Поп ва Мингбулоқдаги ерлар бўйича ҳукумат қарори қабул қилинади

Поп ва Мингбулоқдаги ерлар бўйича ҳукумат қарори қабул қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида фойдаланишдан чиққан ерларни фойдаланишга киритишни давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида қайта тикланадиган ва фойдаланишга киритиладиган ер майдонларининг манзилли рўйхати тасдиқланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Наманган вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда, манзилли рўйхатга, заруратга кўра, ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги:

Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларидаги қайта тикланадиган ва фойдаланишга киритиладиган ер майдонларида яратиладиган инфраструктуранинг давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқишни тендер асосида ташкил этишда лойиҳа буюртмачига кўмаклашади;

Бунда Наманган вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси – лойиҳа буюртмачи этиб белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги:

2019 йил 15 октябрга қадар давлат-хусусий шериклик битимларини тузиш ҳуқуқини берувчи тендер эълон қилсин ва уни ўтказишда тендер мезонлари талабларига қатъий риоя этилишини;

тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонни оммавий ахборот воситаларида ҳамда давлат шеригининг расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминлайди.

Белгиланишича:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги лойиҳа бўйича давлат шериги ҳисобланади;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ўтказиладиган тендер натижаларига кўра тузилади;

лойиҳани амалга ошириш доирасида давлат хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузган хусусий шерикка Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 17 июндаги ПФ–5742-сон Фармонида белгиланган имтиёзлар татбиқ этилади;

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда, шу жумладан битимлари ҳамда тендер ҳужжатларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланади.

Қуйидагилар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида фойдаланишдан чиққан ерларини фойдаланишга киритиш лойиҳаларини молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:

хусусий-шерикнинг маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларни тузиш бўйича танловларни ўтказиш комиссияси аъзолари рўйхати тасдиқланади.

Комиссияга қуйидаги вазифалар юкланади:

Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кўриб чиқиш, маъқуллаш, рад қилиш ёки қайта ишлаш ҳақида қарорлар қабул қилиш;

давлат-хусусий шериклик битими лойиҳасини, зарур ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига тақдим қилиш;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини Агентлик билан биргаликда кейинчалик танлов комиссиясига киритиш мақсадида баҳолаш;

танлов комиссияси томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳаси маъқулланганидан сўнг барча молиявий ва иқтисодий тавсифлари киритилган ҳолда лойиҳани амалга ошириш ҳақида тегишли қарор қабул қилиш;

белгиланган тартибда танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, танловни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда унинг якунлари бўйича хусусий шерик билан тегишли давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш чораларини кўриш;

Агентлик билан биргаликда давлат-хусусий шериклик лойиҳаси, уни тайёрлаш ва амалга ошириш ҳамда хусусий шерикларни танлаш ҳақидаги маълумотнинг Агентликнинг бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлайди.

Манба: https://kun.uz/news/2019/08/30/pop-va-mingbuloqdagi-yerlar-boyicha-hukumat-qarori-qabul-qilinadi