Aнтарктидада пайдо бўлувчи аномалия сабаби аниқланди

Aнтарктидада пайдо бўлувчи аномалия сабаби аниқланди

Вашингтон университети олимлари Aнтарктида соҳилларидаги муз қопламаларида катта ёриқлар ҳосил бўлишининг асосий сабабини аниқлади. Бу ҳақда Пҳйс.орг хабар берди.

Тадқиқотчилар денгиз музликларининг сунъий йўлдошдан олинган суратларини ҳамда датчиклар ўрнатилган денгиз филлари ва роботлаштирилган зондлар орқали олинган маълумотларни таҳлил қилди.

Маълум бўлишича, соҳилдан узоқдаги ёриқлар бир қатор омиллар, хусусан, океандаги ноодатий шароит ва Уедделла денгизида содир бўлувчи доимий пўртана сабабли пайдо бўлади.

Aнтарктидани ўраб турган шамоллар соҳилга яқинлаша бошлаганда Уедделла денгизи шарқий қисмида денгиз суви юқори оқимлари юзага келади. Мод Райз сув ости тепалиги бу оқимдан уюрма ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Океан юзасида шўрлик ортганида қишги пўртана сиркуляциянинг ўзгаришига олиб келиши мумкин.

Иссиқ шўр сув юзага чиқиб совийди ва қалинлашиб яна чўкади. Натижада муз ҳосил бўлишига тўсқинлик қилувчи доимий ҳолат содир бўлади.

Мод-Райз ёриғи 2016—2017-йилларда, денгиз музликлари қалинлашган пайтда кузатилган. Унинг қалинлиги 2017-йилда 9500 квадрат километрни ташкил етган ва бир ой ичида 80 минг квадрат километрга ошган. Ёз ойи бошларида музликлар еришни бошлаганда ёриқлар океан билан қўшилиб, уйғунлашиб кетади. Бундай ҳодиса 1970-йилда ҳам кузатилган.

 

Манба:  https://daryo.uz/2019/06/14/antarktida-paydo-boluvchi-anomaliya-sababi-aniqlandi/