ШҲТ давлатлари Орол денгизининг қуриши оқибатларидан ташвиш билдирди

ШҲТ давлатлари Орол денгизининг қуриши оқибатларидан ташвиш билдирди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Орол денгизининг қуриши оқибатларидан ташвиш билдиришди.

Саммитнинг якуний декларациясида қайд этилишича, ШҲТ давлатлари сув ресурсларини оқилона ривожлантириш ва самарали бошқаришни муҳим ва долзарб деб ҳисоблайди.

"Улар Орол денгизининг қуриб бориши давом этаётгани кенг миқёсдаги оқибатларга олиб келишидан ташвиш билдиришди ва бу муаммони ечишда БМТ, манфаатдор мамлакатлар ва тузилмалар билан ҳамкорликни фаоллаштириш муҳим эканлигини эътироф этишди", - дейилади декларацияда.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекда БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Розмери ДиКарло билан учрашувда Орол фожиаси оқибатларини, жумладан, БМТ шафелигидаги Оролбўйи минтақаси учун кўп шериклик Траст фонди доирасида бартараф этиш бўйича фаол саъй-ҳаракатларни давом эттириш масалаларини муҳокама қилганди.

 

Манба:  http://cc.uz/161kj