Раҳбарият

Аҳмаджонов  Вохиджон  Мухамаджонович
Аҳмаджонов Вохиджон Мухамаджонович
Директор
+998 (71) 241-19-23 v.akhmadjonov@minwater.uz

Аҳмаджонов  Вохиджон  Мухамаджонович  13.09.1979 йил  Фарғона вилоятида туғилган.

19.12.2018 ҳ.в.   Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази директори.

Марказ директорининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардир:

  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
  • Марказ фаолиятининг умумий бошқарувини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли расмий ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг буйруқлари ва қарорлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
  • Марказ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тегишли амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизим ташкилотлари, шунингдек бошқа вазирликлар ва идоралар билан, шу жумладан халқаро ва донор ташкилотлар билан Марказ фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
  • Ўз ўринбосари ҳамда Марказнинг сектор бошлиқларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
  • Марказ фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Марказнинг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;
  • Штат бирликларининг белгиланган сони ҳамда харажатлар сметаси асосида Марказнинг штат жадвалини тасдиқлаш, шунингдек зарурият бўлганда белгиланган тартибда уларга ўзгартиришлар киритиш;
  • Марказ мулки ва ускуналаридан фойдаланишни ташкил этиш, марказ номидан шартномалар (келишувлар) тузиш ва ишончномалар бериш;
  • Марказнинг молия-хўжалик фаолияти, шартномаларни бажарилиши ва барча хизматлар бўйича ташкилий ишларни амалга ошириш;
  • Марказнинг ходимлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
  • Марказ ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, ходимларнинг иш хақларига устамалар белгилаш ва уларни мукофотлаш;
  • Марказ ходимларининг хизмат сафарларини қонун ҳужжатларига тўлиқ мос равишда ташкил этиш, хизмат сафарларини асосланган, самарали ва натижали бўлишини, хизмат сафари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
  • Марказ ходимларининг малакасини ошириш чораларини кўриш, уларни самарали фаолият юритишлари учун зарур шароитлар яратиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимида замонавий ахборот коммуникацион технологияларни тадбиқ қилиш асосида сув хўжалиги соҳасига доир маълумот ва ахборот ресурсларини яратиш ва уларни ривожлантириш бўйича амалий чораларни кўриш;
  • Сув хўжалиги ходимларининг касбий малакасини ошириш бўйича семинар, тренинг ва турли курсларини ташкил этиш, малака ошириш бўйича ўқув дастурларни яратиш ва уларни такомиллаштириш ишларини ташкил этиш;
  • Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишнинг мунтазам равишда ўтказилишини, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишнинг белгиланган муддатда ва тартибда амалга оширилишини таъминлаш.
  • Қонун ҳужжатларига кўра Марказ директорига бошқа функционал мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Рахматиллаев Азамжон
Рахматиллаев Азамжон
Директор ўринбосари.
+998 (71) 241-21-19 iarc@minwater.uz

Рахматиллаев Азамжон 01.09.1956 йил Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида туғилган.

2018 й.-ҳ.в.     - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги Ахборот-таҳлил ва ресурс  маркази директор ўринбосари.

Марказ директори ўринбосарининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
  • Марказ директори вақтинчалик бўлмаган ҳолларда тегишли буйруқ асосида Марказ директори вазифасини бажариш;
  • Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқ ва топшириқлари, Марказнинг буйруқлари ва Марказ директорининг топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
  • Марказ секторларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
  • Марказ ходимларини танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш, ходимларнинг касбий малакасини ва билим даражасини ошириш, уларни хизмат сафарларига юбориш бўйича Марказ директорига таклифлар киритиш;
  • Марказ зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш ҳамда унинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тегишли амалий чораларни кўриш;
  • Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизим ташкилотлари, шунингдек бошқа вазирликлар ва идоралар билан, шу жумладан халқаро ва донор ташкилотлар билан Марказ фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш;
  • Марказ мулки ва ускуналаридан фойдаланишни ташкил этиш, марказ номидан шартномалар (келишувлар) тузиш ва ишончномалар бериш;
  • Марказнинг молия-хўжалик фаолияти, шартномаларни бажарилиши ва барча хизматлар бўйича ташкилий ишларни амалга ошириш;
  • Марказ ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, ходимларнинг иш хақларига устамалар белгилаш ва уларни мукофотлаш бўйича Марказ директорига таклиф киритиш;
  • Сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда гидротехник иншоотларнинг техник ҳолати ва улардан фойдаланишга доир маълумотларни таҳлил қилиш асосида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигини тегишли ахборот ва таҳлилий маълумотлар билан таъминлаш чораларини кўриш;
  • Сув хўжалиги соҳасини ривожланитириш бўйича таҳлилий ҳужжатлар, таклифлар ва лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда уларни амалга оширишда қатнашиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ва лойиҳалар фаолиятидаги иштирокига амалий ёрдам кўрсатиш;
  • Сув хўжалиги соҳасидаги халқаро ва чет эл ташкилотлари билан илғор тажрибалар ва технологияларни ўрганиш, билимлар алмашиш, уларнинг салоҳиятидан фойдаланиш ва ресурсларини жалб қилиш мақсадида улар билан ҳамкорлик қилиш ишларини ташкил этиш;
  • Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишнинг мунтазам равишда ўтказилишини, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишнинг белгиланган муддатда ва тартибда амалга оширилишини таъминлаш.

Қонун ҳужжатларига кўра Марказ директорининг ўринбосарига бошқа функционал мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

Саидов Рустам Рузибаевич
Саидов Рустам Рузибаевич
Ахборот-таҳлил сектори бошлиғи
+998 (71) 241-21-59

Саидов Рустам Рузибаевич 12.01.1963 йил Хоразм вилояти, Янгиариқ туманида туғилган.

2018-ҳ.в          Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги “Ахборот- таҳлил ва ресурс маркази” Ахборот-таҳлил секторининг бошлиғи

 

Хайдаров Шухрат Маматкаримович
Хайдаров Шухрат Маматкаримович
Ахборот-коммуникация ва техник кўмаклашиш сектори бошлиғи
+998 (71) 241-21-52 sh.haydarov86@mail.ru

Хайдаров Шухрат Маматкаримович 11.09.1986 йил Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманида туғилган.

2019 ҳ.в          - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги “Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази” Ахборот-коммуникация ва техник кўмаклашиш сектори бошлиғи

Қурбонов Шамсиддин Мадаминжон ўғли
Қурбонов Шамсиддин Мадаминжон ўғли
Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш сектори бошлиғи
+998 (71) 241-21-59 qurbonov_sh@mail.ru

Қурбонов Шамсиддин Мадаминжон ўғли 19.01.1994 йил Андижон вилояти, Олтинкўл туманида туғилан.

2019 ҳ.в.       - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги “Ахборот таҳлил ва ресурс маркази” Давлатлараро сув ҳўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси (ДСХМК) ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш сектори бошлиғи

 

Халилова Дилафруз Комиловна
Халилова Дилафруз Комиловна
Бош бухгалтер
+998 (71) 241-19-31 dkxalilova@mail.ru

Халилова Дилафруз Комиловна 06.03.1983 йил  Қашкадарё вилояти Китоб туманида туғилган.

2017 й. – хх.в. - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги  вазирлиги  “Ахборот – тахлил ва ресурс  маркази” бош бухгалтери

Фикр билдириш

Манзил

Манзил: Тошкент шаҳри 100128. Шайхонтохур тумани, Лабзак кўчаси, 1А уй
(71) 241-21-59
(71) 241-19-23