Ер майдонларини суғориш учун ишлатиладиган сув сарфи 20 фоизгача камайтирилади

Ер майдонларини суғориш учун ишлатиладиган сув сарфи 20 фоизгача камайтирилади


Ўзбекистонда 2030 йилга қадар бир гектар майдонни суғориш учун ишлатиладиган сув сарфини 20 фоизгача камайтириш мўлжалланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да айтилган

Қайд этилишича, бунда қуйидагилар назарда тутилади:

1) сувни етказишдаги йўқотишларни 15 фоизгача камайтириш;
2) 1 млн гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш;
3) сувни ҳисоблаш тизими ва АКТ қўллашни такомиллаштириш.

Мелиорация ва шўрланиш даражасини мониторинг қилиш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш, сув ресурсларини бошқариш тизимини қайта кўриб чиқиш мўлжалланган.

Маҳаллий сув тежовчи технологияларини ишлаб чиқарувчилар ва харидорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳам такомиллаштирилади.

Бундан ташқари, “2030 йилга қадар миллий ўрмончилик тизимини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқилади. Бунда, қуйидагилар назарда тутилади:

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ўз-ўзини бошқариш органларининг ўрмон ресурсларини бошқариш, табиатни муҳофаза қилиш, геологик қидирув, кадастр, ўрмончилик хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш;

ўрмон ресурсларини бошқариш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

Манба: https://kun.uz/news/2019/09/16/yer-maydonlarini-sugorish-uchun-ishlatiladigan-suv-sarfi-20-foizgacha-kamaytiriladi