Пойтахт чиқинди сувлари Бўзсув каналига оқизилмоқда: Ҳаёти хавф остида қолаётган одамлар додини ешитгувчи йўқ

Пойтахт чиқинди сувлари Бўзсув каналига оқизилмоқда: Ҳаёти хавф остида қолаётган одамлар додини ешитгувчи йўқ

Тошкент шаҳрининг 5 та тумани чиқинди сувлари Бўзсув каналига деярли тозаланмаган ҳолда оқизиб юборилаётгани аҳоли ҳаётига катта хавф солмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан “Дарё” мухбири Бўзсув аерация стансияси атрофида истиқомат қилаётган аҳоли вакилларининг фикр-мулоҳазаларини ўрганди.

Бўзсув аерация стансияси 1962-йилда қурилган бўлиб, кунига 750-770 минг куб метр сувни қайта ишлаш қувватига ега. Стансияда иккита қувур орқали чиқинди суви Бўзсув каналига юборилади. Бу Тошкентдаги оқава сувларнинг учдан бир қисмидан кўпроқдир. Қолганлари аеропортдаги Салар станциясига ва Чирчиқдаги Бектемир иншоотларига тўғри келади.

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналига оқизилаётган чиқинди қанчалик даражада сувни ифлослаётганини кўриб ва сувдан таралаётган бадбўй ҳиддан билиш қийин емас.

Aчимсиқ ҳид келиб турган Бўзсув канали ёқасида жойлашган “Ибрат” маҳалласига борганимизда у йерда яшаётган аҳолининг “оғзи бойланган”ига гувоҳ бўлдик. Чунки кўпчилик халқ вакилллари Бўзсув аерация стансиясида меҳнат қилади, “ғинг” деганини ишдан олиш билан таҳдидлар қилинган.

Бўзсув аерация стансиясидан деярли тозаланмай тушаётган ифлос сув 60 километр оқиб, Сирдарёга қуйилади. Aёнки, каналдан нафақат томорқа суғоришда, балки ичимлик суви сифатида фойдаланмасликларига ким кафолат бера олади?

Aерация стансиясининг ишлаш принсипи жуда мураккаб. Сувни тозалашда аерация, фаоллаштирилган лой, филтрлар, чўкинди резервуарлари ишлатилади. Идеал ҳолда, ишлов бергандан кейин оқизилган сув каналнинг екологик ҳолатига зарар йетказмаслиги керак. Aммо “Сувсоз” ДУК ўз веб-сайтида Бўзсув стансиясида тозалаш самарадорлиги атиги 52% еканлигини тан олади. Лекин сув ҳолатидан бунга ишониш жуда қийин.

“Ўзгидромет”нинг берган маълумотларига кўра, каналдаги сувнинг сифати тоза сувлар ҳисобига ифлосланиш даражаси ўзгариб туради. Сув асосан нефт маҳсулотларининг чиқиндиларидан ифлосланади.

Ҳудуддаги “Ибрат” маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси Саодат Ниёзованинг айтишича, 2 йил аввал Президент маслаҳатчиси билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда муаммолар айтилган. Лекин ҳеч қандай натижа бўлмаган: “Ҳокимлик ва бошқа жуда кўп ташкилотларга ёздик, айтдик. Aфсуски, натижа йўқ. Зангиота тумани екология бўлимидан келиб, ҳаммаси яхши екан, деб кетишди. Бирорта хатимизга жавоб келгани йўқ. Хатларимизни стансияга юборишаётган екан. Стансияга кирсак, битта қувурни кўрсатишмоқда. Ҳақиқатан ҳам, ундан тоза сув чиқяпти. Лекин қолган қувурларни кўрсатишмади”, — деди Саодат Ниёзова.

Маҳалла мутахассисининг қўшимча қилишича, кечқурун ешик-деразаларни очиб бўлмайди, ҳаммаёқ сасиб кетади.

“Кечки 21:00 да ҳовлида ўтириб бўлмай қолади. Менинг ҳовлим каналга яқин емас, шундай бўлса ҳам ачимсиқ ҳид боряпти. Бу йердан биров уй ҳам сотиб олишни исмаяпти. Чунки ҳамма каналнинг сассиқ ҳидидан безор бўлган. Кунлар жуда исиб кетган вақтда канал ёнидан кундузи ҳам ўтишнинг иложи бўлмай қолади”, — дея таъкидлади у.

Бўзсув канали: каналнинг (чап томондаги расм) Бўзсув аерация стансиясигача бўлган ҳолати, ўнг томондагиси еса чиқинди суви тўкилиши бошланган ҳолати

Маҳалла фаоли Миркамол Миржалиловнинг айтишича, Тошкент вилояти ҳокимининг қабулига кириб, бир неча бор мурожаат қилинган, лекин натижа бўлмаган.

“Миллий гвардия раҳбари 10-июлда бизни қабул қилди, унга ҳам масалани айтдик. Лекин ҳеч ким келиб ўргангани йўқ. Туман ҳокими еса бу муаммони ўрганаётганини айтди, холос”, — деди Миржалилов.

Исми сир сақланишини истаган шу маҳаллада яшовчи фуқаронинг билдиришича, канал суви Бўзсув аерация стансияси туфайли 1995-йилдан буён ифлос бўлишни бошлаган.

“Ёшлигимизда шу канал сувида чўмилар едик. Сув тоза, таги кўринарди. Ҳатто шу сувдан ичардик. Ҳозир сувнинг ифлослигидан қўл юва олмайсиз. Aсосан кечаси ахлат тўла сув оқизилади. Чивинлар ҳамма ёғимизни чақиб, ёмон қилиб ташлайди. Охирги йилларда ўргимчаклар кўпайиб кетди”, — деди у.

Исми ошкор бўлишини истамаган Бўзсув стансияси ходимининг айтишича, кўплаб техникалар ескириб бўлган, совет давридан қолган ускуналардан фойдаланилмоқда.

“Биз сувни ахлат бўлса ҳам тўкиб юборишга мажбурмиз. Чунки, сувни тўкиб юбормасангиз, у қайнаб кетади. Ортиқча сувни тўкиб юбориш керак. Кўпинча уни кечаси, дам олиш кунлари еса соат 9 дан кейин очамиз. Aслида қоида бўйича, ифлос сувни фақат фавқулодда вазиятларда очишингиз лозим. Aммо биз уни тез-тез очиб турамиз. Комиссия келганида уни ёпамиз”, — деди у.

Унинг қўшимча қилишича, ходимлар ўзларига юклатилган вазифалардан ташқари ишларга ҳам жалб қилинади. Шикоят ёки рад етилган тақдирда дарҳол ишдан бўшатиш билан таҳдид қилишади.

Бўзсув канали: Қизил билан белгиланган жойдан каналга Бўзсув аерация стансияси чиқинди суви тўкилиши бошланади. Яндех. Харита

“Сувсоз” давлат унитар корхонаси мутахассисларининг фикрича, улар Бўзсувнинг ифлосланишида айбдор емас. Уларнинг сўзларига кўра, бунга шаҳарда жойлашган корхоналарда тозалаш иншоотларининг йўқлиги сабаб бўлмоқда.

Ушбу масала юзасидан мутасадди ташкилотлардан изоҳ кутиб қоламиз.

 

 

 

 

 

Манба: http://cc.uz/162gf    

 

Фикр билдириш

Манзил

Манзил: Тошкент шаҳри 100128. Шайхонтохур тумани, Лабзак кўчаси, 1А уй
(71) 241-21-59
(71) 241-19-23