кабиналар, лифт шахталари, тоннелларнинг шахталари, квартира блоклари, саноат бинолари ёпилмаси металл блокларини мисол тариқасида келтириш мумкин.

Қурилишда катта ўлчамли оралиқ ва том ёпиш плиталари ҳамда девор панелларини қўллаш кенг тарқалмоқда.

Лойиҳачилар бир нечта операцияларни автоматлаштириш билан механизациялашган усулда янги конструкцияларни тайёрлаш устида иш олиб боришмоқда. Темирбетон конструкцияларда монтаж учун мўлжалланган илгакларни бошқа мосламалар билан алмаштириш олдинга мақсад қилиб қўйилган. Бу эса йилига 0,3 млн. тонна пўлатни иқтисод қилиш имконини беради.

Лойиҳа ечимлари самарадорлигини ошириш йўналишларидан бири бу тўлиқ йиғиш асосида қурилишни ривожлантиришдан иборатдир.

Лойиҳаларнинг иқтисодий жиҳатдан самара келтиришини ва сифатини яхшилашга типли лойиҳаларни кенг қўллаш, унификацияланган конструкциялар ва габаритли схемалардан фойдаланиш эвазига эришиш мумкин. Қурилиш – монтаж ишларининг 80 % дан ортиқроғи объектларда типли проектлар бўйича бажарилади. Айниқса типли лойиҳалар турар – жой биноларини тиклашда ва қишлоқ қурилишида кенг қўлланилади (95% ортиқроғи). Типли лойиҳалар қўлланиши лойиҳада кўрсатилган материаллар ҳажмини камайтиради, бу эса ўз навбатида лойиҳаларни ишлаб чиқиш муддатини қисқартириш учун шарт – шароит яратади, лойиҳалаш ва илмий – тадқиқот ишларига сарфланадиган маблағларни 30–40% пасайтиради.

Ахамиятли тарздаги иқтисодий самарага қурилиш жараёнида эришилади. Типли лойиҳалар бўйича қуриладиган объектларнинг смета нархи индивидуал лойиҳалар бўйича қуриладиган объектларникига нисбатан 10-15%га арзон бўлади. Бу шу билан тушунтириладики, типли лойиҳалар уларни лойиҳалаш институтларида ишлаб чиқиш жараёнида қурувчилар ва лойиҳоловчилар томонидан кенг муҳокама қилинади, уларда қурилиш ишлаб чиқаришида рационал технологияни таъминлайдиган типли ва стандарт деталлар ҳамда конструкциялар қўлланилади. Кўплаб типли лойиҳалар танловлар орқали қабул қилинади. Турар-жой объектларини типли лойиҳалаштириш ўлчамлари бўйича ҳар хил бўлган квартираларни яратиш, уларни режалаштиришни яхшилаш, умумий фойдаланиш майдонлари (даҳлиз, ошхона ва санитар тугунларнинг майдонлари)ни ошириш, санитар-техник ва ошхона жиҳозларини такомиллаштириш, квартиралар, бинонинг кириш жойлари зинапоя клеткалари ва лифтларни яхши пардозлашга йўналтирилган.

Илғор технология асосида ишлаб чиқарилаётган материаллар ва конструкциялар. Агар қурилиш майдонига корхоналар (заводлар)да масимал даражада пухталик билан тайёрланиб келтирилган йиғма конструкциялар ва деталлардан объектлар тикланса иқтисодий самарадорлик аҳамиятли тарзда ошади. Деталларнинг қониқарсиз сифатда тайёрланиши эса қурилиш-монтаж ишларини бажаришда қўшимча меҳнат сарфини юзага келтиради ва бу эса ишларнинг таннархини оширишга олиб келади.

Пол ва том бўйича ишлар бажариш жараёнида меҳнат сиғимини қисқартириш ва уларнинг сифатини ошириш учун кейинги йилларда том ва оралиқ том ёпмаларининг комплексли плиталари ишлаб чиқарилмоқда.

Конструкция ва деталларнинг заводда тайёрланиш даражасини ошириш қурилишда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларини 4-6%га қисқартириш имконини беради.

Йиғма бетон ва темирбетон конструкцияларни қўллаш билан ишлаб чиқариш ва металл ҳамда ёғочдан тайёрланган конструкциялар ҳажми ортади.

Металл конструкциялар қўлланилиши саноатнинг шундай тармоқларида кенг тарқалганки, бу тармоқларда технологик жараённинг ўзига хос жиҳатларига боғлиқ равишда темирбетон конструкцияларни қуллашга йўл қуйилмаслик талаб этилади, бундай тармоқларга катта динамик юкланганликка эга бўлган металлургия корхоналирини мисол тариқасида келтириш мумкин. Шунингдек, металл конструкциялардан катта оралиқли биноларни қуришда ҳам кенг кўламда фойдаланилади, бундай биноларда темирбетон конструкцияларни қўллаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас (авиация саноатидаги йиғиш цехлари, оралиқли кўприкларни қуришда ва ҳ.к.). Металл конструкцияларнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга уларни ишлаб чиқариш жараёнида юқори мустаҳкамликка эга бўлган пўлатлардан, эгилган профиллардан, кенг тахтали прокатдан, электрпайвандланадиган қувурлардан фойдаланиш билан эришилади.

Самарадор енгил металл конструкцияларни кенг тадбиқ этиш қурилиш объектларини қуриш учун моддий таъминот тузилмасини такомиллаштиришга катта таъсир кўрсатди. Ишлаб чиқарилган конструкцияларнинг тадбиқ этилиши қурилишда бино ва иншоотларни тўлиқ заводда тайёрланган элементлардан комплекс - механизациялашган ҳолда йиғиш жараёнини ташкил этиш имконини берди.

Бундай контрукциялардан қурилган биноларда монтаж қилиш ишларининг меҳнат сиғими 20-25%га қисқаради, деворлар ва том ёпмалари массаси эса 5-7 марта камаяди.

Бино массасининг камайишига асосан темирбетон плиталар ўрнига антикоррозия қопламасига эга бўлган пўлатдан тайёрланган профилли ёпилмаларни қўллаш орқали эришилади. Алюминли қотишмалардан тайёрланган конструкцияларни деразалар табақалари, витражлар, деворбоп осма панеллар, агрессив муҳитли биноларнинг юк кўтарувчи конструкциялари, қурилиш учун суюқликларни сақлашга мўлжалланган сиғимли идишлар ясаш ва шу кабилар учун қўллаш анча мақсадга мувофиқдир. Транспорт магистралларидан олисда жойлашган қурилиш объектларини тиклашда уларнинг қўлланилиши айниқса катта самара беради.

Қурилишда алюминли қотишмалардан тайёрланган конструкциялар қўлланиши фуқаро ва саноат қурилиши объектлари сифатини яхшилашда кенг истиқболга эгадир ва фасадлар умрбоқийлиги ҳамда уларнинг эстетик сифатини оширишга хизмат қилади.

Асбоцемент буюмлар иккинчи жаҳон урушидан олдинги беш йилликдан буён қўлланилиб келинмоқда. Асбоцемент деталлар енгил, сув ўтказмайдиган, оловбардош ва узоқ муддатга жидайдиган бўлиб, улардан буюмлар тайёрлаш учун катта меҳнат сарфи ва кўп маблағ талаб қилинмайди. Асбоцементдан тайёрланган ташқи девор панеллари темирбетондан тайёрланган худди шундай конструкциялардан 5 марта енгилдир.

Асбоцемент саноатининг асосий вазифаси – йирик ўлчамли (узунлиги 3 метр ва ундан юқори бўлган) зичланган ясси ва тўлқинсимон том ёпмалари (шифер) ишлаб чиқариш ҳажмини анча ошириш, асбоцемент панеллар ва плиталар ҳамда рангли асбоцемент том ёпмалари ишлаб чиқаришни ташкил этишдан иборатдир.

Асбоцемент конструкциялар қишлоқ қурилишида ҳам кенг қўлланилмоқда.

Ёғоч конструкциялар мамлакатнинг ўрмонли ҳудудларида, юкларни ташишда узоқ қишлоқларда қурилиш объектларини тиклашда, кимёвий агрессив муҳитга эга бўлган саноат биноларини барпо этишда, кўприкли ўтиш жойлар, томоша ва кўргазма заллар, спорт иншоотлари, ёпиқ бозорлар ва павильонларни қуришда кенг кўламда қўлланади.

Фан ва технология тараққиёти замонавий даражаси ёғоч конструкцияларнинг юқори конструктив сифати, уларнинг массасини камайтириш, кимёвий бардошлигини ошириш, умрбоқийлиги (узоқ муддутга чидамлилиги) ва олов бардошлигини таъминлаш имконини беради.

Елимлаб тайёрланадиган ёғоч конструкциялардан фойдаланиш янги имкониятларни очмоқда. Қишлоқ ишлаб чиқариш қурилишида бу конструкциялар аркали, балкали ва рамали конструкциялар, тўсувчи конструкцияларни ўрнатиш учун фойдаланиладиган йиғма панеллар сифатида қўлланилади. Саноат қурилишида оралиғи 12 – 18 метр бўлган елимлаб тайёрланадиган ва фанераларни елимлаш орқали ясаладиган тўсинлар, 25 – 30 метр оралиқли аркалар ва фанераларни елимлаш орқали тайёрланадиган панеллар биноларнинг тўсувчи конструкциялари учун самарали қўлланилади. Жамоат бинолари ва спорт – томоша иншоотларини ёпишда катта оралиқли аркали конструкциялардан фойдаланиш юқори самарадор ва кенг истиқболга эгадир. Ёғочдан ишланадиган том ёпмалар темирбетон том ёпмаларидан 5 марта енгилдир. Ёғоч том ёпмалари нархи темирбетон том ёпмалари нархидан 30-40%га арзон бўлади.

Пардозлаш материаллари. Кейинги йилларда пардозлаш ишларини индустдирлаш соҳасида шахдам қадамлар қўйилди – синтетик материаллар асосидаги ўрамли ва плитка материаллар кенг қўлланилмоқда, ёғоч қипиқларидан тайёрланган ва ёғоч толали плиталар ҳам кенг тадбиқ қилина бошланди.

Плиталар ва ўрамли материалларнинг қурилишга тадбиқ этилиши пардозлаш ишлари сифатини яхшилади ва пардозлаш ишлари характерини тубдан ўзгартирди. Полларни қоплаш, деворларни пардозлаш, пардеворлар учун бу материаллардан фойдаланиш биноларни монтаж қилиш методлари ва монтаждан кейинги ҳамда пардозлаш ишлари оарасидаги номувофиқликни бартараф этди.

Ўсиб бораётган ҳажмга эга бўлган йиғма конструкцияларни чиқариш кўплаб қурилаётган объектларда йиғма қурилишга ўтиш, машиналар ёрдамида бино ва иншоотларни тайёр конструкциялардан тиклаш имконини берди. Қурилиш майдонлари аста-секинлик билан конвейерли қурилиш майдонига айланмоқда, уларда заводларда юқори даражада тайёрланган йирик ўлчамли тугунлар ва деталларнинг монтаж қилиниши орқали бинолар ва иншоотлар тикланади. Технологиклиги бўйича қурилиш янада катта мавқеда йирик саноат корхоналари билан узвий боғланишга эга бўлмоқда.

 

 

                                    Назорат саволлари

 

  1. Қурилишда лойиҳалаштириш мақсади ва вазифалари нималардан

    иборат.

  1. Лойиҳалаш босқичлари ва лойиҳалаштириш ҳужжатларини

    мазмунини  тушунтириб беринг.

  1. Лойиҳа ечимлари иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услубларини

    айтинг.

  1. Лойиҳа ечимлари иқтисодий самарадорлигини оширишнинг асосий

    йўналишлари нималардан иборат.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

V БОБ.  КОРХОНА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ СУБЪЕКТИ

СИФАТИДА

 

                                  5.1. Тадбиркорлик ва корхона

 

Мамлакатда бозор иқтисодиёти муносабатлари ривожланаётган бир шароитда жамият олдида турган масалалар ичида тадбиркорлик иқтисодий фаолиятнинг фаол шакли сифатида муҳим ўрин эгаллайди.

Тадбиркорлик деганда шахслар ва корхоналарнинг ўзаро манфаатдорлигига йўналтирилган харакатлари ва мулкий масъуллиги асосида амалга ошириладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг ташаббускор мустақил хўжалик фаолияти тушунилади.

Тадбиркорлик координация, бозор ва рақобат орқали ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш механизмларини яратади, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида алоқалар ўрнатади. Тадбиркорлик фаолияти ижтимоий омиллар (ўз аҳволини яхшилаш бўйича изланишлар олиб бориш) билан ҳам шарт-шароитланади.

Тадбиркорлик фаолияти деганда кетма-кет ёки параллел равишда амалга ошириладиган келишувлар жамланмаси тушунилади, бу келишувлардан ҳар бири пухта аниқланган вақт оралиқлари билан чегараланади.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари: мамлакат фуқаролари, хорижий давлат фуқаролари ва бирлашган ҳамкорлар бўлиши мумкин.

Фуқаролар юридик шахслар ташкил этмасдан, давлат рўйхатидан ўтказилган моментдан бошлаб якка тадбиркор сифатида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин. Бирлашган ҳамкорлар тадбиркорлик субъектлари сифатида турли хўжалик бирлашмалари шаклида ўзларининг хусусий ва қонуний асосда тўплаган мулкидан фойдаланган ҳолатда майдонга чиқишлари мумкин.

Тадбиркорнинг расмий мақоми жисмоний шахсни ёлланган меҳнатсиз якка тадбиркорлик иштирокчиси сифатида ёки қонун орқали аниқланадиган рамкада жалб қилинган ёлланма меҳнат билан корхона сифатида юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин кучга киради.

Тадбиркорлик фаолияти субъекти қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • муассаса, корхона тузиш ва қайта ташкил этиш, шунингдек, корхона мулк эгаси билан шартнома тузиш, банк муассасаларида ҳисоб рақамлари очиш, ҳамма турдаги ҳисоб, кредит ва кассали операцияларни амалга ошириш йўли билан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва юргизиш;
  • молиявий маблағлар, интеллектуал мулк объектлари, фуқаролар ва юридик шахслар мулклари ҳамда алоҳида мулкий ҳуқуқларни шартномали асосда жалб қилиш ва улардан фойдаланиш;
  • ишлаб чиқариш дастурини шакллантириш, етказиб берувчилар ва ўз маҳсулоти истеъмолчиларини танлаш, маҳсулотга нарх қўйишни мустақил равишда шакллантириш ва амалга ошириш;
  • ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, валюта операцияларини олиб бориш;
  • корхонани бошқариш бўйича маъмурий-тартиблаш фаолиятини амалга ошириш;
  • корхона номидан ёки амалдаги қонунлар ва корхона уставига мувофиқ ишчиларни ёллаш (ишга қабул қилиш) ва ишдан озод этиш;
  • қонунчилик, корхона шартномаси ва уставига мувофиқ солиқларни тўлагандан кейин ва бошқа мажбурий тўловларни амалга оширгандан сўнг корхона тадбиркорлик фаолияти орқали эришилган фойда ўстида эркин иш юритиш;
  • давлат ижтимоий таъминот тизимлари, тиббий ва ижтимоий суғурта хизматларидан фойдаланиш;
  • тадбиркорлар иттифоқлари, ассоциациялари ва бошқа бирлашмаларини ташкил этиш;
  • қонунда белгиланган тартибда фуқаролар, юридик шахслар, бошқарув органлари ҳаракатларини судда (арбитражда) қайта кўриш.

Шу билан биргаликда қонун бир вақтнинг ўзида тадбиркорнинг бурчларини ҳам аниқлаб беради.

Тадбиркорнинг бурчлари:

- Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва тадбиркор томонидан тузилган шартномалар, жумладан корхона мулк эгаси билан тузилган шартномалардан келиб чиқадиган бурчларни бажариш;

-қонунчиликка мувофиқ мустақил равишда ёки корхона номидан фуқароларни ёллаш бўйича ишчилар ёки ташкилотлар билан меҳнат шартномалари тузиш;

- тузилган шартномага мувофиқ корхонанинг молиявий ҳолати (аҳволи) га боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳамма ишчи-ходимлар билан ҳисоб-китоб қилиш;

- қонунчилик  ва жамоа шартномасига мувофиқ ёлланма асосда ишлаётган фуқаролар учун ижтимоий, тиббий ва бошқа турдаги мажбурий суғурталарни амалга ошириш;

-ногиронлар ва ишлаш қобилияти (ишлаш имконияти) чегараланган шахсларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари қарорларини бажариш;

-корхона даромадлари ҳақидаги декларацияни ўз вақтида тақдим этиш ва қонунда белигилан солиқларни кўрсатилган тартиб ва ўлчамда ўз вақтида тўлаб бориш;

-кредиторлар олдида мажбурият ва бурчларни ижро этишнинг имкони бўлмаган вазиятда корхонанинг банкротлиги ҳақида ариза (хабар) бериш.

Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишнинг асосий шакли - бу корхонадир.

Корхона – бу бозор иқтисодиётида амал қилувчи, эҳтиёжбоп (талаб қилинаётган) маҳсулотни ишлаб чиқариш, ижтимоий эҳтиёжларни қониқтириш мақсадида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш ва фойда олиш учун моддий ва ахборот ресурслардан фойдаланишга асосланган хўжалик юритувчи субъектдир. Корхона ўз фаолиятини амалга ошириш учун мулчилик ёки тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида унга тегишли бўлган мулчиликни шакллантиради. Қуйида кўрсатилганлар корхона мулки манбалари деб ҳисобланади: муассисларнинг пул ва моддий жамғармалари; маҳсулот сотилишидан, ишлар ва хизматлардан келадиган даромадлар; қимматли қоғозлар, капитал қўйилма (ажратма)лар, турли даражадаги буюджетлардан тушадиган даромадлар; акциялар, танловлар, аукцион, тендер ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар орқали давлат корхоналари мулкларини сотиб олиш, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига биноан турли-туман товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш ва тақсимлаш, тарқатиш бўйича бир ёки бир нечта специфик функцияларни бажарадиган завод, фабрика, комбинат ва бошқа шу каби шаклдаги ташкилотлар ёки муассасалар корхоналар деб тан олинади.

Тузилмаси бўйича корхоналар хўжалик юритиш ёки оператив бошқаришда асосланган мулкка эгалик қилади ва ўзининг мажбуриятлари бўйича бу мулкчиликка жавоб беради, ўз номидан мулкий ва шахсий, номулкий ҳуқуқларга эга бўлади, жавобгарликни ўз бўйнига олади, судда ҳақиқий мулк эгаси ва жавобгар шахс сифатида иштирок этади.

Корхонани ҳар хил параметрлар бўйича синфлаштириш мумкин:

тармоқли мулклар бўйича:

а) моддий ишлаб чиқариш соҳаси ёки тармоғи (саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги);

б) ноишлаб чиқариш соҳаси тармоқлари (турар-жой - коммунал хўжалиги, транспорт, алоқа ва ҳ.к.);

в) аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳалари (соғлиқни сақлаш, фан, маданият ва санъат, маданий-маиший соҳа, мудофа ва ш.ў.);

сонли параметрлар бўйича:

а) кичик корхоналар ёки кичик бизнес – 100 кишигача;

б) ўрта корхоналар ёки ўрта бизнес – 500 кишигача;

в) йирик корхоналар ёки йирик бизнес – 500 кишидан ортиқ;

сифат параметрлари бўйича:

а) мулкчилик тури (хусусий, қўшма, давлат, муниципиал, диний, кооператив);

б) чиқарилаётган маҳсулот ҳажми ва ассортименти (турлари);

в) тадбиркорлик фаолияти ташкилий-ҳуқуқий шакллари.

 

5.2. Турли қурилиш корхоналарини шакллантириш ва улар фаолиятининг асосий жиҳатлари

 

Қурилиш корхонаси бошқа хўжалик юритувчи субъектлар сингари кўп жиҳатдан мустақил равишда ўз фаолияти мақсад ва вазифаларини аниқлайди ва шакллантиради, ривожланиш тактикаси ва стратегиясини ишлаб чиқади, молиявий воситаларни қидиради, меҳнат жамоасини шакллантиради, бошқаришнинг ташкилий тузилмасини яратиш, ўзига қарашли ташкилотлар ва бўлимларнинг фаолиятини тартиблаш, ижтимоий кучланиш ҳолатини пасайтиришда кўплаб ташкилий масалаларни ҳал этади.

Қурилиш корхонаси, аввалом бор, ташкил этилаётган вақтда ўзи танлаган ташкилий – ҳуқуқий шакл ҳамда жорий вақт ва келгуси фаолиятини аниқловчи конкрет мақсад ва вазифалари билан тавсифланади.

Қурилиш тармоғи корхоналари бозор иқтисодиётининг қуйидаги принципларидан фойдаланади: тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги, тўлиқ мустақил хўжалик юритиши, хусусий мулк бўйича мулкчиликнинг турли шаклларидан фойдаланиш; эркин нархлар (давлат томонидан алоҳида тартибланадиган ва назорат қилинадиган нархлардан ташқари) бўйича ишлаш; фаолиятнинг антимонополлиги; ички бозорнинг очиқлиги (ташқи бозорларга чиқишнинг эркинлиги); хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги шартномавий шакллар.

Хўжалик юритишнинг янги шароитларида қурилиш корхоналари тактика ва стратегиясини танлаш қуйидаги ҳолатлар билан шарт – шароитланади: буюртмачиларнинг қурилиш маҳсулоти билан етарли даражада таъминланмаганлиги; қурилиш-монтаж ишлари қимматлашувига ва қурилиш объектларини тиклаш муддати чўзилишига олиб келувчи сабаблар - қурилиш материаллари, конструкциялари, энергия, транспорт ва бошқа хизматлар нархларининг ўсиши.

Қурилиш корхонаси бошқариш стратегияси рўйхатга олинган корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва давлат томонидан тартибловчи қандай ричагларнинг унга кўсатадиган таъсирига боғлиқ бўлади.

Ўзбекистонда барча корхоналар ўз фаолияти мақсадига кўра тижорат ва нотижорат корхоналарига бўлинади.

Нотижорат корхоналарининг тижорат корхоналаридан фарқи шундаки, тижорат корхоналарида фойдани тарқатиш унинг асосий мақсади эмас ва фойда иштирокчилар ўртасида тақсимланмайди. Нотижорат корхоналарига қуйидагилар: турли жамғармалар, кенгашлар, жамоат ва диний ташкилотлар, истеъмолчи кооперативлар киради (5.1. - расм).

 

Тижорат корхоналари

Хўжалик ўртоқликлари ва

жамиятлар

Қурилиш (ишлаб чиқариш) кооперативлари

Тўлиқ ўртоқлик хўжалиги

Давлат ва муниципал унитар корхоналар

Ишончга асосланган ўртоқлик хўжалиги

Масъулиятли чекланган жамият

 

Қўшимча масъулиятли жамият

Акционерлик жамияти

 

           5.1. - расм. Қурилиш корхонаси туркумланиши 

 

Агар корхона давлат ёки муниципиал хусусий мулк базасига унитар корхона кўринишида асосланган бўлса, у ҳолда мулк эгаси ўз-ўзини бошқариш шаклидан фойдаланади. Хусусий мулк эгаси бир киши бўлган ҳолда ҳам ўз-ўзини бошқариш шаклидан фойдаланади.

Мулкчиликнинг аралаш шаклида ёки мулк эгаларининг сони кўп бўлганда ташкилотни бошқаришнинг энг мураккаб тузилмаси шаклланади, масалан бунга очиқ турдаги акционерлик жамиятини мисол тариқасида келтириш мумкин.

Қурилиш ташкилоти қурилиш (ишлаб чиқариш) кооперативи шаклида рўйхатдан ўтказилганда ва фаолият юритганда меҳнат жамоасида ўз – ўзини бошқариш шакли амалга оширилади.

Хўжалик юритишнинг замонавий шароитларида ўз-ўзини бошқариш шакли билан бир қаторда мулчилик бошқарув шакли ҳам кенг тарқалган. Ўз-ўзини бошқаришда тадбиркор, менежмент ва меҳнат жамоасининг функцияси мулк эгаси томонидан тўлиқ ҳажмда концентрация қилинади. Тадбиркорнинг асосий бошқарув функциялари капитални мулк эгаси (мулкдор)дан ажратиш натижасида юзага келади ва бундай вазиятда тадбиркор мулк эгаси ҳамда бошқарувчи сифатида намоён бўлади. Ресурслар, капитал ва меҳнатни бирлаштириш амалга оширилади. Тадбиркор якка ўзи ўзининг маблағлари, вақти, меҳнати ва обрў-эътибори билан ҳаракат қилади (хавф-хатарга қўл уради). Менежер функцияси одамларни бошқариш бўйича ўзининг профессионал билимларидан фойдалана олиши билан белгиланади.

Аралаш мулк ва фақат мулкнинг хусусий шаклига эга бўлган корхоналарда меҳнат жамоасини бошқариш мураккаб бўлмайди. Бу бошқарув меҳнат келишуви (шартнома, конракт)ни ўзига қамраб олади. Бошқарув – бу кун тартиби, меҳнат таътилларини режалаштириш, раҳбатлантириш ва меҳнат жамоаси хавфсизлигини таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш, маҳсулот сифатини назорат қилиш демакдир. Меҳнат жамоаси ўз-ўзини бошқаришида ҳам амалда айнан хусусий мулкчиликни бошқаришдаги функциялардан фойдаланилади.

Давлат томонидан тартибга солиш, назорат қилиш. Бу тегишли ричаглар ва манфаатлар – солиқлар, имтиёзлар (енгилликлар) ва турли таъқиқлашлардан фойдаланилган ҳолда ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий ва ижтимоий шаклларда намоён этилади. Бевосита (тўғридан – тўғри) давлат томонидан тартиблаш қурилиш ташкилотлари иш ҳолатига таъсир кўрсатадиган меъёрий актлар, ҳолатлар ва тадбирлар ишлаб чиқилиши ва функциаллашувида ўз аксини топади.

Билвосита давлат томонидан тартиблаш эса солиқ, молия-кредит, амортизация ва нарх-наво сиёсатининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида намоён бўлади. Бевосита ва билвосита давлат томонидан тартиблашда ҳамма ишчи-ходимлар ҳаёти ва фаолиятидаги манфаатларни ифода этувчи ижтимоий спектрга тегишли бўлган савол ҳамда масалалар ўз долзарблигини ҳеч ҳам йўқотмайди.

 

 

 

 

 

                                    Назорат саволлари

 

  1. “Корхона” ва “Тадбиркорлик фаолияти” тушунчаларининг мазмун-

    моҳиятини тушунтириб беринг.

  1. Тадбикорлик фаолиятининг асосий шаклларини айтинг.
  2. Қурилиш корхоналари туркумланиши ва улар фаолиятининг асосий

    жиҳатлари нималардан иборат? 

  1. Тижорат ва нотижорат ташкилотлари фарқи нимада?
  2. Қурилиш корхонаси фаолиятини амалга оширишда қайси бозор

     иқтисодиёти тамойилларидан фойдалнилади? 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

VI БОБ.  ҚУРИЛИШ МОДДИЙ – ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИ

 

6.1. Бозор шароитида қурилиш моддий–техника таъминоти

 

Бозор шароитларида қурилиш моддий – техника таъминоти тизими саноат ва қурилиш индустрияси, транспорт ва энергетика ташкилотлари, илмий – текшириш, лойиҳа, ўқув ва бошқа муассасалар, хўжаликларнинг тармоқларига қаратилган бўлади. У қурилиш комплексини зарур бўлган моддий – техника ресурслари билан таъминлашга йўналтирилган.

Қурилиш материалларининг товарлар бозоридаги вазиятини умумий ҳолда баҳолаш билан шундай тўхтамга келиш мумкинки, корхоналар ва ташкилотлар қонунда кўрсатилган етарли даражадаги эркин тадбиркорлик фаолиятини тавсифлайдиган шароитларда ишлайдилар: улар бошқариш ва давлат ҳокимияти тузилмаларига нисбатан зарур бўлган хўжалик мустақиллигига эгадирлар, амалда барча ресурсларга эркин ҳолатда ёндашиш имкониятларига эга бўлиб, савдо-сотиқ ва хўжалик юритишда амалга ошириладиган операцияларда контрагентларни танлашда мутлақо эркиндирлар, олинадиган даромадни мустақил равишда тақсимлашлари ва ишлатишлари мумкин (ўзининг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда), максимал фойда олиш мақсадида ўзининг фаолият йўналишларини эркин тарзда танлайдилар. Мавжуд бўлган ишлаб чиқариш қуввати ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳажми умуман олганда бу бозордаги талаб –эҳтиёжларни тўлиқ қондиради. Хўжалик юритишнинг янги тизимига ўтиш туфайли қурилиш тармоғи учун материаллар танқислиги ўтмишда қолиб кетди.

Қурилиш моддий – техника ресурслари ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва табиий ресурсларга бўлинади:

  • қурилиш ишлаб чиқаришини талаб этилган сифат ва сонда зарур бўлган ресур турлари билан ўз вақтида таъминлаш;
  • ресурслардан фойдаланиш даражасини яхшилаш: меҳнат унумдорлиги ва фонд қайтармаси ошириш, қурилиш жараёни ритмийлигини таъминлаш, айланма маблағлар айланиш вақтини қисқартириш, иккиламчи ресурслардан тўлиқ фойдаланиш, инвестиция ва бошқа кўрсаткичлар самарадорлигини ошириш;
  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳамда бино ва иншоотлар рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш учун ўз ташкилотида ва рақобатчи ташкилотлардаги қурилиш ишлаб чиқаришининг ташкилий – техник ҳолатини ва қурилиш – монтаж ишлари (хизматлари)нинг сифатини таҳлил қилиш.

Қурилиш ташкилотида юқорида кўрсатилган мақсадларга эришиш учун қуйида кўрсатилган ишларни доимий равишда бажариш талаб этилади:

  1. Бозорда қурилиш материаллари, конструкциялари, буюмлари, яримфабрикатлар ва бошқа маҳсулотларни етказиб берувчилар (хизматлар) бўйича маркетинг изланишларини олиб бориш. Етказиб берувчиларни танлаш қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда тавсия этилади: етказиб берувчининг лицензия ва ушбу соҳада етарлича тажрибага эга эканлигини аниқлаш, ишлаб чиқаришнинг юқори ташкилий – техник ҳолатдалиги, ишнинг ишончлилиги ва фойда келтирувчанлиги, ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларининг рақобатбардошлигини ошириш, улар нархларининг ҳаммабоплиги, уларни етказиб бериш схемасининг соддалиги ва турғунлиги;
  2. Конкрет моддий-техника ресурсларига бўлган эҳтиёжларни

      меъёрлаштириш;

  1. Моддий – техник ресурслар сарфи меъёрлари ва меъёрий ҳужжатларини камайтириш бўйича ташкилий-техник тадбирлар ишлаб чиқиш.
  2. Қурилиш ишлаб чиқаришини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш каналлари ва шаклларини излаб топиш.
  3. Моддий материаллар балансини (мувозанат, турғунлик ҳолатини) ишлаб чиқиш.
  4. Қурилиш ишлаб чиқариши моддий – техника таъминотини режалаштириш.
  5. Иш жойларини қурилиш материаллари, конструкциялари, буюмлари, яримфабрикатлар ва бошқа материаллар билан таъминлашни ташкил этиш.
  6. Моддий – техник ресурслардан фойдаланишни ҳисоблаш ва назорат қилиш.
  7. Қурилиш ишлаб чиқаришидаги чиқиндиларни йиғиш ва уларни қайта ишлашни ташкил этиш.
  8. Моддий – техника ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш.
  9. Моддий – техника ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш бўйича олиб бориладиган ишларни рағбатлантириш.

Бу функцияларга боғлиқ равишда қурилиш ишлаб чиқариши моддий – техника таъминоти (МТТ)нинг тегишли хизмат кўрсатиш бўлимлари аниқланган.

Уларга қуйидагилар тегишлидир:

  • моддий – техника таъминоти хизмати, бу хизмат ишлаб чиқариш жараёни учун хом-ашё, яримфабрикатлар, бутловчи деталларни ўз вақтида етказишни таъминлаш ва тартибга солиш билан шуғулланади. Бундан ташқари таъминот ва сотиш бўлимлари хўжалик шартномалари асосида ўрнатилган хизматларни номенклатура ва ўз муддатида ҳамда белгиланган ҳажмда бажарилшини ҳам таъминлайди;
  • материаллар, ёқилғи, хом-ашё ва тайёр маҳсулотларни жойлаштириш ва сақлаш хизмати, бу хизмат омборхона билан таъминланган бўлиб, таъминот ва сотиш тизими моддий – техника базаси деб ҳисобланади;
  • тайёр маҳсулотларни комплектлаштириш бўйича ишлаб чиқариш – технологик хизмат айниқса муҳим аҳамият касб этади, чунки бино ва иншоотларни тиклаш йиғма элементларни календар график бўйича қатъий равишда етказиб беришни талаб этади. Шунинг учун ишлаб чиқариш - технологик комплектлаштириш хизмати қурилиш ташкилоти билан келишилган буюмлар ва конструкцияларни қаътий равишда суткали ва соатли график бўйича белгиланган муддатларда маълум миқдорда, номенклатура бўйича етказишни таъминлайди;
  • асбоб – ускуна хўжалиги ва технологик жиҳозлар таъминоти хизмати. Бу хизмат бўлими ишлаб чиқаришни асбоб –ускуна, мосламалар, технологик жиҳозлар, юқори сифатли қолиплар билан таъминлайди. Юқорида кўрсатилганлар билан таъминланганлик илғор технологияни, кўп меҳнат талаб қиладиган ишларни механизациялашни муваффақиятли тадбиқ этишни олдиндан аниқлаб беради.
  • таъмирлаш – механик ишлаб чиқариш хизмати, бу хизмат вазифаси катта ва мураккаб парк жиҳозлари, машиналар ишчи ҳолатини таъмирлаш ва модернизациялаш орқали таъминлашдан иборат. Қурилиш ташкилоти иши натижалари бу хизмат бўлимининг пухта ишлаши билан кенг маънода аниқланади;
  • транспорт жараёнлари хизмати, бу бўлим қурилиш майдони ичида ва унинг атрофидаги ташқи майдонда ишлаб чиқариш жараёнининг бир маъромда олиб борилиши учун зарур бўлган катта массали юкларни кўчиришни таъминлайди. Айниқса алоҳида жараёнларни ягона ишлаб чиқариш тизимига боғловчи технологик транспорт аниқ ва ритмик ишни талаб этади.

 

6.2. Моддий – техника ресурслари етказилишини ташкил этиш

 

Бозор иқтисодиёти шароитларида қурилиш ташкилоти бозор орқали сотиб олиш борасида истеъмолчи сифатида ва сотиш бозори орқали эса ишлаб чиқарувчи сифатида кўплаб корхоналар билан боғланган бўлади. Қурилишни моддий - техник таъминлаш (МТТ) турли етказувчи ташкилот ва корхоналар билан бевосита (тўғридан-тўғри) тузилган шартномалар асосида олиб борилади. Бу етказувчи ташкилотлар моддий – техника таъминоти таркибига киради, бу таъминот қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • давлат эҳтиёжлари учун моддий - техник ресурларини етказиб бериш;
  • технологик жиҳозлар, қурилиш материаллари, конструкциялари, буюмлари, ярим фабрикатлар билан улгуржи савдо қилиш;
  • юқорида кўрсатилган ресурслар билан қурилиш биржалари, савдо-сотиқ уйлари ва воситачи корхоналар орқали савдо –сотиқ қилиш.

Қурилиш ишлаб чиқариши технологияси ва ташкилиётининг илғор шакллари қурилиш монтаж ишларини моддий – техник ресурслар билан комплектли ҳолатда ва ўз вақтида таъминлаш шартлари қатъий бажарилишини талаб этади. Ушбу вазифанинг бажарилиши ишлаб чиқариш – технологик комплектлаштириш бошқармаси (ИТКБ) зиммасига юклатилади.

ИТКБ бош вазифаси маьтериаллар ва деталларни тайёрлаш (тахт қилиш), яримфабрикатлар ва конструкцияларни тайёрлаш ҳамда уларни комплектли ҳолатда бажарилаётган қурилиш – монтаж ишлари графиги бўйича қурилиш майдонига ўз вақтида етказиб беришдан иборатдир. ИТКБ ташкилотларининг шакллари турлича бўлиб, улар объектлар қурилиши спецификаси, уларнинг ҳудудий жойлашуви, иш турлари ва ҳажмлари ҳамда бошқа конкрет шарт-шароитларга боғлиқ бўлади. ИТКБ трест топшириғига биноан қурилиш-монтаж ишларининг режалаштирилган ҳажмларини бажариш учун зарур бўлган моддий ресурслар буюртмачиси сифатида ва транспорт таъминоти ташкилотлари билан шартнома асосида муносабатда бўлиш учун майдонга чиқади.

ИТКБ функциясига трест манзилига тушадиган моддий ресурсларни қабул қилиб олиш, уларни жойлаштириш ва сақлаш, типли бўлмаган деталлар ва конструкцияларни тайёрлаш, келиб тушган материалларни юқори даражадаги технологик тайёр ҳолатда сақлаш ва комплектларни қурилиш майдонига ўз вақтида етказиб бериш киради. Ишлаб чиқариш – технологик комплектлаштириш бошқармаси ўз фаолиятини хўжалик шартномалари асосида олиб боради.

 

6.3. Моддий – техника ресурслари таъминоти шакллари

 ва методлари ҳамда уларнинг самарадорлиги

 

Қурилиш ишлаб чиқариши бўйича хизмат кўрсатишга оид бўлган барча ташкилий савол ва масалаларни тизимли ҳамда комплексли ишлаб чиқиш тақоза этилади, чунки ишлаб чиқарилаётган маҳсулот – бино ва иншоотлар (хизматлар) рақобатбардошлиги қурилиш майдонига келиб тушадиган конструкциялар, буюмлар ва бошқа материаллар, энергетик ресурслар, технологик жиҳозларнинг сифатига боғлиқ бўлади.

Қурилиш ишлаб чиқариши бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотларга қуйидагилар киради: моддий - техника таъминоти, энергетик, таъмирлаш, транспорт ва омборхона хўжалиги ва сифатни назорат қилишни. Бу жараённинг асосий вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • моддий – техника ресурслари билан таъминлаш тизимида ва менежмент тизими доирасида қаралаётган ишлаб чиқаришни аниқлаш;
  • қаралаётган қурилиш ишлаб чиқариш фаолияти мақсадларини аниқлаш;
  • масадларга эришиш бўйича бажарилиши лозим бўлган топшириқлар ва ишларни шакллантириш;
  • моддий – техника ресурслари таъминоти хизмати тузилмасини ишлаб чиқиш ва унинг функцияларини аниқлаш;
  • яратилаётган хизмат кўрсатиш бўлими фаолияти омиллари ва кўрсаткичларини аниқлаш;
  • менежмент бўйича илғор ёндашувларни қўллаган ҳолда моддий – техника ресурслари билан таъминлаш хизмати ишининг тактик, стратегик ҳамда оператив режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • режаларнинг бажарилиш мотивациясини ва назоратини таъминлаш;
  • хизмат кўрсатиш бўлими таомонидан бажариладиган ишлар самарадорлигини таҳлил қилиш.

Қурилиш мажмуасида замонавий шароитларда ресурслар билан таъминлашнинг қуйидаги шакллари (методлари) кенг тарқалган:

-  товар – хом-ашё биржаси орқали;

- вевосита алоқада бўлиш (тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали);

- аукционлар, танловлар;

- ҳомийлик;

- хусусий ишлаб чиқариш ва бошқалар.

Моддий – техника ресурслари билан  таъминлашнинг конкрет шаклини қурилиш ташкилоти уларнинг ўзига хос жиҳатлари, уларни олишнинг давомийлиги (муддати), берилган таклифлар сони, ҳамда русурлар сифати ва нархи ҳамда бошқа омиллардан келиб чиққан ҳолда танлайди. Қурилиш ишлаб чиқаришини ресурслар билан таъминлаш шаклини аниқлашда етказувчининг ишончлилиги ҳамда ишлаб чиқарилаётган конструкциялар, буюмлар ва бошқа материаллар рақобатбардошлик даражасини аниқлаш тақоза этилади. Етказувчилар билан контрактлар (шартномалар) тузишда ушбу шартномалар (контрактлар)да миқдорий ва сифат кўрсаткичлари, етказиб беришнинг конкрет шакллари, муддатлари, санкциялари ва бошқа талабларни акс эттириш зарурлигини эсда тутиш тақоза этилади.

Моддий – техника таъминоти бу ташкилий алоқалар ва шартномалар асосида ишлаб чиқариш маблағларини етказувчилар ва истеъмолчилар ўртасида бевосита ёки воситачи орқали тақсимлаш шаклидир. У ишлаб чиқариш жамғармаларидан фойдаланиш, қурилиш-монтаж ишлари ритмийлиги, таннарх, меҳнат унумдорлиги, қурилишнинг давомийлигига ва бошқа кўрсаткичларга бевосита таъсир кўрсатиш билан аҳамиятли тарзда ишлаб чиқаришнинг натижавийлигини олдиндан аниқлаб беради.

 

6.4. Қурилиш моддий – техника таъминотини

ташкил этиш тизимида логистика

 

Қурилиш комплексини бутун ҳолатда ва уни ташкил этувчи компонентларни кўриб чиқиш шундай хулоса чиқариш имконини берадики, унга кўра қурилишни ўзаро боғланган ва ўзаро шарт-шароитланган оқимлар жамламасини ўз таркибига киритувчи тизимга киритиш мумкин. Бу оқимларнинг асосийларига қуйидаги: ахборотлар, моддий – техника ҳамда молия ресурслари ва бошқа оқимлар киради.

Маълумки, бино ва иншоотлар қурилиши муддатларини қисқартириш, мақбул бўлган сарф-харажатлар билан уларнинг сифатларини яхшилаш бўйича зарурий натижаларга эришиш учун биринчи навбатда юқорида кўрастилган ва бошқа иқтисодий оқимларни мақбуллаштириш ва рационизациялаштириш талаб этилади.

Қурилиш ташкилотлари ҳамда қурилиш индустрияси корхоналарида хусусий ва ўз мақсадларига эришиш йўлида жалб этилган ресурслар ҳаракатининг ўзаро боғланган ҳамда ўзаро шарт-шароитланган жараёнларини иқтисодий оқимлар деб ҳисоблаш мумкин.

Қурилишни тизим сифатида биринчи навбатда қурилишни моддий – техника жиҳатдан таъминлаш деб қабул қилиш жоиздир. Ҳар қандай бино ва иншоотни қуриш учун, аввалом бор, етарли миқдорда қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари, хом-ашё ҳамда технологик жиҳозлар зарур бўлади, уларнинг аниқ миқдори қурилиш-монтаж ишлари лойиҳасида кўрсатилади. Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш жараёни бу ресурсларнинг белгиланган ҳажмда, кўрсатилган муддатда ва тегишли сифатда етказилиб берилишини кўзда тутади. Ватанимиз ва хориждаги турли ишлаб чиқаришлар бўйича тўпланган тажриба шунга ўхшаш масалаларни ечишда логистикадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлигини тасдиқлайди.

Терминологик луғатда логистиканинг қуйидаги маъноси ифодаланган. Логистика – хом-ашё ва материалларни ишлаб чиқариш корхонасига еказиш жараёнида ташиш, жойлаштириш ва бошқа моддий ҳамда номоддий операциялар, завод ичида хом-ашё, материаллар, яримфабрикатларни қайта ишлаш, тайёр маҳсулотларни истеъмолчига манфаатлар ва талабларга мувофиқ етказиб бериш, шунингдек, тегишли ахборотларни узатиш, сақлаш ва қайта ишлашни режалаштириш, назорат қилиш ва бошқариш ҳақидаги фандир.

Бунда асосий изланиш объектлари қуйидагилар бўлади: логистик ушлаб қолишлар, ахборот оқими, логистик тизим, логистик функция, логистик занжир, логистик операциялар, материаллар оқими ва бошқалар. Логистика қатор ўзаро боғланган бўлимларни қамраб олади, жумладан таъминот логистикаси, ишлаб чиқариш логистикаси, савдо-сотиқ логистикаси, транспорт логистикаси ва бошқалар. Логистик тизимлар доирасида қурилиш материалларига бўлган эҳтиёжни башорат қилиш ва заҳиралар ҳолатини назорат қилиш, буюртмаларни йиғиш ва қайта ишлаш, логистик занжирда материал оқими кетма-кетлиги ва бўғинларини аниқлашни ўз таркибига киритган қатор масалалар ва уларнинг комплекслари ечилади.

Қурилиш логистика тизимларини логистик тизимларнинг умумий назарияси матнида кўриб чиқиш тақоза этилади.

Оқимларнинг турларига кўра логистик тизимларни қуйидагиларга ажратиш мумкин: материаллар, молиявий, ахборот оқимлари ва меҳнат ресурслари оқимлари.

Материаллар оқимлари логистик тизимлари ёки бошқача қилиб айтганда материаллар логистик оқимлари қурилиш ташкилотлари ва корхоналар (фирмалар) моддий ресурсларини сотиб олишдан тортиб то тайёр маҳсулот (бинолар ва иншоотлар)ни сотишгача бўлган барча ҳаракатларни бирлаштиради.

Молиявий оқимлар логистик тизими (ёки логистик молиявий тизим) ишлаб чиқариш ва қурилиш маҳсулотини сотиш билан боғлиқ бўлган ҳамма молиявий оқимлар ҳаракатларини бирлаштиради.

Ахборотлар оқимлари логистик тизимлари (ёки ахборотлар логистик тизимлари) қурилиш фирмаси оддий ишлаб чиқариш жараёнларини қандай бирлаштирса, ушбу фирма орқали амалга ошириладиган кенгайтирилган ишлаб чиқариш жараёнларини ҳам худди шундай бирлаштиради.

Меҳнат ресурслари оқимларининг логистик тизимлари (ёки меҳнатнинг логистик тизимлари) меҳнат ресурсларини қурилиш фирмасига йўналтиришнинг барча хилма-хиллигини бирлаштиради.

Логистикаларни қурилиш ишлаб чиқариш цикли стадиялари бўйича дифференциялаш билан қуйидаги логистик тизимларни кўриб чиқиш мумкин:

  • савдо - сотиқ логистикаси тизимлари, улар моддий-техника ресурсларини сотиб олиш оқимларини ва қурилиш ишлаб чиқариш-технологик комплектациясини, шунингдек, молиявий, ахборотлар ва меҳнат ресурслари билан бирга борадиган оқимларни ташкил қилиш билан шуғулланади;
  • тадбиркорлик логистикаси (ёки ишлаб чиқариш логистикаси) тизимлари, улар қурилиш индустрияси корхоналари ва қурилиш фирмаларида қурилиш констркуциялари, буюмлари ва бошқа материалларни ишлаб чиқариш жараёнидаги ресурслар оқимини, лойиҳа-конструкторлик, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш ишларини ташкил қилиш билан шуғулланади;
  • тақсимлаш логистикаси тизимлари, улар истеъмолчига тақдим этиладиган тайёр қурилиш маҳсулоти, ишлар ва хизматларнинг оқимларини, шунингдек, бу оқимлар билан бирга борадиган молиявий, ахборотлар ва меҳнат оқимларини ташкил қилиш билан шуғулланди;
  • транспорт–омборхона логистикаси тизимлари, улар қурилиш фирмасида юклар оқимини ва омборхона ички оқимларини ташкил қилиш билан шуғулланади.

Қурилиш фирмаси логистика тизимлари синфланишини бошқа белгилар билан ҳам давом эттириш мумкин, масалан, инвестицион жараёнлар босқичи, қурилиш маҳсулоти ҳаётий цикли босқичлари ва шунга ўхшаш оқимлар билан давом эттириш мумкин.

Агар иқтисодий мустақил субъектлар қанчалик кўп сонда логистика занжирига киритилса, логистика тизимларини шакллантириш жараёнлари шунчалик мураккаб кечади. Бу маънода макрологистик тизимлар микрологистик тизимларга нисбатан анча мураккаб кўринишга эга бўлади. Ташкилий-иқтисодий интеграция характери бўйича макрологистика тизимлари субъектлари вертикаль, горизонталь ва конгломерант тизимларга ажратилади. Логистик фаолият учта асос остида бирлашади: моддий ресурслар бирга борадиган ҳамма техник воситалар ва жиҳозлар жамламаси бўлган техника, тизимлардаги моддий ва номоддий оқимлар ҳаракатлари ҳақидаги статистик ва динамик ахборотлар жамламаси бўлган ахборот, корхона ва тармоқ иқтисодиёти.

Тизимдаги барча моддий ва номоддий оқимларни комплексли бошқариш логистика предметини ташкил этади.

Логистика ишлаб чиқариш соҳасини қандай тарзда қамраб олган бўлса, моддий манфаатлар алмашинуви (моддий-техника таъминоти ва савдо-сотиқ тизими)ни ҳам худди шундай тарзда қамраб олади. У ишлаб чиқариш ва маркетинг, молия ва иқтисодий ҳисоблар ҳамда зарур бўлган ахборотни қайта ишлашни бошқаришнинг ягона тизими фаолиятини яратишга ва назорат қилишга йўналтирилади.

Моддий ресурслардан тугал ҳолатда фойдаланувчи йирик субъектлардан бири сифатида қурилиш комплекси катта миқёсдаги манфаатдорликни кўзлаган ҳолда бу ресурслардан оқилона фойдаланиш орқали уларни қўллашнинг самарадор шаклларини яратади.

Бу масалалар ечимини ресурсларнинг барча турларига қўллаш мумкин ва бунда бу ечим уларнинг ҳар бирида ўз специкасига эга бўлади.

Қурилиш ишларини бажаришда фойдаланиладиган ва конструкцияларни монтаж қилишга мўлжалланган машина ва жиҳозлар учун сотиб олишнинг лизинг шакли анча қулайдир.

Материаллар, қурилиш конструкциялари ва деталлари учун уларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган маблағларни минимиллаштириш мақсадида материаллар оқимини рационизациялаштириш биринчи даражали аҳамият касб этади, бу эса ўз навбатида материаллар оқимини шакллантириш ва улар ҳаракатини бошқаришнинг самарадор илмий қуроли сифатида логистикани қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги ва зарурлигини олдиндан аниқлаб беради.

Қурилиш материаллари бозори ва капитал қурилиш тармоғи ҳозирги вақтда Ўзбекистон хўжалик – иқтисодий комплекси сегментларини ташкил этади, уларда логистик сиёсатни илгари суриш учун етарлича шароитлар яратилган.

Хозирги вақтда қурилиш материаллари бозорида бошқа ишлаб чиқариш маҳсулотлари бозорларига қараганда юқори даражадаги рақобат кузатиляпти.

Қурилиш материаллари саноати ва қурилиш индустрияси корхоналари ишлатилмаётган ишлаб чиқариш қувватларининг катта заҳираларига эга ва уларнинг четки эҳтиёжлар юқори талабларини қониқтира олиш нуқтаи-назаридан келиб чиққан ҳолда кўпчилиги тўлиқ ишга туширилса улар хоридорлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр бўлади.

Инвестицион жараёнда материаллар оқимининг катта қисми қурилиш комплекси ичида шаклланади ва улар ушбу комплекс буғинлари ва бўлимлари ҳаракатларига, улар томонидан танладиган рациональ ечимлар ҳамда уларнинг кетма-кет амалга оширилишига тўлиқ боғлиқ бўлади.

Қурилишдаги материаллар оқими унинг чегарасидан ташқарида бошланади ва у асосий жамғармаларни яратиш (янгилаш, таъмирлаш) жараёнида бу материаллар оқимидан фойдаланиш вақтида якунланади. Саноатда эса материаллар оқими берилган ишлаб чиқаришда тайёр маҳсулотлар яратиш билан якунланмайди, балки унинг ҳаракати айланма жамғармалар элементи сифатида бошқа ишлаб чиқаришга ўтказилади (трансформалаштирилади). Шунинг учун логистикани меҳнат маҳсулотларига қўллаб бўлмайди.

Қурилиш цикли жараёнида пухта ифодаланган бир жинсли бўлмаган маҳсулотга эга бўлиш билан циклнинг ҳар бир стадиясида материаллар таркиби ўзгаради (пойдеворларни қуришда, деворларни тиклашда, том ёпиш ишларини бажаришда, ички пардозлаш ишларини амалга оширишда, инженерлик коммуникацияларини ўтказишда ва ҳ.к.). Шуниг учун қурилиш циклининг ҳар бир босқичи учун унга хос бўлган логистик ечимлар зарур бўлади. Агар саноатда логистик ечим учун маҳсулот йўналтирувчи момент бўлса, қурилишда эса бу қурилиш циклининг босқичи бўлади.

Қурилишда материаллар оқими ишларни ишлаб чиқаришни бир объектдан бошқасига кўчириш билан ёки бир вақтнинг ўзида бир нечта объектларни тиклашда ишлаб чиқариш кучларини ва воситаларини тақсимлаб тарқатиш билан ўзининг йўналишини узлуксиз равишда ўзгартиради. Бундан келиб чиқадики, ишларнии шлаб чиқарувчи (прораб) айнан бир хил материаллардан фойдаланган ҳолда турли логистик ечимларни қўллайди, бу эса бир-бирига ўхшашган бўлган бир қанча шароитларда уларнинг мос тушушини инкор этмайди.

Рациональ логистик ечимларни тузиш, яъни материаллар оқимида иштирок этувчи хўжаликлар фаолияти таркиби ва характерини аниқлаш моддий-техника таъминоти соҳасида самарадор ечимларни қидиришнинг муҳим таркибий қисмини ташкил этади. Аниқ шароитларда логистик занжирни унга савдо воситачиларини киритган ҳолда узайтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Айниқса бу Ўзбекистонда айнан қурилишда кенг ривожланган кичик бизнесни моддий – техника жиҳатдан таъминлаш жараёнига кўпроқ тегишлидир.

Ишлаб чиқариш–технологик комплектация бўлимлари логистик занжирнинг оралиқ бўғини сифатида қурилиш учун жуда хосдир.

Хулоса сифатида қуйидагиларни алоҳида таъкидлаш жуда муҳимдир.

Бозор иқтисодиётига ўтиш қурилиш комплексидаги ўзаро муносабатлар характери ва унинг моддий таъминоти соҳасини ҳам тубдан ўзгартирди. Қурилиш комплекси томонидан қурилиш материалларига бўлган талаблар ва эҳтиёжларнинг ҳолати ва етказувчиларнинг нарх сиёсати қурилиш материаллари бозори конъюктурасининг асосий омилларига айланди. Бозор туридаги иқтисодий шароитларда етказувчилар учун маҳсулотлар сотилишини ташкил этиш, истемолчилар учун эса уларни минимал нархларда харид қилиш бош муаммога айланди.

Қурилиш комплекси (материаллар ресурсларини тугалланган ҳолатда истеъмол қиладиган йирик субъектлар) олдида материаллар ресурсларини харид қилишнинг самарадор шаклларини танлаш ва улардан оқилона фойдаланиш вазифаси туради. Бу вазифаларни ҳал этишда машиналар ва жиҳозлар бўйича лизингни ривожлантириш, материаллар ва қурилиш конструкциялари бўйича эса материаллар оқимини самарали ташкил этиш катта аҳамият касб этади, буни муваффақиятли амалга ошириш эса ўз навбатида моддий таъминот логистик методларини амалиётга қўллаш билан боғлиқдир.

 

 

 

 

 

 

                    

                                 Назорат саволлари

 

  1. Бозор муносабатлари шароитида қурилиш тармоғининг моддий-техник

    таъминоти тизимини тушунтириб беринг.

  1. Қурилиш моддий-техник ресурслари таркибига нималар киради.
  2. Қурилишни моддий-техник ресурслар билан таъминлашнинг шакллари ва

     усулларини айтиб беринг.

  1. Қурилиш моддий-техника таъминотида логистикани ташкил этишнинг

     мақсад ва вазифаларини гапириб беринг.   

  1. Логистик тизимлар деганда нимани тушунасиз?

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

VII БОБ.  ҚУРИЛИШДА  МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ ВА

          МЕҲНАТ  УНУМДОРЛИГИ

 

7.1. Меҳнат ресурслари ва меҳнат унумдорлиги моҳияти

 

Ҳозирги замон шароитларида меҳнатни ташкил этиш ва унинг унумдорлигини оширишга алоҳида эътибор ажратмоқ зарур, чунки улар иқтисодий ўсиш ва тараққиётнинг ягона манбаи деб ҳисобланади. Бироқ кейинги йилларда саноат – ишлаб чиқариш салоҳияти, жумладан иш ўринларининг компенсациялашмаган ҳолда йўқолиш жараёни кескин кучайди. 1991 йилдан бошлаб қатор тармоқларда ишлаб чиқариш қувватларининг йўқолиши янгиларини ишга тушириш сонидан ошиб кетди, янги иш ўринларини яратиш янада қисқармоқда. Бундан ташқари қурилишда биринчи навбатда саноат қурилишининг камайиши эвазига айниқса жисмоний иш ўринлари сони жадал қисқармоқда, яъни мантиқ жуда оддий: маҳсулотлар сотилишининг чегараланиши машғуллик сони камашийига олиб келади, бунинг оқибатида эса жисмоний иш ўринлари уларнинг зарур бўлмай қолганлиги туфайли қисқаради.

Шуни таъкидлаш жоизки, юзага келган иқтисодий вазиятда меҳнат самарадорлигини ўстириш муаммоси энг мураккаб масалалардан бири бўлиб қолаверади, лекин уни ечиш билан ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини қуришга муваффақиятли эришиш мумкин. Муаммони ечишнинг мумкин бўлган механизми шундан иборатки, бунда миллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилган молия-кредит ва экспорт-импорт сиёсатини олиб бориш, жамғарма ва инвестициялашга бўлган реал манфаатларнинг ҳаракатланиши учун шарт-шароитлар яратиш, имкониятлар ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда мулкни давлат тасарруфидан чиқаришни амалга ошириш, мамлакатда тўпланган интеллектуал ва меҳнат салоҳиятига оқилона ёндашиш зарур бўлади.

Юзага келган вазият корхона ишчи-ходимлари сингари давлат органлари томонидан ҳам меҳнат унумдорлигини оширишга йўналтирилган кардиналь чора – тадбирларни амалга оширишни талаб этади. Шу сабабли меҳнат унумдорлиги, унинг ўсиши ҳамма тармоқлар ва айниқса қурилиш учун жуда долзарбдир.

Меҳнат унумдорлигининг алоҳида корхоналар ва бутун жамият ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этиши меҳнат унумдорлиги даражасини кўтариш ва униинг ўсишига ёрдам берадиган резервларни юзага келтиришга таъсир кўрсатадиган асосий омилларни ўрганиш нақадар зарур эканлигидан дарак беради.

Меҳнат унумдорлиги – бу ишлаб чиқариш жараёнида сафрфланган меҳнат самарадорлигини белгиловчи кўрсаткичдир. Меҳнат унумдорлигига мумий тушунча бера туриб, айтиш мумкинки, меҳнат унумдорлиги маҳсулот миқдори билан аниқланади, яъни ишчилар томонидан вақт бирлигида яратиладиган истеъмол молларининг миқдори билан ўлчанади.

 

 

7.2. Меҳнат унумдорлигини ўстириш омиллари ва резервлари

 

Омиллар – бу ҳаракатлантирувчи куч ва бирон – бир жараён ва ҳодисага таъсир кўрсатувчи сабабдир. Меҳнат унумдорлигига таъсир кўрсатиш характери ва даражасига боғлиқ равишда омилларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: моддий – техник, ташкилий – иқтисодий, ижтимоий-психологик, табиий-иқлимий, сиёсий, хусусий.

Моддий – техник омиллар янги техника, илғор технологиялар, хом-ашёлар ва материалларнинг янги турларидан фойдаланиш билан боғлангандир. Ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга қуйидагиларни амалга ошириш билан эришиш мумкин:

  • жиҳозларни модернизациялаш;
  • маънавий эскирган жиҳозларни анча унумдор бўлган янги жиҳозларга алмаштириш;
  • ишлаб чиқариш механизацияси мавқеини ошириш орқали: қўлда бажариладиган ишларни механизациялаштириш, кичик механизация воситаларини кенг тадбиқ қилиш, участкалар ва цехларда бажариладиган ишларни комплексли механизациялаштириш;
  • ишлаб чиқаришни автоматлаштириш;
  • янги илғор технологияларни қўллаш;
  • хом-ашёлар янги турларидан, прогрессив материаллардан фойдаланиш.

Илмий-техник тараққиётни меҳнат унумдорлигини ҳар томонлама оширишнинг бош манбаи сифатида кўриб чиқиш тақоза этилади. Ҳозирги замон шароитларида фан-техника тараққиёти ютуғларини ишлаб чиқариш жараёнига тадбиқ этиш инвестициялар ажратилишини талаб этади, биринчи навбатда амалдаги ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга инвестицияларни жалб этиш мақсадга мувофиқдир.

Моддий–техник омилларнинг жуда муҳимлиги, уларнинг моддийлашган меҳнат иқтисодиётини таъминлаши билан изоҳланади.

Ташкилий-иқтисодий омиллар меҳнатни ташкил этиш, ишлаб чиқариш ва бошқариш мавқеи билан аниқланади. Унга ишлаб чиқариш бошқарувини ташкил этишни такомиллаштириш: бошқарув аппарати тузилмаси, ишлаб чиқаришни бошқариш тизими, ишлаб чиқаришни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларини тадбиқ этиш ва ривожлантириш киради.

Ижтимоий-психологик омиллар меҳнат жамоалари аҳиллиги, уларнинг ижтимоий – демографик таркиби, тайёргарлик даражаси, меҳнат фаоллиги, бўлимлар ва бутун корхона бўйича маънавий-руҳий муҳитни шакллантирадиган раҳбарлик қилиш усули билан аниқланади.

Табиий-иқлимий омиллар қурилишнинг боришига катта таъсир кўрсадади, чунки қурилиш ишларининг аксарият қисми очиқ осмон остида бажарилади. Бу омилларни қурилиш жараёнини лойиҳалашнинг бошланғич босқичларидаёқ ҳисобга олиш тақоза этилади.

Сиёсий ва қонуний омиллар солиққа тортиш, инвестициялаш, лизензиялаш, божхона ва шу каби жараёнларни тартиблаштиради: халқ хўжалиги ҳамма тармоқларини, жумладан қурилиш соҳасини ҳам ривожлантириш йўналишини аниқлаб беради.

Хусусий омил. Мамлакат иқтисодий механизмида ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат натижаларига бўлган мулкчилик шакллари ўзгариши рўй бераётган ҳозирги замон шароитларида қурилиш иқтисодиётида ҳам жиддий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Бундай ўзгаришлар тадбиркорлик ва рақобат базасида янги иқтисодий муносабатлар юзага келишига олиб келади, инсонни ишлаб чиқариш воситалари билан билвосита мулоқатда бўлишдан озод этиш (яъни дастгоҳларни, механизмларни масофадан бошқаришни йўлга қўйиш) учун шароитлар яратиляпти.

Юқорида санаб ўтилган барча омиллар бири-бири билан ўзаро боғлиқлика эга бўлганлиги туфайли уларни комплекс ҳолда ўрганиш тақоза этилади. Бундай ўрганиш шунинг учун зарурки, бунда ҳар бир омилнинг кўрсатадиган таъсири аниқ баҳоланади, чунки уларнинг таъсирлари ҳеч қачон бир хил бўлмайди. Улардан баъзилари меҳнат унумдорлигининг устивор ўсишини таъминлайди, бошқа омиллар таъсири эса ўзгарувчан бўлади.

Корхона меҳнат унумдорлигини ўстириш резервлари деганда ишлатилмаётган ишлаб чиқариш ресурслари тушунилади. Одатда Ўзбекистон корхоналарида меҳнат унумдорлигини ўстириш резервлари ички ишлаб чиқариш резервлари, меҳнат сиғимини пасайтириш, иш вақтидан унумли фойдаланиш, моддий ресурсларни тежаш ва меҳнат қуролларини асраб–авайлаб ишлатиш резервларига бўлинади.

Вақт бўйича фойдаланишга кўра меҳнат унумдорлиги резервлари жорий ва перспектив резервларга бўлинади.

Жорий резервлар яқин келажакда амалга оширилиши мумкин, қоидага кўра улар аҳамиятли тарздаги ягона вақтли маблағларни талаб этмайди. Уларга яхши жиҳозлардан фойдаланиш, яроқсиз жиҳозларни ишлаб чиқариш тизимидан олиб ташлаш, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг рациональ ва самарадор (эффектив) тизимларини қўллаш, корхоналарда меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш ва уни меъёрлаштириш киради.

Перспектив резервлар одатда ишлаб чиқаришни қайта қуришни, янги технологияларни тадбиқ этишни ва ш.ў. ларни талаб этади, бунинг учун қўшимча капитал маблағлар ва ишларни амалга ошириш учун аҳамиятли тарздаги муддатлар зарур бўлади.

Унумдорликни моҳият жиҳатдан аниқлаш, айнан маҳсулот ҳажмининг уни ишлаб чиқаришга сарфланган маблағларга бўлган нисбатидан келиб чиққан ҳолда унумдорлик тўртта ҳолатда ошиши мумкин:

  • маҳсулот ҳажмининг ошиши, сарф-харажатларнинг эса пасайиши (классик ҳолат);
  • маҳсулот ҳажмининг сарф-харажатларга қараганда тез ўсиши;
  • маҳсулотнинг ҳажми ўзгаришсиз қолади, сарф-харажатлар эса пасаяди;
  • сарф-харажатларнинг пасайишига нисбатан маҳсулот ҳажмининг кам

суратлар билан пасайиши.

Меҳнат унумдорлигини ўстиришни таъминлаш бўйича бошқариш стратегияси танлаш ушбу ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

 

7.3. Меҳнат унумдорлигини ўлчаш методлари

 

Турли ташкилотлардаги мавжуд резервларни баҳолаш, меҳнат унумдорлигининг даражасини ўлчаш, ўтган бир қатор йиллар давомида меҳнат унумдорлигининг динамикасини юзага чиқариш учун қурилишда меҳнат унумдорлигини тўғри (объектив) ўлчаш муҳим аҳамият касб этади.

Қурилишда меҳнат унумдорлигининг даражасини иккита асосий кўрсаткич билан аниқлаш мумкин: вақт бирлигида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори (унумдорлик), ва маҳсулот бирлигини тайёрлашга сарфланадиган вақт (меҳнат сиғими).

Меҳнат унумдорлиги маҳсулот ҳажми ва сарфланган меҳнат қандай бирликларда ўлчанишига боғлиқ равишда турли усуллар билан аниқланади.

Ўлчаш методлари:

  1. маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ҳажми;
    • натуравий;
    • меъёрий;
    • нархли: жамланма (валовой), товарли, шартли тоза, соф

маҳсулотли.

  1. Сарфланган меҳнат (меҳнат сарфи):
    • киши-соатлар;
    • киши-кунлар;
    • персоналнинг ўртача рўйхатли сони.

Натуравий метод. Ишлаб чиқаришнинг натуравий методи иш турлари бўйича ишчининг касби бўйича иш унумини натураль кўрсаткичларда аниқлаб беради (терилган ғиштнинг кубометрдаги ҳажми, конструкцияларнинг кубометри, юзаларнинг кватрат метрлари) ёки якуний маҳсулотни битта ишчига тўғрикеладиган ҳажмда умумий ўлчам бирликларида ўлчаш (яшаш майдонинг квадрат метрлари, қувур ўтказгичларнинг  километри ва ҳ.к.).

Иш турлдари бўйича натуравий кўрсаткичини (ишчининг натуравий кўрсаткичлардаги иш унуми ни) натурал кўрсаткичларда (кубометрлар, погонометрлар, кватрат метрлар) да ўлчанган алоҳида иш тури ҳажмининг ушбу иш турини бажарган ишчилар сонига (киши) нисбати орқали аниқлаш мумкин.

Натурал кўрсаткич (ишалб чиқарилган натуравий миқдор) меҳнат унумдорлигининг энг объектив ва ишончли кўрсаткичи деб ҳисобланади. Ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорининг натуравий ўлчамлардаги кўрсаткичлари алоҳида биргадалар ва ишчиларнинг меҳнат унумдорлигини  аниқлаш ҳамда таққослаш, уларнинг сонини режалаштириш, профессиональ ва савиявий (кваликацион) таркибини, турли ташкилотларда бир хил типли объектларни қуришда бир жинсли ишларни бажаришдаги меҳнат унумдорлигини қиёслаш имконини беради. Бироқ унумдорликнинг бундай кўрсаткичлари ҳам камчиликлардан ҳоли эмас. Масалан улар қурилиш ҳар хил жинсли ишларнинг бир нечта турларининг бажарилишида ташкилоти бўйича меҳнат унумдорлигининг умумлашган кўрсаткичини аниқлаш имкониятини бера олмайди, тугатилмаган ишлаб чиқариш қолдиқларининг ўзгаришини ҳисобга олмайди.

Меъёрий метод. Меҳнат унумдорлигини  ўлчашнинг меъёрий методи меъёрларда кўсатилган меҳнат сарфи асосида фактли меҳнат сарфининг аниқ иш ҳажмига нисбатини кўрсатади, яъни ишчилар томонидан ишалб чиқариш меъёрларининг бажарилиш даражасини тавсифлайди. Меъёрий кўрсаткич ишлар меҳнат сиғимининг меъёр бўйича (киши-кунлар) нисбатини 100% га кўпайтириш орқали ифодалаб беради.  Меъёрий метод ёхуд меъёрий вақтнинг қисқариш даржасини, ёки ишлаб чиқариш меъёрининг бажарилиш даражаси (миқдори)ни аниқлаш имконини беради.

Нархли метод. Меҳнат унумдорлигини аниқлашнинг нархли методи энг кўп талқалган бўлиб, бунда маҳсулот миқдори сметавий нархда ёки шартнома асосида келишилган нархда ҳисобга олинади. Бу методда меҳнат унумдорлигининг даражаси асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, яъни қурилиш ташкилотининг қурилиш – ишлаб чиқариш персонали бўйича битта ишчига тўғри келадиган қурилиш-монтаж ишларининг сметавий нархлари орқали ўлчаниши билан тавсифланади.

Нархли кўрсаткични қурилиш ташкилоти (қурилиш бошқармаси, қурилиш трести) бўйича ҳамда бирлашма, вазирлик миқиёсида умумий меҳнат унумдорлигини белгилайдиган кўрсаткич деб ҳисоблаш мумкин. Ушбу кўрсаткичнинг устунлик томонлари – ҳисоблашнинг оддийлиги, турли объектлар, қурилишларда унумдорликнинг даражасини таққослаш имконияти мавжудлиги, ўтган қатор йиллар давомида унумдорликнинг динамикасини аниқлаш, унинг камчиликлари – жонли меҳнат самарадорлигига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ишларнинг материалли сиғимга, меҳнат қуроллари ва предметларининг динамикасига бўлган таъсири. Ахир қурилиш – монтаж ишлари орқали йиғма темирбетонни монтаж қилишда материаллар сиғими (ҳажми, миқдори) 70 - 75% га чиқади, ер ишларида эса материаллар сиғими (ҳажми, миқдори) атиги 5 - 8% ни ташкил этади. Шунинг учун бажарилаётган ишларнинг структурали силжишини ҳисоблашда (ёки ҳисобга, яъни инобатга олишда) муаммо юзага келади.

Ялпи маҳсулот нархи бўйича кўрсаткич. Бу корсаткич асосида кўп йиллар мобайнида маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми режалаштирилда ва ҳисобга олинди, бу шуниси билан ажабланарлики, турли корхоналарда ва турли йилларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар қандайдир вақт ҳолати бўйича корхоналарнинг ягона кўтара нархлари билан ҳисобланди. Бу эса турли йилларда нархларнинг ўзгаришини белгилаш имконини берди ва бу кретерий бўйича кўрсаткичларни таққослаш (қиёслаш)га эришилди. Бироқ маҳсулот нархи нафақат жонли меҳнат сарфини ўзида акс эттиради, балки олдиндан кооперация бўйича олинган хом-ашё, материаллар, сотиб олинган ярим фабрикатлар, деталлар ва узелларни ҳам ўзида акс эттирмоғи лозим. Анча қиммат бўлган хом-ашёнинг қайта ишлашга йўналтирилиши ялпи маҳсулот нархини ошириб юборади ва шунга мос равишда корхона меҳнат унумдорлиги ишчиларининг қандайдир иштирокисиз ҳам ошиб кетади. Ялпи маҳсулот нархига шунингдек, тугалланмаган (якунланмаган) маҳсулот нархининг фарқи ҳам киради. Бу эса корхоналарга ялпи маҳсулот нархини ошириш имкониятини беради, шу билан бир қаторда тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш эвазига меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи ҳам ошади.

Товарли маҳсулот нархининг кўрсаткичи тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳажмлари таъсиридан ҳолидир, лекин бу кўрсаткич ялпи маҳсулот кўраткичига тегишли бўлган бошқа камчиликлардан ҳоли эмас.

Соф маҳсулот кўрсаткичи – янгидан яратилган нарх корхонанинг маҳсулот яратишдаги ҳиссаси тўғрисида тўлиқ таасуротни беради, чунки унинг қийматига хом-ашё, материаллар, сотиб олинган яримфабрикатлар ва узелларга срафланган маблағлар таъсир кўрсатмайди, у амортизация чегирмаларидан озоддир.

 

       P = З + Пр,                                      (7.1)

 

бу ерда З – корхона ишчиларининг (чегирмаларсиз) тўлиқ маоши; Пр – корхонанинг фойдаси.

 

Соф маҳсулот янгидан яратилган нархни аниқ тавсифлайди, агар қачонки, маҳсулот бозор нархларида айрибошланса (сотилса). Лекин бизнинг шароитда мономол нархларнинг таъсири катта бўлиб, улар янги нархлар қўйилишида корхонанинг реал ҳиссасини аниқ кўрсатмайди ва соф маҳсулот учун нархнинг ўрнатилиши муаммоли ҳолатга айланиб қолади.

Шартли – соф маҳсулот кўрсаткичи ўзига тўлиқ иш ҳақини ва фойдани, шунингдек, асосий воситаларнинг амортизацион чегирмаларининг йиғиндисини, яъни қилинган меҳнат қисмини ҳам киритади:

 

     P = З + Пр + А,                              (7.2)

 

бу ерда З – корхона ҳамма ишчиларининг (чегирмаларсиз) тўлиқ маоши (иш ҳақи); Пр – корхонанинг фойдаси; А – амортизация чегирмаларининг йиғиндси.

 

Бу кўрсаткичнинг ижобий томони шундаки, янгидан яратиладиган нархни тавсифлаш билан у таққослаш имконини беради.

Бу кўрсаткич ишлаб чиқаришнинг материалли сиғимига боғлиқ эмас, бунда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг «қулай» ва «ноқулай» маҳсулотга ажратилиши инкор этилади. Бундан ташқари кооператив етказиб бериш ҳажмининг ҳамда маҳсулотни қайтадан ҳисобга олишнинг меҳнат унумдорлиги кўрсаткичига кўрсатадиган таъсири бартараф этилади. Улардан охиргиси ишлаб чиқаришни комбиназиялаштиришда ва ишлаб чиқариш ҳамда саноат бирлашмаларини яратишда (тузишда) кам бўлмаган муҳим аҳамиятга эгадир. Лекин ишлаб чиқариш ҳажмини ўлчашнинг бундай ўлчамидан фойдаланиш амалиёти турли буюмларнинг анча аҳамиятли тарздаги рентабеллиги ва кўтара нарх орқали олинадиган фойдадаги корхона улушларининг катта фарқлари маҳсулот ишлаб чиқаришда корхонанинг реал ҳиссасини таққослашда ва фойдани тегишли миқдорлардаги кўринишда акс эттиришда ишончли натижаларни бермади.

Меҳнат сарфлари бажарилган киши – соатлар сони билан анча аниқ ифодаланади. Лекин уларни ҳисоблаш жуда кўп меҳнатни талаб қилади.

Киши – кунлар меҳнат сарфларининг киши – соатларда ўлчангандагига қараганда камроқ бўлган натижани беради, чунки киши – кунлар ички сменали тўхтаб қолишларни ҳисобга олмайди.

Ишчи ходимларнинг ўртача ойлик сони киши – кунларига қараганда кун мобайнидаги тўхталишларни ҳисобга олмайди, шунга қарамасдан айнан ишчи-ходимларнинг ўртача ойлик сонидан йиллик меҳнат унумдорлигини ҳисоблашда фойдаланилади, чунки бу турли корхоналарнинг, тармоқларнинг ва умуман мамлакат бўйича кўрсаткичларнинг қиёсланишини таъминлайди. Корхона хўжалик фаолиятини ички ишлаб чиқариш бўйича таҳлил қилишда соатли ва кунлик меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларидан фойдаланилади. Шундай қилиб, унумдорликни аниқлаш учун маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнат сарфларининг тегишли кўрсаткичлари танланади ва биринчи кўрсаткичлар иккинчи кўрсаткичларга бўлинади.

Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнат сарфлари кўрсаткичларининг устунлиги ва кмачиликларини таҳлил қилиш асосида шуни таъкидлаш жоизки, уларни мумкин бўлган ҳар қандай уйғунлаштириш маълум бир иқтисодий мазмунни касб этади, уларни танлаш эса меҳнат унумдорлиги даражасини ўлчашнинг конкрет масалалари билан аниқланади. Корнхонада унумдорликни аниқлашнинг энг кенг қўлланиладиган (универсал) усули йил давомида ўртача рўйхат бўйича шу корхона битта ишчисига тўғри келадиган корхона томонидан бир йилда ишлаб чиқарилган соф маҳсулотнинг миқдорини ҳисоблашдан иборатдир.

Меҳнат унумдорлигининг бошқа кўрсаткичи – меҳнат сиғими - маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга тўғри келадиган жонли меҳнат сарфининг йиғиндисини белгилайди.

Маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш бўйича меҳнат сиғимини аниқлаш учун ҳамма ишлаб чиқаришга сарфланган сарф – харажатларни маълум вақтда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига бўлиш керак бўлади. Меҳнат сиғими кўрсаткичи қаралаётган қурилишга алоқадор бўлмаган бошқа омилларнинг таъсирига учрамайди. Шунинг учун маҳсулот (иш)нинг фактли меҳнат сиғими нархли ишлаб чиқариш кўрсаткичига нисбатан анча тўғри бўлиб, меҳнат унумдорлигининг даражаси ва динамикасини тавсифлаб беради.

Меҳнатни режалаштириш ва таҳлил қилиш мақсадида алоҳида операциялар, буюмлар, ишларнинг меҳнат сиғими ҳисобланади.

Технологик меҳнат сиғими (Т1) асосий ишчи-бажарувчилар ва вақтбай ишлайдиганларнинг меҳнат сарфлари билан аниқланади. У ишлаб чиқариш операциялари, деталлар, тугунлар ва тайёр маҳсулотлар бўйича ҳисобланади.

Хизмат кўрсатиш бўйича меҳнат сиғими (Т2) асосий цехларнинг ёрдамчи ишчиларининг ҳамда ёрдамчи цехлар ва бўлимлардаги ишчиларнинг, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатаётган ҳамма ишчиларининг меҳнат сиғимини намоён этади. Уни ҳар бир операция, буюм бўйича ёки буюмнинг технологик меҳнат сиғимига пропорциональ ҳисоблаш мумкин.

Ишлаб чиқариш бўйича меҳнат сиғими (Т3) технологик ва хизмат кўрсатиш бўйича меҳнат сиғимлари йиғиндисидан ташкил топади, яъни бу асосий ва ёрдамчи ишчиларнинг иш бирлигини бажаришга сарфлаган меҳнатини ифодалайди.

Бошқариш бўйича меҳнат сиғими (Т3) раҳбарлар, мутахассислар, хизматчилар томонидан сарфланган меҳнат йиғиндисидан иборат бўлади. Бундай сарфларнинг бир қисми бевосита буюмларнинг тайёрланиши билан боғлиқ бўлиб, бу буюмларга бевосита (бевосита) тегишли бўлади, меҳнат сарфларининг бошқа қисми эса буюмларнинг тайёрланишига бевосита боғлиқ бўлмайди, ишлаб чиқариш меҳнат сиғимига пропорционал бўлган ҳолатда бумларнинг тайёрланишига тегишли бўлади.

Энг яхшиси, маҳсулотнинг тўлиқ меҳнат сиғими кўрсаткичидан фойдаланиш жуда қулай бўлиб, бу кўрсаткич барча категориялардаги ишчиларнинг меҳнат сарфлар (киши-соатлар)ини ўз ичига олади ва у қуйидаги формула бўйича ҳисобланади

 

                                                      (7.3)

 

Меҳнат сиғими ҳисоблаш усулига боғлиқ равишда меъёрий, фактли, режали меҳнат сиғимларига ажратилади.

Меҳнат сиғими кўрсаткичлари меҳнат унумдорлигининг даражасини ҳисоблаш, янги конструкциялар, материаллар ва технологик жараёнларни қўллашнинг самарадорлигини ҳамда қурилиш–монтаж ишларининг механизациялашганлигини баҳолаш учун зурурдир. Меҳнат сиғими кўрсаткичларидан қурилишда меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжларни ҳисоблашда фойдаланилади.

Меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш (ўлчаш)нинг методларини ҳар доим такомиллаштириб бориш тақоза этилади, шу билан у ёки бошқа омиллардан масадли йўналишда фойдаланишни ва конкрет иқтисодий мақсадларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат сиғимининг самрадорлиги (натижавийлиги)ни объектив (холисона) баҳолашга эришиш мумкин. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида бошқаришнинг замонавий иқтисодий методларида шундай ўлчам бирликларини излаб топиш бўйича изланишлар олиб борилмоқдаки, улар натижалар ва сарф-харажатларни бир-бирига боғлаш орқали алоҳида ишчиларнинг хўжалик ҳисобидаги фанфаатларини ҳисобга олгани каби бутун жамиятнинг ҳам манфаатини ифодаламоғи лозим. Натижа сифатида фойда, даромад тушунилса, сарф сифатида эса меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тушунилади.

Бошқаришнинг меҳнат унумдорлиги ўсиши омилларидан фойдаланиладиган ташкилий-иқтисодий методлари. Бозор туридаги иқтисодиётга ўтиш бошқаришнинг меҳнат унумдорлигини ўстиришга қаратилган анънавий ёндашувларини қайта кўриб чиқишни талаб этади. Ушбу соҳада фан ва амалиёт орқали кўп йиллар давомида нималар тўпланган бўлса, ҳаммасининг ижобий ва салбий томонларини холисона баҳолаш зарурдир. Ишлаб чиқаришни фақат унинг техник-иқтисодий мазмуни жиҳатидан кўриб чиқилишини бутунлай мақсадга мувофиқ деб бўлмайди.

Ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисоддий мазмуни ишлаб чиқаришнинг омиллари билан боғлиқликда аниқланади. Технологиялар, техника, материалларнинг ошиб бораётган имкониятлари меҳнатни, ишлаб чиқаришни ва бошқаришни ташкил этиш таъсири остида амалиётга тадбиқ этилади. Меҳнат фақат шундагина самарадор бўладики, қачонки, унинг ташкил этилиши ишлаб чиқариш ва бошқаришнинг комплекс тарзда ташкил этилиши билан биргаликда амалга оширилса, лекин бу шарт ҳар доим ҳам бажарилавермайди. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш – бу, моҳиятига кўра, меҳнатнинг моддий элементларининг функциаллашувини таъминлаш бўлса, бошқаришни ташкил этиш эса – меҳнат муносабатларининг функциалла-шувидир. Комплекс ташкил этилган меҳнат фаолиятини иш жойига, структура бирлигига ва бутун корхонага қўллаш жуда зарурдир: бу меҳнатни ташкил этишнинг тор тушунчасидан технологик фаолиятга ўтиш демакдир.

Ҳозирги вақтда янги ишга туширилаётган объектларнинг ҳаммаси ҳам техник-технологик параметрлар билан узвий боғланган меҳнат, ишлаб чиқариш ва бошқаришни ташкил этишнинг пухта тайёрланган лойиҳаларига ҳар доим ҳам эга бўлавермайди. Шу сабабли меҳнатни ва ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ташкил этилиш даражаси ҳамда бир хил шароитларда ишлаётган, айнан бир хил жиҳозлар (дастгоҳлар)да бир хил маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган корхона ишчиларининг сони тез-тез бир-биридан сезиларли равишда фарқ қилиб туради.

Инсон омилини фаоллаштириш ва фан-техника тараққиётини жадаллаштириш – бу мувозанатлашувчанлик ва ишлаб чиқариш омиллари динамик ривожланишининг ўзаро боғланган муаммоларидир. Ушбу муаммо назарий жиҳатдан яхши ишлаб чиқилмаган.

Ижтимоий омилларнинг ролини кучайтиришни ҳисобга олмасдан туриб меҳнат самарадорлиги муаммосини ечиш мумкин эмас. Фақат шуни инобатга олган вазиятдагина иккита ўзаро боғланган масалаларнинг мақбул ечимларини топиш мумкин бўлади: юқори натижага эга бўлган ишлаб чиқариш ва товарлар ҳамда хизматларнинг рақобатбардошлиги таъминланади ва шу билан бир вақтнинг ўзида ҳар бир ишчи – ходимга тегишли ижтимоий кафолатларни тақдим этиш йўли билан ишчи–ходим-ларнинг ишлаб чиқарувчанлигини кенгайтиришга эришиш мумкин. Меҳнатни гуманизациялаштириш инсон меҳнати мазмунини аниқлашда унинг устувор қадр-қиммати тан олиниши, янги технологиялардан фойдаланиш имкониятлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш шароитларини белгилаб беради. Улардан охиргиси, яъни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш айниқса қурилиш ишлаб чиқариш соҳасида жуда муҳим аҳамият касб этади. Меҳнатни жуда ҳам тор даражадаги бўлимларга ажратишга мутлақо йўл қўймаслик керак, ишчи –ходимларга меҳнат функцияларини кенгайтириш учун кенг имкониятлар тақдим этиш, касбларни қўшиш, бошқарувда иштирок этишларини, технологияни инсонга ва инсонни технологияга ўзаро адаптациялашни таъминлаш зарур.

Бозор муносабатлари шароитларида юқорипрофессионал ишчи-ходимларни жалб этишнинг эгилувчан шаклларини таъминлаш тақоза этилади. Ҳар бир ишчи-ходимни нафақат унинг профессионал сифатлари нуқтаи-назаридан, балки уни инсонга хос бўлган индивудиал фазилатлар ва эҳтиёжлар бўйича ҳам баҳолаш алоҳида муҳим аҳамият касб этади. Шундай қилиб, меҳнат фаолиятини ташкил этишни меҳнатнинг ички бозорида шаклланаётган персоналдан ажратиб бўлмайди.

Корхонада меҳнат фаолиятини ташкил этиш юқори ташаббускорлик ва фаоллик даражасига эга бўлган ва ўзининг иши учун ҳар қандай хавф-хатарга юз тутадиган ишчи-ходимлари билан ажралиб турадиган тадбиркорликнинг ривожланиши билан узвий боғлангандир.

 

7.4.  Меҳнат унумдорлигини баҳолаш

 

Маълумки, иқтисодий ўсиш иккита усул: маълум вақт давомида реал ялпи миллий маҳсулотлар ишлаб чиқарилишининг (ЯММИ) ошиши ёки соф миллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш (СММИ) сифатида ва малъум вақт ичида ЯММИ ёки СММИ ни аҳоли жон бошига нисбатан ошириш сифатида аниқланади ва ўлчанади.

Ўз навбатида реал ЯММИ меҳнат сарфлври (киши-соатлар)нинг меҳнат унумдорлигига (битта ишчи-ходимнинг реал соатли иш унуми) кўпайтмаси сифатида аниқланади, яъни :

ЯММИ = бажарилган киши-соатлар сони х меҳнат унумдорлиги.

Шундай қилиб, меҳнат унумдорлиги даражасини ошириш ва ЯММИ ни кенгайтириш ўртасида тўғридан –тўғри (пропорционал) боғлиқ мавжуд, декмак иқтисодий ўсишда ҳам худди шундай боғлиқнинг борлигига изоҳ бериш жоиз эмас.

Реал ЯММИ нинг ўсишида меҳнат унумдорлиги омилининг аҳамиятини аниқлаш зарурдир. Хориждаги ва мамлакатимиздаги мутахассисларнинг баҳолашига кўра ЯММИ ўсишининг асосий омили – бу меҳнат унумдорлигидир.

Реал ЯММИнинг ўсишига таъсир кўрсатадиган омиллар:

  1. Меҳнат сарфларни ошириш.
  2. Меҳнат унумдорлигини ошириш 78
  • техник тараққиёт          28
  • капитал сарфи                             19
  • маълумот бериш ва касбга тайёрлаш          14
  • ишлаб чиқариш масштаби шарт-шароитланган иқтисод 9
  • ресурсларни тақсимлашни яхшилаш 8

Ҳар қандай объектни қуришда ўнлаб, йирик иншоотларни қуришда эса юзлаб илмий-текшириш, лойиҳа – қидирув, қурилиш ва монтаж ташкилотлари, ҳамда асосий технологик жиҳозларни тайёрловчи заводлар, қурилиш-монтаж жиҳозларини ва қурилиш материалларини етказиб берувчилар, банклар ва иқтисоднинг бошқа субъектлари иштирок этадилар. Фақат қурилишда иштирок этувчиларнинг ҳамжиҳатликда бажарадиган ишлари – қурилиш ташкилотининг муваффақиятли фаолият юритишининг гарови бўлиши мумкин.

Ҳозирги вақтда корхоналарда айланма маблағларнинг камлиги оқибатида пул тўлаш талабининг пасайганлиги кузатилмоқда,  пул тўлай олмаслик инқирози юзага келмоқда.

Саноат-ишлаб чиқариш салоҳиятининг компенсациялашмаган ҳолатдаги издан чиқиши жараёнлари, шунингдек иш ўринларининг камайши ҳам кучаймоқда. Бундан ташқари, қурилишда айниқса биринчи навбатда ишлаб чиқариш қурилишининг камайиши туфайли жисмоний иш ўринлари кескин қисқармоқда. Яъни хулоса ажабланарлидир: маҳсулотлар сотилишининг чегараланиши машғуллик сонининг камайишига олиб келади, бунинг ортида эса жисмоний иш ўринларининг керак бўлмай қолиши оқибатида уларнинг камайиши юзага келади.

Ишлаб чиқариш ва иқтисоднинг ҳозирги ҳолатининг пасайишининг асосий сабабларидан бири – бу алоҳида ишлаб чиқаришда бошқаришнинг ёмонлашуви

Ишлаб чиқариш ва иқтисоднинг ҳозиргиҳолатининг пасайишининг асосий сабабларидан бири – бу алоҳида ишлаб чиқаришни бошқаришда ҳам тармоқли ва тармоқлараро бошқарувда ҳам ҳудудий комплексларни ҳамда умуман бутунлай халқ хўжалигида бошқарувнинг ёмонлашувидир. Бошқарувнинг асосий ва бирламчи буғинларидаги раҳбарлик қилувчи ходимлар (корхона,бригада мавқиеда) бозор муносабатларини тадбиқ этишнинг дастлабки вақтидаги янги шароитларда ишлаб чиқаришни бошқаришни уддалай олишмайди ва бунга қодир ҳам эмасдилар. Улар илгари номаълум бўлган ҳамда моддий-техник таъминот, махсулотларнинг савдо сотиғи ва уларни айрибошлаш билан боғлиқ бўлган кўплаб мураккаб муаммоларни ечимлари лозим эди. Приватизация (Хусусийлаштириш) корхоналарга ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларга ўзлари нарх қўйиш, персоналнинг (ходимларнинг) сонини аниқлаш, маошни белгилаш каби имкониятларни беради.

Ҳозирги кунга келиб бошқарув ходимлар маълум бир тажрибага эга бўлишди, шунга қарамасдан алоҳида ишлаб чиқаришда бўлгани каби бутун халқ хўжалигини бошқаришда  бошқарувнинг даражаси анча пастлиги кўзатилмоқда, бошқарувнинг муҳим параметрларини тиклаш бўйича қатъий чора-тадбирлар талаб этиляпти. Аввалом бор зудлик билан иқтисодни стабиллаштириш ва ўстириш бўйича келишилган бошқа чора-тадбирлар билан биргаликда меҳнат унумдорлигини оширишнинг Федерал дастурини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, издан чиққан (бузилган) инфратузилмани хусусан аввало (илгари) саноатнинг турли тармоқларидаги корхоналар ва ташкилотлар учун меъёрлар ва меъёрий хужжатларни ишлаб чиқиш билан шуғулланган хизматларни кўриб чиқиш зарурдир, бозор муносабатлари шароитларида меҳнат унумдорлигини оширишнинг иқтисодий механизмларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш, уларнинг информацион (ахборот алмашинув), кадрлар билан ва молиявий таъминланишини ва ҳ.к. ларни йўлга қўйиш тақоза этилади.

Бу чора-тадбирларни амалга ошириш аҳамиятли тарздаги моддий сарфлар (маблағлар)ни талаб этади, бироқ бу маблағларсиз иқтисодий ҳолатни стабиллаштириш (мувозанатлаштириш)нинг ҳеч ҳам иложи йўқ.

Иш унумдорлигининг бузилишга олиб келадиган пасайишини оддий қилиб тушунтириш мумкин, ишлаб чиқаришда рўй бераётган пасайиши машғуллар сонининг тегишли қисқариши билан изоҳланмаяпти, аниқроғи бу пасайий саноат-ишлаб чиқариш персонали сони билан боғлиқ эканлиги тушунтириб берилмаяпти. Яширинча ёки патентли деб ном олган ишсизларнинг жадал суратлар билан кўпайиши  рўй бермоқда.

Агар реал иш ҳақи камаймаганда эди яширин ишсизларнинг сони кўпаймаган бўлар эди. Собиқ иттифоқ республикаларида кўплаб товарларнинг нархи жаҳон даражасига етди.

Арзон меҳнат юқори унумдор бўла олмайди, моддий ва бошқа ишлаб чиқариш ресурсларининг иқтисод қилинишини ҳамда улардан оқилона (рационал) фойдаланишни таъминлай олмайди. Буларнинг ҳаммаси ишлаб чиқаришнинг деградация қилинишга, келгусида ишлаб чиқариш ҳажмларининг пасайишига ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатининг ёмонлашувига олиб келади. Охирги 5 йил давомида иш ҳақи 60% дан кўпроқга пасайди. Бу вақтда товарларнинг нархлари бир неча минг марта ошиб кетди.

Иш ҳақини ошириш ҳақида қабул қилинаётган федерал қонунлар, бир қарашда ушбу муаммони ечишга йўналтирилган, лекин бу муаммо фақатгина янада чуқурлашаётганлигига асос борлиги шубҳадан холи эмас. Биринчидан, ишлаб чиқаришнинг пасайиши давом этаётган шароитларда бу чора-тадбир инфляциянинг ўсишига олиб келади, охир-оқибат иш ҳақининг пасайишига олиб келмайди.

Охирги йиллардаги тажриба шуни кўрсатадики, аввалом бор бюджет сферасида иш ҳақи тезроқ пасаймоқда. Иккинчидан, бундай чора-тадбирларнинг энг бош камчилиги шундан иборатки, улардан қутилиб бўлмайди ва моддий сферада тегишли иш ҳақининг ўсишига олиб келади, лекин бу ўсиш яна меҳнат самарадорлигига боғлиқ бўлмаган ҳолда рўй беради. Моддий ишлаб чиқаришда иш ҳақининг базали мавқеи (даражаси) сезиларли тарзда юқори бўлсада, лекин катта бўлмаган вақт оралиғида таъкидланган диспропорция юзага чиқади, бироқ у янада чўзилган кўринишда рўй беради.

Ҳозирги вақтда иш ҳақини меҳнатга ҳақ тўлашда сарфларнинг меъёрий миқдорлари ошиб кетишига қўйиладиган солиқ шаклида бошқариш механизми (аниқроғи иш ҳақи ўсишининг ушлаб турилиши) нинг мавжудлиги яъни амал қилиши ҳеч қандай манфаатли функцияни бажармайди, фақатгина бюджетга қўшимча солиқ йиғишнинг мутлақо фиксалли ролини бажаради холос.

                         

 

        

                                   Назорат саволлари

 

  1. Қурилишда “меҳнат ресурслари”  ва  “меҳнат унумдорлиги”

      тушунчаларининг  моҳиятини   тушунтириб беринг.

  1. Қурилишда меҳнат унумдорлигини оширишнинг  асосий омиллари

      нималардан иборат?

  1. Қурилишда меҳнат унумдорлигини ошириш йўллари нималардан иборат. 
  2. Меҳнат унумдорлигини ўлчаш ва баҳолаш усулларини айтиб беринг.
  3. Меҳнат сиғими нима ва  қайси кўрсаткичларни ўз ичига олади?

 

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

      VIII БОБ.     ҚУРИЛИШ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ

                  ТАШКИЛЛАШТИРИШ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ

 

      8.1. Қурилиш ишлаб чиқариши  ва уни ташкиллаштириш

 

Қурилиш ишлаб чиқариши – бу асосий хусусий фондларни яратиш ва янгилаш йўли билан кенгайтирилган ишлаб чиқаришни таъминлайдиган қурилиш ва монтаж ишлари ҳамда жараёнларининг ўзаро боғланган комплексидир. У янги бинолар ва иншоотларни тиклаш (қуриш) ҳамда мавжуд бўлган бинолар ва иншоотларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлаш ва таъмирлаш билан боғлиқ бўлган жараёнларни қамраб олади.

Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкиллаштириш – объект қурилишини ва ишларнинг алоҳида турларини сифатли бажариш ҳамда самарадорликни таъминлаш учун барча турдаги ресурслар билан таъминлаш, ишларнинг бажарилиш кетма-кетлиги ва уларнинг белгиланган муддатларда бажарилиши, умумий тартибни ўрнатиш ва таъминлашни бажаришга қаратилган ўзаро боғланган тизимдир.

Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкиллаштириш ШНК 3.01.01-03 “Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкиллаштириш” талабларига мувофиқ якуний натижага эришиш – объекти зарур бўлган сифат ва белгиланган муддатда ишга туширишда ҳамма ташкилий, техниква технологик ечимларнинг мақсадга мувофиқ йўналтирилганлигини таъминламоғи лозимдир.

Ҳар бир объект қурилиши қурилишни ташкил этиш ва ишларни ишлаб чиқиш технологиялари бўйича олдиндан ишлаб чиқилган ечимни ўз ичига олган ташкил-технологик хужжатлар асосида амалга оширилади, бу олдиндан ишлаб чиқилган ечим қурилишни ташкиллаштириш лойиҳаси (ҚТЛ) ва қурилиш ишларини ишлаб чиқиш лойиҳасида (ҚИЧЛ) да қабул қилинган бўлмоғи лозим.

ҚТЛ лойиҳада (ишчи лойиҳада) кўзда тутилган тўлиқ қурилиш ҳажмида ишлаб чиқилади.

ҚТЛ таркибига  қўйидагилар киради:

  • қурилишнинг календар режаси, унда асосий ва ёрдамчи бинолар ва иншоотлар қурилишининг муддатлари ва кетма-кетлиги, технологик узеллар ва ишларнинг босқичлари, капитал маблағларнинг тақсимланиши билан ишга тушириш ва шаҳарсозлик комплекслари, бинолар ва иншоотлар ҳамда қурилиш даврлари бўйича қурилиш-монтаж ишларининг ҳажмлари кўрсатилади;
  • қурилиш бош режаларида доимий бинолар ва иншоотларнинг жойлашиши, вақтинчалик жумладан қўчувчан (инвентар) бинолар ва иншоотлар, жиҳозлар, конструкциялар, материаллар ва буюмларни ташиш учун доимий вақтинчалик темир ҳамда автомобил йўллари;
  • катта юк кўтарувчи кранларнинг юриши учун йўллар; инженерлик тармоқлари, қурилиш майдонини электрэнергияси, сув, иссиқлик, буғ билан таъминлаш манбаларини кўрсатган ҳолда вақтинчалик хизмат кўрсатадиган инженерлик коммуникацияларининг асосий ишлаб турган тармоқларга уланиш жойлари; омборхона жойлари; асосиймонтаж кранлари ва бошқа қурилиш машиналари, механизациялашган қурилмалар; бўзилиш керак бўлган мавжуд қурилишлар, бинолар ва иншоотларнинг бўлиниш ўқларини ўрнатиш (маҳкамлаш) белгиларининг жойлашишлари кўрсатилади;
  • ташкилий-технологик схемалар, улар орқали ишларнинг технологик кетма-кетлиги кўрсатилган ҳолдабинолар ва иншоотларни тиклашнинг мақбул (оптимал) кетма-кетлиги аниқланади;
  • асосий қурилиш, монтаж ва маҳсус ишлар ҳажмларининг рўйхати (ведомости);
  • қурилиш конструкциялари, буюмлари, материаллари ва жиҳозларга бўлган эҳтиёжлар рўйхати;
  • асосий қурилиш машиналари ва транспорт воситаларига бўлган эҳтиёжлар графиги;
  • асосий категориялар бўйича қурувчи кадрларга бўлган эҳтиёжлар графиги;
  • тушунтириш матни.

ҚТЛ нинг тартиб ва мазмуни лойиҳаланаётган объектнинг мураккаблиги ва спецификасини (ўзига хослигини) ҳисобга олган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.

Бинолар, иншоотлар ёки уларнинг қисмларини (узелларини) тиклашда ҚИЧЛ таркибига қуйидагилар киради:

  • объект бўйича ишларни ишлаб чиқаришнинг календар режаси ёки комплексли тармоқланувчан график, уларда ишларнинг бажарилиши кетма-кетлиги ва муддатлари кўрсатилиб, унда ишлар мумкин қадар максимал ҳолда қовуштирилади;
  • қурилиш бош режаси, унда қурилиш майдонининг чегаралари ва уни тўсиш турлари; амалдаги вақтинчалик хизмат қиладиган ер ости, ер усти ва ҳаво орқали ўтказилган тармоқлар ва коммуникациялар; доимий ва вақтинчалик хизмат қиладиган йўллар; транспорт воситалари ва механизимларининг ҳаракатланиш схемалари; қурилиш ва юк кўтарувчи машиналарини ўрнатиш жойлари; уларнинг кўчиш йўллари ва ишлаш (ҳаракат) зонаси; доимий, қурилаётган ва вақтинчалик бинолар ва иншоотларнинг жойлашиш ўрни; геодезик бўлувчи асослар хавфли зоналар, ишчи ярусларда (қаватларда) ишлатилаётганларнинг кўтарилиш йўллари ва уларни кўтариб чиқариш ҳолда тушириш воситаларини кўрсатувчи белгиларнинг ўрнатилиш жойлари; шунингдек бинолар ва иншоотларга утиш йўлакларининг кўтарилиши, энергия билан таъминлаш манбалари ва воситалари ҳамда қурилиш майдонини ёритиш воситалари ва манбалари, ерга уланиш контурлари; қурилиш ахлатлари учун ажратилган жой ва идишлар, материаллар ва конструкцияларни сақлаш учун майдон ва хоналар, конструкцияларни йиғин майдончаси, қурувчиларга санитар-маданий-маиший хизмат кўрсатиш хоналарининг жойлашиши, сув ичиш ўрнатмаларининг ва дам олиш жойлари, ҳамда ўта хавфли ишларни бажариш зоналари кўрсатилади. Ўтурувчан (чўкувчан) грунтларда сув тарқатувчи пунктлар, нам жараёнлар қўлланадиган механизациялашган ўрнатмалар ва вақтинчалик хизмат кўрсатадиган иншоотлар жойнинг рельефли бўйича пасайиб борадиган томонларга жойлаштирилиши, уларнинг атрофидаги майдончалар сувнинг тез оқиб кетишини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилмоғи лозим;
  • технологик карталар (схемалар), уларда аҳолида иш турлари сифат операцион назорат қилиш схемаси, ишларни ишлаб чиқиш методларининг баённомаси (матнни), меҳнат сарфлари ва материаллар, машиналар, жиҳозлар, мосламалар ва ишчиларни ҳимоялаш воситалари, шунингдек корхоналарни, бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишда демонтаж ишларининг кетма-кет бажарилиши кўрсатилади;
  • геодезик ишларни ишлаб чиқариш бўйича ечимлар ўз ичига геодезик қуришлар (тузишлар) ва ўлчамларни бажариш учун белгиларни жойлаштириш схемаларини олади, ҳамда бу ечимларда зарур бўлган аниқлик ва қурилиш-монтаж ишларини геодезик назорат қиладиган техник воситалар кўрсатилади;
  • ҚМҚ 3.01.02-00 орқали аниқланган таркибда техника хавфсизлиги бўйича ечимлар;
  • қурилиш майдони ва иш жойларини сув, иссиқлик ва энергия таъминоти ва ёруғлик билан ёритиш (жумладан авария ҳолати учун ҳам) учун вақтинчалик тармоқларни ётқизиш бўйича ечимлар, уларда зарур бўлган ҳолларда таъминот манбаларидан тармоқларни тортиб боришни ўз ичига олган ишчи чизмалар кўрсатилади;
  • технологик инвентар ва монтаж ускуналарининг рўйхати ҳамда юкларни хавфсиз юклаш, илиш, осишнинг схемалари;
  • қуйидагиларни ўз ичига оладиган тушунтириш матни:
  • энергетика ресурсларига бўлган эҳтиёж ва уларни ҳимоялаш (қоплаш, ёпиш) бўйича ечимлар;
  • материаллар, буюмлар, конструкциялар ва жиҳозларни қурилиш майдонида, бинолар ва иншоотларда сақлай олишга ва уларнинг ўғирланишини бартараф этишга йўналтирилган чора-тадбирлар.

Технологик карталар қурилиш жараёнларини илмий ташкил этишнинг асоси ҳисобланади. Улар қурилиш соҳасида тўпланган илғор тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда амалдаги меъёрлар (ҚМҚ, Давлат стандартлари (ДС), инструкциялар) асосида ишлаб чиқилади. Бино ва иншоотларнинг типли конструктив ечимлари асосида жойдаги (маҳаллий) шароитларга боғланган (мослаштирилган) типли технологик карталари ишлаб чиқарилади.

Технологик карта тузилмаси қуйидаги бўлимлардан ташкил топади.

  1. “Қўлланиш соҳаси” бино ва иншоотлар конструктив элементларининг характеристикаларини, жараёнларнинг турлари ва уларнинг таркибини, ишлаб чиқариш шароитларини ўз ичига олади.
  2. “Ишларнинг бажарилишини ташкил этиш ва унинг технологияси” асосий деб ҳисобланади ва қуйидагиларни: тайёргарлик ишларининг тугалланганлик талаблари машина ва жиҳозларнинг тавсия этилаётган таркиби, конструктив элементларнинг схемасини ва копмлекс механизациялаштириш ҳамда машина ва жиҳозларни жойлаштириш схемаларини, конструктив қисми элементларини ўрнатиш бўйича технологик схемаларни, материаллар ва конструкцияларни жойлаштириш (ёпиқ ва очиқ омборхоналарда сақлаш) схемасини ўз таркибига киритадиган график материал, ишларни ишлаб чиқиш ва бригадалар таркиблари бўйича тавсияларни ўз таркибига киритади. 3.“Сифатга ва қабул қилишга қўйиладиган талаблар” назорат схемасини ёки ишларнинг сифатини баҳолаш ва назорат қилишни амалга ошириш бўйича кўрсатмаларни (жадвал шаклида) ўз таркибига киритади.

4.“Меҳнатнинг машина вақти сарфининг ва иш ҳақининг калкуляцияси”.

  1. “Ишларни ишлаб чиқиш графиги” меҳнат сарфининг калькуляцияси маълумотларидан фойдаланган ҳолда тузилади.
  2. “Моддий-техника ресурслари” ёки “Моддий-техник ресурслар”.
  3. “Техника хавфсизлиги” техника хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини, ҚҚМ га ва бошқа меъёрий ҳужжатларга асосланган берилган технологик карта жараёнларига тегишли бўлган конкрет чора-тадбирлар ва қоидаларни талаб этади.
  4. “Техник-иқтисодий кўрсаткичлар” тайёр яъни тугаллаган маҳсулотнинг қабул қилинган ўлчам бирлигида ишларни ишлаб чиқиш графиги ва меҳнат сарфлари маълумотлари бўйича тузилди.

Бу кўрсаткичлар қуйидагиларни: калкуляциялар йиғиндиси бўйича ишчиларнинг меҳнатининг меъёрий сарфларини, киши-соатларни, калкуляциялар йиғиндиси бўйича машина вақтининг меъёрий сарфлари, машина-соатлар; калкуляциялар йиғиндиси бўйича ишчиларнинг иш ҳақи, сўм; калкуляциялар йиғиндиси бўйича механизаторнинг иш ҳақи, сўм; график бўйича ишнинг давомийлиги, сменарлар; сменада бир нафар ишчининг ишлаб чиқариш унумдорлиги, бу якуний тайёр маҳсулот кўрсаткичининг сонли қийматини киши-сменалардаги меъёрий меҳнат сарфига бўлинганлиги билан аниқланади; механизациялашга сарфланадиган харажатлар, сўм; ишчилар иш ҳақи ва механизациялаштиришга сарфланадиган харажатларнинг йиғиндиси (сўммаси) билан аниқланиладиган ўзгарувчан сарф-харажатлар, сўм.

Технологик карталар бинолар ва иншоотларнинг маълум типлари учун ўз вақтида технологик меъёрларни ишлаб чиқиш, қурилиш жараёнларининг кетма-кетлигини, қўлланиладиган механизация воситаларини, бригадалар таркибини ва уларнинг меҳнатини ташкил этиш имконини беради.

Ишлаб чиқариш жараёнини ҳар қандай ишлаб чиқаришнинг моҳияти деб ҳисоблаш мумкин. Қурилиш майдонида амалга ошириладиган ишлаб чиқариш жараёнларини қурилиш жараёнлари деб аташади (масалан, иссиқхонани яъни теплицани монтаж қилиш, экскаватор ёрдамида котлованни қозиш ва ҳ.к.). қурилиш жараёнларини кетма-кет бажариш натижасида бинолар ва иншоотлар деб аталадиган қурилиш маҳсулоти яратилади. Қурилиш жараёнини ўрганиш орқали уларни технологик белгилари бўйича тайёрлаш, транспорт ва монтажли-ўрнатишга классификациялаш мумкин.

Тайёрлаш жараёнлари: ихтисослаштирилган корхоналарда ва қурилиш майдонлари (объект олдидаги бетон қориш қурилмалари, кўчма битум сиқувчи агрегатлар ва ш.ў.).да қурилиш материалларини, ярим фабрикатлар (қурилиш конструкциялари, қоришмалар ва ҳ.к.) ни тайёрлаш.

Транспорт жараёнлари: қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини қурилиш майдонига етказиш ва уларни бевосита иш жойларига ўзатишдан иборат.

Монтажли-ўрнатиш жараёнлари бевосита қурилаётган объектда амалга оширилади. Улар ўзининг мўлжалланишига (вазифасига) кўра қурилиш маҳсулотини яратувчи асосий жараён (ғишт териш, конструкцияларни монтаж қилиш ва ҳ.к.), тайёрлаш жараёнлари (юзаларни яъни сиртларни бўяшга тайёрлаш, монтаж олдидан конструкцияларни йиғиш) ва ёрдамчи жараёнлар (оёқ ости кўприкларини ўрнатиш, опалубкалар тайёрлаш ва ҳ.к.).

Технологиясининг спецификациясига боғлиқ равишда монтажли-ўрнатиш ишлари қуйидагиларга етакчи (асосий) ва қўшма жараёнларга бўлинади. Технологик кетма-кетлик ва қурилиш маҳсулотини тайёрлаш муддатини аниқлайдиган жараёнлар етакчи жараёнлар деб аталса, улар билан параллел бажариладиган жараёнларини эса қўшма жараёнлар деб аташ қабул қилинган. Жараёнларни қўшиш қурилиш муддатини қисқартиришга шароит яратади.

Шунингдек қурилиш жараёнлари меҳнатнинг бажарилиш усулига кўра ҳам қуйидагиларга ажратилади: қўлда бажариладиган жараёнлар, механизациялашган жараёнлар, комплекс-механизациялашган ва автоматлаштирилган жараёнлар.

Қурилиш жараёнлари ташкил этилишининг мураккаблик даражаси бўйича оддий ва комплекс (мураккаб) жараёнларга бўлинади.

Оддий жараён – технологик боғланган ишчи операциялар йиғиндиси (жамланмаси) бўлиб, улар айнан бир хил ижрочилар томонидан бажарилади (пойдевор блокларини монтаж қилиш, свойлар қоқиш ва ҳ.к.).

Комплекс жараён – технологик ва ташкилий жиҳатдан боғлиқ бўлган оддий жараёнлар йиғиндиси (жамланмаси) бўлиб, улар тайёр маҳсулот ягоналиги билан узвий боғлангандир. Масалан, комплекс жараён – бу қуйма (монолит) темирбетон пойдеворни қуриш бу эса ўз навбатида қуйида кўрсатилган оддий жараёнлардан иборат: қолиплар (опалубкалар)ни ўрнатиш, арматураларни монтаж қилиш, бетон қуйиш, бетонни парваришлаш.

Қурилиш ишлари – қурилиш жараёнларининг йиғиндиси, бу жараёнларнинг бажарилиши натижасида қурилиш маҳсулотининг маълум бир тури яратилади.

Уларни қулланиладиган материаллар (ер ишлари, ғишт териш ва ҳ.к.); тикланаётган конструктив элементлар (свайли, том ёпилмаси ва ҳ.к.); бажарилаётган жараёнлар (монтаж ишлари, транспорт ишлари ва ҳ.к.) бўйича номлаш мумкин. Қурилиш ишлари умум қурилиш ишлари (ер ишлари, свайлар қоқиш, ғишт териш, бетон қуйиш ва бошқалар) ва махсусишлар (сантехника ишлари, электромонтаж ишлари, технологик жиҳозларни монтаж қилиш ва ҳ.к.) га бўлинади. Умумқурилиш ишлари қурилиш корхоналари (ташкилотлари, фирмалари) томонидан бажарилса махсус ишлар эса ихтисослашган корхоналар (ташкилотлар, фирмалар) томонидан амалга оширилади.

 

8.2. Қурилиш корхоналари ишлаб чиқариш тузилмаси

 

Қурилиш ишлаб чиқаришида корхоналар (ташкилотлар, фирмалар)га бирлашган турли жамоалар фаолият юритади. Бунда улар маълум бир ишлаб чиқариш ва иқтисодий муносабатлар орқали бирлашадилар.

Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида фаолият юритувчи саноат ишлаб чиқаришига тегишли бўлган барча хусусиятлар қурилишга ҳам тегишлидир. Бироқ у бир қатор ўзига хос жиҳатлар ва хусусиятларга ҳам эга. Ишлаб чиқариш жараёнида қурилиш маҳсулоти кўчмас мулк бўлса, меҳнат қуроллари ва предметлари эса кўчувчан бўлади. Қурилиш очиқ ҳавода, турли иқлимий ва табиий шароитларда, ҳар хил муддатларда олиб борилади (бир неча ойлардан бошлаб то бир неча йиллар давом этади).

Қурилиш унда бажариладиган жараёнлар ташқи омиллар билан боғлиқлиги сабабли бошқа соҳалардан кескин фарқ қилади.

Қурилишда асосий, ёрдамчи ва ташқи ёрдам кўрсатувчи корхоналар, шунингдек, қурилиш корхонаси (ташкилоти, фирма) таркибига кирувчи участкалар, цехлар, хўжаликлар, бўлимлар фаолият юритади.

Улар 8.1.-расмда кўрсатилган корхонанинг ишлаб чиқариш тузилмасини ташкил этади.

 

8.3. Қурилиш корхонаси ташкилий тузилмаси

 

Корхона (қурилиш ташкилоти, фирмаси) ташкилий тузилмаси – бу менежмент тизимини яратиш ва унинг фаолиятини координациялаш, берилган дастур (безнес режа)ни бажариш бўйича бошқарув ечимларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан шуғунлланувчи бўлимлар ва хизматлар йиғиндисидир.

Қурилиш ташкилотларининг замонавий ташкилий тузилмалари бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари (ҚМИ) ҳажми ва қурилиш объектларининг ҳудудий жойлашганлигига боғлиқ равишда кўплаб модификацияларга эга. Улар қуйидаги белгилар бўйича туркумланади:

  • шартномавий келишувлар (контракт) тавсифи бўйича бош пудратчи ва субпудратчи корхоналар;
  • бажариладиган иш турлари бўйича асосий умумқурилиш ишлари (ер ишлари, бетон қуйиш, конструкцияларни монтаж қилиш ва ҳ.к.) ни бажарувчи умумқурилиш корхоналари, бир хил турдаги ёки бир жинсли ишлар комплекси (пардозлаш, том ёпиш, электромонтаж, сантехника) ни бажарувчи ихтисослашган корхоналар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

8.1.- расм. Корхона (қурилиш ташкилоти, фирмаси)нинг ишлаб чиқариш тузилмаси

 

Шунингдек, қурилиш тури бўйича саноат, яшаш-фуқаро, транспорт, қишлоқ хўжалиги қурилиш бўйича ихтисослашган қурилиш ташкилотлари ҳам фаолият юритади.

Фаолият юритиш райони бўйича улар трест-майдонлар, шаҳар типидаги, ҳудудий ва федерал ташкилотлар сифатида функция юритади.

Трест-майдонлар йирик объектларда битта қурилиш майдони чегарасида қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун яратилади. Уларнинг таркибига қурилиш участкалари киради.

Шаҳар ва ҳудудий (регионал) типдаги қурилиш ташкилотлари (корхоналари) битта шаҳар ёки регион чегарасида қурилиш ишларини олиб боради.

Федерал қурилиш ташкилотлари (корхоналари) ихтисослаштирилган бўлиб, улар мамлакатнинг турли регионларида ишларни бажаради.

Уларни ишчилар сонига кўра кичик, ўрта ва йирик ташкилотларга ажратиш мумкин. Кичик қурилиш ташкилотлари ва корхоналарида 100 га яқин, ўрта қурилиш ташкилотлари ва корхоналарида 101-500 нафар, йирикларида эса 501 ва ундан кўп ишчилар меҳнат қилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

8.2. - расм. Кичик қурилиш корхонаси (ташкилоти)ни бошқариш тузилмаси

 

Трестларнинг ташкилий тузилмаси турли моделларга эга бўлади. Трестга бошқарувчи раҳбарлик қилади ва у ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг натижаларига жавоб беради (масъул ва жавобгар шахс). Трестнинг иш ҳажмларига боғлиқ равишда у биринчи ўринбосаридан ташқари яна 3 нафар ўринбосар ва бош инженерга эга бўлиши мумкин. Бош инженер техник сиёсатининг олиб борилишига ва қурилиш ишлаб чиқаришнинг тўғри ташкил этилишига, фан-техника тараққиёти ютуғларининг амалда тадқиқ этилишига жавоб беради. Трест бошқарувчисининг ўринбосарлари моддий-техника таъминоти, трестдаги иқтисодий ишларга ва ишчиларнинг моддий-маиший таъминоти учун жавобгардирлар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

8.3. - расм. Ишларни ишлаб чиқариш участкалари кўринишида бевосита  ишлаб чиқарувчилар билан кичик қурилиш корхонаси (ташкилоти, фирмаси)ни бошқариш тузилмаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  • и

 

 

8.4. - расм. Кам ишчиларга эга бўлган кичик қурилиш корхонаси

            (ташкилоти, фирмаси) ни бошқариш тузилмаси

 

Трест бўлимлари тегишли бошқарув функцияларини амалга ошириш билан қурилиш ишлаб чиқариши топшириқларини бажариш учун шароитлар яратиш бўйича ишлар ташкил қилади.

Кичик қурилиш ташкилотлари (корхоналари)ни бошқариш ягона бошқарув ва меҳнат жамоасининг ўз-ўзини бошқариш принцип (тамойил) ларини уйғунлаштириш (мувофиқлаштириш) асосида амалга оширилади. Ягона бошқарув корхона (ташкилот, фирма) муассиси томонидан тайинланган директорнинг ташкилотга раҳбарлик қилишига асосланади. Директор билан контракт тузилади, унда директорнинг ҳуқуқлари, бурчлари ва жавобгарлиги кўрсатилади ҳамда уни моддий жиҳатдан таъминлаш (маоши) шарт-шароитлари аниқланади. Кичик корхона директори иўчи-ходимлар сонини аниқлайди ва штатни тасдиқлайди, тизимни, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини ва ишчи-ходимлар даромадларининг бошқа турларини ўрнатади.

У ташкилотнинг барча савол-масалаларини мустақил равишда ечади, ташкилот мулки ва воситалари, маблағларини бошқаради ва назорат қилади, шартномалар тузади, банкларда ҳисоб рақамлари очади, моддий таъминот ва ташкилот фаолиятини таъминлаш учун бошқа савол-масалаларни ечиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилади.

Кичик корхона (ташкилот)ни бошқариш тузилмаси 8.2. -расмда кўрсатилган. Бошқарувни (кенгашни) сайлайдиган умумий йиғилиш (мажлис) ўз-ўзини бошқариш органи деб ҳисобланади.

Нисбатан катта бўлмаган қувватга эга бўлган ва фақат ишларни ишлаб чиқариш участкаларини ўз таркибига киритувчи кичик қурилиш корхоналари (ташкилотлари)ни бошқаришнинг ташкилий тузилмаси содда схема бўйича қурилади (8.3. -расм).

Кам сонли ишчиларга эга бўлган вазиятларда директор аппарати фақат бош ҳисобчига эга бўлади (8.4. -расм).

 

 

 

Назорат саволлари

 

  1. “Қурилиш ишлаб чиқариши” ва “Қурилишни ташкиллаштириш”

     тушунчаларининг мазмун-моҳиятини тушунтириб беринг.

  1. “Қурилишни ташкиллаштириш лойиҳаси (ҚТЛ)” ва “қурилиш

     ишларини ишлаб чиқиш лойиҳаси (ҚИЧЛ)”лари  мазмунини

     тушунтиринг ва уларнинг таркибига нималар киради?

  1. Қурилиш жараёнлари ташкил этилишининг мураккаблик даражасига

     қараб қандай турларга бўлинади? Уларни тушунтириб беринг.

  1. Қурилиш корхоналари ишлаб чиқиш ва ташкилий тузилмаларини

    тушунтиринг.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

      IX БОБ.  ҚУРИЛИШ КОРХОНАСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ  

                                         ДИВЕРСИФИКАЦИЯСИ

 

9.1. Диверсификациянинг моҳияти ва унинг туркумланиши

 

Иқтисодиёт фанида “диверсификация” тушунчасининг кўплаб изоҳлари мавжуд. Умумий маънода диверсификация - бу хўжалик фаолиятини янги соҳа,  бозор ва тармоқларга киритиш демакдир. У иқтисодий ва ишлаб чиқариш диверсификацияларига ажратилади.

Иқтисодий диверсификация – бу битта фирмада турли рентабелликдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини бирлаштириш бўлиб, у ишлаб чиқаришдаги тухталишларни манипулизациялаш имконини беради.

Қурилишда иқтисодий диверсификацияни амалда қўллашнинг иложи йўқ, чунки қурилиш фирмалари рентабеллиги деярли бир хил бўлган ҳамма қурилиш-монтаж ишлари (рентабеллиги 8-10% атрофида фарқ қиладиган ишлар)ни бажариш билан буюртма (объект)ли фаолиятни амалга оширади. Шу сабабли қурилиш учун ишлаб чиқариш диверсификацияси анча муҳим аҳамият касб этади.

Қурилиш ишлаб чиқариш диверсификацияси бу бир-бири билан боғланган ёки боғланмаган ишлаб чиқариш турларини бир вақтнинг ўзида ривожлантириш орқали қурилиш ва ноқурилиш бозорларининг янги секторларга кириб бориши ёки товарлар ишлаб чиқариш (ишлар, хизматлар)ни ҳар хил жинсли фаолият сфераларида уйғунлаштиришдир.

Ишлаб чиқариш диверсификациясини корхона фаолиятининг асосий ишлаб чиқариш билан боғланган ёки боғланмаган сферасини кенгайтириш сифатида тушуниш мумкин. Қурилишда ишлаб чиқариш диверсификациясининг қуйидаги йўналишлари мавжуд: уй-жой қурилиши комбинатлари типидаги корхоналарга ўхшаш корхоналарни тузиш орқали қурилиш ва қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни битта тизимга бирлаштириш; қурилишни лойиҳалаштириш ва қурилишни битта ишлаб чиқариш тизимига бирлаштириш, бунда лойиҳалаш-қурилиш фирмалари типидаги корхоналар яратилади; бу икки фаолият турини бирлаштириш орқали аҳамият тарздаги иқтисодий салоҳиятга эришилади, бу эса фирма ичида ҳар хил қурилиш масалаларини оператив ечиш бўйича катта имкониятларни тўплаш имкониятини яратади, натижада фирма қурилиш бозорида анча эгилувчан ҳолатни эгаллаб олади; инженернинг фирмалар яратиш, улар тугалланган объектлар яратиш бўйича бажариладиган барча ишлар ва хизматлар комплексини ўз фаолиятига киритади, бу фирмалар объектларни лойиҳада кўрсатилган қувват билан эксплуатация (фойдаланиш)га тайёрлаб беради (шу бир қаторда инфраструктура яратиш билан боғлиқ бўлган объектлар қурилиши билан ҳам шуғулланади); қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва қурилиш ишлаб чиқариши чиқиндилари, нокондицион маҳсулот, бино ва иншоотларни реконструкция қилишда тўпланган чиқиндиларини қайта ишлаш асосида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш билан қурилиш бозорига чиқиш; асосий ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш, шу асосида қурилиш фирмаси ишчи-ходимларининг квалификациясидан у ёки бу меъёрий фойдаланишни йўлга қўйиш (масалан, мебел ишлаб чиқариш асосида).

Ишлаб чиқариш диверсификацияси қурилиш ташкилоти самарадорлигини ошириш ва иқтисодий турғунлигини таъминлаш йўналишларидан бири деб ҳисобланади. Тор ихтисослик қурилиш ташкилотининг ишларни пудрат асосида олиш имкониятини пасайтираётган вақтдаги қаттиқ рақобат шароитларида ривожланишининг ушбу йўналиши айниқса жуда долзарб бўлиб қолмоқда.

Ўз фаолиятини диверсификациялаш истаги капитал маблағларнинг зарурлиги, хавф-хатарга юз тутишини (тахминларни) пасайтириш, маҳсулот ишлаб чиқаришда тўхталишларни бартараф этиш, дистрибюция каналларидан самарали фойдаланишга интилиш, бошқариш тизимини такомиллаштириш каби мотивлар асосида юзага келади. Товарлар ва хизматларнинг анча кенг спектрини (кўламини) таклиф этиш билан корхона ўзининг рақоботбардошлигини ошириши мумкин. Бундан ташқари диверсификациялашда тизимнинг хусусиятларидан келиб чиқадиган синергетик эффект юзага келади: тизимдан ташқаридаги компонент жамланган тизимга нисбатан анча кичик салоҳиятга эга бўлади.

Диверсификация боғланган ва боғланмаган (конгломератив) диверсификацияларга бўлинади. Боғланган диверсификация ўз навбатида вертикал ва горизонтал диверсификацияларга ажратилади. Вертикал диверсификация (интеграция) – бу ишлаб чиқариш жараёни ягона технологик занжирига кирувчи янги компонентларни мавжуд бўлган (амалдаги) тизимга киритиш жараёнидир. Бунда интеграция учта турга: тўлиқ, қисман ва квазиинтеграциялар (эгалик ҳуқуқига ўтмаган ҳолда манфаатдор компаниятлар ўртасида алянсларни яратиш тушунилади). Бундан ташқари, вертикал диверсифация тўғридан-тўғри (корхоналар-маҳсулот истеъмолчилари билан интеграция) ва қайтма яъни аксинча (корхоналар-етказиб берувчилар билан интеграция) бўлиши мумкин. Горизонтал диверсификация – бу битта сферада фаолият юритаётган корхоналарнинг бирлашиш жараёни бўлиб, у ўзининг рақобатбардошлигини кучайтириш ёки рақобатчилар устидан назорат ўрнатиш учун амалга оширилади. Боғланмаган диверсификация – бу копаниянинг асосий фаолияти билан боғланмаган янги бозорларга кириш жараёнидир. (қурилишда диверсификация жараёнини туркумланиши 9.1. -расмда кўрсатилган). Ғарбда тўпланган тажриба умумиқтисодий кризис вазиятларида боғланган диверсификацияга эга бўлган компаниялар анча устувор бўлишини кўрсатади.

Ишлаб чиқариш диверсификацияси иккита ривожланиш йўлига эга:

  • ички ўсиш – мавжуд бўлган (ишлаб турган) корхонани диверсификация (янги йўналишларни яратиш ёки ажратиш);
  • ташқи ўсиш – қўшиб олиш, ютиб юбориш (йўқотиш) йўли орқали диверсификациялаш.

Ҳар қандай вазиятда диверсификациялаш жараёни етарли даражада мураккаб кечади ва олдиндан комплекс иқтисодий баҳолашни талаб этади.

Диверсификация учун вариантларни қидириш жараёнида компания ўзининг олдинги соҳасида тухталиши ёки унинг учун янги бўмаган соҳани танлаши мумкин. Биринчи вазиятда диверсификация ўзига хос стратегик мувофиқликка эга бўлган соҳада олиб борилади.

Бир қанча фирмалар фойда олиш мақсадида яхши имкониятларга эга бўлган бошқа соҳаларга диверсификациялашни ёқлайди. Ўз профилига тўғри келмайдиган диверсификацияга борувчи фирмалар ягона корпоратив структура доирасида янги филиал яратиш (очиш) воситасида эмас, балки деярли доимо функция юритаётган компанияларнинг ишлаб чиқариш секторларига кириб боради. Бундай стратегия бошқа фирмаларни ютиб юбориш (конгломератли қўшилиш) йўли билан акцияларнинг турғунлигини ошириш орқали компанияни ўстиришга асосланган бўлади. Қўшимча даромад (ютуқлар)га эришиш иккинчи режага қўйилади, қачонки профилли бўлмаган диверсификация копоратив даромадларни таъминлаган ҳолда ўзини оқламагунча, шунингдек, йўлга қўйилган ишлаб чиқаришлар самарали функция (фаолияти) юрутмагунча.

Ишлаб чиқариш диверсификацияси қуйидагича бўлиши мумкин:

  • режали (олдиндан ишлаб чиқилган бизнес-режа асосида) ва режадан ташқари (мажбурий) бўлиш мумкин;
  • тармоқ ичида ва тармоқлараро бўлиши мумкин;
  • оддий (унинг олиб борилиши сарф-харажатларсиз бажарилади) ва мураккаб (унинг аалга оширилишига капитал маблағлар ажратилади) бўлиши мумкин.

Йирик қурилиш корхоналари, қоидага кўра, ўз таркибида қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмларини (йиғма темирбетон ва бетон конструкциялар, ғишт, асфалтбетон, ўрнатиш деталлари, рудасиз материаллар, эшик ва ромлар, қўшма мебеллар ва ҳ.к.) ишлаб чиқарувчи бўлимларига эга бўлган ва эгадирлар, шунинг учун қурилиш материаллари, конструкциялари, буюмларини чиқариш – бу тармоқичи диверсификацияси деб ҳисобланади. Ушбу товарлар билан савдо-сотиқ қилиш – бу ишлаб чиқаришнинг тармоқлараро диверсификациясидир.

Ҳозирги вақтда қурилиш корхоналарида икки турдаги ишлаб чиқариш диверсификацияси амалга оширилмоқда:

  • режадан ташқи асосида оддий бўлмаган, боғланган типдаги (турдаги), қайтма алоқаларга асосланган ички диверсификация;
  • боғланмаган турдаги, қоидага кўра режали асосидаги тармоқлараро диверсификация. Корхонанинг молиявий аҳволи (ҳолати)га боғлиқ равишда мураккаб ва оддий диверсификация бўлиши мумкин.

Ўтиш даврининг инқирозли шароитларида кўплаб қурилиш корхоналари учун характерли бўлган хўжалик юритишнинг нохуш шароитлари мамлакатдаги корхоналарнинг диверсификацион стратегиялардан фойдаланишларига йўл очиб беради.

Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, Ғарбда юзага келган ва фаол қўлланиш олган диверсификацион стратегия шароитларидан мамлакатдаги шароитларнинг фарқи шундаки, мамлакат амалиётида диверсификация – бу инқирозли даврда мажбурий чора-тадбир бўлиб, мавжуд ҳолатдан чиқиб кетиш усули сифатида қўлланилса, Ғарбда эса диверсификация – бу анъанавий тармоқлар (соҳалар) рамкаси тор бўлиб қолган бир пайтда ва бошқа тармоқлар (соҳалар) да яхши иқтисодий натижаларга эришиш имкониятлари юзага келаётган вақтда қўшимча фойда олиш манбаларини қидириб топишдан иборатдир.

 

       
       

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

9.1. -расм. Қурилишда диверсификация жараёнларининг туркумланиши

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

9.2. -расм. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида қурилиш ташкилотлари фаолияти иқтисодий стратегиясининг вариантлари

 

Чўзилган иқтисодий инқироз шароитларида қурилиш корхоналари диверсификацияни ўзининг иқтисодий ҳолатини мустаҳкамлаш усули сифатида амалда қўллай бошлади. 9.2. -расмда бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида қурилиш ташкилотлари фаолияти иқтисодий стратегиясининг вариантлари кўрсатилган.

Ишлаб чиқариш диверсификациясини ихтисослашган корхоналарда фойданинг камаяётган меъёри ва уни (фойдани) қурилиш ва ноқурилиш бозорларининг бошқа секторларида ошириш имкониятлари ўртасида юзага келаётган зиддиятларни бартараф этиш усули деб ҳисоблаш мумкин.

 

9.2. Ишлаб чиқариш диверсификациясини амалга ошириш шароитлари ва мезонлари

 

Ишлаб чиқариш диверсификациясини самарали амалга оширишга учта гуруҳдан ташкил топган қуйидаги: макроиқтисодий, тармоқли ва фирма ичидаги омиллар ўз таъсирини кўрсатади.

Макроиқтисодий омиллар ичидан биринчи навбатда давлат инвестицион ва солиқ сиёсатини, инфляция даражасини, монетар (пул-кредит) сиёсатини ажратиб кўрсатиш ўринлидир, чунки улар қурилиш корхонасининг функция юритиши учун шароитлар яратади, шунингдек улар қурилиш корхонасининг фаолияти учун хуш ва нохуш характер бўлган ҳам эга бўлиши мумкин.

Инфляция корхона ресурсларини қадрсизлантиради, инвестицион фаолликни камайтиради, бу эса асосий ишлаб чиқариш жамғармалари (фондлари) шаклидаги асосий капиталнинг оддий ишлаб чиқариш жараёнини қийинлаштиради.

Бир вақтнинг ўзида инфляция тадбиркорлик фаоллигини камайтиради, корхона фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини пасайтиради, уларнинг молиявий аҳволи (ҳолати)га салбий таъсир кўрсатади.

Бошқа томондан инфляция фаолиятнинг шундай сфералари ва йўналишларини излаб топиш (қидириш)ни йўлга қуядики (рағбатлантирадики), ўнга кўра фойда суратининг ўсиши инфляция даражасининг ўсишидан анча илгарилаб кетади. Бу шундай вазиятларда рўй бериши мумкинки, қачонки маҳсулот турғун ва катта эҳтиёжга эга бўлган ҳолдагина бу эса корхонага инфляция ўсишига нисбатан нархларни тез ошириш имконини беради. Шунга ўхшаш вазият корхоналарни ўз ишлаб чиқаришини диверсификациялашга, уларнинг асосий фаолият турлари билан боғланган ва боғланмаган анча фойда олиб келадиган йўналишларни қидириб топишга ундаши мумкин.

Пул – кредит сиёсати нархлар даражаси, ЯИМ, инвестицион фаоллик, бандлик (машғуллик) каби муҳим кўрсаткичларга бевосита таъсир кўрсатади.

Корхона учун солиққа тортиш катта аҳамият касб этади. Солиқ олиш (солиқ бремяси) қанча кам бўлса, корхонанинг ишбилармон фаоллиги шунча юқори бўлади ва аксинча солиқ олиш (солиқ бремяси) қанча юқори бўлса, корхонанинг ишбилармон фаоллиги шунча паст бўлади. 2001 йилдан бошлаб солиқ бремиясининг умумий пасайиши рўй бермоқда. Ишлаб чиқариш корхоналари учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга, ишлар, хизматларга бўлган солиқ бремияси ўртача 28% дан 24% га тушди. Солиқ солиш (солиқ пресси) тахминал 15% га камайди, бу эса ўз навбатида корхонанинг ишбилармон фаолиятига сезиларли даражада ижобий таъсир кўрсатди, инвестиция, талаб-эҳтиёж ва бандлик учун манфаатли шароитлар яратди. Тармоқ (соҳа) доирасига таҳсир қилувчи омиллар орасидан ушбу тармоқ даромад салоҳиятига таъсир кўрсатадиган бир қатор омилларни ажратиб кўрсатамиз (20.3.-расм);

  • қурилиш маҳсулотига бўлган таклиф ва талаб;
  • пудрат ишлари бозорида ҳаракатланаётган қурилиш корхоналари ўртасидаги рақобат;
  • капитал ажратмалар, капитал таъмирлаш ва таъмирлашни молиялаштириш ҳажми;
  • материалларни етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчилар ўртасидаги рақобат;
  • қурилиш пудрат ишлари бозорини материаллар ва хизматлар билан тўлдириш даражаси.

Қурилиш корхоналарининг пудрат ишлари бозорида тутган ўрни қурилиш-монтаж ишлари (ҚМИ) нархи ва сифати (уларнинг ихтисослаштирилганлиги), қурилиш техникаси, асбоб-ускуналар, жиҳозлар, ишлаб чиқариш базаси, ишчи кучи салоҳияти ва фирманинг буюртмачилар олдидаги мавқеи ҳамда қурилиш ташкилотининг рақобатбардошлик даражасига боғлиқдир.

9.2.1 - расмда қуйидаги молиявий ва моддий оқимлар шартли равишда рақамлар билан белгиланган.

1 – корхоналар – инвесторларнинг капитал маблағлари;

2 – қурилган бинолар ва иншоотлар кўринишидаги қурилиш маҳсулоти;

3 – капитал таъмир ўтказиш учун ажратилган инвестициялар ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ажратилган пул маблағлари;

4 – бажарилган таъмирлаш – қурилиш ишлари комплекси;

5 – қурилиш материаллари, конструкциялари, буюмлари;

6 – қурилиш материаллари, конструкциялари, буюмларини етказиб берувчиларга ажратиладиган пул маблағлари;

7- тармоқ ичи боғланган турдаги ишлаб чиқариш диверсификацияси доирасида бажарилган қурилиш-монтаж ва қурилиш – таъмирлаш ишлари;

8 - тармоқ ичи боғланган турдаги ишлаб чиқариш диверсификацияси доирасида тузилган пудрат шартномалари.

Материал етказиб берувчилар, хизмат кўрсатувчиларнинг эгаллаган ўрни (позицияси) ҳам ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (кўрсатилаётган хизматлар) нархи ва сифати, тармоқнинг истеъмолчи сифатидаги мавқеи (аҳамияти) ва харидорлар талабларини дифференциаллашган ҳолда ҳисобга олиш билан аниқланади. Юқорида санаб ўтилган омиллар алоҳида регионларда фаолият юритаётган ихтисослашган корхоналар сони, уларнинг қуввати, яъни бир жинсли маҳсулот чиқариш бўйича ишлаб чиқариш қувватларининг концентрация даражаси, алоҳида турдаги ишлар ва хизматлар бажарилиши учун аҳамият касб этади. Бошқа томондан, инвесторлар ва харидорлар томонидан уларнинг маҳсулоти, ишлари, хизматларига қўйиладиган талаб ва эҳтиёжлар ҳажмини ҳисобга олиш зарурдир.

Ишлаб чиқариш диверсификацияси – бу қурилиш корхонаси молиявий ҳолати (аҳволи)ни мустаҳкамлаш ёки соғломлаштиришнинг салоҳиятли имкониятидир. Қурилиш ташкилоти фаолияти сферасини унинг асосий профили бўйича кенгайтириш ишлаб чиқариш диверсификациясининг энг самарадор йўналиши деб ҳисобланади. Бундай вазиятда ишлаб чиқариш базаси ҳам ишчиларнинг савияси (квалификасияси) ҳам буюртмачилар билан ишбилармон доирадаги алоқалар ҳам ўз қўлланишини топади. Бу ўз навбатида қурилиш корхонасининг ўзи учун янги бўлган бозор секторига чиққандаги рақобатли салоҳиятида ўз аксини топади. Бундан ташқари нафақат бозорда янги партнёрлар ва истеъмолчиларни жалб қилиш, балки аввалгилари билан ҳам алоқаларни сақлаб қолиш имконияти вужудга келади.

Қурилиш корхоналари томонидан уларнинг анъанавий, тор доирада ихтисослашган йўналишли фаолиятдан диверсификацион фаолиятга ўтишида учрайдиган ҳар бир алоҳида вазиятнинг асослаб берилишини тақоза этади. Асослаш ишлаб чиқариш диверсификацияси мақсадларидан келиб чиқадиган мезонлар бўйича амалга оширилади.

Кўплаб қурилиш корхоналарининг оғир молиявий аҳволи, улардаги ортиқча ишчилар сони корхоналарни ишлаб чиқариш диверсификацияси томон етаклайди. Ушбу фаолиятнинг охирги мақсадлари қуйидагилар: фойдани максималлаштириш, иш ўринларини сақлаб қолиш ва янгиларини яратиш, корхона асосий жамғармаси (фонди)дан фойдаланиш даражасини ошириш, пудратишлари бозори ва ноқурилиш бозорининг янги сегментлари ўзлаштириш.

Бундан келиб чиққан ҳолда қурилиш корхонасининг ишлаб чиқариш диверсификациясига ўтишини асослайдиган мезонлар сифатида диверсификация турига боғлиқ бўлган кўрсаткичлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу мезонли кўрсаткичларнинг учтаси: ишлаб чиқариш диверсификациясига ўтишгача бўлган кварталдаги кўрсаткичини; анъанавий фаолият тури давом эттирилган вазиятдаги кўрсаткич режавий миқдорини; диверсификация амалга оширилган вазиятда башорат қилинадиган кўрсаткич миқдорини (kk0; kkd; kkреж) таққослаш тақоза этилади.

Таққослаш базаси бўлиб диверсификация амалга оширилгандан кейинги даврдаги мезоний (критериал) кўрсаткич (КПi) хизмат қилади.

Ишлаб чиқариш диверсификацияси мақсадларига боғлиқ равишда диверсификация турлири ва уни ўтказиш яхшиланади:

  • тўққиста кўрсаткич (режали диверсификация яхшиланади);
  • бир нечта кўрсаткичлар (мажбурий диверсификация) яхшиланади.

Зикр этилган кўрсаткичлар корхона учун ўзларининг аҳамияти бўйича бир бирларидан фарқ қилади. Бунда улардан ҳеч бири аниқловчи (етакчи) бўла олмайди яъни кўрсаткичлардан биронтаси масала ечимини диверсификация ўтказилиши фойдасига ёки унинг инкор этилишини ҳал қила олмайди.

Олинадиган фойда миқдорини аниқлаб берадиган кўрсаткич (ФК) энг муҳим кўрсаткичлардан биридир. Бу кўрсаткич қурилиш корхонасининг молиявий-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида хабар беради. Юқори савияли ишчи-ходимларнинг сони ўзининг аҳамиятига кўра иккинчи кўрсаткич деб эътироф этилади (Сюс), чунки қурилиш корхонасининг уқувли ишчилари сонини сақлаб қолиш ва улар сонини купайтириш диверсификациянинг энг асосий мақсадларидан биридир. Ишчи-ходимларнинг ўрта рўйхатли сони, уларнинг ойлик-маошлари, корхона асосий ишлаб чиқариш жамғарма (фонд) ларидан унумли фойдаланиш каби кўрсаткичлар ҳам кам бўлмаган нисбий салмоққа эга. Фойда миқдорларини ифодаловчи кўрсаткичлар ишлаб чиқариш диверсификацияси иқтисодий самарадорлигини белгилаб берса, юқори савияли ишчи кучидан фойдаланиш эса кўп жиҳатлар бўйича корхонанинг рақобатбардошлик даражасини аниқлаб беради.

Реал банкротлик хавфи кўплаб қурилиш корхоналарини улар томонидан олинадиган даромадлар сарфланган харажатларни кам фойда олиш билан ёки умуман фойдага эга бўлмаган ҳолда қоплайдиган шароитларда ишлашга мажбур қилади. Шундай қилиб, улар мавжуд ҳолатдан чиқиб кетишлари учун оддий тур (тип) даги (молиявий воситаларни жалб қилмасдан) ишлаб чиқариш диверсификациясини ўтказтшга мажбур бўладилар.

Кўп сонли (массали) ишсизлик юзага келган пайтда, айниқса регионал миқёсда қурилиш корхоналаридан озод этилган ишчиларга янги иш ўринларини топиш жуда қийиндир, бу эса ўз навбатида жамият ҳаётида ижтимоий кучланганликни кучайтиради. Буларнинг ҳамаси қурилиш корхоналари ишлаб чиқариш диверсификацияси жараёнининг нақадар ижтимоий аҳамиятга эга эканлигидан дарак беради.

Шундай қилиб, диверсификация вариантларини тавсия этилаётган мезон (критериал) кўрсаткичлар бўйича солиштириш ишлаб чиқариш диверсификациясини амалга ошириш усулини танлаш ҳақида қатъий қарор қабул қилишга шарт-шароит яратади, яъни қандай қилиб мавжуд бўлган ихтисослашган ишлаб чиқаришдан кенгайтирилган ишлаб чиқаришга ўтиш йўлларини кўрсатиб беради.

Диверсификация мақсадларидан келиб чиққан ҳолда унинг мумкин бўлган натижалари ҳақида башорат қилиш, фойда ва сарф-харажатларнинг нисбатларини олдиндан ҳисоблаш, корхона фаоллари ва ишчилари сонини олдиндан аниқлаш мумкин. Мезоний (критериал) кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш қурилиш корхонаси мутахассисларига ишлаб чиқариш диверсификацияси туфайли эришиш мумкин бўлган натижаларни олдиндан баҳолаш имконини беради.

Ўтказиладиган ишлаб чиқариш диверсификация вариантини танлаш учун қурилиш корхоналарининг маркетинг ёндашувдан фойдаланиши анча мақсадга мувофиқдир. Бозор иқтисодиёти шароитларида ҳар қандай корхона ўзининг бир ёки бир-нечта товарларига бўлган талаб-эҳтиёжнинг пасайишига тўқнаш келади. Бундай вазиятда конюктуранинг пасайиш сабабларини таҳлил қилиш ва янги мақсадли бозорларни излаб топиш йўли билан сотиқни яна ўз ўрнига қўйиш ёки товар характеристикасини ўзгартириш орқали кўзланган мақсадга эришиш мумкинлигини аниқлаш зарур бўлади. Маркетингнинг вазифаси – бу товарни такомиллашган ёндашув асосида таклиф қилиш эвазига талаб-эҳтиёжнинг пасайишини тўхтатишдан иборатдир.

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                  1     2

           
 

Бино ва иншоотлар капитал таъмири учун инвестиция ажратувчи корхоналарнинг молиявий аҳволи

 
 

Қурилишда пудрат ишлари бозори.

Қурилиш корхоналари ўртасидаги рақобат

 
 

Қурилиш материаллари етказиб берувчи корхоналар.

Қурилиш материаллари, конструкциялари, буюмлари чиқариш

 

 

 

                                                                         

                                 3                                          5

                                                                                        

                                                                                  

                                 4      4                    6            6     6

               
               

 

 

 

 

                                                  7      8

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

9.3.  - расм.  Қурилишда ўтказиш  мумкин бўлган ишлаб чиқариш

                                              диверсификацияси

Ахборот олишнингҳамма ижобий томонларига эга бўлган маркетинг қидирувлари ахборот олиш манбалари ичида энг қиммати деб ҳисобланади. Кўплаб қурилиш корхоналарини молиявий маблағлар етишмайдиган шароитлар фақат энг муҳим ахборотларни олиш зуруриятигина уларни бундай ахборот манбайига мурожат қилишга мажбур этади.

Ишлаб чиқариш диверсификациясини ўтказишнинг юзага келиши ва унинг бозор имкониятларини баҳолаш кўплаб вариантларнинг вужудга келишига олиб келади, бу вариантлар ичидан қурилиш корхонаси имкониятлари кўпроқ даражада мос келадиган фақат битта вариантни танлаш зарур бўлади.

Диверсификация вариантини назарий танлаш (асослаш) қуйидаги тартибда олиб борилади.

Қурилиш корхонаси ишлаб чиқариш ва қурилиш буюмларни ишлаб чиқаришни “Х” буюмларни маълум деб ҳисоблайди. “Х” буюмларни ишлар ва хизматлар наменклатурасига киритиш унинг мақсадларига ва мавжуд бўлган ресурсларига мувофиқ келади, яъни корхонанинг ишлаб чиқариш базаси, таркиби ишчи-ходимларнинг савиялари “Х” буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконини берса, мавжуд бўлган молиявий маблағлар ва  хўжалик алоқалари ишлаб чиқаришни зарур бўлган ресурслпар билан таъминлаш ва янги маҳсулот сотилишини ташкиллаштириб беради.

Диверсификациянинг бундай вариантини янги бозорнинг аҳамияти ва ўзига хос жиҳатларини ўзлаштириш нуқтаи назаридан ўрганиш тақоза этилади. Диверсификациянинг ушбу вариантини амалга ошириш имкониятларини қуйидаги тартибда олиб борилади:

талаб-эҳтиёжга ўлчанади ва башорат қилинади;

янги бозор ўзлаштирилади (сегментлаштирилади);

мақсадли сегментлар ўрнатилади;

бозорда чиқарилаётган буюм тури пазициялантирилади.

Ишлаб чиқарилган “Х” буюмларни бозорга олиб чиқишни кўзда тутган қурилиш корхонаси томонидан бозорнинг ҳозирги ва келгуси кўламини аниқ баҳланиши тақоза этилади. Бозорнинг ҳозирги ҳолатини баҳолаш учун корхона бозорда ўзиникига ўхшаш буюмларнинг мавжудлигини аниқламоғи ва улардан ҳар бирининг сотилиш ҳажмини баҳолаши зарур бўлади.

Қурилиш корхонаси томонидан ишлаб чиқариладиган “Х” янги буюмнинг бозорда сотилиши ўсувчан бўлишлилиги тахминий характер касб этади. Шунинг учун маркетинг бўлими мутахассислар олдида янги юозор перспективасини аниқлаш масаласи кўндаланг туради.

Салоҳиятли харидорларни аниқлаш, уларнинг эҳтиёжларини қониқтириш учун корхонанинг самарадор хизмат кўрсата олиш ҳолатини аниқлашда маркетинг хизматини бозорни сегментлаштириш процедураси ёрдам беради. Бозорни сегментлаштириш маълум параметрларга таянган ҳолда уни (бозорни) истеъмолчиларнинг аниқ гуруҳларига ажратиш орқали амалга оширилади, бунда улардан ҳар бири учун алоҳида ишлар, товарлар ёки хизматлар ва мос равишда маркетинг комплекслари талаб этилиши мумкин.

Корхона бозорни сегментлаштиришда мумкин бўлган турли параметрлардан фойдаланиши мумкин. Бозорни сегментлаштириш учун асосий параметр сифатида истеъмолчилар манфаатини, истеъмол қилиниш жадаллигини, истеъмолчилар мақолини ёқлайдиган даромадлар мавқеини (даражасини) олиш мумкин.

Сегментлаштириш корхона ўз маҳсулоти билан чиқиш кўзда тутилган бозордаги турли сегментларнинг имкониятларини очиб беради. Сўнгра корхонага қанча сегментларни эгаллаш ва улар ичидан энг маъқулларини аниқлаш зарур бўлади.

Корхона бозорни эгаллашнинг учта усулидан фойдаланиши мумкин: нодифференциал маркетинг, дифференциаллашган маркетинг, концентрациялашган маркетинг. Биринчи вазиятда қурилиш коохоналари сегментларнинг фарқланишини инобатга олмайди ва бутун бозорга бирданига бир хил таклифлар билан мурожаат қилади. Иккинчи вазиятда корхона бир нечта сегментларга чиқишни кўзда тутади ва уларнинг ҳар бири учун алоҳида таклифлар ишлаб чиқади. Учинчи вазиятда эса катта бозорда катта бўлмаган ҳиссага концентрацияланишни кучайтириш ўрнига фирма таклифларни битта ёки бир нечта субънковларнинг катта ҳиссасига концентрациялаштиради. Охирги вариант чегараланган ресурсларга эга бўлган корхоналар учун  канча қўл келади. Бир вақтнинг ўзида концентрациялашган маркетинг юқори даражадаги тахмин (хавф-хатарга юз тутиш) билан боғлангандир, чунки танланган сегмент рақобатчиларнинг кўпайиб кетиши туфайли кўзланган умидларни оқламаслиги мумкин.

 

                                                                                                  9.1  – жадвал

 

 

      №

 

      Мезон кўрсаткичлари

                    номи

    Диверсификация ўтказилгунга қадар

         (амалдаги)

Диверсификация ўтказилгандан кейин  (башорат қилинадиган)

1.

Бухгалтерия ҳисоби орқали аниқланадиган (балансли) фойда миқдори (ФК),  минг сўм

         +

       +

2.

Умумий ликвидлилик  коэффициент (Кул)

         +

       +

3.

Корхона активлари (мулки) нинг нархи (А), минг сўм

         +

       +

4.

Қўшма активлар (мулклар) (Ра) рентабеллиги, %.

         +

       +

5.

Корхона ишчиларининг ўрта рўйхатли сони (Си), киши

         +

       +

6.

Юқори савияли ишчилар сони (Сю.с.и.), киши

         +

       +

7.

Ишчиларнинг ўртача ойлик маоши (ОМи), сўм

 

         +

       +

8.

Юқори савияли ишчилар маоши (ОМю.с),  сўм

         +

        +

9.

Асосий ишлаб чиқариш жамғармалари (фондлари) актив қисмининг жамғарма қайтарув-чанлиги (Жа)

 

         +

 

        +

10.

Диверсификация ўтказиш учун сарфланадиган маблағлар (Мд),    минг сўм

 

         -

 

        +

 

 

      9.3.  Ишлаб чиқариш диверцификациясини ташкил этиш ва ўтказиш

 

Ҳар қандай диверсификацион лойиҳа тўртта босқичдан иборат бўлади:

  • лойиҳани асослаш ва ишлаб чиқиш (диверсификация олди иши);
  • лойиҳани тадбиқ этиш;
  • лойиҳага мувофиқ ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш, маҳсулот ишлаб чиқариш;
  • лойиҳалашни тугатиш ва якуний хулосалар чиқариш.

Ўз навбатида ишлаб чиқариш диверсификацияси дастурини лойиҳа мувофиқ асослаш ва ишлаб чиқиш бир нечта босқичларда олиб борилади.

I босқич. Пудрат ишлари бозори конъюнктураси.

II босқич. Қурилиш материаллари, конструкциялари, буюмлари, транспорт хизматларига бўлган  талаб ва таклифларни таҳлил қилиш.

III босқич. Ноқурилиш бозорлари конъюктурасини таҳлил қилиш.

IV босқич. Корхона молиявий аҳволини таҳлил қилиш ёки корхонадаги ночор ҳолатга иқтисодий ташхис қўйиш.

V босқич. Ишлаб чиқариш диверсификацияси турини танлаш ва лойиҳа ёки бинес – режа ишлаб чиқиш.

VI босқич. Корхона фаолияти якуний кўрсаткичларини башорат қилиш ёки олдиндан айтиб бериш.

Қурилиш корхоналари диверсификация дастурини ишлаб чиқишда диверсификацион маҳсулот учун бозор имкониятларини баҳолаш, диверсификация йўналишини ва турини танлаш каби калитли моментларга катта эътибор қаратмоқлари зарур.

Биринчи тартибли вазифалар (бозорлар конъюнктураси мониторинги)ни бажариш ишончли ахборотлар олиш ва уларни қайта ишлашни талаб этади.

Бозор ахбороти тизими учта ёрдамчи тизимларни шакллантиради: корхона ички ҳисоботи тизими, ташқи жорий ахборот йиғиш тизими ва маркетинг қидирув тизими.

Корхона ички ҳисоботи тизими корхона фаолиятининг йўл кўрсатувчиси деб ҳисобланади. Қайтма алоқа функциясини бажариш билан корхона ички ҳисоботи тизими корхона фаолиятига бозор муҳити таъсирини кўрсатади, бу таъсир ўз навбатида корхона фаолияти асосий кўрсаткичлари ўзгариши динамикаси, ижобий ёки салбий молиявий ва иқтисодий натижалар билан ифодаланади.

Корхона ички ҳисоботи тизимининг амалиётда фойдаланилган методлари, унинг кундалик қўлланиш характерини ҳисобга олиш қурилиш корхоналарининг ишлаб чиқариш диверсификациясига ўтишида ва унинг амалга оширилишида катта рол уйнайди.

Ташқи жорий ахборот йиғиш тизими қурилиш корхоналарини турли бозорларда рўй бераётган охирги ахборотлар билан таъминлайди. Бу турдаги ахборот турининг манбалари бўлиб Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари, компьютер дастурлари, газета ва жарналлар хизмат қилиши мумкин. Бундан ташқари бу ахборот қурилиш корхонаси ходимларининг бошқа корхоналар (етказиб берувчилар, инвесторлар, буюртмачилар) мутахасислари билан бевосита мулоқот натижасида ҳам олиниши мумкин.

Қурилиш корхоналари олиниши қийин бўлган ахборотга эга бўлиши учун ихтисослашган маркетинг қидирувига буюртма беришлари мумкин.

 

 

                                          

                                             Назорат саволлари

 

  1. Диверсификация нима? Иқтисодий ва ишлаб чиқариш

    диверсификацияларини тушунтириб беринг.  

  1. Қурилиш ишлаб чиқариш диверсификацияси моҳиятини

    тушунтиринг.

  1. Ишлаб чиқариш диверсификациясини амалга ошириш мезонлари

    нималардан иборат?

  1. Ишлаб чиқариш диверсификациясини ташкил этиш ва ўтказиш

   тартибини айтиб беринг.     

 

ХУЛОСА

 

   Мамлакат  миқёсида амалга оширилаётган инвестиция сёсатини, унинг устувор йўналишларини яхши тушуниш, инвестицияларни янги қурилишга сарфлаш вариантларини, амалдаги ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва реконструкция қилишни, фан-техника тараққиётининг энг янги ютуқлари асосидаги техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилишни билиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан саналади. 

Шу боисдан, қурилиш тармоғидаги таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уни янада жадаллаштириш ҳамда қурилиш ишлаб чиқариши кўламини кенгайтириш, қурилиш  маҳсулотлари сифатини замон талаблари даражасига етказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга йўналтирилган дастурларни амалга оширишда қурилиш соҳаси мутахассисларининг  чуқур назарий ва амалий билимларга  эга бўлишлари, шунингдек дунё миқёсидаги соҳага оид фан-техника ютуқларидан бахабар бўлишлари муҳи аҳамият касб этади.

Мамлакатимиз иқтисодиётида капитал қурилиши тармоғининг ўрни беқиёсдир.

Қурилиш тармоғининг  муаммоли масалаларини  назарий ва амалий жиҳатдан чуқур ўрганиш, уларни ҳал этиш йўлларини  топиш ва ҳаётга татбиқ этиш  “Қурилиш иқтисодиёти” фанининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Мазкур ўқув қўлланмада қурилиш - миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоғи эканлиги, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий  йўналишлари ва муаммолари,  қурилишда ишлаб чиқариш алоқалари шакллари, қурилишда лойиҳалаштириш иқтисодиёти ва уни  ташкил этиш, корхона бозор иқтисодиёти субъекти сифатида,   қурилиш моддий – техника таъминоти, қурилишда меҳнат ресурслари, қурилиш ишлаб чиқаришини ташкиллаштириш ва режалаштириш ва  қурилиш корхонаси ишлаб чиқариши диверсификациясига оид масалаларнинг назарий ва амалий жиҳатлари   ёритиб берилган. Шунингдек, ўқув қўлланмада иқтисодиётни  модернизациялаштириш шароитида республикамиз капитал қурилиш тармоғида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари ва муаммолари, қурилишда меҳнат ресурслари ва моддий-техника таъминоти ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг муҳим  масалалари алоҳида ўрин олган.

    Шу билан биргаликда ушбу ўқув қўлланмадан  соҳага қизиқувчи барча китобхонлар, шунингдек профессор-ўқитувчилар, олий таълим муассасалари  архитектура ва қурилиш соҳасининг  барча таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг талаба-магистрантлари фойдаланишлари учун тавсия қилинади.

    Яна бир бор таъкидлаш жоизки, муаллифлар ушбу адабиёт бўйича билдирилган барча фикр-мулоҳаза ва таклифларни  чин кўнгилдан қабул қиладилар ва ўз миннатдорчилигини билдирадилар.  


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.-Т.: “Ўзбекистон”, 2010.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 28 октябрдаги “Капитал қурилишни ташкил этишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-1875-сонли Фармони.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 6 майдаги “Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида” ги ПФ-3240-сонли Фармони.
  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 мартдаги “Қурилиш материаллари саноатида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тармоқни жадал ривожлантириш тўғрисида” ги ПФ-3586-сонли Фармони.
  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 июндаги “2007 - 2011 йиллардаги даврда қурилиш материаллари саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида” ги ПҚ-646-сонли Қарори.
  6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги “Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-

тадбирлари тўғрисида” ги  302-сонли Қарори.

  1. Каримов И.А. Асосий вазифамиз-ватанимиз тараққиёти ва халқимиз

 фаровонлигини янада юксалтиришдир/И.А.Каримов.-Тошкент: “Ўзбекистон”, 2010. -80 б.

  1. Каримов И.А. Жаҳон молиявий–иқтисодий инқирози, Ўзбекистон

 шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари / И.А.Каримов. –

 Т.: “Ўзбекистон”, 2009. - 56 б.

  1. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси      (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза) // Халқ сўзи, 2010 йил 13 ноябрь (№ 220).
  2. Каримов И.А. “Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади” Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2011 йил 22 январь. 
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил январдаги “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” далат Дастури тўғрисида” ги Қарори.
  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 январдаги “Баркамол авлод йили” давлат Дастури тўғрисида” ги ПҚ-1271-сонли  Қарори. 
  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” давлат Дастури тўғрисида” ги

 ПҚ-1474-сонли Қарори.

  1. Бузырёва В.В. Экономика строительства. Учебное пособие .- М.: 2007.
  2. Графова Г.Ф., Гуськов С.В. Экономическая оценка инвестиций: Учебное пособие. – М.: Издательско-торговая корпорация «Дашков и К˚»,2008. – 183с.
  3. Ефименко И.Б., Плотников А.Н. Экономика отрасли (строительство): учеб.пособ. – М.: Вузовский учебник, 2009. – 359 с.
  4. Жуков Д.М. Экономика и организация жилищно-коммунального хозяйства города: Учеб. пособие для студ.высш.учеб.заведений.- М.: Изд-во “ВЛАДОС-ПРЕСС”, 2003.- 96 с.
  5. Исаков М.Ю. Экономика капитального строительства. Учебное пособие. –Т.: Издательство Литературного фонда Союза писателей Узбекистана, 2004. - 28 б.
  6. Исоқов М.Ю. Капитал қурилиш иқтисодиёти (маърузалар матни) - Т.:  ТДИУ, 2006. - 219 б.
  7. Махмудов Э.Х. Корхона иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. – Т.: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти, 2004, - 208 б.
  8. Мирзанов М.Е. Совершенствование развития кадрового потенциала в модернизируемой экономике (на примере капитального строительства).- Т.: Изд. “Fan va texnologiya”, 2010.-168 с.
  9. Ниязов С.М. Экономическое реформирование производственно - технической базы строительства.-Т.:Изд-во «Fan va texnologiya»,2010.-176 с.
  10. Оценка недвижимости: учебное пособие/ Т.Г.Касьяненко, Г.А. Маховикова, В.Е.Есипов, С.К.Мирзажанов.- М.: КНОРУС,2010.-752 с.
  11. Серов В.М. Организация и управление в строительстве: учеб.пособие для  студ.высш.учеб.заведений / В.М.Серов, Н.А.Нестерова, А.В. Серов.- 3-е изд., стер.-М.: Издательский центр «Академия», 2008.- 432 с.    
  12. Строительство Узбекистана в 2008г.-Ташкент, 2009.
  13. Строительство Узбекистана  в 2009г.-Ташкент,2010. 
  14. Суюнов А. Модернизация экономики капитального строительства на основе совершенствования инвестиционных процессов.-Т.: «Fan va tenologiya», 2010.-164 с.
  15. Толмачев Е.А. Экономика строительства. Учебное пособие.- М.: 2003.    
  16. Экономика строительства: Учебник / под общей ред. И.С.Степанова.- 3-е

      изд., доп. и перераб. - М.: Юрайт-Издат, 2004. - 620с.

  1. Экономика недвижимости: [учебник] /А.Н. Асаул [и др.]; под общ.ред.

     М.А.Икрамова; МВ и ССО РУз.- Т.: Изд.-во Национальной библиотеки    

     Узбекистана им.А.Навои, 2010.-380 с.

  1.   Экономика строительства. 2-е изд./Л.М.Чистов.- СПб.: Питер, 2003.-

637с.: ил.-(Серия “Учебник для вузов”). 

  1. Интернет сайтлари:

    www.gov.uz     (Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг расмий сайти)

    www.gkas.uz    (Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва

                       қурилиш  қўмитаси расмий сайти)  

    www.stat.uz      (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси)  

    www.soliq.uz    (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси)

    www.stroyinfo.uz (Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва

                                  нархларни шакллантириш Маркази сайти)       

    www.naukaran.ru  (журнал «Мировая экон. и междунар. отношения»)

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                И Л О В А

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2003 й.

N 302

 

 

Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг

 

 

 

КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА ТАНЛОВ САВДОЛАРИ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

 

Мазкур Қарорга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

ЎзР ВМ 12.08.2005 й. 196-сон Қарори,

ЎзР ВМ 08.09.2005 й. 206-сон Қарори,

ЎзР ВМ 28.11.2008 й. 261-сон Қарори,

ЎзР ВМ 20.02.2009 й. 50-сон Қарори,

ЎзР Президентининг 22.12.2009 й. ПҚ-1245-сон Қарори,

ЎзР Президентининг 28.04.2010 й. ПФ-4215-сон Фармони

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда капитал қурилиш соҳасида товарлар, ишлар ва хизматлар харидининг ягона тизимини яратиш, танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Белгилаб қўйилсинки:

марказлаштирилган манбалар, давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган капитал қурилиш билан боғлиқ товарлар, ишлар ва хизматлар хариди фақат танлов савдолари натижалари бўйича амалга оширилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; (ЎзР Президентининг 22.12.2009 й. ПҚ-1245-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

капитал қурилиш билан боғлиқ товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишда танлов савдолари мажбурий ўтказилиши учун буюртмачилар, танлов савдоларини ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши учун эса қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда танлов савдолари ташкилотчилари жавоб берадилар;

сифатли бажарилган ишлар ва хизматларни ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириш юзасидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги учун шартнома шартларига мувофиқ буюртмачи моддий жавоб беради, шунингдек кўрсатиб ўтилган сабаблар натижасида солиқ органлари томонидан ҳисобланган, уларга тўланган жарималар ва пеняни пудратчига тўлиқ қоплайди;

танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномада назарда тутилган шартларнинг ўзгариши, буюртмачи билан пудратчи ўртасида келишув мавжудлигидан қатъи назар, фақат улар белгиланган тартибда танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилгандан ва тасдиқлангандан кейин қабул қилинган деб ҳисобланади;

қурилишнинг амалдаги қийматини танлов савдолари натижалари бўйича шартномада белгиланган шартномавий нархга нисбатан камайтириш натижасида тежалган маблағлар пудрат ташкилотининг тасарруфида қолади.

  1. Белгилансинки, хорижий пудрат ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ва эркин муомаладаги валютада ҳақ тўланадиган хорижий кредитлар ва грантлар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда, агар халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан тузилган кредит шартномаларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, танлов ҳужжатларига ишлар (хизматлар) қийматининг камида 50 фоизи миқдорида ишлар (хизматлар)ни бажариш учун Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари - резидентлари иштирок этиши шартлари киритилади.
  2. Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 48-модда) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсин.
  4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов зиммасига юклансин.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И.Каримов

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 7, 57-модда.

 

 

Илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги

НИЗОМ

 

  1.   Умумий қоидалар

 

Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида марказлаштирилган манбалар (давлатнинг капитал қўйилмалари), давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари ҳисобига товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилишда мажбурий ҳисобланади. Бошқа манбалар ҳисобига амалга ошириладиган қурилиш объектлари учун Низом талаблари тавсия хусусиятига эга бўлади.

Низом, агар хорижий кредитлар ва грантлар бериш шартларига кўра ўзгача тартиб белгиланган бўлса, товарлар, ишлар ва хизматлар харидига жорий этилмайди.

Танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги қарор буюртмачи томонидан фақат танлов савдолари предмети тегишли ҳужжатлар (кредит шартномаси, банк маълумотномаси, қурилишларнинг аниқ рўйхати, давлат бошқарув органи қарори ва бошқалар) билан тасдиқланган молиявий ресурслар билан таъминланган тақдирда қабул қилинади.

Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилган:

бошланғич нарх - буюртмачи томонидан ёки унинг буюртмаси бўйича жалб этилган ташкилот томонидан аниқланадиган танлов савдолари предметининг ҳисоблаб чиқилган қиймати;

баҳоловчи гуруҳ - офертани баҳолаш учун танлов комиссияси томонидан ташкил этиладиган вақтинчалик орган;

баҳоловчи комиссия - эркин савдода харидни амалга оширишда буюртмачи томонидан ташкил этиладиган доимий ёки вақтинчалик орган;

баҳолаш мезонлари - талабгорларни танлаш ҳамда офертани баҳолаш ва савдолар ғолибини аниқлаш учун фойдаланиладиган кўрсаткичлар;

буюртмачи - инвестор ёки товарлар, ишлар ва хизматлар харидини амалга ошириш учун белгиланган тартибда инвестор томонидан белгиланган юридик шахс;

талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш - танлов савдоларида қатнашишга қўйиш учун талабгорларни танлаш;

инвестор - товарлар, ишлар ва хизматлар харидига ўз маблағларини ёки қарз олинган маблағларни (бюджетдан молиялаштиришда - назарда тутилган маблағларни) қўювчи юридик ёки жисмоний шахс;

капитал қурилиш - янги қурилиш, корхоналарни кенгайтириш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш, объектлар ва асосий воситаларни мукаммал таъмирлаш, шу жумладан лойиҳа-қидирув ишларини бажариш;

танлов савдоларида иштирок этишга буюртманомаларни таъминлаш - оферент томонидан буюртмачининг талабига кўра улар бўйича дастлабки мажбуриятни банк берадиган банк кафолати, топшириқ, захира аккредитивлар, чеклар шаклидаги танлов савдолари шартларида назарда тутилган исталган мажбуриятнинг, ёхуд таъминлашнинг бошқа турларида таъминланиши;

талабгор - офертаси савдо ташкилотчиси томонидан рўйхатдан ўтказилгунга қадар таклиф этилган шартларда танлов савдоларида қатнашиш ниятини билдирган юридик ёки жисмоний шахс;

танлов буюртманомаси акцепти - унинг ютган офертаси эътироф этилган ҳолда оферентга юбориладиган ва шартнома тузишга таклиф ҳисобланадиган буюртмачининг ёзма билдиришномаси;

танлов комиссияси - мазкур Низомнинг 12-бандида санаб ўтилган функцияларни бажариш учун буюртмачи томонидан ташкил этиладиган доимий ёки вақтинчалик орган;

танлов савдолари - танлов ҳужжатларида назарда тутилган мезонлар ва шартларга мувофиқ товарнинг мақбул етказиб берувчисини, ишларни бажарувчини ва хизматлар кўрсатувчини танлаш усули;

танлов савдолари предмети - товарлар, ишлар ва хизматлар;

танлов савдолари ташкилотчиси - буюртмачи ёки танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш учун буюртмачи томонидан жалб этиладиган юридик шахс;

танлов ҳужжатлари - танлов савдоларининг техник, молиявий, тижорат, ташкилий тавсифлари ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги ҳамда танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш шартлари, тартиб-қоидалари тўғрисидаги дастлабки ахборот мавжуд бўлган ҳужжатлар туркуми;

товар - хом ашё, буюм, конструкция, асбоб-ускуналарга бутловчи буюмлар, қаттиқ, суюқ ёки газсимон ҳолатдаги предметлар, энергиянинг барча турлари, шунингдек етказиб бериладиган товарга қўшимча равишда кўрсатиладиган хизматлар, агар уларнинг қиймати товар қийматининг ўзидан ортиқ бўлмаса;

оферент - малака танловидан ўтган ва офертаси танлов савдолари ташкилотчиси томонидан рўйхатдан ўтказилган талабгор;

оферта - танлов ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ тақдим этилган танлов савдолари предметига нисбатан талабгорнинг таклифи;

шартномавий жорий нарх - танлов савдолари натижалари бўйича белгиланадиган танлов савдолари предмети нархи;

шартнома бажарилишини таъминлаш - буюртмачининг талабига кўра танлов савдолари ғолиби томонидан улар бўйича бирламчи мажбуриятни банк ўз зиммасига оладиган банк кафолати, топшириқ, захира аккредетивлар, чеклар шаклидаги, нақд маблағлардаги депозитлар, ёхуд бошқа шакллардаги депозитлар шаклидаги шартномадаги мавжуд мажбуриятлар бажарилишининг таъминланиши.

 

 

  1.           Танлов савдолари қатнашчилари

 

Инвестор, буюртмачи, танлов савдолари ташкилотчиси, танлов комиссияси ва оферентлар танлов савдоларининг асосий қатнашчилари ҳисобланади.

Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш ёки бунингсиз танлов савдолари ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

расмий фармойиш берувчи ҳужжат чиқарган ҳолда танлов савдоларини ўтказиш шакли, тури ва санасини белгилаш;

танлов савдолари ташкилотчиси функциясини амалга ошириш (ушбу функцияларни жалб этиладиган ташкилотга бериши мумкин);

мустақил равишда ёки ихтисослаштирилган ташкилотни жалб этган ҳолда танлов савдолари предметининг бошланғич қийматини белгилаш.

Буюртмачи қуйидаги функцияларни бажаради:

танлов комиссияси таркибини ва иш тартибини шакллантиради ва тасдиқлайди, унинг ишида қатнашади;

миқдори танлов ҳужжатларида қайд этиладиган аниқ танлов шартларига боғлиқ бўладиган танлов савдоларида қатнашишга буюртманомаларни таъминлаш шаклини белгилайди;

танлов савдоларининг ташкилотчиси бўлади (ушбу функцияларни жалб этиладиган ихтисослашган ташкилотга бериши мумкин);

танлов ҳужжатлари таркибини белгилайди;

талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш ва танлов савдоларига қўйиладиган асосий талабларни, танлов савдолари предметига қўйиладиган ва танлов ҳужжатлари таркибига киритиладиган махсус ва техник талабларни белгилайди;

белгиланган тартибда экспертизанинг ўтказилиши ва танлов ҳужжатлари тасдиқланишини таъминлайди, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишган ҳолда танлов савдолари натижалари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлайди;

танлов савдолари ғолиби билан шартнома тузади;

танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча харажатларни қоплайди.

Буюртмачи инвестор билан белгиланган тартибда тузилган шартномада назарда тутилган ваколатлар доирасида бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

Қуйидагилар танлов савдолари ташкилотчисининг асосий вазифалари ҳисобланади:

танлов савдолари ўтказиш тартиб-қоидаларини белгилаш;

танлов савдолари предметига қўйиладиган махсус, техник ва тижорат талабларини ҳисобга олган ҳолда талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш ва танлов савдоларини ўтказиш учун танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

белгиланган шакл бўйича танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги эълонни матбуотда чиқариш ва потенциал талабгорларга таклифномалар юбориш;

агар танлов ҳужжатларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, аризалар ва оферталарни қабул қилиш, уларнинг ҳисобга олиниши ва махфийлигини таъминлаш;

жалб этиладиган буюртмачи билан шартнома асосида мустақил экспертлар ёки маслаҳатчиларнинг ишларини ташкил этиш;

талабгорларга танлов ҳужжатларини тақдим этиш;

оферталарнинг асл нусхаларини улар очилгандан кейин буюртмачига бериш.

Танлов савдоларини ташкил этиш учун ихтисослаштирилган ташкилот жалб этилган тақдирда танлов савдолари ташкилотчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари у билан буюртмачи ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.

Танлов комиссияси қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ўзининг иш тартибини белгилайди;

миқдори танлов ҳужжатларида қайд этилган танлов шартларига боғлиқ бўлган танлов савдоларида қатнашишга буюртманомаларни таъминлаш шаклини тасдиқлайди;

офертани қабул қилишнинг охирги куни ва вақтини, конвертларни очиш вақти ва жойини белгилайди;

талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлайди, агар у танлов ҳужжатларида назарда тутилган бўлса;

тегишли равишда расмийлаштирган ҳолда танлов савдоларини ўтказиш тартиб-қоидаларини амалга оширади;

ичида оферталар бўлган конвертларни очади, уларнинг танлов ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади (ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилиши, расмийлаштириш ва ҳоказолар) ва конвертларни очиш тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди;

мустақил экспертларни (маслаҳатчиларни) жалб этиш зарурлигини белгилайди ёки танлов комиссияси аъзолари орасидан баҳолаш гуруҳини тузади;

танлов ҳужжатларида кўрсатилган мезонларга мувофиқ оферталарни ўрганади, текширади ва кўриб чиқади, танлов савдолари ғолибини аниқлайди ёки бошқа қарор қабул қилади;

танлов савдоларини ўтказиш жараёнида пайдо бўладиган низолар ва келишмовчиликларни кўриб чиқади ва тартибга солади ҳамда улар бўйича тегишли хулосалар чиқаради.

Танлов комиссияси аъзолари сони тоқ бўлиши керак.

Қоидага кўра, танлов комиссияси таркибига инвестор, буюртмачи, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, хизмат кўрсатувчи банк вакиллари киритилади.

Танлов савдолари предметига боғлиқ равишда танлов комиссияси таркибига лойиҳа, эксперт ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкин.

Танлов комиссияси таркибида инвестор ва буюртмачининг вакиллари сони комиссия аъзолари умумий сонининг тўртдан бир қисмидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Агар мажлисда танлов комиссияси аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашса танлов комиссияси ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади.

Танлов савдоларини ўтказиш тартиб-қоидалари босқичлари бўйича қарор танлов таклифларини баҳолаш мезонларини ҳисобга олган ҳолда танлов комиссияси томонидан кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Овозлар тенг бўлган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Танлов комиссияси мажлисларида “Давархитектқурилиш” қўмитасининг ваколатли вакили иштирок этади.

 

  1. Танлов савдолари шакллари

 

Танлов савдолари қуйидагиларга бўлинади:

очиқ танлов савдолари - оферентлар сони чекланмайди;

ёпиқ танлов савдолари - оферентлар сони чекланади.

Ёпиқ танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

Очиқ ёки ёпиқ танлов савдолари талабгорнинг малакаси олдиндан аниқланган ҳолда ёки аниқланмасдан, ёхуд икки босқичли бўлиши мумкин.

Талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш танлов савдоларининг биринчи тури, танлов савдоларининг ғолибини аниқлаш - унинг иккинчи тури ҳисобланади.

Талабгорнинг малакаси олдиндан аниқланадиган очиқ ёки ёпиқ танлов савдолари ўтказишда талабгорларнинг умумий рўйхати тузилади, талабгорнинг малакаси олдиндан аниқланади ва малакаси олдиндан аниқланган талабгорлар ўртасида танлов савдолари ўтказилади.

Икки босқичли танлов савдолари:

буюртмачи танлов савдолари предметининг аниқ тавсифини ва ўзига хослигини шакллантириш имкониятига эга бўлмаган;

шартномада ишларни уларнинг рентабеллигини таъминлаш учун етарли бўлган ёки тадқиқ этиш ёки ишлаб чиқишга сарфланган харажатлар қопланишини таъминлайдиган ҳажмларда бажариш назарда тутилган ҳоллардан ташқари, буюртмачи илмий тадқиқотлар, экспериментлар ўтказишга, қидирувлар ёки ишланмалар юзасидан шартнома тузиш ниятида бўлган ҳолларда ўтказилади.

Икки босқичли танлов савдолари қуйидаги тартибда ўтказилади:

биринчи босқичда концептуал қарор ва техник, тижорат жиҳатидан аниқланиши ва тузатилиши керак бўлган, танлов ҳужжатларида кўрсатилган шартлар асосида ишлаб чиқилган оферта баҳоси кўрсатилмаган ҳолда тақдим этилади. Танлов савдолари предмети параметрлари бўйича оферент билан музокаралар олиб борилишига йўл қўйилади. Оферталарнинг умумий сонидан танлов савдоларининг иккинчи босқичида қатнашишга йўл қўйиладиган оферталар танлаб олинади;

иккинчи босқичда танлов савдолари предметининг аниқлаштирилган параметрлари ҳисобга олинган, баҳоси мажбурий тартибда кўрсатилган ҳолда оферталари танлов савдоларининг иккинчи босқичига ўтган қатнашчиларнинг таклифлари ва буюртманомалари берилган ҳолда танлов ҳужжатларига тузатиш киритилади.

Икки босқичли танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш қонун ҳужжатларига мувофиқ “Давархитектқурилиш” қўмитаси томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Ёпиқ танлов савдолари ишлар ва хизматлар юқори даражада мураккаблиги (ёки тор ихтисослашуви) билан фарқланадиган ва фақат пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг чекланган сони билангина бажарилиши мумкин бўлган ҳолларда ташкил этилади.

Ёпиқ танлов савдоларини ўтказишда танлов савдолари ташкилотчиси пудратчилар (етказиб берувчилар) умумий сонидан олдиндан етарлича малака маълумотларига эга бўлганларни, бироқ уларнинг камида учтасини танлайди ва уларга танлов савдоларида қатнашишга таклифнома юборади.

Агар пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг умумий сони иккитадан ортиқ бўлмаса, у ҳолда таклифнома уларнинг ҳар иккаласига юборилади ва танлов савдолари уларнинг иштирокида ўтказилади.

Улардан бири рад этган тақдирда танлов шартлари аниқлаштирилган ва (ёки) унга тузатишлар киритилган ҳолда такрорий танлов савдолари эълон қилинади.

Ёпиқ танлов савдоларини ташкил этишда матбуотда эълон берилмайди, танлов савдолари таклиф этилган талабгорлар ўртасида ўтказилади.

Танлов савдолари предмети харидининг умумий қиймати 25 минг АҚШ долларига тенг суммани ташкил этган ҳолларда улар:

харид қилинадиган товар, ишлар ва хизматларнинг тавсифи, миқдори, бажариш муддатлари ва товарни етказиб бериш пункти кўрсатилган ҳолдаги таклифларни талабгорларга юбориш;

етказиб берувчи ёки пудратчи томонидан эълон қилинган баҳо ва тавсифларни таққослаш йўли билан эркин савдода амалга оширилиши мумкин.

Эркин савдода харид қилишда таклифларнинг етказиб берувчи ёки пудратчи томонидан алоқа каналлари орқали ёзма шаклда тақдим этилишига йўл қўйилади.

 Эркин савдода харид қилишда етказиб берувчи ёки пудратчини танлаш баҳолаш комиссияси томонидан амалга оширилади.

Баҳолаш комиссияси буюртмачи томонидан камида беш нафар ваколатли мутахассисдан иборат таркибда тайинланади.

Қуйидаги ҳолларда:

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори мавжуд бўлганда;

харид қилинадиган товар (иш, хизматлар) ягона етказиб берувчи (пудратчи) томонидан ишлаб чиқарилса (реализация қилинса);

импорт товар Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан келишган ҳолда харид қилинганда шартноманинг тўғридан-тўғри тузилишига йўл қўйилади.

Агар танлов савдолари предметининг бошланғич қийматига нисбатан танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлмаса, бундай ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар мустақил лотларга бўлинган ҳолда битта танлов савдоларига бирлаштирилади, бунда ғолиб, қоидага кўра, ҳар бир лот бўйича аниқланади.

Буюртмачининг асосланган қарорига мувофиқ танлов савдолари предметини лотларга бўлган ҳолда танлов савдолари ўтказилишига йўл қўйилади (қурилиш ва монтаж ишлари, асбоб-ускуналарни харид қилиш ва монтаж қилиш, юкларни транспортда ташиш ва ҳоказо).

Бунда ғолиб, қоидага кўра, ҳар бир лот бўйича аниқланади, бош пудратчи ташкилот функциясини буюртмачи бажаради ва лойиҳада назарда тутилган ишлар ва хизматларнинг бутун комплекси бажарилиши учун жавоб беради. Инвестор ва (ёки) буюртмачи товарларни харид қилишда танлов савдолари предмети бўлиниши учун жавоб беради.

Танлов савдоларини кейинчалик танлов савдолари предмети учун назарда тутилмаган турлар бўйича ўтказиш имконини берувчи унинг қийматини пасайтириш мақсадида танлов савдолари предметини онгли равишда бўлишга йўл қўйилмайди.

 

  1. Талабгорга қўйиладиган малака талаблари

 

Танлов савдоларида қатнашиш учун талабгорга қуйидаги малака талаблари қўйилади:

танлов савдолари предмети қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги бўш айланма маблағларнинг ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномаси, ишлар (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва мутахассисларнинг мавжудлиги;

шартномалар тузиш юзасидан фуқаролик-муомала ҳуқуқий лаёқат ва ваколатлар;

устав сармоясининг миқдори;

танлов объектига ўхшаш  ҳолда талабгораш тажрибасининг мавжудлиги;

ўз кучлари билан илгари бажарилган иш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар;

танлов объектида ўз кучлари билан бажариладиган ишларнинг мўлжалланаётган ҳажми (фоизларда).

Танлов савдоларида қатнишиш талабгорига буюртмачи томонидан белгиланадиган бошқа талаблар ҳам қўйилиши мумкин.

Агар танлов савдолари предмети ҳисобланадиган ишлар (хизматлар)ни бажариш билан боғлиқ фаолият қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланиши керак бўлса белгиланган тартибда берилган тегишли лицензияга эга бўлган талабгорлар танлов савдоларида қатнашишга қўйилади.

Танлов комиссияси талабгор (оферент)дан унинг малака маълумотларига мувофиқлигини тасдиқловчи далилларни ҳужжатли шаклда тақдим этишни талаб қилишга ҳақлидир.

Талабгорларга танлов савдоларида қатнашишга малака талаблари танлов ҳужжатлари таркибида кўрсатиб ўтилади.

Малака талабларига мувофиқ талабгорлар томонидан тақдим этиладиган маълумотларни баҳолаш танлов ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов комиссияси томонидан амалга оширилади.

Танлов комиссияси талабгорларнинг ўз интеллектуал мулкини ёки тижорат сирини муҳофаза қилиш ҳуқуқини бузишга ҳамда талабгорлар (оферентлар)нинг танлов ҳужжатларида назарда тутилмаган малака маълумотларига нисбатан мезонлар ва талабларни белгилашга ҳақли эмас.

Таъсис ҳужжатлари, молиявий қатнашиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган бир-бири билан бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқ бўлган ташкилотларнинг танлов савдоларида қатнашиши тақиқланади.

Буюртмачининг тор ихтисослашган пудратчи ташкилотлари очиқ танлов савдоларида умумий асосларда қатнашадилар, ёпиқ танлов савдоларида эса танлов савдолари ташкилотчиси камида иккита чет қатнашчини таклиф қилиши шарт.

Малака маълумотлари тўғрисида нотўғри ахборот аниқланган тақдирда танлов комиссияси қарори билан талабгор (оферент) бундан кейин танлов савдолари тартиботида қатнашишдан четлатилади.

Малака маълумотлари тўғрисида танлов савдолари натижасига таъсир қилмайдиган унчалик муҳим бўлмаган ноаниқликлар мавжуд бўлган ахборотни тақдим этган талабгор (оферент)га танлов комиссияси қарори билан аниқланган ноаниқликларни унинг офертасини кўриб чиқиш давомида тузатишига рухсат этилиши мумкин.

Қайта ташкил этиш (бўлиниш, бирлашиш), тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлган, мулки хатлаб қўйилган талабгорлар танлов савдолари тартиботларида қатнашишга қўйилмайди.

 

  1. Танлов савдоларини ўтказишга тайёргарлик

Танлов савдолари ташкилотчиси танлов савдолари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон беради ёки потенциал пудратчиларга (етказиб берувчиларга) танлов савдоларида қатнашишга таклифнома жўнатади.

Танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги эълонда ёки танлов савдоларида қатнашишга таклифномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

танлов савдолари ташкилотчисининг номи ва манзили;

танлов савдолари предметини маблағ билан таъминлаш манбалари;

танлов савдолари предметининг тавсифи ва уни сотиш жойи;

танлов савдолари предметини сотиш муддати;

талабгорларга қўйиладиган асосий шартлар;

танлов ҳужжатларини сотиб олиш жойи ва унинг учун тўлов миқдори;

оферталарни тақдим этиш жойи, охирги куни ва вақти;

оферталарни очиш жойи, куни ва вақти.

Танлов савдолари ва (ёки) талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилади. Буюртмачининг қарорига кўра хорижий пудратчилар (етказиб берувчилар) танлов савдоларида қатнашишга таклиф этилиши мумкин. Бунда эълон, қоидага кўра, энг оммавий даврий нашрларда, газеталарда, web-caйтда ва (ёки) БМТнинг Development Business нашрида, шунингдек хорижий мамлакатларнинг элчихоналари орқали таклифномалар жўнатиш воситасида амалга оширилади.

Оферталарни тақдим этиш муддати эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилган кундан бошлаб камида ўттиз кунни ёки таклифномалар жўнатилган кундан бошлаб ўттиз беш кунни ташкил этиши керак.

Танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги эълон фақат танлов ҳужжатларига ижобий эксперт хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина чоп этилиши мумкин.

 

  1. Танлов ҳужжатларининг таркиби, тузилиши, уларни ишлаб

                             чиқиш ва тасдиқлаш тартиби

 

Танлов ҳужжатлари, қоидага кўра, уч қисмдан: умумий, техник ва тижорат қисмидан иборат бўлади.

Умумий қисмга қуйидагилар киради:

танлов савдоларида қатнашишга таклифнома;

товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш юзасидан шартноманинг умумий шартлари;

талабгорларнинг танлов савдоларида қатнашишга буюртманомалари шакли;

талабгорнинг малакасини ҳамда унинг техник ва молиявий аҳволини баҳолаш талаблари ва мезонларини, таклифларни молиявий баҳолаш ва танлов савдолари ғолибини аниқлаш мезонлари, танлов савдолари тартиботига тааллуқли бошқа ҳужжатлардан иборат бўлган йўриқнома.

Техник қисм қуриш, реконструкция қилиш, техника билан қайта жиҳозлаш, лойиҳалаш, қурилиш объектлари учун материаллар, конструкциялар ва жиҳозлар харид қилишга доир танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади.

Танлов ҳужжатларининг тижорат қисми ишлар (хизматлар)ни бажариш ва (ёки) товарни етказиб бериш шартларидан, маблағ билан таъминлаш манбалари ва шартларидан, танлов савдолари предметини сотиш муддатидан, шартнома лойиҳасидан иборат бўлади.

Буюртмачи томонидан эълон қилинган нарх билан танлов савдолари ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда танлов савдолари предметининг бошланғич нархи эълон ва таклифномада кўрсатилади. Бунда танлов савдолари танлов савдолари предметининг бошланғич нархини пасайтириш юзасидан ўтказилади.

Оферталарни тақдим этиш тартиби танлов ҳужжатларида белгиланади.

Тақдим этилаётган оферта танлов ҳужжатлари шартлари ва талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Хорижий пудрат ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ва эркин муомаладаги валютада ҳақ тўланадиган хорижий кредитлар ва грантлар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда, агар халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан тузилган кредит шартномаларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, танлов ҳужжатларига ишлар (хизматлар) қийматининг камида 50 фоизи миқдорида ишлар (хизматлар)ни бажариш учун Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари - резидентлари иштирок этиши шартлари киритилади.

Танлов ва талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш ҳужжатларига, офертани жойлашга ва маркировка қилишга, таклифларни техник ва молиявий баҳолаш мезонларига шартлар ва талаблар танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Оферталарни тақдим этиш муддати тугагунгача танлов савдолари ташкилотчиси танлов ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ҳақлидир, ташкилотчи улар тўғрисида танлов ҳужжатларини олган талабгорларга дарҳол хабар қилиши, оферталарни тақдим этиш муддатини офертага тузатиш киритиш учун етарли бўлган вақтга узайтириши керак.

Танлов ҳужжатлари улар учун тўлов тўлангандан кейин тақдим этилади.

Тўлов миқдори буюртмачи ва (ёки) танлов савдолари ташкилотчиси томонидан, танлов ҳужжатларини кўпайтириш ва тарқатиш қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Танлов савдолари ташкилотчиси талабгорнинг сўровига кўра танлов ҳужжатларининг моҳияти ёки мазмуни билан боғлиқ бўлган саволларга ёзма равишда жавоб бериши, танлов савдоларининг барча қатнашчиларига жавобни сўров манбаини кўрсатмасдан юбориши шарт.

Танлов савдоларининг асосий қатнашчилари ва (ёки) талабгорлар ўртасида хабарлар, билдиришномалар ва бошқа ахборотларни алмашиш танлов ҳужжатлари таркибида тасдиқланган шакл бўйича ёзма равишда амалга оширилади.

  1. Оферталарни тақдим этиш

 

Офертанинг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади.

Оферта уни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тугагунгача қайтариб олиниши мумкин.

Талабгорнинг имзоси ва муҳри қўйилган оферта савдолар ташкилотчисига конвертга солиб елимланган ҳолда жўнатилади.

Тақдим этиш муддати тугагандан кейин олинган оферта кўриб чиқилмайди.

Офертани тақдим этиш санаси танлов савдолари ташкилотчисининг почта билдиришномасидаги оферта олинганлиги тўғрисидаги қайд бўйича ёки танлов савдолари ташкилотчисининг оферентга берилган (оферта чопар орқали етказиб бериладиган ҳол) оферта олинганлиги тўғрисидаги билдиришномаси санаси бўйича белгиланади.

Талабгор оферта таркибида танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани танлов ҳужжатларида кўрсатилган, лекин танлов савдолари предмети ҳисоблаб чиқилган қийматининг кўпи билан 2 фоизи миқдорида таъминлашни тақдим этади.

Таъминлашнинг амал қилиш муддати офертанинг амал қилиш муддатидан кам бўлмаслиги керак.

Буюртмачи танлов ҳужжатларида таъминлаш кафилининг ишончлилиги бўйича талабларни, унинг шаклларини ва танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани таъминлашдан фойдаланиш тартибини белгилаши мумкин.

Танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани таъминлаш:

танлов савдолари ғолибига - шартнома тузилгандан кейин, шартнома ижросини талаб қилинадиган таъминлаш тақдим этилгач;

қолган оферентларга - танлов савдолари ғолиби билан шартнома тузилгандан кейин, лекин офертанинг амал қилиш муддатидан кечикмай;

офертани қайтариб олган оферентга - уни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тугагунгача қайтарилади.

Буюртманомани таъминлаш уни қайтариш учун асос пайдо бўлган вақтдан бошлаб ўн кун мобайнида қайтарилади.

Танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани таъминлаш:

офертани тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тугагач офертани ўзгартирган ёки уни қайтариб олган оферентга;

танлов савдолари ғолибига - оферта унинг амал қилиш даврида қайтариб олинганда, танлов ҳужжатларида белгиланган шартларда шартнома тузиш ёки шартнома ижросининг талаб қилинадиган таъминланишини тақдим қилиш рад этилганда қайтарилмайди.

 

  1. Танлов савдоларини ўтказиш ва уларни якунлаш

Танлов савдолари, қоидага кўра, буюртмачи жойлашган жойда ўтказилади.

Мажлис вақтида оферталар солинган конвертлар очилади, шартлар ва тартиботларга риоя қилиниши, танлов ҳужжатларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади.

Оферталар солинган конвертларни очиш қатнашиш истагини билдиришган оферентлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирокида амалга оширилади.

Танлов комиссияси мажлиси натижалари протокол билан расмийлаштирилади.

Танлов комиссияси мажлислари натижалари тўғрисидаги ахборот қатнашмаган оферентга ёзма шаклда етказилади.

Ҳужжатлар пакетида танлов ҳужжатлари талабларининг бузилганлиги аниқланган тақдирда ҳужжатлар уларнинг мазмуни эълон қилинмасдан оферентга қайтарилади.

Танлов комиссияси танлов ҳужжатларининг эълон қилинган шартларга номувофиқлигини ёки офертани расмийлаштиришдаги ноаниқликларни улар бошқа қатнашчиларнинг рейтингига таъсир кўрсатмайдиган ва уларга йўл қўйган танлов савдолари қатнашчисига устунлик бермайдиган ҳолларда эътиборга олмаслиги мумкин.

Танлов ҳужжатлари шартларига жавоб берадиган оферталар бўйича оферентнинг исми (номи), малака маълумотлари, таклиф қилинган нархлар ва бажариш муддатлари, шунингдек оферент томонидан танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ киритилган қўшимча таклифлар ҳисобга олинади.

Танлов комиссияси мажлисида офертани кўриб чиқиш давомида оферент томонидан офертанинг мазмуни тушунтириб берилишига йўл қўйилади.

Бунда офертанинг мазмунини, шу жумладан нархи ёки бажариш муддатини ўзгартирувчи тушунтиришлар берилишига йўл қўйилмайди.

Офертада арифметик хатолар мавжудлиги аниқланган тақдирда сўзлар билан кўрсатилган якуний сумма тўғри миқдор сифатида қабул қилинади.

Савдоларнинг туридан қатъи назар, танлов савдолари ғолиби танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисида аниқланади. Танлов савдолари ғолиби танлов савдолари қатнашчилари иштирокида эълон қилинади, иштирок этмаган қатнашчилар хабардор қилинади.

Оферталарни кўриб чиқиш, баҳолаш ва таққослаш натижалари тўғрисидаги ахборот ошкор қилинмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Танлов комиссиясининг ҳар бир мажлисида протокол юритилади.

Қоидага кўра, бу - талабгор малакасини олдиндан аниқлаш, конвертларни очиш, танлов савдолари ғолибларини аниқлаш ва танлов савдолари ўтказиш тартиботи билан боғлиқ бўлган бошқа протоколлардир.

Танлов савдолари буюртмачи томонидан белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин тугалланган ҳисобланади.

 Буюртмачи "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишилган кундан бошлаб беш кун муддатда оммавий ахборот воситаларида танлов савдолари натижалари (предмети, ғолиби, инвестиция лойиҳасининг шартномавий нархи ва уни амалга ошириш муддати) тўғрисидаги ахборотни эълон қилади.

Танлов савдолари ўтказилмаган ҳисобланади агар:

оферталарни тақдим этиш муддатида учтадан кам оферта тушса, ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳоллардан ташқари;

оферталар танлов ҳужжатлари шартларига мувофиқ бўлмаса;

оферталарда танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани таъминлаш кафолати мавжуд бўлмаса;

оферентлар томонидан таклиф этилган нархлар танлов савдолари предмети бошланғич қийматидан анча ортиқ бўлса;

“Давархитектқурилиш” қўмитаси билан келишув бўйича танлов комиссияси томонидан асосланган бошқа ҳолатлар пайдо бўлса.

Танлов савдоларининг ўтказилмаган деб эълон қилиниши асосий қатнашчилардан биронтасининг мулкий ёки бошқача тусдаги жавобгарлигига олиб келмайди.

Агар танлов савдолари ўтказилмаган деб эътироф этилса танлов савдолари такроран ўтказилади, бунда танлов ҳужжатлари шартларининг қайтадан кўриб чиқилишига йўл қўйилади.

Танлов савдолари ташкилотчиси улар тугаллангандан кейин танлов савдолари ғолибига беш кундан кечикмай ёзма билдиришнома жўнатади.

Шартнома танлов савдолари ғолиби билдиришномани олган кундан бошлаб ўн кун муддатда тузилади.

Агар танлов савдолари ғолиби шартнома тузишни рад этса ёки шартнома ижросини таъминлашни белгиланган муддатда тақдим этмаса, у ҳолда буюртмачи танлов комиссияси билан биргаликда офертаси иккинчи баҳони олган оферентни танлов савдолари ғолиби деб эътироф этиши ёки такрорий танлов савдолари ўтказишни тайинлаши мумкин.

Шартнома ижросини таъминлаш миқдори буюртмачи томонидан, лекин танлов савдоларида белгиланган қийматнинг кўпи билан 10 фоизи миқдорида белгиланади.

Танлов савдолари натжалари бўйича тузилган, эркин муомаладаги валютада амалга ошириладиган шартномани рўйхатдан ўтказиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида амалга оширилади.

 

  1. Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ҳамда танлов

      савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби мониторинги

 

Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, танлов савдоларини ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда унинг методлари ва усулларининг асосланганлигини аниқлаш, танлов савдоларини ташкил этиш, танлов савдоларини ўтказиш шартлари ва тартиботига риоя қилиш мониторинги "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан амалга оширилади.

 Танлов ҳужжатлари экспертизаси шартнома асосида ўтказилади.

Танлов савдолари ташкилотчиси томонидан танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шартларига ҳамда Низомга риоя қилиниши танлов ҳужжатлари экспертизаси предмети ҳисобланади.

Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун қуйидагилар тақдим этилади:

танлов савдолари предмети ва ташкилотчиси тўғрисидаги маълумотлар;

танлов ҳужжатлари;

танлов комиссиясини тайинлаш ва унинг таркиби тўғрисидаги буйруқ;

молиявий ресурсларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар (кредит шартномаси, банк маълумотномаси, қурилишларнинг аниқ манзилли рўйхати, давлат бошқарув органи қарори ва бошқалар). Зарур ҳолларда экспертиза органи савдолар ташкилотчисидан қўшимча маълумотларни сўраб олади.

Импорт товарлар (ишлар ва хизматлар)ни харид қилишда буюртмачи танлов ҳужжатлари таркибида Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг нархлар конъюнктураси бўйича хулосасини тақдим этади.

Танлов ҳужжатлари экспертизаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан тасдиқланган қурилиш, реконструкция қилиш, техника билан қайта жиҳозлаш, лойиҳалаш, қурилиш объектлари учун материаллар, конструкциялар ва жиҳозлар харид қилишга доир танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ ўтказилади.

Танлов ҳужжатлари экспертизаси ва экспертиза органи томонидан тегишли хулосани бериш ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади.

Такрорий экспертиза беш кун муддатда ўтказилади.

Қуйидагилар мониторинг объекти ҳисобланади:

танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш, шартнома тузиш;

лойиҳани амалга оширишда танлов савдолари шартларининг бажарилиши;

ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалларининг ижроси;

қурилиши тугалланган объектни ўз вақтида фойдаланишга топшириш.

Мониторинг буюртмачи ва пудратчи томонидан томонларнинг танлов савдолари шартларини бажариши тўғрисида “Давархитектқурилиш” қўмитаси ҳудудий бошқармасига ҳар ойда тақдим этиладиган ахборотларни таҳлил қилиш йўли билан амалга оширилади.

Мониторинг натижаларини умумлаштириш “Давархитектқурилиш” қўмитаси томонидан амалга оширилади.

 

  1. Нархларга тузатишлар киритиш ва суғурта

 

Танлов савдоларида белгиланган нарх қатъий нарх ҳисобланади.

Биринчи молиявий йил мобайнида нархларга ҳамда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш юзасидан шартномани бажариш муддатига тузатишлар киритишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Иккинчи йил ва ундан кейинги йиллар учун шартнома нархларига тузатишлар киритиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Танлов савдолари ғолиби қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда объект қурилишининг суғурта қилинишини таъминлайди.

 

 

 

  1. Танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари

 

Танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш, танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар шартнома асосида амалга оширилади.

Танлов савдолари танлов савдолари предметини сотишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли бекор қилинган тақдирда уларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар амалдаги харажатлар бўйича буюртмачи томонидан қопланади.

 

  1. Танлов савдолари қатнашчиларининг жавобгарлиги

 

Танлов савдолари қатнашчилари қонун ҳужжатларига ва ушбу Низом талабларига мувофиқ жавоб берадилар.

Буюртмачи қуйидагиларга жавоб беради:

танлов комиссиясини шакллантиришда унинг таркибига оид талабларга риоя этилиши;

танлов савдолари предмети учун назарда тутилмаган шакллар бўйича танлов савдоларини амалга ошириш имконини берадиган унинг қийматини камайтириш мақсадида танлов савдолари предметини бўлишга йўл қўйилиши;

танлов савдолари ғолиби билан шартнома тузиш муддатининг бузилиши;

шартномада келишилган муддатларда физик, сифатга доир ва техник параметрлар бўйича шартнома шартларининг бажарилмаганлиги;

танлов шартларининг бажарилиши мониторинги учун нотўғри ахборот тақдим этилганлиги;

томонлар ўртасидаги шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши тугаллангандан кейин уч йил мобайнида оферталар оригиналларининг сақланмаганлиги;

танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиботларининг бошқача бузилишлари учун.

Агар унинг учун қонун ҳужатларига мувофиқ шартнома тузиш шарт бўлган буюртмачи шартномани тузишдан воз кечса ёки бош тортса танлов савдолари ғолиби шартномани тузиш ёки етказилган зарарни ва бой берилган фойдани ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилади.

Танлов савдолари ташкилотчиси жавоб беради:

оферталар тақдим этиш муддати тугагунгача танлов ҳужжатларига танлов ҳужжатларини олишган талабгорларга ўз вақтида хабар қилмасдан ва офертага тузатишлар киритиш учун етарли бўлган вақт учун оферталарни тақдим этиш муддатини узайтирмасдан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги;

танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги эълонни танлов ҳужжатларига ижобий эксперт хулосасисиз чоп этганлик;

аризалар ва оферталарни қабул қилиб олишни рад этганлик, уларни ҳисобга олишни таъминламаганлик, конвертларни очишгача уларнинг махфийлигини ва сақланишини таъминламаганлик;

танлов савдоларини ўтказиш тартиботи бузилганлиги;

танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиботининг бошқача бузилишлари учун.

Танлов комиссияси жавоб беради:

танлов савдоларини ўтказиш тартиботлари босқичлари бўйича кам овоз билан ва (ёки) танлов таклифларини баҳолаш мезонларини ҳисобга олмасдан қарор қабул қилинганлиги;

талабгор (оферент)дан унинг малака маълумотларига мувофиқлигини тасдиқловчи далилларни ҳужжатли шаклда тақдим этишнинг асоссиз талаб қилиниши;

талабгорларнинг ўз интеллектуал мулки ёки тижорат сирини муҳофаза қилишга бўлган ҳуқуқи бузилганлиги;

талабгорлар (оферентлар)нинг малака маълумотларига нисбатан танлов ҳужжатларида назарда тутилмаган мезонлар ва талаблар белгиланганлиги;

танлов савдоларида қатнашишга:

муассислик ҳужжатлари, молиявий қатнашиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган бир-бири билан бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқ бўлган ташкилотларнинг;

қайта ташкил этиш (бўлиниш, бирлашиш) тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлган, мулки хатлаб қўйилган талабгорларнинг қўйилганлиги;

талабгор (оферент)нинг танлов савдолари тартиботида қатнашишдан асоссиз равишда четлатилганлиги;

танлов савдоларининг бошқа қатнашчилари рейтингига таъсир қилмайдиган, уларга йўл қўйган танлов савдолари қатнашчисига устунлик бермайдиган ҳолларда танлов ҳужжатларининг эълон қилинган шартларга ёки офертани расмийлаштиришдаги ноаниқликларга номувофиқлиги эътиборга олинганлиги;

оферта мазмунини ўзгартирадиган тушунтиришлар ва тузатишларга йўл қўйилганлиги, шу жумладан нархлар ёки бажариш муддати ўзгартирилганлиги;

офертани танлов комиссияси мажлисида кўриб чиқиш давомида оферентнинг тушунтириш беришига асоссиз равишда йўл қўйилмаганлиги;

ахборотнинг ошкор қилинганлиги, савдолар қатнашчиларининг ўзаро ёки жалб этилган мутахассислар билан келишувига йўл қўйилганлиги, шунингдек қонунга зид бошқа хатти-ҳаракатлар қилинганлиги;

танлов савдолари ғолибининг танлов комиссиясининг очиқ мажлисида аниқланганлиги, танлов савдолари ғолибини эълон қилиш тартиботи бузилганлиги, иштирок этмаган қатнашчиларнинг ўз вақтида хабардор қилинмаганлиги;

танлов савдолари тартиботининг бошқача бузилишлари учун.

Танлов савдолари ғолиби жавоб беради:

физик, сифатга доир ва техник параметрлар бўйича шартнома шартларининг шартномада назарда тутилган муддатларда бажарилмаганлиги;

танлов шартларининг бажарилиши мониторинги натижаларининг бузилганлиги;

танлов шартлари ва шартноманинг бошқача бузилишлари учун.

Агар танлов савдолари ғолиби шартнома тузишни рад этса ёки белгиланган муддатда шартнома бажарилиши таъминланишини тақдим этмаса, у ҳолда буюртмачи танлов комиссияси билан биргаликда офертаси иккинчи баҳони олган оферентни танлов савдолари ғолиби деб эътироф этиши ёки такрорий танлов савдолари ўтказишни тайинлаши мумкин.

Танлов савдолари тартиботидан келиб чиққан келишмовчиликлар ва низолар, буюртмачи, савдолар ташкилотчиси ёки танлов савдолари бошқа қатнашчиларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлар юзасидан шикоятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шартнома асосида қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказлари орқали амалга оширилади. Марказнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарорига 6б-иловада қабул қилинган “Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази тўғрисида НАМУНАВИЙ НИЗОМ” орқали тартибга солинади.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шартнома асосида қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш;

танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш, шартномалар тузиш, танлов савдолари шартлари ва инвестиция лойиҳасини амалга оширишда ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалининг бажарилиши, шунингдек марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштирилаётган қурилиши тугалланган объектнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилиши мониторингини олиб бориш;

шартнома асосида қурилишда танлов савдолари мавзуининг дастлабки қийматини белгилаш бўйича хизматлар кўрсатиш;

қурилиш маҳсулотининг, шу жумладан "элементлар қиймати" усули билан, шартномавий жорий нархини аниқлаш бўйича методик тавсияларни, нархларни шакллантиришни янада такомиллаштириш, қурилишни ташкил этиш ва капитал қурилишда янги технологияларни жорий этиш бўйича норматив-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда қатнашиш;

қурилишда ва қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари саноатида нархлар шаклланишига таъсир қилувчи омилларни тўплаш, таҳлил қилиш, уларни қайта ишлаш ва умумлаштириш;

қурилиш ишларига ва тайёр қурилиш маҳсулотига нархлар, юкларни ташишга тарифлар, материалларни ташиш шартлари ва масофаларининг ўзгариши мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш;

маҳаллий тайёрловчи заводлар томонидан ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларининг нархи тўғрисидаги маълумотларни тўплаш;

нархларни шакллантириш бўйича янги смета нормативларини яратиш учун бошланғич ахборотларни тўплаш ва дастлабки таҳлил қилиш;

капитал қурилиш, лойиҳалаштириш ва қийматни аниқлаш юзасидан комплекс масалалар бўйича вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларига, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга консалтинг хизматлари кўрсатиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси “Давархитектқурилиш” қўмитаси томонидан берилган ваколатлар доирасида бошқа вазифаларни бажариш.

 

                        Марказнинг асосий функциялари

 

Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

аризалар ва оферталар қабул қилинишини ташкил этади, уларнинг ҳисобга олинишини, сақланишини ва махфийлигини таъминлайди;

буюртмачи билан биргаликда қурилишда танлов савдоларини ўтказиш тартиботини белгилайди;

қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги Низом шартлари ва талабларига риоя қилган ҳолда танлов савдолари мавзуига қўйиладиган танлов ҳужжатларини ишлаб чиқади;

танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасига тақдим этади;

танлов ҳужжатларида белгиланган шакл бўйича танлов савдолари ўтказилиши тўғрисида эълон бериш учун материалларни тайёрлайди ва потенциал талабгорларга таклифномалар юборилишини таъминлайди;

буюртмачи томонидан жалб қилинадиган мустақил экспертлар ёки консультантлар ишини ташкил этади;

талабгорларга танлов ҳужжатларини сотади;

оферталар очилгандан кейин уларни буюртмачига беради;

буюртмачига танлов савдолари якунлари бўйича буюртмачи ҳисоботини тузишда кўмаклашади;

буюртмачи ва пудратчи томонидан тақдим этиладиган ахборотларни таҳлил қилиш йўли билан шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб боради ҳамда танлов савдолари ва танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномалар бажарилиши мониторинги натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси “Давархитектқурилиш” қўмитасига ҳар ойлик ҳисоботни тақдим этади;

семинарлар ўтказади, кадрларни танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан тасдиқланган тартиботини, танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномалар шартларидан келиб чиқувчи мажбуриятлар бажарилиши мониторингини амалиётда қўллаш бўйича ўқитади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, қурилиш таннархи пасайтирилишини ва қурилиш ишлаб чиқариши иқтисодий рағбатлантирилишини таъминловчи қурилишда иқтисодий ишларни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш марказига киритади;

капитал қурилишда иқтисодий ва ташкилий ислоҳотлар амалга оширилиши, қурилиш материаллари, алоҳида ва махсус ишлар нархларининг, қурилиш механизмларини ишлатиш ва қурилиш юкларини ташиш, тайёр қурилиш маҳсулоти харажатлари ўзгариши мониторингини олиб боради;

ўз ваколатлари доирасида инвестиция жараёни қатнашчилари ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқади, улар юзасидан қарорлар тайёрлайди ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси “Давархитектқурилиш” қўмитасига ёки тегишли органларга киритади;

нархларни шакллантириш бўйича дастурий воситаларни, норматив ҳужжатларнинг электрон вариантларини сотиб олади, тарқатади.

 

              Марказнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

 

Марказ ўзига юкланган функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

маҳаллий давлат бошқаруви органларидан ва бошқа ташкилотлардан Марказга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материалларни сўраш ва олиш;

танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномалар шартларидан келиб чиқувчи мажбуриятлар бажарилиши мониторингини олиб бориш мақсадида қурилишнинг боришини ўрганиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш;

қонун ҳужжатларини ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги Низом талабларини бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда буюртмачига хизматларни сотиб олишни тўхтатиш тўғрисида тақдимнома киритиш;

Ўзбекистон Республикасининг лойиҳалаштириш, илмий-тадқиқот ташкилотларини ва бошқа ташкилотларини, олимлар ва мутахассисларни улар меҳнатига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳақ тўлаган ҳолда, белгиланган тартибда ишга жалб қилиш;

қурилиш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш масалалари бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида "Давархитектқурилиш" қўмитасига таклифлар киритиш.

Марказ ўзига юкланган функционал вазифаларнинг зарур даражада бажарилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

 

                     Марказ фаолиятини ташкил этиш

 

Марказ фаолиятига раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси “Давархитектқурилиш” қўмитаси раисининг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор амалга оширади.

Марказ директори:

Марказга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишган ҳолда Марказнинг штат жадвалини тасдиқлайди;

Марказ фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича барча органларда ва корхоналарда Марказ номидан вакиллик қилади;

Марказ хўжалик фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

шартнома асосида танлов ҳужжатларини ишлаб чиққанлик, қурилишда танлов савдоларини ташкил этганлик ва ўтказганлик;

нархларни шакллантириш, шартнома асосида савдо мавзуининг дастлабки қийматини аниқлаш масалалари бўйича консалтинг хизматлари кўрсатганлик;

қурилиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган хизматларнинг бошқа турларини амалга оширганлик учун олинадиган даромадлар.

Марказ ҳар ойда “Давархитектқурилиш” қўмитаси таъминоти учун ўз даромадларининг 10 фоизи миқдорида маблағ ўтказади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида” ги  2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонида ҳамда уни бажариш юзасидан қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида қайд этилганидек, эскирган ва замонавий талабларга мувофиқ бўлмаган амалдаги смета нормалари ва қоидалари тизими ва унинг асосида қурилиш смета қийматининг ошиб кетишига олиб келувчи расценкаларни ишлаб чиқиш қурилиш-технология жараёнини ва умуман қурилиш комплексининг самарали ишлашини мақбуллаштириш йўлидаги, пировард натижада қурилишда лойиҳалаштириш, смета ва технология интизомини мустаҳкамлашдаги бош тўсиқлардан бири ҳисобланади.

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан зарур даражадаги назорат ўрнатилмаганлиги ҳозирги вақтда жуда кўплаб якка тартибдаги ва идоравий смета нормаларининг амалда бўлишига олиб келди, улар кўп ҳолларда “Давархитектқурилиш” қўмитаси тасдиқлаган смета нормативларига зиддир ҳамда уларнинг ўрнини босмоқда.

Кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш, бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ капитал қурилишда нархларни шакллантиришнинг смета-норматив базасини тартибга солиш ва янгилаш, объектлар қурилиши қийматини жорий шартномавий нархларда белгилаш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 24.10.2003 й. (№ 463) Капитал қурилишда нархларни шакллантиришнинг смета-норматив базасини “такомиллаштириш ва янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарор қабул қилди.

Унга кўра Вазирлар Маҳкамасининг “Қурилиш қийматини 1991 йил нархлари даражасидаги янги смета нормативлари негизида “ресурс усули” асосида аниқлашга ўтиш тўғрисида” ги  1997 йил 17 июндаги 306-сон Қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

 

 

[1]  Каримов И.А.  Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тарққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини ошиишга хизмат қилади // Халқ сўзи,  2011 йил 22 январь.