Ҳиндистоннинг катталиги бўйича олтинчи шаҳри сувсиз қолди

Ҳиндистоннинг катталиги бўйича олтинчи шаҳри сувсиз қолди

Ҳиндистоннинг катталиги бўйича олтинчи шаҳри — Ченнай сув таъминотисиз қолди Бу ҳақда «CNN» хабар берди.

«India Today» ёзишича, шаҳарни сув билан таъминловчи учта кўл — Пунди, Қизил тепалар ва Чолаварам кучли жазирма оқибатида қуриб битган. Миллионлаб кишилар сувсизликдан қийналмоқда. Ичимлик суви юк машиналарида ташиб келтириляпти, сувга улкан навбатлар ҳосил бўлмоқда.

Шаҳарда 50 йилдан ортиқ яшаб келаётганларнинг айтишича, аввал ҳеч қачон бунақа ҳолат кузатилмаган.

Ўтган ҳафтада Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 50 даражадан ҳам юқорилаб кетди.

Аҳолиси сони бўйича Ҳиндистонда олтинчи ўринда турувчи Ченнай Тамилнад штатининг маъмурий маркази ҳисобланади. Шаҳар аҳолиси 5 миллионга яқин, теварак-атрофи билан қўшиб ҳисоблаганда бу ерда 11 миллиондан зиёд инсон истиқомат қилади.

 

Манба: quyidagi   havola orqali