Китобда кўчки хавфи бартараф этилди.

Китобда кўчки хавфи бартараф этилди.

Жорий йил апрел-май ойларидаги ёғингарчиликларнинг кўп бўлиши ва тупроқдаги намлик миқдорининг йиллик меъёрдан ошиши тоғли ҳудудлардаги айрим йўл ёқаларида кўчки хавфини келтириб чиқарди. Жумладан, Китоб тумани “Кухсор” МФЙгадаги Деновбола қишлоғининг шаҳар маркази билан боғловчи автомобиль йўлида иккиламчи оқувчи кўчки ҳосил бўлиб, ушбу йўлдаги ҳаракатини чеклаб қўйган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан хабар қилишларича “Паландара–Жавуз–Деновбола” ички автомобиль йўлининг 39 километридаги Жиннидарё ўзанининг чап қирғоғи, “Отбоқар” сойининг бошланиш қисмидан узунлиги 300 метр, эни 60 метр, узилиш чуқурлиги 14 метр бўлган, тахминий 252 минг кубометр ҳажмга тенг иккиламчи оқувчи кўчки массаси автомобиль йўлининг 50 метр қисмини қоплаб қолган.

Ушбу йўлда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тегишли хизматлар билан ҳамкорликда махсус техникалар жалб этилиб, 80 метр қўшимча айланма йўл қуриш ишлари амалга оширилган.Ҳозирги кунда йўлни очиш учун жами 3 километр масофада 300 кубометр тупроқ ишлари тўлиқ бажарилиб, хавф бартараф этилди.

Фото: "Халқ сўзи" 

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази бошлиғи, кичик сержант Бобур Ҳамидовнинг айтишича айланма йўл қуриш тадбирларини амалга оширишга 9 нафар қутқарувчи, ФВБ ЁХБ, Шаҳрисабз кўчкини кузатиш станцияси, Автомобиль йўллардан мунтазам фойдаланиш бошқармаси, “Оқсув” ирригация тизимлари бўлими, “Хисор геология” УК, Ўрмон хўжалиги ҳамда Жовуз, Мотмон, Деновбола, Аспидухтар ва Шут қишлоқларидан 200 га яқин маҳаллий аҳоли ва 8 та техника жалб этилган.

Манба: http://cc.uz/161dq