Мелиорация

Мелиорация

Республикамизда сув ресурсларини оқилона бошқариш ва улардан самарали фойдаланиш қишлоқ хўжалигини ривожлантириш истиқболларини белгилаб берувчи энг муҳим омиллардан бири саналади.

Мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали ва тежамли фойдаланишни ташкил этиш ҳамда сув хўжалиги иншоотларининг ишончли ишлашини таъминлаш бўйича тизимли равишда ишлар  олиб борилмоқда.

Охирги йилларда Республикамизда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ер ва сув ресурслари ҳамда дехқончилик маҳсулдорлигини оширишга имконият яратди.

Қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экспортбоп махсулотларни етиштириш орқали дехқонларнинг даромадини ошириш борасида олиб борилаётган тизимли ишларимиз ҳам аста-секин ўз самарасини бермоқда.

Мамлакатимизда ирригация ва мелиорация тадбирларининг барча харажатлари тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан қопланмоқда. Бу эса қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олишда муҳим омил бўлмоқда.

Қишлоқ хўжалиги экин майдонларини сув билан кафолатли таъминлаш мақсадида хар йили давлат бюджетидан 2,5 триллион сўмдан ортиқ, суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш учун 450 млрд. сўмдан зиёд маблағ ажратилмоқда. Президентимиз таъбири билан айтганда, сув ресурслари чекланган минтақамизда дехқончилик қилиш, мўл ва сифатли ҳосил олиш қанчалар оғир ва машаққатли эканлиги барчамизга маълум.

Шунинг учун сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга қаратилган тадбирлар қўллаб-қуввватланиб, бунинг ташаббускори бўлган хўжалик ва ташкилотларга қўшимча имтиёз ва преференсиялар яратиб берилмоқда, натижада бугунги кунда қарийб 328,0 минг гектар майдонда мана шундай технологиялар, жумладан, 43,0 минг гектар ерда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди.

2018 йилда сув хўжалиги тизимида республика бўйича сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишда бир қатор амалий ишлар бажарилди.

2018 йил давомида  15,1 минг.га майдонда томчилатиб суғориш тизими, 52,6 минг.га майдонда кўчма эгилувчан суғориш қувурлари орқали ва
12,1 минг. га майдонда полиэтилен плёнка билан қопланган эгатлар орқали суғориш, жами 79,8 минг.га майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилди.

Вазирлик тизимидаги эксплуатация ташкилотлари томонидан 2018 йил давомида 5 161 км узунликдаги хўжаликлараро суғориш тармоқлари тозаланди ва улардаги  4712 дона гидротехник иншоотлар ҳамда 4408 дона гидропостлар таъмирланди.

СИУ ва фермер хўжаликларининг 103,9 минг км узунлигдаги хўжалик ички суғориш ариқлари механизмда ва қўл кучи ёрдамида тозаланди, 14,4 минг дона гидротехник иншоотлар ҳамда 17,4 минг дона гидропостлар таъмирланди ва 23,5 минг дона сув олиш қулоқлари жиҳозланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги
“2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1958-сонли қарорига асосан Давлат дастури доирасида
2013-2017 йиллар давомида Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 трлн. 779 млрд. дан зиёд маблағлар ажратилган. Ушбу маблағлар ҳисобга 5524 км. дан ортиқ коллектор-дренаж тармоқлари, 751 дона вертикал дренаж қудуқлари, 42 дона мелиоратив насос станциялар ва кўплаб гидротехник иншоотлар қурилиб реконструкция қилинди.

Шунинг билан бирга, 72 минг км узунликдаги коллектор-дрнаж тармоқлари, 2907 дона зиёд вертикал дренаж қудуқлари, 9 минг дона қувурли ўтиш жойлари ва гидротехник иншоотлар таъмирланиб, тикланди.

“Ўзмелиомашлизинг” давлат лизинг компанияси томонидан 766 дона мелиоратив машина ва механизмлар, жумладан 259 дона юқори унумли экскаваторлар, 95 дона бульдозерлар, 103 дона автосамосваллар ва 309 дона бошқа турдаги техникалар сув хўжалиги ташкилотлари, давлат унитар корхоналари ва пудрат ташкилотларига имтиёзли лизинг асосида етказиб берилди.

Сув хўжалиги соҳасидаги ҳалкаро ташкилотлар билан илғор ҳалқаро тажрибаларни ўрганиш билимларни алмашиш ва уларнинг салоҳиятини  қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳаларни бажаришга жалб қилиш юзасидан амалий ишлар олиб борилди.

Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш   мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги “2018-2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича Давлат дастури тўғрисида”ги
ПҚ-3405-сонли қарори қабул қилиниб, унга кўра   2018 йилда йирик ҳажмдаги ирригация-мелиорация тадбирлари, сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, Давлат дастури асосида жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига жами 198,411 млрд.сўм маблағлар доирасида 678,2 км узунликдаги очиқ,
216,7 км узунликдаги ёпиқ-ётиқ коллектор-дренаж тармоқларини, 54 дона вертикал дренаж қудуқларини, 1 дона мелиоратив насос станцияни ва
74 гидротехник иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилди. Шунингдек, 195,550 млрд.сўмлик 12401,8 км узунликдаги очиқ, 750,9 км ёпиқ-ётиқ коллектор дренаж тармоқларини, 502 дона вертикал дренаж қудуқларини, 10 дона мелиоратив насос станция, 1232 дона назорат қудуқлари, 50 гидротехник иншоотлар, 873 дона қувурли ўтиш жойларида тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси томонидан 11 дона мелиоратив техника ва механизмлар харид қилинди ва қолган техникаларни ўрнатилган тартибда харид қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари давлат дастури асосида 393,4 км узунликда каналлар, 125,7 км узунликда лоток тармоқлари, 76 дона гидротехник иншоотлар,
12 куб.м/с қувватли насос станциялар, 19,5 км узунликда насос станцияларининг босимли қувурлари, 33,8 км узунликда ташқи электр узатиш тармоқлари, 4,8 км узунликда қирғоқларни ҳимоя қилиш ва 9,2 млн.куб.метр ҳажмдаги сув омборларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиб, белгиланган тартибда фойдаланишга топширилди.

Манба: "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ" расмий веб-сайти (www.water.gov.uz).