Бухоро вилояти давлатга 164 333 тонна ғалла топшириб, режани ортиғи билан бажарди

Бухоро вилояти давлатга 164 333 тонна ғалла топшириб, режани ортиғи билан бажарди

Давлатга 148 минг тонна ғалла топшириш режаси Бухоро вилоятида 164 333 тонна миқдорида ортиғи билан бажарилди. Бу ҳақда Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича вилоят ҳокими ўринбосари Санъат Ҳикматов хабар берди.

Вилоятда 2019 йил ҳосили учун 2945 та фермер хўжаликлари томонидан 61,6 минг гектар майдондаги кузги бошоқли дон экинлари экилиб, парвариш қилинган.

“Ғалла-2019” мавсумида Бухоронинг мамлакатда биринчилар қаторида якунланишида Бухоро туманидан “Ўктам Иброҳим Тўқли”, Вобкент туманидан “Малик Шариф Шукур”, Жондор туманидан “Асадбек Тошпўлот”, Когон туманидан “Аминбек замини”, Қоракўл туманидан “Озодбек Равшанов”, Қоровулбозор туманидан “Умар Шариф”, Олот туманидан “Олтин Бошоқ”, Пешку туманидан “Хурсанд Ҳайит”, Ромитан туманидан “Олим Хидой замини”,Шофиркондан “Соҳиб” фермер хўжаликлари меҳнатини алоҳида қайд қилинган.

Айни пайтда давлатга яна 16 минг тонна ғалла топшириш қуввати олинган.

2019 йил ҳосили учун ғалла ўрим-йиғими мавсумига жами 204 та комбайн,ўрилган ҳосилни ташиш учун 1020 та дон ташиш юк автомашинлари, 40 та кўчма устахоналар ҳамда 73 та ёқилғи мойлаш маҳсулотларини ташиш воситалари жалб қилинган.

Бундан ташқари, 24 дона авто тарози, 6 дона дон тозалаш машинаси, 42 дона кўчма узатиш анжомларидан фойдаланилган.

Етиштирилган ҳосилни ўз вақтида ўриб йиғиб олиш, талон-тарожни олдини олиш мақсадида, ғалла ўрим отрядлари таркибига жами 816 нафар ходимлар бириктирилган.

Айтиш жоизки, вилоятда 2019 йил ғалла ҳосилидан бўшаган майдонларнинг 48,9 минг гектарига такрорий экин экиш режалаштирилган. Такрорий экинларни жойлаштиришда сув йўли ва ҳудудларнинг тупроқ иқлим шароитлари инобатга олиниб, 5,3 минг гектар сабзавот, 2,6 минг гектар полиз, 2,0 минг гектар кунгабоқар, 9,0 минг гектар дуккакли, 5,4 минг гектар озуқа экинлари, 24,1 минг гектар тариқ ва 500 гектар шоли экиш белгиланган.

- Такрорий экинлардан 91,5 минг тонна сабзавот, 39,6 минг тонна полиз, 4,0 минг тонна кунгабоқар, 13,5 минг тонна дуккакли,1,5 минг тонна шоли, 60,0 минг тонна тариқ, 16,2 минг тонна озуқа етиштиришни белгилаб олдик. Етиштириладиган маҳсулотларнинг 49,2 минг тоннаси экспортга, 11,8 минг тоннаси қайта ишлашга, 13,8 минг тоннаси захирага, 7,5 минг тоннаси уруғлик учун, 11,9 минг тоннаси Тошкент шаҳри ва бошқа ярмаркаларга ва 112,0 минг тоннаси ички истеъмол учун сарфланиши прогноз қилинди,-деди Санъат Ҳикматов.

 

Манба:  http://cc.uz/161qa