Бошоқли дон етиштиришда кластер тизимини босқичма-босқич жорий этиш

Бошоқли дон етиштиришда кластер тизимини босқичма-босқич жорий этиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 Бошоқли дон етиштиришда кластер тизимини босқичма-босқич
жорий этиш орқали юқори ҳосилдорликни таъминлашга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

 

Республика аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлақонли таъминлаш ҳамда паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик, омухта ем ишлаб чиқарувчи ва дон маҳсулотларига талаби бўлган бошқа ташкилотларга дон ва дон маҳсулотларини етказиб бериш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.

Лекин, бошоқли дон етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришиш учун табиий ва иқтисодий имкониятлар бўла туриб, соҳага инновацион технологияларни кенг жорий этиш орқали ялпи ишлаб чиқариш хажмларини оширишга эришилмаяпти.

Шу билан бирга, бошоқли дон экинларининг ҳар гектаридан юқори ҳосил олиш ҳисобига қўшимча равишда дон етиштиришни тизимли ташкил этиш орқали паррандачилик, чорвачилик ва балиқчилик хўжаликларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш, омухта ем ва дон импортини камайтириш, аҳолини арзон ва сифатли гўшт, балиқ ва паррандачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаси ҳисобланади.

Республикада қишлоқ хўжалиги соҳасини диверсификация қилиш орқали бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил олиш, паррандачилик, чорвачилик ва балиқчилик тармоқларини озуқага бўлган талабини қондириш, маҳсулот ишлаб чиқариш хажмини кўпайтириш ҳамда фермер хўжаликларининг иқтисодий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, “Паррандасаноат” уюшмаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликлари билан паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик хўжаликлари ва омухта ем ишлаб чиқарувчи ва бошқа дон маҳсулотларига эҳтиёжи мавжуд бўлган ташкилотлар ўртасида 2019 йилда давлат эҳтиёжлари учун тузилган контрактация шартномаларидан ортиқча етиштириладиган бошоқли донни фьючерс шартномаси асосида харид қилиш  ҳамда келгуси йилларда ер майдонларини ажратиш орқали “ғаллачилик кластерлари”ни боқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.