Республика миллий матбуот марказида «Сув-тежовчи технологияларнинг афзалликлари» мавзусидаги «ТОМЧИ» мобил иловаси танловини эълон қилишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Республика миллий матбуот марказида «Сув-тежовчи технологияларнинг афзалликлари» мавзусидаги «ТОМЧИ» мобил иловаси танловини эълон қилишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган, «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий Лойиҳаси» кўмагида, журналистлар учун сув-тежовчи технологияларнинг афзалликлари ни тарғиб этувчи «ТОМЧИ» танлови эълон қилинди!

 

Тошкент, 2019 йил 24 апрел. Бугун Республика миллий матбуот марказида «Сув-тежовчи технологияларнинг афзалликлари» мавзусидаги «ТОМЧИ» мобил иловаси (МП) танловини эълон қилишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Танлов сув-тежовчи технологиялар соҳасидаги янгиликлардан кенг жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш мақсадида ўтказилмоқда.

«ТОМЧИ» мобил иловаси Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилаётган «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий Лойиҳаси» томонидан ишлаб чиқилган. Илова ўтган йилнинг ноябр ойида ишга туширилди. Шундан бери, Лойиҳа томонидан фермерлар ва сув хўжалиги ходимлари ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги ўқув юртлари талабалари ва ўқитувчилари учун «ТОМЧИ» танлови ўтказилди.

                                                            

«ТОМЧИ» танловининг навбатдаги республика ва ҳудудий нашрлар журналистлари, жумладан, a) интернет журналистлари, b) босма нашрларда ишлайдиган журналистлар, c) электрон ОАВ журналистлари (радио ва телевидение) ҳамда d) фоторепортёрларга мўлжалланган.

Танловда у эълон қилинган вақтдан бошлаб «Сув-тежовчи технологияларнинг афзалликлари» мавзусида чоп этилган ҳар қандай материал кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Бунинг учун иштирокчилар аввал «ТОМЧИ» мобил иловасини юклаб олишлари, танловда қатнашиш учун рўйхатдан ўтишлари ва идентификация рақами (ID рақами) ни олишлари лозим. Танловда иштирок этиш ҳақидаги батафсил маълумот билан «ТОМЧИ» мобил иловасини бевосита App store, Google Play орқали ёки QR коди ёрдамида юклаб олиб, танишиш мумкин.

Ишларни қабул қилиш муддати 2019 йил 24 апрелдан 30 июлгга қадар. Ижодий ишлар Ўзбекистоннинг таниқли журналистларидан, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ҳайъат томонидан кўриб чиқилади.  Ҳар бир иш муайян мезонлар асосида баҳоланади.

 Танловда юқорида қайд этилганидек ҳар бир йўналиш бўйича 3 тадан, жами, 12 нафар совриндор аниқланади.

«ТОМЧИ» мобил иловаси фойдаланувчиларга сувни тежашнинг ҳам анъанавий, ҳам инновацион технологиялари ҳақида маълумот тақдим этади. Ундан томчилатиб суғориш, ёмғирлатиб суғориш, плёнка тўшаш орқали ёки гидрогел ёрдамида суғориш ва бошқалар ҳақида маълумотлар олиш мумкин. Иловада бу технологияларнинг маҳаллий бозорлардаги нархлари, асосий ишлаб чиқарувчилар, шунингдек муайян технологияни жорий этишнинг тахминий нархини ҳисоблаш, каби жуда кўп фойдали маълумот бор.

Қўшимча маълумотни tomchi@nwrmp.uz электрон почтасига талабнома юбориш орқали олиш мумкин.