БМТ саммитида Орол масаласи кўтарилади

БМТ саммитида Орол масаласи кўтарилади

МДХМИ битирувчилари V халқаро форум доирасида “Стратегик эмпатия ва хавфсизлик” мавзусига бағишланган мунозаралар ҳам жуда қизғин ўтди.
 
Сессияни Форумнинг энг мартабали меҳмонларидан бири, БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Йенча очиб берди.
 
Айтиш жоиз, БМТ, хусусан, ЮНЕСКО мамлакатимизнинг бетакрор тарихий ва меъморий ёдгорликларига алоҳида эътибор қаратиб келган. Қолаверса, БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш 2018 йил Самарқандда Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашгандан сўнг Оролбўйи муаммоларини ўз кўзи билан кўриш мақсадида Мўйноққа йўл олганди.
 
photo_2019-05-19_16-11-42.jpg
 
М.Йенчанинг таъкидлашича, айнан Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан Орол фожиаси масаласи халқаро даражага чиқди. БМТнинг жорий йил сентябрь ойида бўлиб ўтадиган саммитида ушбу масала кўтарилади.
 
Стратегик эмпатия ва хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов, Словакия Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Лукаш Паризек, Туркия халқаро муносабатлар ва стратегик таҳлил маркази раҳбари Синан Оган ва бошқа экспертлар ҳам ўз мулоҳазаларини билдирди.