ЛАЛМИ ВА ЯЙЛОВ ЕРЛАРДА ОЗУҚАБОП ЭКИНЛАР ЕТИШТИРИШДА ТОМЧИЛАТИБ ВА ЁМҒИРЛАТИБ СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ УЧУН ИМТИЁЗЛАР

ЛАЛМИ ВА ЯЙЛОВ ЕРЛАРДА ОЗУҚАБОП ЭКИНЛАР ЕТИШТИРИШДА ТОМЧИЛАТИБ ВА ЁМҒИРЛАТИБ СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ УЧУН ИМТИЁЗЛАР

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2019 ЙИЛ 18 МАРТДАГИ ПҚ-4243-СОНЛИ ҚАРОРИ БИЛАН

Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларга қуйидаги имтиёзлар берилмоқда:

  1. Озуқабоп экинлар етиштирувчиларга мазкур ер участкаларида суғориш тик қудуқлари бурғулашга ҳар бир метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан субсидия;
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан озуқабоп экинлар етиштирувчиларга томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини қуриш, реконструкция қилиш ва уларнинг бутловчи қисмларини сотиб олиш учун 5 йилгача муддатга ажратиладиган кредитларнинг валюта туридан қатъи назар бир гектарга эквиваленти 20 миллион сўмдан ошмайдиган қисми бўйича фоиз харажатлари тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида, бироқ кредит ставкасининг 10 фоизлик пунктидан ошмаган миқдорда қопланади.