БИЛАСИЗМИ?

БИЛАСИЗМИ?

Энг кенг дарё

 

Испан тилида Рио де ла Плата “Кумуш Дарё” деган маънони англатувчи узунлиги 320 км.  дан иборат Ла Плата дарёси кенглиги 48 км дан 220 км гача кенгаяди.  Бироқ, бу дарё жуда саёз бўлиб, бу кемалар қатновини анча мураккаблаштиради. Шунга қарамай, Аргентина ва Уругвайнинг асосий портлари ва йирик шаҳарлари ҳам бу эрда жамланган.

 

 

Энг совуқ дарё

 

70 даражага етадиган ва энг совуқ қишларга эга бўлган Якутия орқали сувларини тўғридан-тўғри Арктик океанига олиб ўтадиган Индигирка дарёси  ер юзида энг совуқ дарё ҳисобланади. Олти ойдан кўпроқ вақт давомида у муз билан қопланган бўлиб, баъзи жойларда тагигача музлайди. Баҳорда Индигирка бўронли ва хавфли дарё, аммо ёзда у муз қатқалоғи билан қопланган кичик оқимга айланади.

 

 

 

Энг эгри-бўгри дарё

 

Мураккаб оқими туфайли бу дарё Пиана, яни Маст  исмини олган. У Россиянинг Нижний Новгород вилоятини кезиб, сизни ҳайратлантирадиган бурилиш, қайрилиш ва айланишлар қилади. Узунлиги 400 км бўлиб, унинг бошланишидан охиригача бўлган масофаси фақат 30 км.ни ташкил қилади. Шу билан бирга, Пиана дарёси жуда чиройли бўлиб, у кўллари, карст жарликлари, ғор, тоза сув ва ажойиб балиқ овлари билан сайёҳларни жалб қилади.

 

 

Манба:    http://chaltlib.ru/articles/Library/bic/voda_udivitelnaya_i_udivlyaushaya/