“Сув – ҳаёт манбаи” танлови якунланди

“Сув – ҳаёт манбаи” танлови якунланди

Шу йилнинг апрель ойида Сув хўжалиги вазирлиги Европа Иттифоқи молиявий кўмагидаги Марказий Осиё минтақавий экологик марказининг сув бўйича саводхонликни оширишга қаратилган UzWaterAware лойиҳаси билан ҳамкорликда республика оммавий ахборот воситалари ходимлари учун “Сув – ҳаёт манбаи” танловини эълон қилган эди.

Эркин ижодкор ва журналистлар томонидан сув ресурсларини тежаш, ундан самарали фойдаланиш, сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш, бу борада вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ёритилган 98 та материал танловга топширилди. Шундан 25 таси радио маҳсулот, 25 таси телемаҳсулот, 25 таси матбуотда ва 23 таси интернет сайтларида эълон қилинган мақолалардан иборат.

Ҳакамлар ҳайъати ушбу материалларни синчиклаб ўрганиб чиқиб, холисона баҳолади ҳамда радио, телевидение, матбуот ва интернет йўналиши бўйича 4 нафар ғолибни аниқлади. Уларнинг ҳар бири UzWaterAware лойиҳаси маблағи ҳисобидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ

Радиожурналистика йўналишида

 

Каримов Худойберди

Жиззах вилоят телерадиокомпанияси бўлим бошлиғи

Сув тежовчи технологияларни жорий этиш, бу борада фермер хўжаликлари томонидан амалга оширилаётган ишларга доир туркум эшиттиришлари учун

 

Телевидение йўналишида

 

Аҳмедов Бахтиёр

“O‘zbekiston 24” телерадиоканалининг “Ҳудудий мухбирлар тармоғи” жамоаси,

бош муҳаррир

Сув ресурсларини бошқариш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, ирригация ва мелиорация лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш қаратилган таҳлилий материаллар учун


Матбуот йўналишида

 

Жуманова Санобар

“Маърифат”-“Учитель Узбекистана” газеталари мухбири

Сув – улуғ, муқобили бўлмаган неъмат, уни асраб-авайлаш барчанинг бурчи эканлиги ёритилган таҳлилий туркум мақолалари учун


Интернет журналистикаси йўналишида

 

Сайфуллаев Ферузбек

Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг Когон шаҳар Халқ қабулхонаси оператори

Оби-ҳаётни асраш, сув ва ундан самарали фойдаланиш маданиятини оширишга қаратилган халқчил ва самимий руҳдаги материаллари учун

Матбуот хизмати