Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Миср компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Миср компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Миср Араб Республикасининг “Orascom Constuction” қурилиш-инвестиция компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

“Orascom Constuction” компанияси директори Тамер Шафекнинг таъкидлашича, 1952 йилда ташкил этилган компания ўтган йиллар давомида Америка, Европа, Африка ва Осиёнинг 24 та мамлакатида инфратузилма ва саноат объектларини қуриш бўйича 100 дан зиёд лойиҳаларни амалга оширган. Шу жиҳатдан, “Orascom Constuction” бугунги кунда дунёнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади.

Йиллик маблағ айланмаси 4,3 миллиард АҚШ долларидан ошади. Компания Миср ва бошқа мамлакатларда саноат ва энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга 1 миллиард доллардан зиёд инвестиция киритган.

Мулоқот чоғида “Orascom Constuction” компанияси директори Тамер Шафиқ Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш ва уларга инвестиция киритишга тайёрлигини билдирди. Жумладан, “Қарши магистрал каналини қайта тиклаш” лойиҳасида қатнашиш бўйича тартиб-қоидалар тўғрисида вазирлик томонидан батафсил маълумот олди.

Ўз навбатида Сув хўжалии вазири ўринбосари А.Мирзаев тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш мақсадида мисрлик меҳмонга Самарқанд вилояти, Жомбой туманида жойлашган заводда насос ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таклиф этди.

“Orascom Constuction” компанияси директори Тамер Шафек ушбу таклифни ўрганиб чиқишини таъкидлади

Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди. Томонлар келгусида ҳамкорликни янада мустаҳамлашга келишиб олдилар.

 

Матбуот хизмати