Биласизми?

Биласизми?

Энг узун, энг чуқур ва энг калта дарёларни биласизми?

 

Энг узун ва энг тўлиқ оқимли

Яқинда дунёдаги энг узун дарё Нил ҳисобланган эди. Бироқ, олимлар билиб олганидек, бу унвон энди унга тегишли эмас экан. Узунлиги 7000 километрни ташкил этган Амазон дарёси энг узун дарё ҳисобланади! Амазоннинг ички делтаси 100 минг квадрат километрдан ортиқ майдонни ўз ичига олади, бу ҳам рекорддир. Айтганча, дарё бўйлаб тарқалган тропик ўрмон ҳам кучли таассурот қолдиради. У "сайёра ўпкалари" деб аталади, унда илгари номаълум жонли мавжудотлар топилмоқда, у ҳали ҳам ўз сирларини сақлаб қолади, чунки илмий йўналишларнинг мураккаблиги ва хавфлилиги туфайли  бу ўрмонларни батафсил ўрганиш жуда мураккаб.

 

 

Энг чуқур

Конқо дарёси сув оқими бўйича  фақатгина Амазон дарёсидан паст келсада, чуқурликда  рекорд қўяди. Жанубий Гвинея тепалигидан, хусусан, кенглиги 300 метрдан ошмаган тор дарадан ўтган ҳолда, Конго дарёси Ливингстон шаршарасини ташкил қилиб чуқурлиги 230 метрдан ошади. Таққослаш учун Азов денгизининг максимал чуқурлиги 15 метрни ташкил этади. Конгонинг яна бир ўзига хос хусусияти  - бу экваторни икки марта кесиб ўтувчи ягона дарё.

 

 

Энг калта

Абхазиядаги Репруа дарёси жуда кичик - унинг узунлиги атиги 18 метр. Карст ғорларида, тошлар остидан пайдо бўлиб чиққан Репруа дарёси, йўл танламасдан, қирғоқлардан Қораденгизга оқиб ўтади. Бошқа манбаларга кўра, дарёнинг узунлиги 40 метрни ташкил этади, аммо бу унинг энг қисқа номини йўқотмайди. Айтганча, бу Кавказ соҳилидаги энг совуқ дарё.

 

 

Манба:  http://chaltlib.ru/articles/Library/bic/voda_udivitelnaya_i_udivlyaushaya/