2019 йилнинг 12-29 март кунлари Ўзбекистондаги туманлар ирригация ва сув хўжалиги ташкилотлари мутахассислари, сувни тежаш технологияларини жорий қилишга масъул бўлганлари ва фермерларнин ...

2019 йилнинг 12-29 март кунлари Ўзбекистондаги туманлар ирригация ва сув хўжалиги ташкилотлари мутахассислари, сувни тежаш технологияларини жорий қилишга масъул бўлганлари ва фермерларнин ...

2019 йилнинг 12-29 март кунлари Ўзбекистондаги туманлар ирригация ва сув хўжалиги ташкилотлари мутахассислари, сувни тежаш технологияларини жорий қилишга масъул бўлганлари ва фермерларнин 500 нафарига яқини фермерлар дала мактабларида малака оширдилар.Баҳор деҳқонлар учун энг қизғин палла. Баҳорги дала ишларига барвақт тайёргарлик кўриш лозимлигини тажрибали деҳқонлар яхши билишади. Сифатли хозирланган дала майдони, сара уруғлик, агротадбирларнинг ўз вақтида ўтказилиши мўл ҳосил гаровидир. Шундай экан, баҳорги дала ишларига ҳар тамолама пухта ва пишиқ, сифатли тайёргарлик кўриш лозим.

Ариқ ва зовурларни,фермер хўжаликларининг суғориш ва дренаж тармоқларини тозалаш, тупроққа ишлов беришнинг замонавий усуллари ёрдамида майдонларни экишга тайёрлаш баҳорги дала ишларининг долзарб вазифаси саналади. Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси томонидан 2019 йилнинг 12-29 март кунлари барча вилоятларда ўтказилган тренинглар айнан ана шу масалаларга бағишланди .Машғулотлар ўтказилган паллада фермерлар дала мактаблари том маънода гавжум ўқув марказига айланиб кетди.

Чунки, уларда гидротехник иншоатларда таъмирлаш ва тиклаш ишлари, фермер хўжаликларининг суғориш тармоқларини тозалаш каби масалалар ҳам назарий , ҳам амалий жиҳатдан кўриб чиқилди. Далани шудгорлаш ва текислаш, майдонларни экишга тайёрлаш, тупроқда намликни сақлаш, қишлоқ хўжалигида гидрогелдан фойдаланиш усуллари куриб чиқилди.