Ўзбекистон Қозоғистондан буғдой импорти бўйича етакчига айланди

Ўзбекистон Қозоғистондан буғдой импорти бўйича етакчига айланди

Жорий йилнинг биринчи чорагида Қозоғистон буғдойининг асосий харидорига Ўзбекистон айланди, дея хабар бермоқда LS агентлиги.

2019 йил январь-март ойларида Қозоғистондан буғдой ва меслиннинг умумий экспорти 1,7 млн тоннани ташкил этди, бундан 622,9 минг тоннаси Ўзбекистонга юборилди. Етказиб бериш қиймати 96 миллион доллардан ошиб кетди.

Бундан ташқари, 2019 йилнинг уч ойи давомида Ўзбекистон Қозоғистондан 104,6 минг тонна унни 18,4 миллион долларга сотиб олди.

Ўтган йили ҳам Ўзбекистон буғдойнинг асосий харидори бўлган. 2018 йилнинг 8 ойи давомида мамлакат 174,3 миллион долларлик дон сотиб олди. Ўшанда етказиб бериш ҳажми бир йил ичида 54,8 фоизга ўсди. 

Манба: http://cc.uz/1619v