Сангзор дарёси нега тескари оқади?

Сангзор дарёси нега тескари оқади?

Жиззах шаҳридан оқиб ўтувчи Сангзор дарёси ғаройиб хусусияти — тескари йўналишда оқиши билан кўпчиликни ҳайратга солади.
 
— Жиззах шаҳридан оқиб ўтувчи Сангзор дарёси ғаройиб хусусияти — тескари йўналишда оқиши билан кўпчиликни ҳайратга солади. Сувнинг бундай оқишига сабаб нима?
 
— Зарафшон дарёси бундан 2300-2400 йил илгариги тарихий манбаларда «Политемит», яъни ўзидан зар оқизувчи деб аталган, — дейди Жиззах давлат педагогика институтининг тарих факультети декани, тарих фанлари номзоди Аҳрор Пардаев. — Дарёнинг шаклланиши бундан миллион йиллар аввалги энг қадимги галаксен даври билан ўлчанади. Ўша даврда Сангзор дарёси Зарафшоннинг ўнг қўл ирмоғи сифатида Чумқартовдан, яъни Бахмал тоғларидан бошланиб, шимоли-ғарбга ҳозирги Самарқанд ва Жиззах вилоятлари чегарасидаги «Юқори нуқта»дан қарийб 10 километрлар жанубдан Зарафшонга бориб қуйилган. 
 
Ернинг зилзилалар натижасида ўсиши Апокалипсис — ҳодисаси дейилади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бундан миллион йиллар аввалги ана шундай ҳодиса натижасида ер сатҳининг рельефи ўзгариб кетган. Бу ҳодиса Зарафшоннинг ўнг ирмоғи бўлган Сангзорнинг ўзанига ҳам таъсир кўрсатган. Ернинг тузилиши ўзгариб, қиялик чапга оғганидан кейин Сангзор орқага қараб оқа бошлайди. Натижада Бахмал қишлоғидан шимолга қараб Нурота тоғигача, ғарбдан Булунғур атрофигача катта кўл пайдо бўлади.
 
Вақт ўтиб, сув кўпайгани сайин унинг босими ҳам кучайиб боради. Натижада Нурота ва Молгузар тизмалари туташган энг кучсиз, энсиз жойидан сув сизиб ўтиб дастлаб шарқ томонга қараб оқа бошлайди. Йиғилган сув босими остида тоғ тизмасининг емирилишидан Темир дарвозанинг ўрни пайдо бўлади. Секин-аста икки тоғ ўртасида дара шаклланиб, ундан оқаётган сув тўғри Сирдарёга бориб қуйилган. Йиллар ўтиб дарё ўзанини ўзгартирган ва шимол томонга, тескари оқа бошлаган.
 
Манба: http://cc.uz/161bx