"Ўзбекистонда томчилатиб суғориш тизимини тадбиқ қилиш" мавзусида илмий-амалиш анжуман бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 20 июнь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги  ҳамда USAIDнинг  “Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш” (AVC) лойиҳаси доирасида "Ўзбекистонда томчилатиб суғориш тизимини тадбиқ қилиш" мавзусида илмий-амалиш анжуман бўлиб ўтди.

 

 

Сессиянинг мақсади Томчилатиб суғориш тизимлари ва уларни жорий этиш бўйича билимларни шакллантириш.
 
Муҳокамалар формати сифатила лойиҳа мутахассислари танлаган услуб кичик гурухларда ротация усулида билим олиш ва маълумот алмашиш имконини беради.  


Сессия 8 та ишчи станцияларда иштирокчилар 8 та кичик гуруҳларга бўлинган холда олиб борилмоқда. Станциялар стол ва бир қанча стуллар билан жихозланади. Ҳар-бир гуруҳда таклиф этилган таъминотчи компанияларининг маркетинг ёки техник вакиллардан камида 1 ёки 2 киши гуруҳ модераторлари сифатида қатнашади. Тадбир иштирокчиларига олдиндан 8 та энг долзарб саволлар рўйхати берилди. 

1. Томчилатиб суғориш тизимииннг таннархини нималар белгилайди? Суғориш тизимининг нарҳини белгиловчи параметрлар нимадан иборат?
 
2. Қандай сув манбаини танлаш керак? Агар қудуқ бўлса, сув резервуари (ховуз) керакми? 
 
3. Менинг далам (боғим) учун нечи метр суғориш шланг керак бўлади? Масалан, экиш схемасига мувофик гектар хисобига ва умумий дала учун шланг миқдори ёки узунлигини қандай хисоблаш мумкин?
 
4. Сув фильтри нима учун керак? Қандай фильтр туридан фойдаланган маъқул? 
 
5. Турли хажмдаги майдонларда томчилатиб суғоришни автоматлаштириш. У керакми?
 
6. Томчилатиб суғориш тизими қанча муддат самарали ишлаб бериши мумкин? Шлангларнинг яроқлилиги неча йил, қачон алмашади? Тизимни сервис хизмати ва қишки консервация нимага керак?
 
7. Нима учун менинг томчилатиб суғориш тизимимда тиқинлар юз беради? Фильтрация рейтинги (“Mesh” тушунчасини) изохлаб беринг.
 
8. Қудуқлардан олинадиган қаттиқ сув билан суғоришнинг муаммоси. Муаммо ечимининг замонавий усуллари қандай? каби саволларга жавоб берилди. 

 

 

 

 

 

СЕССИЯ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА соҳага хизиат кўрсатувчи компаничлар вакиллари ва техник мутахассислар томонидан ЯКУНИЙ ХУЛОСАЛАР олинди.

Гуруҳлар станцияларда бараварига берилган саволлар бўйича гуруҳ мунозараларини бошлашади ва ҳар бир гуруҳ 8 та станцияда хар бир  станцияда ўртача 10 минут вақт давомида гуруҳлар саволларга ротация усулида мукаммал жавоб топишга харакат қилди.

Иштирокчиларга 10 гектар намунавий боғ, токзор ва сабзавот даласи учун томчилатиб суғориш тизими суғориш нормаси ва бошқа параметрларинии хисоблаш вазифаси берилди.


USAIDнинг  “Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш” (AVC) лойиҳаси доирасида ташкил қилинган анжумани жорий йилнинг 21 июнь куни Чирчиқ туманидаги "Ўрта Чирчиқ Голден Фруит" корхонасида хозирги кунда ишлаб турган томчилатиб суғориш тизимиги урганиш мақсатида Чирчиқ туманидаги "Ўрта Чирчиқ Голден Фруит" корхонасига борадилар.