Қашқадарёда тарвуз экспорти бошланди

Қашқадарёда тарвуз экспорти бошланди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги "Gissar Effect" МЧЖда бу йил деҳқончилик юмушларига эрта киришилган эди, деб хабар бермоқда    Давлат божхона қўмитаси.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Билдирилишича, жорий йил декабрь ойида бир гектар ер майдонига махсус тайёрланган иссиқхонада уруғлар қадалиб, май ойида биринчи ҳосилда 4 тоннадан зиёд тарвуз йиғиштириб олинди. 

Қайд этилишича, тарвузлар  машиналарга юкланиб, Қозоғистон  мамлакатига экспорт қилинди. Келгусида 20 тоннагача ҳосил олиш мўлжалланмоқда.

- Вилоятимиз экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида божхона постимиз томонидан ҳар куни 24 соат давомида божхона расмийлаштирувини амалга ошириб келмоқдамиз, – дейди “Китоб” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Ботир Жавлиев. – Бу тадбиркорларга янада қулайлик яратиш билан бирга, вилоят экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилади.

 

 

Манба: https://kun.uz/news/2019/05/16/qashqadaryoda-tarvuz-eksporti-boshlandi