Ҳиндистонда юз берган кучли ёмғирлар ва тошқин сабабли ҳалок бўлганлар сони 147 нафарга етди

Ҳиндистонда юз берган кучли ёмғирлар ва тошқин сабабли ҳалок бўлганлар сони 147 нафарга етди

Ҳиндистоннинг Керала, Махараштра ва Карнатака штатларида кузатилаётган жала ва тошқинлар сабабли ҳалок бўлганлар сони камида 147 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда Reuters. Бироз аввал 95 кишининг қурбон бўлгани айтилаётган эди.


Агентлик маълумотларига қараганда, 165 мингдан ортиқ киши жабр кўрган. Улар ўз уйларини ташлаб, вақтинчалик бошпаналарда кун кечиришга мажбур бўлишмоқда. Бир қатор штатларда юқори даражада хавф эълон қилинган, мактабларда машғулотлар ўтилмаяпти. Керала штатининг Кочин аэропорти ҳанузгача фаолият кўрсатмаяпти.


Ҳиндистон Метеорология департаменти маълумотига қараганда ҳали бир неча кун ёғингарчиликлар давом этади.

 

Манба:  http://cc.uz/162ge