Диққат танлов!!!

Диққат танлов!!!

Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) GEF агентлиги
Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик Агентлиги томонидан молиялаштирилаётган "Ўзбекистонда сув ресурсларини бошкариш" Миллий Лойиҳаси доирасида ўтказилаётган “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг маълумотлар базасини ишлаб чиқиш” бўйича танлов эълон қилади.

 

Танловда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ равишда тегишли хизматлар кўрсатиш тажрибасига эга бўлган маҳаллий ташкилотлар иштирок этиши мумкин.

Танловда иштирок этишга доир тўлиқ ҳужжатлар тўпламини танловда иштирок этиш ҳақидаги ёзма аризаларни топширгандан сўнг олиш мумкин.

Раҳбар томонидан имзоланган ташкилот бланкасидаги аризалар қуйидаги манзилда қабул қилинади:

Ўзбекистон Республикаси, 100070, Тошкент ш., Шота Руставели кўчаси, 15-уй.

Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг GEF агентлиги.

Тел.: 71-256-29-88. Факс: 71-256-29-85. Электрон почта манзили: info@nwrmp.uz

Қатнашишни истовчиларнинг аризасида қуйидаги маълумот бўлиши зарур: ташкилотнинг тўлиқ номи, почта манзили, телефон, факс рақами, электрон почта манзили, фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда масъул шахснинг электрон почта манзили.

Танловда иштирок этишга доир тўлиқ ҳужжатлар тўплами электрон почта орқали йўлланади (унинг йўқолиб қолиши ёки кечикиб келиши эҳтимоли учун масъулият зиммамизда эмас).

Танловда қатнашиш таклифлари солинган конвертлар 2019 йил 15 июл куни Тошкент вақти билан соат 18:00 гача тақдим этилиши керак.