Қашқадарёда томчилатиб суғориш тизими қисмларини ишлаб чиқарувчи янги корхона ташкил этилади

Қашқадарёда томчилатиб суғориш тизими қисмларини ишлаб чиқарувчи янги корхона ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш тизимини кенг жорий қилиш учун қулай шароит яратиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳлар намунавий таркибда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланмоқда.

Ишчи гуруҳларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат этиб белгиланмоқда:

  • томчилатиб суғориш технологиясини жадал ва тўлиқ амалга оширишда пахта етиштирувчиларга ҳуқуқий, ташкилий ва техник ёрдам кўрсатиш;
  • томчилатиб суғориш тизимларини жорий қиладиган пахта хомашёси ишлаб чиқарувчиларига, сервис ташкилотларига ҳамда томчилатиб суғориш тизимини ишлаб чиқарувчиларга сифатли сервис хизмат кўрсатилишини ташкил этилишини таъминлаш;
  • пахта хомашёси ишлаб чиқарувчиларига сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш услубларини ўзлаштиришда, жумладан томчилатиб суғориш тизимларини қуриш бўйича намунавий лойиҳаларни тақдим этиш орқали амалий ёрдам кўрсатиш;
  • бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, пахта хомашёсини ишлаб чиқарувчиларга томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш учун кредит олишда амалий ёрдам кўрсатиш;
  • сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини, жумладан суғориш суви, минерал ўғитлар ва бошқа материал-техник ресурсларни ишлатиш ҳажмини қисқартириш кўрсаткичларини тизимли мониторинг қилинишини ташкил этиш;
  • сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этилишини тизимли мониторингини ташкил қилиш, аниқланган масалаларни ҳал қилиш бўйича тезкор чоралар кўриш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда маълумот тақдим этиш;

2019-2020 йилларда пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ билан биргаликда “Oltin Yoʻl GTL” ва “Шўртан ГКК” МЧЖ полимер хомашёси асосида томчилатиб суғориш тизимини (қувурлар, шланглар, фитинглар, сув сақлаш учун идишлар, сув узатиш ускунаси) ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни ўрганиш асосида иқтисодий самарадорлигидан келиб чиқиб икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига Қашқадарё вилоятида томчилатиб суғориш тизимини ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш бўйича янги корхона ташкил этиш бўйича аниқ таклиф киритади.

Манба: "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ" расмий веб-сайти (www.water.gov.uz).