Фарғона вилояти Риштон туманидаги

Фарғона вилояти Риштон туманидаги "Хосил сири" фермер хўжалиги пахта майдонида томчилатиб суғориш технологияси жорий қилиш бўйича амалий семенар ўтказилди.

Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 25 май кунги 01/25-957-сонли топшириғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан вилоятларда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган агротехника тадбирларини бориши ва технологиянинг афзалликлари бўйича тажриба алмашиш мақсадида, жорий йилнинг 10 июнь куни Риштон туманидаги “Хосил сири” фермер хўжалигининг 13 гектар пахта майдонида Фарғона, Андижон ҳамда Наманган вилоятлари сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги мутахассислари, пахта тўқимачилик кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари иштирокида амалий семинар ўтказилди.

 

Мазкур семинарда Фарғона вилоятидан 150 нафар, Андижон ва Наманган вилоятларидан 20 нафардан жами 200 нафар сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги, фермерлар кенгаши маъсул ходимлари, пахта тўқмачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ҳамда қурувчи ташкилотлар “TOMOSHA AGRO EXPORT” МЧЖ, “ЕСODRIP МЧЖ”, ва “EXCEM PLAST” МЧЖ, вакиллари иштирок этдилар.

Семинарнинг очилиш маросимини вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Х.Умаров, Сирдарё-Сўх ИТҲБ бошлиғи А.Фозилов ҳамда Риштон тумани ҳокими Т.Раҳимовлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087-сонли қарорининг мазмун моҳияти тўғрисида тушунтириш бериб, семинар иштирокчиларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб бердилар.

Шунингдек, қурувчи ташкилотлар ва ушбу соҳанинг малакали мутахассислари томонидан томчилатиб суғориш технологиясининг афзалликлари, иқтисодий самарадорлиги тўғрисида фермер хўжаликлари вакиллари, пахта тўқмачилик кластер корхонаси вакилларига батафсил маълумотлар етказилди. 

Қурувчи корхона “DEMITRA WOTER SERVIS” МЧЖ билан Риштон туманидаги “Хосил сири” ф/х 13 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш техналогиясини жорий қилиш учун 2019 йил февралда тузилган шартномага кўра 216 млн.сўм Агробанк томонидан кредит маблағи қурувчи корхона ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Қурувчи корхона томонидан томчилатиб суғориш техналогиясини барча бутловчи қисмлари (фильтрлар ва ўғит аралаштиргич Туркия, насос агрегати Хитой, полителен қувур ва ленталар Италия давлатидан) олиб келиниб қурилиш ишлари амалга оширилган.

Семинарнинг асосий мақсади пахта майдонларида томчилатиб суғориш техналогиясини жорий қилиш орқали пахта етиштиришдаги агротехник тадбирларни амалга оширилиши, уни иқтисодий самарадорлиги, афзалликлари тўғрисида барча иштирокчилар ўз кўзлари билан кўриб, керакли фикрларни эшитиб, тегишли ижобий хулосалар олишди. Семинар якуни билан шу куннинг ўзида фермер хўжаликлари ва бошқа талабгорлар томонидан қурувчи корхоналар билан 2020 йилда ушбу технологияни пахта ва боғ майдонларида жорий қилиш бўйича оғзаки келишувларга эришилди.