Қашқадарё вилоятида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича семинари бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилоятида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича семинари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги “Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4087-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий, Қашқадарё вилоятларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган агротехник тадбирларнинг бориши ва технологиянинг афзалликлари бўйича тажриба алмашиш мақсадида  Қашқадарё вилоятида Республика минтақавий семинар бўлиб ўтди. Семинарга Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалаги вазирлиги, Сув муаммолари институти олимлари, Сув хўжалиги вилоят ташкилот раҳбарлари, ирригация тизим бошқармаси, Вилоят ва туман қишлоқ хўжалиги вакиллари, туман ирригация бўлими бошлиқлари, кластер вакиллари, фермер хўжалиги раислари иштирок этдилар.

 

Шунингдек Олий таълим муассаси вакиллари, Томчилатиб суғориш технологияларини қуриш монтаж ишларини олиб борувчи пудратчи ташкилотлар; “Камронбек мега строй” МЧЖ, “Омад старт”, “Шуртангазкимё” мажмуасининг ҳодимлари, Оммавий ахборот воситалари мутахассислари ва журналистлар иштирок этишди.

Семинар белгиланган дастур асосида ташкил этилди. Семинарни очилиш қисми Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Р.Қаршиев кириш сўзи билан очилиб, семинарнинг мақсад ва моҳияти тушунтирилди ва  Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ташкил этилган “Сув хўжалиги музейи” таништирилди.

Семинарнинг асосий қисми томчилатиб суғориш технологияларини бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи “Шуртангазкимё” МЧЖига қарашли “Қарши термопласть” корхонасига ташриф билан бошланди. Унда томчилатиб суғориш технологияси учун маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнлари билан семинар иштирокчиларини таништириб, цех фаолияти бўйича  “Шуртангазкимё” мажмуаси “Қарши термопласть” корхонаси бошлиғи ҳамда маъсул мутахассислари томонидан тўлиқ маълумотлар берилиб, берилган саволларга тулақонли жавоб ва тушунтиришлар берилди.

Семинар иштирокчиларини Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги “Зиёдилло Фармонов” фермер хўжалиги пахта майдонига олиб борилиб, шу жойда жорий этилган томчилатиб суғориш технолгияси ва чигит экиш, ғўза парваришида амалга оширилаётган агротехник тадбирлар билан Аму-Қашадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Б. Рахимов, ҳавза бошқармаси биринчи ўринбосари  Т. Эгамназаров, “Зиёдилло Фармонов” фермер хўжалиги раиси З.Фармоновлар фермер хўжалиги даласида томчилатиб суғориш бўйича 42 гектар ғўза майдонига 679 млн.сўм бошланғич кредит маблағи ажратилиб, қурувчи “Камронбек мега строй” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берилгани,  “Камронбек мега строй” МЧЖ қурилиш пудрат корхонаси томонидан лойиҳа қилиниб, “Шуртангазкимё” мажмуаси “Қарши термопласть” корхонасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан 42 гектар майдонда ер ости полиэтилен қувур тармоқлари, ҳовуз ва насос станцияларини қурилиш ишлари тўлиқ якуниб, 60х30 схемада плёнка остида ер усти томчиловчи қувур билан чигит экилгани бўйича таъкидлаб ўтди.

Шу жойнинг ўзида Республика Сув муаммолари институти олимлари томонидан лоток тармоқларини таъмирлаш, уларнинг умрини ўзайтириш бўйича илм, фан асосида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалий кўратилиб, унинг афзалликлари батафсил ёритиб берилди. Ушбу жойда Шуртан газ кимё мажмуаси томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотлари ва томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилинишида қурилиш монтаж ишларини олиб борувчи “Омад старт” маъсулияти чекланган жамияти томонидан томчилатиб суғориш технологиясини қўллашда фойдаланиган техника ва махсус маҳсулотларини кўргазмасини ташкил қилиб, амалда уларни ишлатиш ва фойдаланиш ҳамда афзалликларини кўрсатиб беришди.

Шунингдек семинар иштирокчиларини Миришкор туманидаги “Ҳолиқулов Саттор” фермер хўжалигида пахта майдонига Хитой Халқ Республикасидан ОсОО И П “INNOVATION RURAL HULI” томонидан лойиҳа қилиниб, “Шуртангазкимё” мажмуаси “Қарши термопласть” корхонасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан 22 гектар пахта майдонда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун Агробанк томонидан 176,0 млн.сўм кредит маблағ ажратиб берилгани, ушбу қурувчи ташклот томонидан ер ости полиэтилен қувур тармоқлари, ҳовуз ва насос станцияларини қурилиш ишлари тўлиқ якуниб, ер усти томчиловчи қувур ётқизилиб берилгани ҳамда пахта даласида томчилатиб суғориш технолгияси ва чигит экиш, ғўза парваришида амалга оширилаётган агротехник тадбирлар билан таништирилди. Таништириш жараёнида Қашқадарё вилоят ҳокининг  қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари  Б. Ражапов, Миришкор туманининг 4-сектор раҳбарлари (ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи, туман Солиқ бошқармаси бошлиғи), Хитой Халқ республикасидан ОсОО И П “INNOVATION RURAL HULI” вакиллари иштирок этиб ўтказилаётган семинарга ўз муносабатларини билдириб, ушбу семинарнинг пахтачилик сохасидаги аҳамиятларини ўз сўзларида такидлаб ўтишди.

Мазкур семинар якуни Миришкор тумани Автаномов ҳудудидаги “Палаткали” шаҳарчада бўлиб, бунда барча семинар иштирокчилари томонидан семинар тафсилотлари бўйича музокоралар, савол-жавоблар, таклиф ҳамда мулоҳазалар билдирилди.