Ўзбекистон Украинага картошка экспорт қилишни бошлади

Ўзбекистон Украинага картошка экспорт қилишни бошлади

Ўзбекистон Украинага эртапишар картошканинг улгуржи партияларини экспорт қила бошлади. Бундан EastFruit портали маълумотлари дарак беряпти.

Ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархи бир килограмм учун 15-17 гривна (бир килограммга 57-64 цент) бўлиб, у яхши сифатга эга. Бироқ, бозор иштирокчиларининг таъкидлашича, ўзбек картошкалари ҳозирда жуда қийинчилик билан сотилмоқда, сабаби Украина эрта картошкаси бўйича таклифлар рақобатбардош нархларда тобора кўпайиб боряпти.

Бундан ташқари, Украина эртапишар маҳсулотининг сифати ўзбек картошкасига қараганда юқорироқ, чунки Украина картошкаси йиғиб олинганидан сўнг дарҳол харидорларга етказиб берилади.

EastFruit экспертларининг қайд этишича, Украина бундан аввал ўзбек картошкасини ҳеч қачон импорт қилмаган, сабаби Ўзбекистоннинг ўзи картошка асосий импортчиси саналади. Ўзбекистонда йилига 150-300 минг тоннагача картошка импорт қилиб, дунёдаги энг йирик импортёрларнинг йигирматалигига киради.

Украина ва ЕИда пиёз бўйича кузатилаётган катта тақчиллик Ўзбекистондан картошка олиб киришни бошлашга туртки берди. Мамлакат Марказий Осиёдан пиёз олиб киришни йўлга қўйди: Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан Украинага. 

 Манба: http://cc.uz/161bk