Корхона ва ташкилотларнинг сув учун тўлов тизимига ўзгартириш киритилади

Корхона ва ташкилотларнинг сув учун тўлов тизимига ўзгартириш киритилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.


Лойиҳада белгиланишича, Қишлоқ хўжалиги корхоналари суғориладиган экин майдони ўлчамига қараб бир йилда икки марта: 1 июль санасигача 50 фоизини, 20 декабрь санасигача қолган 50 фоизини; саноат ва энергетика ташкилотлари ҳар ой давомида етказиб берилган техник сув учун тўловларни кейинги ойнинг 5-санасига қадар сув хўжалиги ташкилотларининг Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказиб беради.


Сув етказиб бериш харажатларини қоплаш мақсадида истеъмолчилардан келиб тушган маблағлар сув хўжалиги ташкилоти томонидан қуйидагича тақсимланади:


90 фоизи – беш иш куни мобайнида Вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ўтказиб берилади;


10 фоизи – сув хўжалиги ташкилотларининг ихтиёрида қолдирилади.

 

 

Манба: http://uza.uz/oz/society/korkhona-va-tashkilotlarning-suv-uchun-t-lov-tizimiga-zgarti-13-11-2019