Диққат танлов

Диққат танлов

ТОМЧИ – cув тежашга ёрдамчи!

Танлов: «Сувни тежайдиган технологияларнинг афзалликлари»

Танлов Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан беғараз молиялаштирилаётган «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий Лойиҳаси» доирасида, «ТОМЧИ» мобил иловаси ёрдамида кенг омманинг сувни тежайдиган технологиялар ҳақида хабардорлигини ошириш мақсадида ташкил этилади.

Иштирокчилар:

Республика ва ҳудудий нашриётлар журналистлари, жумладан a) интернет-журналистлар, b) босма нашриётларда ишлайдиган журналистлар, c) электрон ОАВ журналистлари (радио ва телевидение) ҳамда d) фоторепортёрлар.

ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги фаолликларни амалга ошириш лозим:

  • «ТОМЧИ» мобил иловасини юклаб олиш, танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва идентификация рақами (ID рақами) ни олиш;
  • рўйхатга олиш сўровномасида кўрсатилган tomchi@nwrmp.uz электрон почта манзилига ёки Тошкент шаҳри, Ш. Руставели кўч., 15-уй, 100070 манзилига «Сувни тежайдиган технологияларнинг афзалликлари» мавзусида чоп этилган материални юбориш;
  • материал «ТОМЧИ» мобил иловаси доирасида чоп этилаётганини кўрсатиб ўтиш ШАРТДИР.

 

ТАНЛОВ МУДДАТЛАРИ

Танлов ўтказишнинг умумий муддати – 2019 йилнинг 24 апрелидан 30 июлига қадар:

  • 24 апрелдан 30 июлга қадар – юқорида таъкидланганидек танловда қатнашиш учун тегишли қайддан ўтиш муддати;
  • 2019 йилнинг 1 августидан 15 августига қадар – ишларнинг ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланиши;
  • 20 август – ғолибларни эълон қилиш, уларни тақдирлаш маросими;
  • 2019 йилнинг 1 сентябрига қадар барча ғолиблар хабардор қилиниши ва барча совринлар тарқатилган бўлиши лозим.

 

АХБОРОТНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ВА ТАРҚАТИШ

Танловни эълон қилиш учун барча мавжуд ахборот тарқатувчи каналлардан фойдаланилади, веб-сайт ва ижтимоий тармоқларда, оммавий ахборот воситаларида, хусусан ҳудудий газеталар, радио ва ТВ ларда эълон қилинади.

 

ТАНЛОВ МЕХАНИКАСИ

  • Мобил иловани бевосита App Store ва Google Play орқали, ёки QR кодидан фойдаланиб, юклаб олинг;
  • Юклаб олиш жараёнида таклиф этиладиган сўровномани тўлдиринг:
    1. шахсий маълумотлар (исми-шарифи, телефон рақами);
    2. муайян журналистлар гуруҳи (интернет, босма ва электрон нашрлар ёки фоторепортёрлар гуруҳи) га тегишлилик;
  • Кўрсатилган электрон почта манзилига, илова сифатида, ёки Тошкент шаҳри, Ш. Руставели кўч., 15-уй, 100070 манзилига ўзингизнинг чоп этилган материалингизни ўзбек ёки рус тилидаюборинг: а) интернет-журналистлар ўз чоп этилган материалига ҳаволани юбориш ; b) босма нашрлар журналистлари ўз материалларининг сканерланган нусҳасини;  c) ТВ ва радиожурналистлар - аудио ёки видео файлни, ёхуд   материал  ҳаволасини youtube.com га; d) фотожурналистлар – фотоларини   JPEG форматида,   300 dpi. дан кам бўлмаган хажмда.
  • Танлов билан боғлиқ барча саволларга ТОМЧИ иловасининг Фойдали электрон иловалар/Китоблар/Томчи танлови 3 бўлимидаги ҳудудий масъулларнинг телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

СОВРИНДОРЛАР ВА УЛАРНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ

Танловда тўрт йўналиш бўйича ғолиблар аниқланади:

  • Интернет журналистлари учун 1, 2 ва 3 ўрин;
  • Босма нашр журналистлари учун 1, 2 ва 3 ўрин;
  • Радио и ТВ журналистлари учун 1, 2 ва 3 ўрин;;
  • Фотожурналистлар гурухи 1, 2 ва 3 ўрин.

Жами ғолиблар сони -  12 нафар.

Ғолибларни аниқлаш қуйидагича амалга оширилади:

  • Танловга жўнатилган барча журналистлар ишларини баҳолаш мақсадида   Ўзбекистонда таниқли журналистлардан, давлат ва жамоат ташкилотлар вакилларидан иборат бўлган малакали ҳайъат ташкил этилади.
  • Холисликни таъминлаш мақсадида, ҳар бир иш муайян мезонлар асосида ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланади.

Биринчи ўринни эгаллаганлар ноутбук, иккинчи ўринни эгаллаганлар  планшет ва учинчи ўринни эгаллаганлар смартфон билан тақдирланадилар.

Танловнинг барча мукофот фонди Ташкилотчи томонидан шакллантирилган.

Ҳаққонийлик назорати

Совриндорлар аниқланганидан сўнг ташкилотчилар уларга рўйҳатдан ўтиш жараёнида кўрсатилган телефон рақами орқали ғолиб бўлганликлари ҳақидаги хабарни етказадилар. Ҳаққонийликнинг далолати сифатида иштирокчи ғолибнинг қайд этилган мажбурияти хизмат қилади. Масалан, ўзларини интернет журналист, фоторепортёр деб кўрсатган иштирокчи хизмат гувохномасини/шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши лозим.

Танлов 2019 йил 1 сентябрда якунланади.   

Барча ғолиблар ўз совринларини олганларидан сўнг, бу муддат 2019 йилнинг 1 сентябридан кечикмаслиги керак, танлов ниҳояланган ҳисобланади.

ТОМЧИ  – сув тежашга ёрдамчи!