Жанубий Корея ўз сув ҳудудида шимоллик балиқчилар қайиғи аниқлангандан кейин чегаралари қўриқланишини кучайтиради

Жанубий Корея ўз сув ҳудудида шимоллик балиқчилар қайиғи аниқлангандан кейин чегаралари қўриқланишини кучайтиради

Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари мамлакат сув ҳудудларида шимолий кореялик балиқчилар қайиғи аниқлангандан кейин Шимолий Корея билан денгиздаги чегараси қўриқланишини кучайтиради. Бу ҳақда Сеулдаги матбуот анжуманда Жанубий Корея штаблари бошлиқлари қўмитаси вакили, полковник Ким Юн Нак маълум қилди. 

15 июнда Япон денгизида, икки Корея ўртасидаги чегарадан 130 км нарида Жанубий Корея балиқ овловчи кемаси Шимолий Кореяга тегишли, ўз-ўзича сузиб юрган шхунани аниқлаган. Унинг ичида 4 киши бўлган. Кейинроқ аниқланишича, шхунанинг двигатели ишдан чиқиб, оқим уни Жанубий Корея ҳудуди томон олиб кетган. Шунга ўхшаш воқеа 11 июнда ҳам юз берган. Шу сабабли Жанубий Корея жамоатчилигида мамлакат денгиз чегараларининг қўриқланиши самарадорлиги борасида саволлар юзага келган. 

Ким Юн Нак умуман олганда давлат чегарасини қўриқлаш бўйича операция муваффақиятли амалга оширилаётгани, бироқ радиолокация тизими такомиллаштирилиши кераклигини тан олган. “Биз сарҳадларимизни мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чоралар кўриб, улар ортидан синчков кузатув олиб боришни давом эттирамиз”, деб айтган полковник.

 

Манба:  http://cc.uz/161mc