Марказ ҳақида

Марказ ҳақида

“Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази”нинг вазифа ва функциялари

 

  1. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигини сув хўжалиги соҳаси бўйича ахборот ва таҳлилий маълумотлар билан таъминлаш соҳасида:

сув хўжалиги масалалари бўйича маълумотларни ва ахборотларни таҳлил қилиш асосида таҳлилий маълумотларни ва ахборотномаларни тайёрлаш;

сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда гидротехник иншоотларнинг техник ҳолати ва улардан фойдаланишга доир маълумотларни таҳлил қилиш;

халқаро ва донор ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳамда тайёрланган турли ахборот ва таҳлилий материаллар базасини шакллантириш ва уни ривожлантириш.

б) сув хўжалиги соҳасини ривожланитириш бўйича таҳлилий ҳужжатлар, таклифлар ва лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда уларни амалга оширишда қатнашиш соҳасида:

сув хўжалиги бўйича маълумотларни таҳлили ва хорижий мамлакатлар илғор тажрибаларини ўрганиш натижалари асосида сув ресурларини бошқаришни яхшилаш ҳамда сув хўжалиги соҳасини ривожланитириш бўйича тегишли таҳлилий ҳужжатлар ва таклифларни тайёрлаш;

сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш, сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини ривожлантириш ҳамда сув тежовчи технологиялар ва услубларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

сув хўжалигида инновацион ва ресурстежамкор техника ва технологиялар ҳамда услубларни тадбиқ қилишга оид таклифлар ва маълумотларни тайёрлаш;

сув ресурсларини бошқариш, гидротехник иншоотларни эксплуатация қилиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, сув ресурсларидан фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масалалари бўйича таклифларини ишлаб чиқиш ва бу борадаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш.

в) замонавий ахборот коммуникацион технологияларни тадбиқ қилиш асосида сув хўжалиги соҳасига доир маълумот ва ахборот ресурсларини яратиш ва уларни ривожлантириш соҳасида:

ахборот-коммуникация технологияларидан (дастурий таъминотлар, мобил иловалар, он-лайн маълумотлар базаси, веб саҳифалар, форумлар ва ҳоказо) кенг фойдаланиш асосида сув хўжалигига доир ахборот ресурсларни яратиш ва ривожлантириш;

сув хўжалиги соҳаси бўйича маълумотлар ва билимлар базасини шакллантириш ва ривожлантириш;

сув хўжалиги тизимининг барча бўғинларида илғор ахборот коммуникацион технологияларни тадбиқ қилиш асосида ахборот ва маълумотлар алмашишни йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда қатнашиш.

г) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ва лойиҳалар фаолиятидаги иштирокига амалий ёрдам кўрсатиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига унинг сув масалалари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар ва лойиҳаларнинг фаолиятидаги, шу жумладан Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссияси (кейинги ўринларда ДСХМК) фаолиятининг иштирокида амалий ёрдам кўрсатиш;

сув хўжалиги соҳасидаги халқаро ва чет эл ташкилотлари билан илғор тажрибалар ва технологияларни ўрганиш, билимлар алмашиш, уларнинг салоҳиятидан фойдаланиш ва ресурсларини жалб қилиш мақсадида улар билан ҳамкорлик қилиш;

сув хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган халқаро ва донор ташкилотлар фаолиятлари, улар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, уларнинг ҳисоботлари ва натижалари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва уни ривожлантириш асосида халқаро ва донор ташкилотлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича тегишли таклифларни тайёрлаш.

д) сув хўжалиги соҳаси бўйича саводхонлик ва малака ошириш ишларини ташкил этиш соҳасида:

сув хўжалиги ходимларининг касбий малакасини ошириш бўйича семинар, тренинг ва турли курсларни ташкил этиш;

сув хўжалиги соҳасидаги мутахассисларнинг касбий малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларни яратиш ва уларни такомиллаштириш;

сув хўжалигига доир маълумотнома, ахборотнома, қўлланма, китоб ва шу каби бошқа нашрларни тайёрлаш ҳамда уларни оммалаштириш;

сув ресурсларини бошқариш, сувдан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, гидротехник иншоотларни ишлатиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги соҳасидаги замонавий илғор тажрибалар ва технологияларни қўллаш ва тадбиқ этиш борасида сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг саводхонлигини ошириш ва бу каби ишларда қатнашиш.

Марказ ўз ваколати доирасида бошқа вазифа ва функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

 

Фикр билдириш

Манзил

Манзил: Тошкент шаҳри 100128. Шайхонтохур тумани, Лабзак кўчаси, 1А уй
(71) 241-21-59
(71) 241-19-23